Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ДЕКАБРЬ 2015

Ёдингиздами?

Ёдингиздами?

«Қўриқчи минораси» журналининг охирги сонларини диққат билан ўқидингизми? Унда, қуйидаги саволларга жавоб беришга уриниб кўринг-чи:

Ғурур доим ҳам ёмонми?

Ўзгаларнинг меҳнатидан мамнун бўлиш ва ҳатто ўзимиз билан қайсидир даражада фахрланиш нотўғри эмас. Оила, маданият ва ўсиб-улғайган ҳудудимиздан сира ҳам уялмаслигимиз лозим (Ҳавор. 21:39) (15.5., 15- саҳ.).

Исонинг мўъжизалари унинг сахийлигини қай йўсин намоён этган?

Канах шаҳрида бўлиб ўтган никоҳ тўйда, Исо деярли 380 литр сувни шаробга айлантириб, илк мўъжизасини кўрсатган. Бошқа сафар эса, у мўъжизавий тарзда қарийб 5 000 кишини тўйдирган (Мат. 14:14–21; Юҳан. 2:6–11). Икки сафар ҳам Исо Отасининг сахийлигига тақлид қилган (15.6., 4–5- саҳ.).

Нима учун кечиримли бўлиш истаги ўта муҳим?

Баъзан кимгадир кек сақлашимиз мумкин. Лекин бу туфайли, жамоатда бўлинишлар юзага келиши ҳеч гап эмас. Агар бундай вазият давом этишига йўл қўйсак, Худонинг раҳм-шафқати ва тўловга ҳурматсизлик қилаётганимизни кўрсатамиз. Борди-ю, кечиримли бўлишни истамасак, самовий Отамиз ҳам Ўғли берган тўловнинг баҳосини бизга қўлламай қўяди (Мат. 18:35) (15.6., 27–28- саҳ.).

Буюк Бобил йўқ қилиниши, унга тегишли ҳамма диндор инсонлар ўлишини англатадими?

Йўқ. Закариё 13:4–6 га кўра, ҳатто дин раҳбарларининг баъзилари ўз фаолиятини тўхтатиб, йўқ қилинган сохта динларга тегишли эканини рад этишлари мумкин (15.7., 15–16- саҳ.).

Бошқа миллат, маданият, тил ёки ирқ аъзолари борасида салбий фикрларга эга эканингизни сезиб қолсангиз, нима қилиш мумкин?

Миллатчилик ва ўзгалар ҳақида нотўғри фикрда бўлишга, Яҳова қандай қараши тўғрисида мулоҳаза юритиш фойдали бўларди. Бу ва унга боғлиқ мавзуларни, шахсий тадқиқ ёки оилавий топиниш пайтида кўриб чиқиш арзийди. Кейин, Яҳовага илтижо қилиб, ушбу масалада Унинг нуқтаи назарини қабул қилишимизга кўмаклашишини сўрашимиз даркор (Рим. 12:2) (15.7., 25- саҳ.).

Масиҳийлар нималар устида мулоҳаза юритиши мумкин?

Масалан, Яҳованинг яратган ижодлари, илоҳий илҳом остида ёзилган бебаҳо Каломи, ибодат қилишдек шараф ва қимматбаҳо тўлов борасида мулоҳаза юритиш, Унинг сўнмас севгиси учун миннатдорчилигимизни оширади (15.8., 10–13- саҳ.).

Ёмон одамлар билан мулоқот учрашиб юриш масаласига қандай тегишли?

Тангрига ҳаётини бағишламаган, Унга содиқ бўлмаган ва Унинг юксак меъёрларини ҳурмат қилмайдиган киши билан учрашиб юриш, турмуш қурмаган масиҳий учун нотўғридир. Масиҳийлар учун бенуқсонлигини сақлаш, Яҳованинг қонунлари бўйича яшамаётган инсонларга хуш келишдан кўра анча афзалдир. Биз, Аллоҳнинг иродасини бажараётган кишилар билан қалин дўст бўлишимиз лозим (1 Кор. 15:33) (15.8., 25- саҳ.).

Нима учун ўзгаларнинг қарорларини ҳурмат қилишимиз лозим?

Имондошимиз бирон шахсий масалада виждонан чиқарган қарорини тушунмаётган бўлсак, дарров ҳукм қилишга ёки фикрини ўзгартириш пайига тушмайлик. Эҳтимол, виждони ҳалиям «заифдир» ва уни кўпроқ тарбиялаш даркордир ёки айрим соҳаларда ўта сезгир бўлиши мумкин (1 Кор. 8:11, 12). Бошқа томондан, балким ўз виждонимизни текшириб кўришимиз керакдир, сабаби илоҳий меъёрлар бўйича уни тарбиялашга муҳтож бўлишимиз мумкин (15.9., 10- саҳ.).

Нега Бутруснинг имони сусайган, бироқ имони қайта тикланишига нима кўмаклашган?

Бутрус Исодан у ҳам сув устида юриб ёнига боришини сўраган. Исо бунга рози бўлгач, Бутрус қайиқдан тушиб, тўлқинланаётган денгиз суви устида мўъжизавий тарзда у томон интилган. Аммо Бутрус қаттиқ шамолдан қўрқиб кетиб, чўка бошлаган (Мат. 14:24–32). Лекин диққатини яна Исога қаратиб, имонини қайта тиклаган (15.9., 16–17- саҳ.).

Марта оворагарчиликка берилганидан қандай сабоқ олишимиз мумкин?

Бир сафар Марта ўзгача овқат тайёрлаш ниятида оворагарчиликка берилиб кетган. Исо эса унга Марям энг яхшисини, яъни унинг таълимотларини афзал кўрганини айтган. Биз ҳам кераксиз оворагарчиликдан қочиб, эътиборимизни маънавий нарсаларга қаратишимиз даркор (15.10., 18–20- саҳ.).