Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» ИЮЛЬ 2014

Муқаддас Китобга оид саволларга жавоблар

Муқаддас Китобга оид саволларга жавоблар

Сайёрамиз муайян мақсад билан яратилганми?

Аллоҳнинг нияти бўйича, ер одамзоднинг бахтли яшаши учун ажойиб бир уй бўлиши керак эди

Сайёрамиз кўпчилик яшаши учун бекаму кўст қилиб яратилган. Сайёрамизда ҳаёт учун зарур бўлган сув серобдир. Агар ер ўқи қиялиги, ер айланиши ва орбитаси бошқача бўлганида, денгизлар музлаб қоларди ёки қайнаб кетарди. Шунингдек, ернинг атмосфераси ва магнит майдони ерни коинотдаги ҳалокатли радиациядан ҳимоя қилади. Ер юзидаги ўсимлик ва ҳайвонот оламининг кўплиги ва хилма-хиллиги ҳайратда қолдиради. Натижада, кўп одамлар сайёрамиз муайян мақсадда яратилган, деган хулосага келишяпти (Ишаё 45:18- оятни ўқинг).

Аммо сиз: «Азоб-уқубатлар ва адолатсизлик ўша мақсадга кирганми?» — деб қизиқишингиз мумкин (Қонунлар 32:4-, 5- оятларни ўқинг).

Парвардигорнинг ер юзига нисбатан нияти амалга ошадими?

Ер юзи Яратувчини севадиган ва бир-бирини ҳурмат қиладиган одамларнинг бахтли яшаши учун барпо этилган эди. Шундай экан, ўсимлик ёки ҳайвонот оламидан фарқли равишда одамлар юксакроқ бир мақсад билан яратилган эди. Тангримиз ким эканини тушуниб, Унинг севги ҳамда одиллигига тан бериб, Унга тақлид қила оламиз (Воиз 12:13; Михо 6:8- оятларни ўқинг).

Тангримиз ўз мақсадини амалга оширади. Шунинг учун, У азоб-уқубатлар ва адолатсизликка чек қўяди. Шундагина сайёрамиз одамлар чиндан ҳам тинч ва бахтли ҳаёт кечиришлари учун ажойиб бир уйга айланади (Забур 36:11, 29; Матто 5:5; Ишаё 55:11- оятларни ўқинг).