Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» МАЙ 2014

Муқаддас Китобга оид саволларга жавоблар

Муқаддас Китобга оид саволларга жавоблар

Исо пайғамбар келажакда нима иш қилади?

Милодий 33 йили Исо алайҳиссалом тирилиб, осмонга кўтарилганди. Бундан анча вақт ўтгач унга шоҳлик қилиш ваколати берилди (Дониёр 7:13, 14). Келажакда Исо пайғамбар Шоҳ сифатида бутун дунё бўйлаб тинчликни ўрнатиб, камбағалликка чек қўяди (Забур 71:7, 8, 13- оятларни ўқинг, Туркия 1998).

Ҳазрати Исо ер юзини адолатсизликдан тозалайди

Исо алайҳиссалом одамзод устидан шоҳлик қилганида ажойиб ишлар қилади. У унга Аллоҳ томонидан берилган кучдан фойдаланиб, одамларни мукаммалликка эриштиради. Шунда инсонлар қаримайди, ўлмайди, аксинча, ердаги ҳаётдан завқ олиб яшайди (Юҳанно 5:26–29; 1 Коринфликларга 15:25, 26- оятларни ўқинг).

Ҳозир Ҳазрати Исо нима билан банд?

Бугунги кунда Исо алайҳиссалом шогирдларига топширган ваъзгўйлик ишини назорат қиляпти. Ушбу шогирдлар одамларга Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги хабарни айтиб юришади. Аллоҳнинг Шоҳлиги ер юзидаги ҳукуматларни йўқ қилгунга қадар Ҳазрати Исо бу фаолиятда шогирдларини қўллаб-қувватлаши ҳақида айтган эди (Матто 24:14; 28:19, 20- оятларни ўқинг).

Ўзининг ҳақиқий издошларидан ташкил топган жамоати орқали Исо пайғамбар одамларни мазмунли ҳаёт кечиришга ундаяпти. Шунингдек, у Шайтоннинг дунёси йўқ қилинадиган пайтда уларни қутқариб, Аллоҳ ваъда қилган янги дунёга киришларига ёрдам беради (2 Бутрус 3:7, 13; Ваҳий 7:17- оятларни ўқинг).