Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» ЯНВАРЬ 2014

 АСОСИЙ МАВЗУ | ХУДОГА ЯҚИНЛАШТИРАДИГАН ҲАҚИҚАТ

Худо ҳақидаги ёлғон: исми йўқ

Худо ҳақидаги ёлғон: исми йўқ

КЎПЛАР НИМАГА ИШОНАДИ.

«Ўзи Худонинг шахсий исми бор бўлиши мумкинлиги тўғрисида бир фикрга ҳали келмадик. Ҳатто бор бўлган тақдирда ҳам у қандай бўлиши мумкин экан» (профессор Дейвид Каннингем, «Theological Studies» журнали).

МУҚАДДАС КИТОБДАГИ ҲАҚИҚАТ.

Тангри Яҳова Мусо пайғамбарга шундай деб айтди: «“Эгамиз (Йаҳвеҳ) юборди”, деб айт. Менинг исмим тоабад шундай бўлсин» (Чиқиш 3:15, изоҳ). Ўзбек тилида бу исм одатда «Яҳова» деб таржима қилинади. Ушбу исм ибронийчада «У бўлдиради» деган маънони англатади.

Яҳова, биз Унинг исмини қўллашимизни хоҳлайди. Муқаддас Китобда шундай сўзларни ўқиймиз: «Ҳамду сано сўйлайлик Унинг Ўзига! Қилган буюк ишларини халқлар орасида овоза қилайлик, номи юксалганини ёдга солайлик!» (Ишаё 12:4).

Аллоҳнинг кўп садоқатли хизматчилари Унинг исмини қўллашган. Масалан, сано бастакори шундай деб ёзган: «Билсинларки, Сенинг исминг — Яҳовадир, бутун дунёда энг олий ёлғиз Сенсан» (Забур 83:18, ЯДТ [82:19]). Ҳазрати Исо ҳам шогирдларига Худонинг исмини айтган. Шунингдек у: «Мени қандай севган бўлсанг [Худо], улар ҳам шундай севгини намоён этишсин ва мен улар билан бирликда бўлайин»,— деб айтган (Юҳанно 17:26).

НЕГА БУ МУҲИМ.

«Аслини олганда, Худонинг исмини билмаган киши Уни шахс тариқасида билмайди... ва [бундай одам] агар Уни фақат шахссиз куч каби билса, Уни сева олмайди»,— деб ёзди Уолтер Лоури исмли илоҳиётшунос.

Виктор исмли бир киши ҳар ҳафта черковга борарди-ю, аммо Худони чиндан ҳам билганини ҳис қилмасди. У шундай деб бўлишди: «Кейин мен Худонинг исми — Яҳова эканини билиб олдим. Мени Худо билан расман таништиришгандек бўлишди. Ниҳоят мен анчадан бери эшитган Зот билан охири танишдим. Худо мен учун реал, тирик Шахс бўлди: У билан дўстлашиш мумкинлигини англаб етдим».

Уни исми бўйича атаган кишиларни Яҳова қадрлайди ва У уларга яқинлашади. «Унинг номини эъзозлаганларга» эса Худо шундай ваъда беряпти: «Меҳрибон ота-она ўз итоаткор боласини халос этгандай, Мен ҳам уларни халос этаман» (Малаки 3:16, 17). Аллоҳ шунингдек, Унинг исмини чақирганларни ҳам тақдирлайди. Муқаддас Ёзувларда шундай сўзлар бор: «Яҳованинг исмини чақирадиган ҳар бир одам қутқарилади» (Римликларга 10:13).