Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» ЯНВАРЬ 2014

 АСОСИЙ МАВЗУ | ХУДОГА ЯҚИНЛАШТИРАДИГАН ҲАҚИҚАТ

Ҳақиқат сизни озод қилиши мумкин

Ҳақиқат сизни озод қилиши мумкин

Бир куни Қуддусда Ҳазрати Исо одамларга Самовий Отаси Яҳова ҳақида гапириб, ўша пайтдаги сохта дин раҳбарларини фош қилган (Юҳанно 8:12–30). Унинг сўзлари бугунги кунда Худо тўғрисида тарқалган таълимотларнинг ҳақиқийлигини текширишга ёрдам беради. Исо пайғамбар шундай деб айтган: «Агар менинг сўзларимга риоя қилсангизлар, чиндан ҳам менинг шогирдларимсиз. Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар ва ҳақиқат сизларни озод этади» (Юҳанно 8:31, 32).

«Агар менинг сўзларимга риоя қилсангизлар...» Исо алайҳиссалом у ёки бу таълимот ҳақиқат ҳисобланадими ёки йўқми, уни аниқлаш учун мазкур сўзлари билан меъёр ўрнатди. Аллоҳ ҳақида бирор нарса эшитганингизда, ўзингиздан: «Бу сўзлар Ҳазрати Исо айтган сўзларга ва Муқаддас Китоб таълимотларига мувофиқ келадими?» — деб сўранг. Худонинг хизматчиси бўлмиш Павлуснинг сўзларини тинглаб, кейин «айтилганлар тўғрими ёки йўқми дея, Муқаддас Ёзувларни кунда синчковлик билан ўрганган» кишилардан ўрнак олинг (Ҳаворийлар 17:11).

Биринчи мақолада сўзлари келтирилган Марко, Роза ва Раймонда ўз нуқтаи назарларини Яҳованинг Шоҳидлари билан Муқаддас Китобни ўрганишган пайтда текширишган. Хўш, улар нималарни билиб олишди?

Марко: «Биз билан Муқаддас Китобни тадқиқ қилган киши мен ва турмуш ўртоғим берган ҳар бир саволимизга Муқаддас Ёзувлардан фойдаланиб жавоб берарди. Биз Яҳовани яхши кўришни бошладик ва оила ришталаримиз ҳам мустаҳкам бўлди!»

Роза: «Бошида мен Муқаддас Китобни, Худо қанақа шахс эканини инсоний донолик орқали тушунтиришга ёрдам берадиган фалсафа китоби, деб ўйлардим. Аста-секинлик билан мен саволларимга Муқаддас Китобдан жавоблар топдим. Энди эса Яҳова мен учун реал Шахс. У, мен таянишим мумкин бўлган Зотдир».

Раймонда: «Мен Худога ибодат қилиб, У тўғрисида билиб олишим учун менга ёрдам беришини сўрардим. Бундан кўп ўтмай, эрим билан Муқаддас Китобни ўрганишни бошладик. Натижада биз Тангри Яҳова тўғрисида ҳақиқатни билиб олдик! Худойимиз аслида қанақа эканлигини билишдан роса хурсанд бўлганмиз».

Муқаддас Китобда Худо тўғрисидаги ёлғон фош этилганидан ташқари, Унинг жозибадор фазилатлари ҳақида ҳам ёзилган. Мазкур китоб илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, унинг ёрдамида «Худо бизга туҳфа этган барча нарсаларни», яъни ҳақиқатни тушуниб етамиз (1 Коринфликларга 2:12). Аллоҳ, Унинг нияти ва келажагимиз тўғрисида кенг тарқалган саволларга қандай жавоб беришини Муқаддас Китобнинг ўзидан билиб олиш яхши эмасми? Сиз www.jw.org/uz-cyrl сайтига кириб ёки Яҳова Шоҳидларининг бирига мурожаат қилиб, Муқаддас Китоб тадқиқи тўғрисида сўрасангиз бўлади. Муқаддас Китобни ўрганиб, Худони севиш илгари ўйлаганингиздан кўра, анча осонроқ эканига ишонч ҳосил қилишингизга аминмиз.