Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Фарзандларингизга таълим беринг

 9- ДАРС

Еремиё Яҳова тўғрисида гапиришни тўхтатмаган

Еремиё Яҳова тўғрисида гапиришни тўхтатмаган

Нима учун одамлар Еремиёга ғазабланишди?

Яҳова Еремиёнинг омон қолишига ғамхўрлик қилди

Баъзида одамларга Яҳова ҳақида гапирганимизда, улар бизга ғазабланишади ёки устимиздан кулишади. Натижада, Худо тўғрисида гапирмай қўйишимиз ҳам мумкин. Сиз ҳам қачондир ўзингизни шундай ҳис қилганмисиз? ~ Муқаддас Китобда бир ёш бола ҳақида айтиб ўтилган. У Яҳовани жуда севарди, аммо У ҳақида гапиришни тўхтатмоқчи ҳам эди. Унинг исми Еремиё бўлган. Келинг, у ҳақида кўпроқ билиб олайлик.

Еремиё даврида одамлар ёмон ишлар қилиб юришарди. Ўшанда Еремиё жуда ёш эди ва Яҳова уни бу одамларга жўнатиб, уларни огоҳлантириши кераклиги ҳақида айтибди. Буни бажариш Еремиё учун қийин эди. Шунда у қўрқиб кетганидан Яҳовага: «Мен тузук гапира олмайман. Ҳали жуда ёшман-ку»,—  дебди. Лекин Яҳова унга: «Қўрқма, мен сенга ёрдам бераман»,— дебди.

Шундай қилиб Еремиё одамларни огоҳлантириб, агар улар ўзгаришмаса, жазо олишларини айтибди. Нима деб ўйлайсиз, одамлар Еремиёнинг гапларига қулоқ солишдими? ~ Йўқ. Улар унинг устидан кулиб, унга ғазабланишибди. Баъзилар ҳатто уни ўлдирмоқчи бўлишибди! Сизнингча, Еремиё ўзини қандай ҳис қилган? ~ У қўрқиб: «Мен Яҳова тўғрисида бошқа гапирмайман»,— дебди. Аммо у чиндан ҳам шундай қилмоқчи эдими? ~ Йўқ, у бундай қилмоқчи эмас эди. Сабаби, у Яҳовани севарди ва У ҳақида гапирмай қўймасди. Еремиё шундай йўл тутгани учун Яҳова унинг омон қолишига ғамхўрлик қилибди.

Масалан, бир куни баъзи ёмон одамлар Еремиёни балчиққа тўла чуқурликка ташлашибди. У ерда на овқат, на сув бор эди. Ўша одамлар Еремиёнинг у ерда ўлиб кетишини исташарди. Лекин Яҳованинг ёрдами билан у қутқарилиб қолибди!

Еремиёнинг ўрнагидан нимани ўрганишингиз мумкин? ~ У баъзида қўрққан бўлса ҳам, Яҳова ҳақида гапиришни тўхтатмаган. Сиз ҳам Яҳова ҳақида гапирганингизда, одамлар ғазабланиши ёки устингиздан кулиши мумкин. Шунда сиз ўзингизни йўқотиб, ҳатто қўрқиб қолишингиз мумкин. Аммо Яҳова тўғрисида гапиришни ҳеч қачон тўхтатманг. У, Еремиёга ёрдам бергани каби, сизга ҳам ҳамиша ёрдам беради.

УШБУ ОЯТЛАРНИ ЎҚИНГ: