Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» МАРТ 2014

 АСОСИЙ МАВЗУ | ДУНЁНИ ЎЗГАРТИРГАН УРУШ

Уруш ва азобларда айбдор бўлган шахс

Уруш ва азобларда айбдор бўлган шахс

1918 йили 11 ноябрда Биринчи жаҳон уруши ўз ниҳоясига етди. Ўша куни ҳеч ким ишга чиқмади, одамлар кўчаларда рақсга тушарди. Аммо уларнинг қувончи узоқ давом этмади. Чунки бу жаҳон урушидан кўп ўтмай пулемётдан кўра кўпроқ зарар келтирган бошқа хавф пайдо бўлди.

1918 йил июнь ойида Франциядаги аскарлар «испанка» гриппи деб танилган ўлатга мубтало бўлишди. Кейинчалик ушбу вирус қанчалик зарарли экани исботланди. Масалан, бир неча ой давомида Францияда америкалик аскарлар душманнинг қўлидан кўра бу вирусдан кўпроқ ўлишди. Уруш тугаганидан кейин она юртига қайтган аскарлар бу гриппни бутун дунё бўйлаб тарқатиб юборишди.

Урушдан кейинги йилларда очарчилик ва иқтисодий етишмовчилик авж олди. 1918 йилда ҳарбий ҳаракатлар тамом бўлган бир пайтда, Европанинг аксар қисми очлик туфайли ҳаётдан кўз юмаётганди. 1923 йилга келиб, Германия валютасининг қадри тушиб кетди. Олти йилдан кейин бутун дунёнинг иқтисоди инқирозга учради. Охири, 1939 йилда қайсидир жиҳатдан биринчи жаҳон низосининг давоми бўлган Иккинчи жаҳон уруши бошланди. Бундай кетма-кет ҳалокатларнинг сабаби нимада эди?

ОХИРЗАМОННИНГ БЕЛГИСИ

Муқаддас Китобнинг башорати бизга муайян тарихий воқеаларнинг сабаби нимада эканини кўришга ёрдам беради ва бу айниқса Биринчи жаҳон урушига тааллуқлидир. Ҳазрати Исо «халқ халққа қарши» ҳамда «кўп жойларда озиқ-овқат етишмовчилиги ва зилзилалар бўладиган» пайт келиши ҳақида башорат қилган (Матто 24:3, 7; Луқо 21:10, 11). У шогирдларига бундай офатлар охирзамоннинг  белгиси бўлиши борасида айтган. Ер юзидаги офатлар осмондаги жанг билан боғлиқлигини исботлайдиган кўпроқ тафсилотларни Муқаддас Китобнинг Ваҳий номли рисоласидан топишингиз мумкин. ( «Ердаги ва осмондаги жанг», номли рамкага қаранг.)

Мазкур рисолада тўртта чавандоз тасвирланган. Ушбу чавандозларнинг учтаси Исо илгари башорат қилган урушлар, очарчилик ва қора ўлатни ифодалайди. ( «Тўртта чавандоз чиндан ҳам йўлга чиқдими?») Биринчи жаҳон урушидан бери ҳалигача ўтиб кетмаётган азоблар даври бошлангани аниқ. Муқаддас Китобда баён этилишича, бунинг барчасида Шайтон айбдор (1 Юҳанно 5:19). Хўш, унинг ҳукмронлик қилишига қачондир чек қўйиладими?

Шунингдек, Ваҳий китоби Шайтоннинг «вақти оз қолганига» бизни ишонтиряпти (Ваҳий 12:12). Шу боис, у мудҳиш ғазабга тўлиб, ер юзига кўпдан-кўп бахтсизликлар келтиряпти. Лекин биз кўриб турган бу азоб-уқубатлар Шайтоннинг вақти оз қолганидан ҳам далолат бераётганини эсдан чиқармайлик.

ИБЛИСНИНГ ИШЛАРИ БАРБОД ҚИЛИНАДИ

Дарҳақиқат, Биринчи жаҳон уруши тарихда кескин ўзгаришларнинг даври бўлган. У оммавий  урушга, инқилобларнинг қизиб кетишига ва инсоний раҳбарларга нисбатан ишонч йўқолишига олиб келган. Қолаверса, бу Шайтон осмондан ер юзига отилганининг аниқ бир исботи бўляпти (Ваҳий 12:9). Дунёнинг ушбу кўринмас ҳукмдори вақти оз қолганини билувчи ашаддий диктатор каби йўл тутяпти. Унинг кунлари ўз ниҳоясига етганда, Биринчи жаҳон уруши билан бошланган азоб-уқубатларнинг даври ҳам ўз поёнига етади.

Муқаддас Китобдаги башоратларнинг амалга ошиши, осмондаги Шоҳимиз Исо Масиҳ яқинда «Иблиснинг ишларини барбод қилишига» ишонишимизга асос бўла олади (1 Юҳанно 3:8). Миллионлаб одамлар Худонинг Шоҳлиги келиши ҳақида ибодат қилишяпти. Сиз-чи? Ўша Шоҳлик орқали художўй кишилар охири Шайтоннинг эмас, Худонинг иродаси ер юзида бажо бўлишини кўришади (Матто 6:9, 10). Худо Шоҳлигининг ҳукмронлиги остида нафақат жаҳон уруши, балки умуман ҳеч қандай жанг бўлмайди! (Забур 45:10). Ушбу Шоҳлик тўғрисида кўпроқ билиб олинг ва тинчлик тоабад ҳукм сурадиган замонни кўриш учун жон- жаҳдингиз билан ҳаракат қилинг! (Ишаё 9:6, 7).

^ 20- х.б. Яҳованинг Шоҳидлари томонидан нашр этилган «Муқаддас Китоб таълимотлари» номли адабиётнинг 8- бобига қаранг.