Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» ЯНВАРЬ 2014

 АСОСИЙ МАВЗУ | ХУДОГА ЯҚИНЛАШТИРАДИГАН ҲАҚИҚАТ

Нега баъзиларга Худони севиш қийин?

Нега баъзиларга Худони севиш қийин?

«Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун вужудингиз билан севинглар». Мусо пайғамбар *

Баъзи одамлар учун Худони севиш қийин кечади. Улар Аллоҳ Таолога ишонишади-ю, лекин У одамлардан Ўз шахсиятини атайлаб яширади, деб ўйлашади. Шунинг учун улар Худони ҳеч қачон тушуна олмаймиз, деган фикрдалар. Баъзилар эса Уни ҳатто шафқатсиз бир шахсдек тасаввур қилишади. Мана бир нечта кишининг фикрлари:

  • «Мен Худодан ёрдам сўраб Унга ибодат қилардим, лекин ўша пайтда У мендан узоқда эканини, ҳатто Унга яқинлашиб бўлмайдигандек ҳис этардим. Мен учун Худо ҳис-туйғусиз мавҳум бир нарсадек туюларди» (Марко, Италия).

  • «Мен Худога чин дилдан хизмат қилгим келарди, лекин У узоқда бўлганга ўхшарди. Худони бераҳм ва У бизни фақат жазолайди, деб ўйлардим. У ажойиб ҳис-туйғуларга бой эканига ишонгим келмасди» (Роза, Гватемала).

  • «Болалигимда, Худо хатоларимизни излайди ва бирон-бир айб иш қилиб қўйганимизда, У бизни дарров жазолашига ишонардим. Кейинчалик, У бизга бепарво, деб ўйлай бошладим. Мен учун Худо, иш юзасидан одамларни бошқарадиган, лекин уларнинг ҳаёти билан умуман қизиқмайдиган бош бир министр каби бўлган» (Раймонда, Канада).

Сизнингча, Худони севиш қийинми? Қайси динда бўлишидан қатъи назар, аксарият одамлар асрлар мобайнида ушбу савол устидан бош қотиришган. Шуни айтиш жоизки, Ўрта асрларда христиан оламининг тарафдорлари Қодир Тангрига ҳатто ибодат қилишмаган. Нега дейсизми? Чунки инсонлар Ундан қўрқишарди. Тарихчи Уилл Дюрант бу ҳақда шундай фикр билдирди: «Оддий бир гуноҳкор банда шунчалик яқинлашиб бўлмайдиган ҳамда ваҳимани уйғотувчи Тангрининг даргоҳига ибодатини йўллашга қандай журъат эта оларди?»

Қизиқ, қанақасига Худо «яқинлашиб бўлмайдиган ҳамда ваҳимани уйғотувчи» каби бўлиб чиқди? Муқаддас Китобда бу ҳақда нима деб ёзилган? Аллоҳ тўғрисидаги ҳақиқат Уни севишингизга ёрдам бера оладими?

^ 3- х.б. Қонунлар 6:5