Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Қўриқчи минораси»  |  Март 2014

Муқаддас Китобга оид саволларга жавоблар

Муқаддас Китобга оид саволларга жавоблар

Муқаддас Китоб чиндан ҳам Худонинг Каломими?

Қизиқ, Худонинг Каломи қандай бўлиши керак? Ҳа, у ноёблиги билан ажралиб туриши керак, шундай эмасми? Муқаддас Китоб ҳақида айнан шундай деса бўлади. Чунки Муқаддас Китобнинг миллиардлаб нусхалари юзлаб тилларда нашр этилган. Муқаддас Китобдаги донолик одамларни яхши томонга ўзгартиришга қодир (1 Салоникаликларга 2:13; 2 Тимўтийга 3:16- оятларни ўқинг).

Муқаддас Китоб Аллоҳдан эканлигини аминлик билан айтиш мумкин. Сабаби, унда келажак ҳақида аниқ башорат қилинган. Ҳеч бир инсоннинг қўлидан бундай нарса келмайди. Мисол учун, Ишаё пайғамбар ёзган рисолани олайлик. Милоддан аввалги II асрга оид унинг нусхаси Ўлик денгизнинг яқинидаги ғордан топилган эди. Унда Бобил шаҳрининг кимсасиз қолиши ҳақида айтилган. Бу башорат илк бор, ушбу нусханинг ёзилишидан юзлаб йиллар ўтгандан кейин амалга ошди (Ишаё 13:19, 20; 2 Бутрус 1:20-, 21- оятларни ўқинг).

Муқаддас Китоб қандай ёзилган?

Муқаддас Китобни тахминан 1 600 йил давомида қарийб 40 та одам ёзган. Улар бир-бирига зид бўлмаган равишда битта мавзуни ёритиб беришган. Қизиқ, улар буни қандай амалга оширишган? Аллоҳнинг Ўзи уларни бошқариб турган (2 Шоҳлар 23:2- оятни ўқинг).

Баъзида Тангри Муқаддас Китоб ёзувчиларига фаришталар, ваҳийлар ёки тушлар орқали гапирган. Кўпинча Аллоҳ ёзувчиларнинг онгига Ўз фикрини солиб, Унинг хабарини ифодалаш учун сўзларни ўзлари танлашларига йўл қўйган (Ваҳий 1:1; 21:3–5- оятларни ўқинг).

Кўпроқ билиш

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

Муқаддас Китоб — Худодандир