Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» ИЮЛЬ 2014

 АСОСИЙ МАВЗУ | АЛЛОҲНИНГ ЧЕКИШГА НИСБАТАН НУҚТАИ НАЗАРИ

Дунёни қамраб олган вабо

Дунёни қамраб олган вабо

Чекиш — шафқатсиз қотил.

  • Сўнгги аср мобайнида у 100 миллион кишини ўлдирди.

  • У йилига 6 миллион одамнинг ёстиғини қуритади.

  • Ҳар олти сонияда у битта инсонни ҳаётидан маҳрум қиляпти.

Аҳвол ўзгаришидан асар ҳам йўқ.

Расмий хабарларга кўра, агар вазият шу зайлда давом этадиган бўлса, 2030 йилга бориб чекиш дастидан вафот этаётганларнинг сони йилига 8 миллиондан зиёд бўлади. XXI асрнинг охирига келиб эса, чекиш дастидан бир миллиард одам ҳаёти билан видолашади.

Тамакининг қурбонига нафақат чекувчилар, балки ҳиссий ва молиявий томондан зарар кўрган оила аъзолари, шунингдек, тамаки тутунидан нафас олиб, ҳар йили ҳаётдан кўз юмаётган 600 000 чекмайдиган киши ҳам киради. Устига-устак, бу қурбонлардан ташқари соғлиқни сақлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар ўсиб бормоқда.

Одатда шифокорлар ҳар хил вабога қарши даво топишга ҳаракат қилишади, аммо бу офатнинг давосини топишнинг ҳожати ҳам йўқ, чунки уни қандай даволаш кераклиги ҳаммага маълум. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Маргарет Чен шундай дейди: «Тамаки вабосини одам ўз қўли билан яратган экан, бу вабони ҳукумат ва жамият бир ёқадан бош чиқариб йўқ қилиши мумкин».

Одамнинг соғлигига хавф солаётган ушбу вабога қарши курашиш даъватига шунчалик кўп давлатлар қўшилгани ҳали кузатилмаган эди. 2012 йили август ойида қарийб 175 та давлат тамаки маҳсулотларига чек қўйиши ҳақидаги битимни имзолашди *. Бироқ, чекиш вабоси ортида катта кучлар турибди. Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар асосан ривожланаётган мамлакатларда яшовчи аёллар ва ўсмирлар орасида янги мижозларни орттириш ниятида ҳар йили миллиардлаб долларни рекламага сарфлашяпти. Тамакига одатланиб қолиш оқибатида чекиш қармоғига илинган бир миллиард чекувчиларнинг орасида кўплари ўлим қурбонига айланиши муқаррар. Агар чекаётганларнинг сони камаймаса, унда келгуси қирқ йил мобайнида чекиш дастидан ўлимга гирифтор бўладиганларнинг сони ортиши кутилмоқда.

Кўп одамлар чекишни ташлаш ниятида бўлса ҳам, мазкур рекламалар дастидан зарарли одатнинг сиртмоғига тушиб қолишган. Наоко исмли бир аёл бунга яққол мисол бўла олади. У ўсмирлигиданоқ чекишни бошлаган. Оммавий ахборот воситаларида кўрсатилган одамларга тақлид қилиб, Наоко ўзини каттадек ҳис қилган. Ота-онаси ўпка саратонидан вафот этганига қарамай, у чекишни давом эттирган. Ҳатто иккита қизини катта қилаётган бўлса ҳам, у бундан воз кечмади. «Мен ўпка саратонига йўлиқишимдан қўрқардим ва қизларимнинг соғлиги ҳақида ташвишланардим»,— дейди у — «лекин бунинг уддасидан чиқа олмасдим. Мен чекишни ҳеч қачон ташлай олмасам керак, деб ўйлардим».

Шунга қарамай, Наоко бунинг уддасидан чиқди. Миллионлаб кишиларга тамаки чангалидан озод бўлишга ёрдам берган бир нарса Наокога ҳам чекиш одатини ташлашга кўмаклашди. Бу нима экан, деб сўрарсиз? Марҳамат қилиб кейинги мақолани ўқинг.

^ 11- х.б. Бундай чора-тадбирларга чекишнинг хавфи борасида одамларга таълим бериш, тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг фаолиятини чеклаш, тамаки учун солиқларни ошириш ва одамларга чекишни ташлашга ёрдам берадиган дастурларни тузиш киради.