Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» МАРТ 2014

 ЖУРНАЛХОНЛАРНИНГ САВОЛЛАРИ

Нега Аллоҳ кучлилар заифларга зулм ўтказишларига йўл қўйяпти?

Нега Аллоҳ кучлилар заифларга зулм ўтказишларига йўл қўйяпти?

Муқаддас Китобда кучлилар заифларга зулм ўтказишгани ҳақида баъзи бир мисоллар ёзилган. Навўт исмли киши билан бўлган бир воқеа ҳам бунинг яққол мисолидир *. Милоддан аввалги ўнинчи асрда Исроил шоҳи Ахаб ўз хотини Изабел, Навўт ҳамда унинг ўғилларини ўлдиришига йўл қўяди. Шу тариқа шоҳ Навўтнинг узумзорини ўзига мулк қилиб олади (3 Шоҳлар 21:1–16; 4 Шоҳлар 9:26). Нега Худо бундай ҳодиса юз беришига йўл қўйган?

«Ёлғон гапирмайдиган Худо» (Титусга 1:2).

Бунинг муҳим сабабларидан бири: Худо ёлғон гапирмайди (Титусга 1:2). Хўш бу, зулм ўтказилиши билан қандай боғлиқ? Азалда Аллоҳ одамзодни огоҳлантирганидек, Унга қарши исён кўтариш, даҳшатли оқибатга, ўлимга олиб келиши мумкин. Аллоҳ ҳақ бўлиб чиқди, чунки Адан боғида исён кўтарилганидан бери ўлим инсониятнинг ортидан изма-из юрибди. Биринчи ўлим ҳам зулм дастидан содир бўлган. Бу, Қобил ўз укаси Ҳобилни ўлдирганда юз берган (Ибтидо 2:16, 17; 4:8).

Шу пайтдан бошланган инсоният тарихи борасида Худонинг Каломида шундай дейилган: «Бир киши иккинчисининг устидан зулм ўтказиб, ҳукмронлик қилади» (Воиз 8:9). Хўш, бу гаплар рост бўлиб чиқдими? Тангри Яҳова Исроил халқини огоҳлантирганидек, шоҳлари одамларга зулм етказиб, уларнинг Худога фарёд қилишларига сабабчи бўлишган (1 Шоҳлар 8:11–18). Ҳатто доно шоҳ Сулаймон ҳам ҳаддан ташқари солиқлар талаб қилиб, халқини эзган эди (3 Шоҳлар 11:43; 12:3, 4). Ахаб каби ёвуз шоҳлар эса ундан ҳам ўтиб тушган эди. Бир ўйлаб кўринг: агар Худованд зулм остида қилинган шу каби барча ҳаракатларнинг олдини олса, унда Унинг айтган гаплари ёлғон бўлиб чиқмайдими?

«Бир киши иккинчисининг устидан зулм ўтказиб, ҳукмронлик қилади» (Воиз 8:9).

Эсингизда бўлсин, Шайтон, одамлар Худога ғаразгўй ниятлари ила хизмат қилишларини айтган (Аюб 1:9, 10; 2:4). Агар Аллоҳ барча хизматчиларини ҳар қандай услубдаги зулмдан асраганида эди, унда Шайтоннинг айбловлари рост бўлиб чиқмасмиди? Борди-ю, Худо ҳаммани зулмдан асраса, Унинг Ўзи ҳам ёлғончи бўлиб чиқмайдими? Кўпчилик шундай тахмин қилиши мумкин: бундай ҳимоя остида одамлар бир-бирини Худосиз ҳам муваффақият ила бошқара олишади. Аммо Худонинг Каломида бу фикрнинг акси ёзилган, яъни одам ўз қадамини ўзи бошқара олмайди (Еремиё 10:23). Ҳа, биз Худонинг Шоҳлиги келишига муҳтожмиз, чунки ўшандагина барча зулмга чек қўйилади.

Бу, Худонинг зулм билан умуман иши йўқ эканлигини англатадими? Йўқ. Бунинг иккита сабаби бор: биринчиси, У зулм борасида барча тафсилотларни очиб беряпти. Масалан, Унинг Каломида Навўтга қарши тузилган Изабелнинг режаси борасида батафсил айтилган. Кейинчалик Муқаддас Китобда ёзилганидек, бундай ваҳший ҳаракатлар ортида шахсиятини биздан яширишни истаётган кучли бир шахс турибди (Юҳанно 14:30; 2 Коринфликларга 11:14). Муқаддас Китоб уни Шайтон Иблис деб ошкор қиляпти. Ёвузлигу зулмни ҳамда унинг асл сабабчисини фош қилиб, Худо ўзимизни ёвузликдан сақлашимизга ёрдам беряпти. Шу йўсин у абадий келажагимизни ҳимоя қиляпти.

Иккинчидан, Худо бизни зулмга чек қўйилишига ишонтиряпти. У Ахаб ва Изабелни ва уларга ўхшаш кўпчиликни фош қилиб, ҳукм чиқариб жазолаган. Бу эса бизга ёмонлик қилувчиларнинг барчаси бир куни жазога тортилиши борасидаги ваъда амалга ошишига аминлик беряпти (Забур 51:2–7). Қолаверса, Худо Ўзига содиқ бўлган кишилар учун ёвузликнинг ва зулмнинг ёмон асоратларини яқинда бартараф этишига умид беряпти *. Шундай экан, садоқатли Навўт ва ўғиллари адолатсизликдан озод бўлган ердаги жаннатда яшашади (Забур 36:34).

^ 3- х.б. Ушбу журналнинг «Имонларига эргашинглар» номли туркумга қаранг.

^ 8- х.б. Яҳованинг Шоҳидлари томонидан чоп этилган «Муқаддас Китоб таълимотлари» номли китобнинг 11- бобига қаранг.