Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Фарзандларингизга таълим беринг

 3- ДАРС

Раҳоба Яҳовага ишонган

Раҳоба Яҳовага ишонган

Фараз қилайлик, Ерихо шаҳридамиз. Бу шаҳар Канъон юртида жойлашган. У ердаги одамлар Яҳовага ишонишмайди. Раҳоба исмли аёл ҳам шу ерда яшайди.

Раҳоба кичкина қиз бўлганида, Мусонинг Қизил денгиз сувларини қандай қилиб иккига бўлгани ва Исроил халқини Мисрдан олиб чиққани ҳақидаги ҳикояларни эшитган эди. Бундан ташқари, Яҳова Исроил халқига душманлари устидан ғалаба қозонишга ёрдам бергани борасида ҳам Раҳоба биларди. Энди эса у, Исроил халқи Ерихо олдида қароргоҳ қургани ҳақида хабар топади.

Раҳоба Яҳовага ишонгани учун айғоқчиларни ҳимоя қилди

Бир куни кечқурун ўша қароргоҳдан икки киши Ерихо шаҳрини яширинча текшириш учун чиқибди. Бундайларни айғоқчи деб аташади. Улар Раҳобанинг уйига келишибди. Раҳоба уларни уйига киргизиб, тунаб қолишни таклиф қилибди. Кечқурун Ерихо шоҳи ўша айғоқчилар шаҳарда эканини ва Раҳобанинг уйига кетишганини билиб қолибди. Шунда шоҳ уларни тутиш учун ўз одамларини юборибди. Раҳоба айғоқчиларни уйининг томида яшириб, шоҳ юборган одамларга шундай дебди: «Тўғри, ўша кишилар меникига келган эди, лекин улар шаҳардан чиқиб кетишди. Агар орқасидан борсангиз, уларни ушлашингиз мумкин». Қизиқ, нега Раҳоба айғоқчиларни ҳимоя қилган экан? ~ Чунки у Яҳовага ишонган ва Яҳова Исроил халқига Канъон юртини беришини билган.

Кетишдан олдин айғоқчилар Раҳобага муҳим бир гап айтишибди. Улар Раҳобага Ерихо вайрон қилинганида, у ва унинг оиласи омон қолишини ваъда қилишибди. Хўш, бу учун Раҳоба нима қилиши керак эди? ~ Айғоқчилар унга: «Қизил арқонни деразангга боғлаб, осилтириб қўйгин. Агар шундай қилсанг, уйдагиларингдан ҳар бири омон қолади»,— дейишибди. Раҳоба айғоқчиларнинг айтганини қилибди. Кейин эса нималар бўлганини биласизми? ~

Яҳова Раҳобани ва унинг оиласини сақлаб қолди

Бир неча кундан кейин Исроил халқи шаҳар атрофини овоз чиқармай айланиб чиқибди. Буни улар олти кун давомида кунига бир мартадан қилишибди. Лекин еттинчи куни улар шаҳар атрофини етти марта айланишибди. Бундан кейин уларнинг ҳаммаси баланд овозда бақиришибди. Шунда Яҳова шаҳар деворларини қулатибди. Аммо деразасидан қизил арқон осилиб турган уй шаҳар деворида жойлашганига қарамай, шундайлигича турарди! Қаранг-чи, расмда нимани кўряпсиз? ~ Ҳа, Раҳоба ва унинг оиласи омон қолишибди!

 Хўш, Раҳобадан нимани ўрганишингиз мумкин? ~ Раҳоба Яҳова ҳақида ажойиб нарсаларни билгани учун Унга ишонган. Сиз ҳам Яҳова ҳақида кўп ажойиб нарсаларни билиб оляпсиз. Сиз Худога Раҳоба каби ишонасизми? ~ Албатта, ишонишингизга аминмиз!

УШБУ ОЯТЛАРНИ ЎҚИНГ: