Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Фарзандларингизга таълим беринг

 10- ДАРС

Исо ҳамиша қулоқ солган

Исо ҳамиша қулоқ солган

Ота-онангизга ҳар доим ҳам қулоқ солиш осонми? ~ Тўғри, баъзида бу қийин кечади. Исо Яҳовага ва ота-онасига ҳамиша қулоқ солгани ҳақида эшитганмисиз? ~ Унинг мисоли сизга ҳатто қийин бўлганда ҳам, ота-онангизга қулоқ солишга ёрдам бериши мумкин. Келинг, бу ҳақда кўпроқ билиб олайлик.

Исо ерга келишидан олдин Отаси Яҳова билан осмонда яшаган эди. Аммо Исонинг ер юзида ҳам ота-онаси бўлган. Уларнинг исмлари Юсуф ва Марям эди. Улар қандай қилиб Исонинг ота-онаси бўлганини биласизми? ~

Яҳова мўъжиза қилди! Бошқа чақалоқлар онасининг қорнида катта бўлганидек, Исо ҳам Марямнинг қорнида катта бўлибди. Тахминан тўққиз ойдан кейин Исо ер юзида туғилибди. Шундай қилиб, Марям ва унинг эри Юсуф Исонинг ер юзидаги ота-онаси бўлишибди.

Исо бор-йўғи 12 ёш бўлганида, Отаси Яҳовани севишини кўрсатадиган бир иш қилибди. Бу, Исо ва унинг оиласи Яҳовага топиниш учун узоқ сафарга, Қуддусга боришганида юз берибди. Юсуф ва Марям Қуддусдан уйларига қайтиб келишаётганида, Исонинг йўқолиб қолганини пайқашибди. Биласизми, у қаерда эди? ~

Нега Исо маъбадда эди?

Юсуф ва Марям Исони қидириш учун Қуддусга қайтиб боришибди. Улар уни топа олишмагани учун жуда хавотирланишибди. Ниҳоят, уч кундан кейин улар уни маъбаддан топишибди! Биласизми, Исо нега у ерда эди? ~ Чунки маъбадда у Отаси Яҳова ҳақида кўпроқ билиб олиши мумкин эди. У Яҳовани яхши кўргани учун Уни хурсанд қилишни хоҳларди. У катта бўлганида ҳам, доим Яҳовага қулоқ соларди. Ҳа, қийинчиликлару азобларга қарамай, Исо ҳамиша итоатли эди. Исо Юсуф ва Марямга ҳам қулоқ солганми? ~ Албатта, Муқаддас Китобда ёзилишича, у шундай йўл тутган.

Исонинг ўрнагидан нимани ўрганишингиз мумкин? ~ Ҳатто қийин бўлганда ҳам ота-онангизга қулоқ солишингиз керак. Сиз-чи, шундай қиласизми? ~