Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Қўриқчи минораси» (тадқиқ сони)  |  Ноябрь 2015

Худонинг Шоҳлиги юз йил бошқармоқда!

Худонинг Шоҳлиги юз йил бошқармоқда!

Тинчлик Худосининг иродаси амалга ошсин дея,.. сизларни барча яхши нарсалар билан таъминласин. ИБРОН. 13:20, 21

ҚЎШИҚЛАР: 136, 14

1. Исо учун ваъзгўйлик иши қанчалик муҳим эди? Тушунтиринг.

ИСО АЛАЙҲИССАЛОМ Худонинг Шоҳлиги ҳақида гапиришни ёқтирарди. Муқаддас Китобга биноан, у бошқа ҳар қандай мавзуларга қараганда, кўпроқ Шоҳлик тўғрисида гапириб, хизмати давомида ҳатто 100 мартадан зиёд унга ишора қилган. Чиндан ҳам Шоҳлик ҳақидаги хушхабар Исонинг юрагидан жой олган эди (Матто 12:34 ни ўқинг).

2. Матто 28:19, 20 даги вазифа берилаётганда, уни нечта киши эшитган ва нега бундай хулосага келяпмиз? (Изоҳга қ.)

2 Тирилганидан кўп вақт ўтмай, Исо 500 дан ошиқ кишига кўринган (1 Кор. 15:6). Эҳтимол, ўшанда у Шоҳлик ҳақидаги хабарни «барча халқлардаги одамларга» етказишдай, осон бўлмаган вазифани уларга топширгандир *. Исо башорат қилганидай, ушбу улкан фаолият ҳатто «бу замонанинг охиригача» давом этади ва шундай бўляпти ҳам. Шубҳасизки, сиз ҳам  бу вазифа ҳамда башорат амалга ошишига ўз ҳиссангизни қўшиб келяпсиз (Мат. 28:19, 20).

3. Хушхабарни ваъз қилишда қайси учта яхши нарса билан таъминланганмиз?

3 Ваъз қилиш вазифасини топширгач, Исо: «Мен доимо сизлар билан бўламан»,— дея ваъда берган (Мат. 28:20). Бундан чиқдики, оламшумул воизлик иши унинг бошқаруви остида бажарилмоқда. Ушбу вазифани адо этишимизга кўмаклашиш ниятида, Аллоҳ ҳам бизни «барча яхши нарсалар» билан таъминламоқда (Иброн. 13:20, 21). Келинг, ушбу яхши нарсаларнинг учтасини, яъни 1) воситалар, 2) усуллар ҳамда 3) таълим дастурларини кўриб чиқайлик. Авваламбор, охирги 100 йил мобайнида фойдаланилган айрим воситаларни муҳокама қиламиз.

БИЗГА АТО ЭТИЛГАН ВОСИТАЛАР

4. Нега ваъзгўйликда турли хил воситалардан фойдаланамиз?

4 Исо «Шоҳлик тўғрисидаги хабарни» турли хил ерга экилган уруғ билан солиштирган (Мат. 13:18, 19). Масалан, деҳқон уруғни экишдан аввал ҳар хил асбоблардан фойдаланиб, ерга ишлов бериши мумкин. Шу каби, миллионлаб инсонлар Шоҳлик хабарини қабул қилишсин дея, Шоҳимиз йиллар оша турли воситалар ёрдамида уларнинг қалбларини тайёрлашимизга кўмаклашмоқда. Уларнинг баъзилари ўнлаб йиллар давомида фойда келтирган бўлса-да, бошқалари ҳозиргача самаралидир. Бироқ уларнинг бари, ваъзгўйлар сифатида турли соҳаларда маҳоратимизни оширишга кўмаклашмоқда.

5. Ваъз қилиш учун карточка қанақа эди ва қай йўсин қўлланилган?

5 Бундай воситалардан бири — ваъз қилиш учун карточка бўлган. 1933 йилдан бошлаб, Шоҳлик хабарчиларининг кўпи ундан фойдаланишган. У тахминан 7,6 га 12,7 сантиметр ўлчамида эди ва Муқаддас Китобга асосланган қисқача хабардан иборат бўлган. Вақти-вақти билан ушбу хабар ўзгартириб турилган. Шуни айтиш жоизки, хабар жуда содда бўлган! Эленмейер биродаримиз бундай карточка ёрдамида илк бор шоҳидлик берганида, ўн ёшлар атрофида эди. У шундай деб бўлишди: «У ерда: “Марҳамат, бу карточкани ўқиб чиқинг”,— деган сўзлар ёзилган эди. Уй эгаси карточкани ўқиганидан сўнг, унга бирон адабиётни қолдириб, йўлимизда давом этардик».

6. Ваъз қилиш учун карточканинг мақсади нимадан иборат эди?

6 Ваъз қилиш учун карточкалар анчагина томонлама фойдали эди. Айрим ваъзгўйлар воизлик ишида қатнашишни хоҳлашган, лекин тортинчоқ бўлишган ва нима деб айтишни билишмаган. Бошқалари эса, гапга чечан эди. Улар билган нарсасини бир неча дақиқа ичида уй эгасига айтиб беришарди-ю, лекин ҳар доим ҳам буни мулойимлик ила қила олишмасди. Ваъз қилиш учун карточка эса, лўнда ва пухта танланган сўзлардан иборат бўлиб, ваъзгўйнинг ўрнига «гапирган».

7. Карточкалардан фойдаланиб, айримлар қандай қийинчиликларга дуч келишган?

7 Албатта, бунинг ўзига яраша қийинчиликлари ҳам бўлган. Кўп йиллар давомида хизмат қилган Грейс Истеп опамиз шундай деган: «Баъзида бизга: “Хўш, бу ерда нима ёзилган? Буни, ўз сўзларингиз билан айтиб бера олмайсизми?” — дейишган». Гап шундаки, айрим уй эгалари ўқишни билишмасди. Бошқалар эса карточкани олиб, эшигини дарров бекитишарди. Қаршилик кўрсатадиган уй эгалари эса, карточкани майдалаб йиртиб юборишарди. Бунга қарамай, ваъзгўйлар одамлар билан юзма-юз кўришиб, Худонинг Шоҳлиги тўғрисида ваъз қилишаётганини очиқчасига айтишга ўрганишарди.

8. Патефон қай йўсин ишлатилганини тушунтиринг. (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)

 8 Шунингдек, 1930–1940 йилларда патефон ишлатиладиган бўлди. Баъзи имондошларимиз уни «Ҳорун» деб аташарди, сабаби патефон уларнинг ўрнига гапирарди (Чиқиш 4:14–16 ни ўқинг). Уй эгасининг розилиги билан, тўрт ярим дақиқа давом этадиган Муқаддас Китоб асосидаги нутқ қўйиб бериларди, кейин эса бирорта адабиёт таклиф этиларди. Бутун оила бирга йиғилиб, бундай ёзувларни эшитган пайтлар ҳам бўларди. 1934 йилдан бошлаб, Қўриқчи Минораси Жамияти патефонларни айниқса хизмат учун қулай қилиб ишлаб чиқарадиган бўлди. Ҳаммаси бўлиб, 92 та мавзуда турли нутқлар мавжуд эди.

9. Патефон билан ваъз қилиш қанчалар самарали бўлган?

9 Бундай нутқларнинг бирини тинглаган Хиллари Гослин исмли киши қўшнилари билан бирга нутқларни эшитиш учун, имондошимиздан патефонни бир ҳафтага қолдириб кетишини сўрабди. Имондошимиз қайтиб келгач эса, қизиқиб қолган бир нечта киши уни кутиб ўтирганини кўрибди. Кейинчалик уларнинг баъзилари сувга чўмибди ва Хилларининг иккита қизи ҳам Гилад мактабини битириб, тўла вақтли махсус ваъзгўй бўлишибди. Ваъз қилиш учун карточкалар сингари патефонлар ҳам кўплар воизлик ишини бошлашига қўл келди. Вақт ўтгач, Яҳова Воизлик мактаби орқали хизматчиларини ваъз қилишга ўргатадиган бўлди.

ХУШХАБАРНИ ЕТКАЗИШ УЧУН ҲАР ҚАНДАЙ УСУЛНИ ҚЎЛЛАШ

10, 11. Газеталар ҳамда радио ҳақиқатни ёйишда қандай қўл келган ва нима учун улар унумли эди?

10 Шоҳимизнинг бошқаруви остида, Аллоҳнинг хизматчилари хушхабарни имкон борича кўпчиликка эълон этиш мақсадида турли усуллардан фойдаланиб келишган. Уларни қўллаш, айниқса «ишчилар оз» бўлган ҳудудларда муҳим аҳамият касб этган (Матто 9:37 ни ўқинг). 20 асрнинг бошида, Яҳованинг халқи оз бўлган ҳудудларда хушхабарни кўп инсонларга етказиш учун газеталардан фойдаланилган. Биродаримиз Расселл ҳар ҳафта Муқаддас Китобга асосланган нутқни муҳарририятга юборган. Сўнг эса, ўша нутқ газеталарда чоп этилиши учун муҳарририят уни Қўшма Штатлар, Канада ва Европага жўнатган. 1913 йилга келиб, 2 000 та газетадаги Расселл биродаримизнинг нутқлари деярли 15 000 000 та ўқувчига етказилган эди.

11 Чарлз Расселл ҳаётдан кўз юмгач, хушхабарни тарқатиш ниятида яна бир самарали усул ишга солинди. 1922 йили 16 апрелда Жозеф Рутерфорд радио орқали илк нутқларидан бирини сўзлаган ва уни 50 000 тача киши тинглаган. 1924 йили 24 февралда эса, WBBR номли ташкилотимиз радиостанцияси ўз фаолиятини бошлаган. Ушбу усул борасида «Қўриқчи минораси»нинг 1924 йил 1 декабрь сонида қуйидагича ёзилган: «Ишонамизки, бундан олдин ҳақиқатни ёйишда қўлланилган усулларга қараганда, ушбу радио энг тежамкор ва унумли бўлади». Газеталар каби, радио ҳам бор-йўғи бир нечта ваъзгўй яшайдиган ҳудудларда талайгина кишилар хушхабарни эшитишига ҳисса қўшган.

Кўпгина ваъзгўйлар жамоа жойларида шоҳидлик бериб, одамларнинг эътиборини jw.org сайтимизга қаратишади (12-, 13- хатбошиларига қ.)

12. а) Жамоа жойларда хизмат қилишнинг қайси турлари сизга айниқса ёқади? б) Жамоа жойларда ваъз қилишдан қўрқаётганларга нима ёрдам бериши мумкин?

12 Ҳозир амалга оширилаётган жамоа жойларда, яъни бекат, вокзал, автомобиллар тўхтайдиган ҳудудлар, хиёбон ва бозорларда шоҳидлик бериш ҳақида айтиб ўтмасак бўлмайди. Борди-ю, ушбу хизмат турларида иштирок этиш қўрқув туғдираётган бўлса, кўп йиллар давомида кўчма нозир сифатида меҳнат қилган Анжело Манеранинг қуйидаги сўзлари устида ибодат ила мулоҳаза юритиб кўрсангиз арзийди: «Ҳар бир янги усулни Яҳовага хизмат  қилиш, Унга бўлган садоқатимизни исботлаш ва бенуқсон эканимизни текшириш имконидай кўриб, У хоҳлаётган ҳар қандай йўл билан хизмат қилиш истагимиз борлигини исботлашга интилардик». Хизматнинг янги, эҳтимол бизга унча қулай бўлмаган турида қатнашиш, Яҳовага таяниб, Унга бўлган ишончимизни мустаҳкамлашга ва маънан улғайишимизга ёрдам беради (2 Коринфликларга 12:9, 10 ни ўқинг).

13. Нега одамларнинг эътиборини сайтимизга қаратамиз ва хизматда уни қўллаб, қандай воқеаларга дуч келгансиз?

13 Аксарият ваъзгўйлар одамларнинг эътиборини jw.org сайтимизга қаратишни хуш кўришади, зеро у ердан 700 дан зиёд тилларда Муқаддас Китобга асосланган адабиётларни ҳам ўқиш, ҳам юклаб олиш мумкин. Ҳар куни сайтимизга 1,6 миллиондан кўпроқ киши киради. Ўтмишда радио билан бўлганидай, бугунги кунда сайтимиз орқали хушхабарни ҳатто олис ҳудудлардаги инсонларга ҳам етказиш мумкин.

ХУШХАБАР ВОИЗЛАРИГА ТАЪЛИМ БЕРИШ

14. Ваъзгўйлар қандай таълим дастурларига муҳтож эди ва қайси мактаб самарали ўқитувчи бўлишга кўмаклашди?

14 Мана, хушхабарни тарқатишда фойдали бўлган баъзи бир восита ва усулларни кўриб чиқдик. Бироқ таълим дастурлари тўғрисида нима деса бўлади? Айтайлик, уй эгаси патефондан эшитганини қабул қилмади. Шунда, ваъзгўйлар эътирозни мулойимлик ила қандай енгиши мумкин эди? Ёки инсон ваъз қилиш учун карточкадан билган нарсасига қизиқиш кўрсатди дейлик. Бундай самимий кишига қай йўсин маҳорат билан таълим бериш мумкин? Шак-шубҳасизки, Худонинг руҳи остида Нейтан Норр ваъзгўйларни нотиқлик қобилиятини хизматда қўллашга ўргатиш кераклигини тушунган. Қизиқ, бунинг учун қандай чора кўрилган? 1943 йили йиғилишларда Воизлик мактаби илк бор ташкиллаштирилган эди. Ушбу мактаб, хушхабар воизлари самарали ўқитувчи бўлишига кўмаклашиб келяпти.

15. а) Воизлик мактабида иштирок этганларнинг баъзилари нималарни бошдан кечирган? б) Забур 31:8 даги Яҳованинг ваъдаси сизда қандай амалга ошиши мумкин?

15 Кўпчилик учун омма олдида гапиришни ўрганишга вақт керак бўлган. Жулио Раму исмли акамиз 1944 йилда биринчи бор, Муқаддас Китобда бешта оятдагина тилга олинган Доег ҳақида нутқ сўзлаганини эслаб, қуйидагиларни айтиб берган: «Ўшанда тиззаларим титраб, қўлларим қалтираган ва тишларим такиллай бошлаган». Бундан ташқари у, нутқини  ўша бешта оят асосида сўзлаб бериши керак эди. Биродаримиз яна шундай деган: «Нутқни уч дақиқа ичида айтдим. Ўшанда илк марта саҳнада туриб гапирдим, аммо таслим бўлмадим». Гарчи анча-мунча осон бўлмаган бўлса-да, мактабда болалар ҳам иштирок этиб, нутқлар сўзлашган. Юқорида айтилган Анжело Манера, Воизлик мактабида биринчи сафар нутқ сўзлаган ёш бола ҳақида гапириб бериб, шундай деган: «У шу қадар қаттиқ ҳаяжонланиб кетганки, ҳатто нутқни бошлаганидаёқ кўзи ёшланган. Лекин у бўшашмаган ва йиғлаб бўлса-да, нутқини охиригача давом эттирган». Хўш, уялганингиз ёки бошқа сабабга кўра сиз ҳам йиғилишларда шарҳ беролмаётган ёки қатнаша олмаётган бўлсангиз-чи? У ҳолда, қўрқувни енгиш учун Яҳовадан ёрдам сўранг. Ишонаверинг, авваллари Воизлик мактабида ўқувчиларга кўмаклашганидай, Яҳова сиздан ҳам ёрдамини аямайди! (Забур 31:8 ни ўқинг).

16. Гилад мактабининг мақсади ўтмишда қандай бўлган ва 2011 йилдан буён нимадан иборат?

16 Яҳованинг халқи яна бошқа мактабларда ҳам таълим олади. Гилад мактаби 1943 йилда бошланган ва ўшандан бери 8 500 дан зиёд ўқувчи унда таълим олган. Қолаверса, бу мактабни битирган тўла вақтли махсус ваъзгўйлар тахминан 170 та мамлакатда хизмат қилишмоқда. 2011 йилдан буён бу мактабга тўла вақтли махсус хизматчилар — махсус кашшоф, кўчма нозир, байтилчилар ва Гиладда ўқимаган тўла вақтли махсус ваъзгўйлар ҳам таклиф этиладиган бўлди. Тўла вақтли махсус ваъзгўйлар ҳамда бошқаларга Гилад мактабида ўқиш, жуда ҳам катта фойда келтирмоқда. У ердаги битта ўқитувчининг тушунтиришича, бу мактабнинг мақсади «ўқувчилар воизлик фаолиятида янада жон куйдириб, хизмат қилиш истагини кучайтиришдан иборат».

17. Гилад мактаби қай даражада самара келтиряпти?

17 Хўш, ушбу мактаб қай даражада самара келтиряпти? Келинг, битта мисолни кўриб чиқайлик. Японияда 1949 йили августда бор-йўғи 10 та маҳаллий ваъзгўй бўлган. Ўша йилнинг охирида эса, Гилад мактабини битирган 13 та тўла вақтли махсус ваъзгўй у ерда хизмат қиларди. Бугунги кунда, Японияда тахминан 216 000 та ваъзгўй бор ва уларнинг қарийб 42 фоизи кашшоф бўлиб хизмат қилади!

18. Маънан улғайишимизга кўмаклашаётган яна қандай мактаблар мавжуд?

18 Таълим дастурларининг кўпи, яъни Масъулиятли биродарлар учун махсус таълим, Доимий кашшофлар мактаби, Шоҳлик хабарчилари мактаби, Кўчма нозирлар ва уларнинг хотинлари учун мактаб, Филиал қўмита аъзолари ва уларнинг хотинлари учун мактаб Яҳованинг халқи янада маънавий ҳамда муваффақиятли бўлишига ҳисса қўшмоқда. Ҳа, Шоҳимиз фуқароларига таълим беришда давом этаётгани шубҳасиз!

19. Расселл биродаримиз ваъзгўйлик фаолияти тўғрисида нима деган ва бу қай йўсин ҳақ бўлиб чиқди?

19 Мана, Худонинг Шоҳлиги осмонда бошқараётганига 100 йилдан ҳам ошиқроқ вақт бўлди. Шоҳимиз Исо Масиҳ бизга таълим бериб келмоқда. 1916 йили Чарлз Тейз Расселл ваъзгўйлик фаолияти келажакда кенг қулоч ёзишини олдиндан таъкидлаган эди. У яқин ҳамкорига шундай деган: «Фаолиятимиз тезлик билан кенгаймоқда ва бу жараён давом этиб, “Инжил хушхабари” жаҳон бўйлаб ёйилади» («Faith on the March», A. H. Macmillan, 69- саҳ.). Биродаримиз юз фоиз ҳақ эди! Ҳа, ушбу энг завқли фаолиятда бизни таъминлаб келаётган тинчлик Худосидан ғоят миннатдормиз! Дарҳақиқат, Аллоҳнинг иродасини бажаришимиз учун, У «барча яхши нарсаларни» бизга ато этмоқда!

^ 2- х.б. Ўшанда у ерга келганларнинг анчаси кейинчалик масиҳий бўлган дейиш мумкин. Негаки Павлус, Коринфликларга йўллаган мактубида 500 та биродар ҳақида айтган. Қолаверса, у шундай деб қўшиб қўйган: «Улардан кўпчилиги ҳанузгача тирик, айримлари эса ўлим уйқусига кетган». Демак, Павлус ва биринчи асрдаги бошқа масиҳийлар ўша вазифа ҳақида илк бор эшитганларнинг кўпи билан таниш бўлишган.