Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Фарзандларингизга таълим беринг

 2- ДАРС

Ривқо Яҳовани хурсанд қилишни хоҳлаган

Ривқо Яҳовани хурсанд қилишни хоҳлаган

Ривқо исмли аёл Яҳовани яхши кўрган. У Исҳоқ исмли кишига турмушга чиққан. Исҳоқ ҳам Яҳовани яхши кўрган. Ривқо Исҳоқни қандай қилиб учратган? У Яҳовани хурсанд қилмоқчи эканини қандай кўрсатган? Келинг, аввал Ривқонинг эри Исҳоқ ҳақида билиб олайлик.

Исҳоқнинг ота-онаси Иброҳим ва Сора бўлган. Улар Канъон юртида яшашган. У ердаги одамлар Яҳовага топинишмасди. Аммо Иброҳим унинг ўғли Яҳовага топинадиган аёлга уйланишини хоҳлаган. Шунинг учун, у Элиазар исмли хизматкорини қариндошлари яшайдиган Хорон юртига жўнатибди. У ерда Элиазар Исҳоқ учун келин топиши керак эди.

Ривқо туяларга сув бериш учун астойдил меҳнат қилди

Элиазар ўша жойга Иброҳимнинг бошқа хизматкорлари билан бирга борибди. Уларнинг сафарлари узоқ давом этибди. Улар ўнта туяга овқат ва совғалар ортиб, ўзлари билан олишибди. Қизиқ, Элиазар Исҳоқ учун қайси аёлни танлаш кераклигини қандай билиб олади? Элиазар ва бошқа хизматчилари Хорон юртига келишганда, қудуқ олдида тўхташибди. Одатда аёллар қудуқ олдига сув олишга келишини Элиазар билар эди. Шунда у Яҳовага ибодат қилиб, шундай дебди: «Агар мен қизларнинг биридан сув сўрасам ва у менга ҳамда туяларимга берса, шунда Сен Исҳоққа келин қилиб танлаганинг ўша қиз бўлсин».

Шу пайт Ривқо қудуқ олдига келибди. Муқаддас Китобда ёзилишича, у жуда чиройли қиз бўлган экан. Элиазар ундан бир қултум  сув сўрабди. Қиз эса унга шундай жавоб берибди: «Бажонидил, сизга ҳам сув бераман, туяларингиз учун ҳам олиб келаман». Тасаввур қилинг, чанқаган ҳамма туялар тўйиб сув ичиши учун Ривқо қанча сув олиб келиши керак эди?! Расмга қаранг-чи, Ривқо у ерда нималар қиляпти? ~ Ҳа, Элиазар ибодатига Яҳовадан қандай жавоб олганидан ҳайрон қолибди.

Элиазар Ривқога кўп ажойиб совғалар берибди. Ривқо уни ва бошқа хизматкорларни отасининг уйига таклиф қилибди. Элиазар, хўжайини Иброҳим уни у ерга нима мақсадда юборганини ва Яҳова унинг ибодатига қандай жавоб берганини тушунтирибди. Ривқонинг оиласи уни Исҳоққа турмушга беришдан хурсанд бўлибди.

Ривқо Элиазар билан Канъонга кетиб, Исҳоққа турмушга чиқди

Нима деб ўйлайсиз, Ривқо Исҳоққа турмушга чиқишни истармикан? ~ Ривқо, Элиазарни у ерга айнан Яҳова юборганини билар эди. Шунинг учун уйдагилари Ривқодан Канъонга боришни хоҳлайдими, деб сўрашганда: «Албатта, боришни истайман»,— деб айтибди у. Шу заҳотиёқ Ривқо Элиазар билан кетибди. Канъонга келишгач эса, у Исҳоққа турмушга чиқибди.

Ҳа, Ривқо, Яҳова ундан кутган нарсани қилгани учун Яҳова унга баракалар ёғдирди. Анча йилдан кейин унинг оиласида Исо туғилди. Агар сиз ҳам Ривқога ўхшаб, Яҳованинг қалбини қувонтирсангиз, У сизга ҳам баракалар ёғдиради.

УШБУ ОЯТЛАРНИ ЎҚИНГ:

  • Ибтидо 12:4, 5; 24:1–58, 67