Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Фарзандларингизга таълим беринг

 7- ДАРС

Қачондир қўрқиб, ўзингизни ёлғиз ҳис қилганмисиз?

Қачондир қўрқиб, ўзингизни ёлғиз ҳис қилганмисиз?

Расмдаги болачага бир қаранг. У қўрқиб, ўзини ёлғиз ҳис қилганга ўхшаяпти, шундай эмасми? Сиз ҳам ўзингизни қачондир шундай ҳис қилганмисиз? ~ Ҳар бир кишида баъзида шундай ҳис-туйғулар пайдо бўлади. Муқаддас Китобда Яҳованинг дўстлари қўрқиб, ўзларини ёлғиз ҳис қилганлари ҳақида ёзилган. Улардан бири Илёс бўлган. Келинг, у ҳақда билиб олайлик.

Изабел Илёсни ўлдирмоқчи эди

Илёс Исо туғилишидан узоқ вақт олдин Исроилда яшаган. Исроил шоҳи Ахаб ҳақ Таоло Яҳовага топинмаган. У хотини Изабел билан бирга сохта худо Баалга топинган. Шунинг учун, Исроил халқининг кўпчилиги ҳам Баалга топинишни бошлабди. Малика Изабел жуда ёмон эди. Бир куни у Яҳовага топинаётган ҳамма одамларни, шу жумладан, Илёсни ҳам ўлдирмоқчи бўлибди. Биласизми Илёс нима қилибди? ~

Илёс қочиб кетибди! У чўлга қараб йўл олибди ва у ердаги ғорда яширинибди. Сизнингча,  нега у шундай қилибди? ~ Ҳа, у қўрқиб кетибди. Лекин Илёс қўрқмаслиги керак эди. Биласизми нега? ~ Чунки Худо унга ёрдам бера олишини у биларди. Яҳова олдин ҳам Илёсга Ўз қудратини намоён қилган эди. Бир марта Яҳова осмондан аланга жўнатиб, Илёснинг ибодатига жавоб берганди. Демак, бу сафар ҳам Яҳова унга ёрдам бера оларди!

Яҳова Илёсга қандай ёрдам берди?

Илёс ғорда бўлганида, Яҳова ундан: «Бу ерда нима қиляпсан?» — деб сўрабди. Илёс эса шундай жавоб берибди: «Сенга топинаётган одамлардан ёлғиз ўзим қолдим ва мени ўлдириб қўйишади, деб қўрқяпман». Илёс Яҳовага топинаётган бошқа одамларни ўлдиришди, деб ўйлабди. Лекин Яҳова Илёсга шундай дебди: «Йўқ, бу ёлғон гап. Менга ҳали 7 000 киши топиняпти. Шунинг учун, дадил бўл. Ҳали кўп хизмат қилишинг керак». Нима деб ўйлайсиз, бу гапларни эшитиб, Илёс хурсанд бўлдими? ~

Хўш, Илёс билан содир бўлган воқеадан нимани ўрганишингиз мумкин? ~ Ҳеч қачон қўрқманг ва ўзингизни ёлғиз ҳис қилманг. Сизда Яҳовани ва сизни севадиган дўстларингиз бор. Қолаверса, Қодир Тангри Яҳова сизга ҳамиша ёрдам беришга тайёр! Сиз ёлғиз эмаслигингизни билишдан хурсандмисиз? ~

УШБУ ОЯТЛАРНИ ЎҚИНГ: