Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Фарзандларингизга таълим беринг

 4- ДАРС

У дадасини ва Яҳовани хурсанд қилган

У дадасини ва Яҳовани хурсанд қилган

Йифтох Яҳовага қандай ваъда беряпти?

Осон бўлмаган бўлса ҳам, Йифтохнинг қизи дадасининг ваъдасини бажарди

Расмдаги қизчани кўряпсизми? ~ У Йифтох исмли кишининг қизи. Муқаддас Китобда бу қизнинг исми ёзилмаган, лекин у дадасини ва Яҳовани хурсанд қилганини биламиз. Келинг, бу қизча ва дадаси Йифтох ҳақида билиб олайлик.

Йифтох яхши бир киши эди ва у қизига Яҳова ҳақида гапириб бериш учун кўп вақт сарфларди. Шунингдек, у бақувват бўлиб, яхши бир қўмондон эди. Шу сабабли, Исроил халқи душманларига қарши жангда ундан бошчилик қилишни сўрабди.

Йифтох бу жангда ғалаба қозониш учун Худога илтижо қилибди. Агар Йифтох ғалаба қозонса, шунда у уни кутиб олишга уйидан чиққан биринчи инсонни Яҳовага бағишлашни ваъда қилибди. Бу одам муқаддас чодирда, яъни Худонинг уйида  яшаб, бутун ҳаёти давомида Унга хизмат қилиб юриши керак эди. Муқаддас чодир, одамлар Худога топиниш учун келадиган бир жой эди. Хуллас, Йифтох ғалаба қозонибди! Хўш, у уйига қайтиб борганида, биринчи бўлиб уни кутиб олишга ким чиққанини биласизми? ~

Ҳа, бу Йифтохнинг қизи эди! У ёлғиз фарзанд бўлган ва энди Йифтох ундан айрилиши керак эди. Бундан Йифтох роса хафа бўлибди. Аммо у берган ваъдасини эсидан чиқармабди. Шу заҳотиёқ қизи унга: «Дадажон, Яҳовага сўз берган бўлсангиз, сўзингиздан қайтманг»,— дебди.

Ҳар йили Йифтох қизининг дугоналари уни йўқлаб келишарди

Тўғри, Йифтохнинг қизи ҳам хафа бўлибди. Чунки муқаддас чодирда у эрга тега олмасди ва фарзанд ҳам кўра олмасди. Лекин қиз дадасининг ваъдасини амалга ошириб, Яҳовани хурсанд қилишни хоҳлабди. Ҳа, бу у учун турмушга чиқишдан ҳамда фарзанд кўришдан муҳимроқ эди. Шундай қилиб, қиз уйини тарк этиб, қолган умрини ўша муқаддас чодирда ўтказибди.

Нима деб ўйлайсиз, у дадасини ҳамда Яҳовани хурсанд қилганми? ~ Албатта! Агар сиз итоатли бўлсангиз ва Яҳовани яхши кўрсангиз, Йифтохнинг қизига ўхшаган бўласиз. Сиз ҳам ойижону дадажонингизни ва Яҳовани хурсанд қила оласиз.

УШБУ ОЯТЛАРНИ ЎҚИНГ:

^ 11- х.б. Иброний тилидаги асл нусхасида бу оятларда Йифтохнинг қизи муқаддас чодирда яшаб, қолган умри давомида ҳеч қачон турмушга чиқмаганлиги ҳақида айтилган.