Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» ЯНВАРЬ 2014

 АСОСИЙ МАВЗУ | ХУДОГА ЯҚИНЛАШТИРАДИГАН ҲАҚИҚАТ

Худони сирли қилиб қўйган ёлғон

Худони сирли қилиб қўйган ёлғон

КЎПЛАР НИМАГА ИШОНАДИ.

«Муқаддас учлик — христианликнинг асосий ақидалардан бири. Унга кўра, худо моҳиятан ягонадир, лекин у 3 қиёфада намоён бўлади: ота-худо, ўғил-худо (Исо Масиҳ), муқаддас руҳ-худо» («Ўзбекистон миллий энциклопедияси»).

МУҚАДДАС КИТОБДАГИ ҲАҚИҚАТ.

Аллоҳнинг азизи бўлмиш Ҳазрати Исо ҳеч қачон ўзини Худо билан тенг деб билмаган. Аксинча, у: «Отам мендан улуғроқдир»,— деб айтган (Юҳанно 14:28). Шунингдек у шогирдларидан биттасига қуйидагича айтган: «Мен ўз Отамнинг ва сизларнинг Отангиз, менинг Тангрим ва сизларнинг Тангрингиз ҳузурига кўтариляпман» (Юҳанно 20:17).

Муқаддас руҳ худо эмас. Муқаддас Китобда айтилишича, Ҳазрати Исонинг илк «шогирдларнинг бари муқаддас руҳга тўлишди». Бундан ташқари Аллоҳ: «Ҳар қандай инсоннинг устига Ўз руҳимдан ёғдираман»,— деб ваъда қилган эди (Ҳаворийлар 2:1–4, 17). Муқаддас руҳ учликнинг бир қисми эмас, балки Аллоҳнинг фаол қудратидир.

НЕГА БУ МУҲИМ.

Карл Ранер ва Герберт Форгримлер исмли илоҳиётшуносларнинг тушунтиришича, «Учлик — бу сир... уни ваҳийсиз билиб олиш имконсиздир ва ҳатто ваҳийдан кейин ҳам уни бутунлай тушунмаслик мумкин». Хўш, билиб олиш ва тушуниш имконсиз бўлган кимсани сева олармидингиз? Кўриниб турганидек, учлик таълимоти Худони билишга ва севишга тўсиқ бўлади.

Сўзлари биринчи мақолада келтирилган Марко учун учлик айнан бундай тўсиқ бўлган. У шундай деди: «Худо мендан Ўзини яширяпти, деб ўйлардим ва бу мени кўпроқ Ундан узоқлаштириб, Уни эса сирли қилиб қўярди». Лекин Аллоҳ яширинмай, биз Уни билишимизни хоҳлайди. Ҳазрати Исо ҳам: «Бизлар... нимага топинаётганимизни биламиз»,— деб айтган (Юҳанно 4:22).

Марко давом этиб: «Худо учлик эмаслигини тушунганимда, охири У билан шахсий муносабатларни ривожлантира олдим»,— деб айтди. Агар Яҳова биз учун қандайдир сирли нотаниш эмас, балки реал Шахс бўлса, Уни севиш бизга осон кечади. Муқаддас Китобда: «Севмайдиган киши Худони танимаган, чунки Аллоҳнинг Ўзи севгидир»,— деб ёзилган (1 Юҳанно 4:8).