Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Фарзандларингизга таълим беринг

 8- ДАРС

Йўшиёнинг дўстлари яхши бўлган

Йўшиёнинг дўстлари яхши бўлган

Нима деб ўйлайсиз, тўғри йўл тутиш осонми? ~ Кўп одамларнинг ўйлашича, бундай йўл тутиш қийин. Муқаддас Китобда ёзилишича, Йўшиё исмли бир болакайга тўғри йўл тутиш қийин бўлган. Лекин унинг яхши дўстлари бор эди ва улар унга ёрдам беришган. Келинг, Йўшиё ва унинг дўстлари ҳақида кўпроқ билиб олайлик.

Йўшиёнинг отаси Омон Яҳудонинг шоҳи эди. Омон жуда ёмон киши бўлиб, бутларга сиғинарди. Йўшиёнинг отаси ўлгандан кейин, Йўшиё Яҳудонинг шоҳи бўлган. Аммо у атиги саккиз ёшга тўлган эди! Нима деб ўйлайсиз, у ҳам отасига ўхшаб ёмон одам бўлганми? ~ Йўқ, у ёмон бўлмаган!

Зафаниё одамларни бутларга сиғинишдан огоҳлантирган

Йўшиё ҳали ёш бўлганида, Яҳовага қулоқ солишни жуда истарди. Шунинг учун, у фақат Яҳовани севган кишилар билан дўстлашарди. Бу дўстлар эса унга тўғри йўлдан юришга ёрдам берарди. Қизиқ, Йўшиёнинг дўстлари ким бўлган экан?

Унинг дўстларидан бири Зафаниё бўлган. Зафаниё пайғамбар бўлиб, Яҳудо халқини  бутларга сиғиниш ёмон оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантириб юрарди. Йўшиё Зафаниёга қулоқ солиб, бутларга эмас, Яҳовага сиғинган.

Йўшиёнинг бошқа дўстларидан бири Еремиё бўлган. У Йўшиёнинг тенгдоши бўлган ва улар ўсиб-улғайган пайтда бир-бирига яқин яшашган. Улар шунчалик қалин дўст бўлишганки, Йўшиё ўлганида, Еремиё дўстини қанчалик соғингани борасида ўзгача бир қўшиқ ёзган. Еремиё ва Йўшиё бир-бирига тўғри йўлдан юришга ва Яҳовага қулоқ солишга ёрдам беришган.

Йўшиё ва Еремиё бир-бирига тўғри йўл тутишга ёрдам беришган

Йўшиёнинг ўрнагидан нимани ўрганишингиз мумкин? ~ Йўшиё ҳали ёш бола бўлганида ҳам, тўғри йўл тутишни истаган. У, Яҳовани севган кишилар билан дўстлашиш кераклигини билган. Танлаётган дўстларингиз Яҳовани севиб, сизга тўғри йўл тутишга ёрдам бераётганига амин бўлинг!

УШБУ ОЯТЛАРНИ ЎҚИНГ: