Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Қўриқчи минораси» (тадқиқ сони)  |  Октябрь 2015

«Бундай кишиларни қадрланглар»

«Бундай кишиларни қадрланглар»

ЕТАКЧИ КЕНГАШ 1992 йилдан бошлаб, қўмиталаридаги ишларга ёрдам беришлари учун тажрибали ва маънан етук оқсоқолларни тайинлайдиган бўлди *. Ушбу ёрдамчилар «бошқа қўйлар» қаторидан бўлиб, Етакчи кенгашни садоқат ила қўллаб-қувватлашмоқда (Юҳан. 10:16). Улар, ўзлари тайинланган қўмита ўтказадиган мажлисда ҳар ҳафта иштирок этиб, керакли маълумот ва таклифларни тақдим этишади. Етакчи кенгаш аъзолари сўнгги қарорларни чиқаришса-да, ёрдамчилар ушбу қарорлар уларнинг қўмиталарида ижро этилишини назорат қилишади. Бу биродарлар Етакчи кенгаш аъзолари билан бирга махсус ва халқаро анжуманларга боришади. Қолаверса, улар Бош идора вакиллари сифатида филиалларга ташриф буюриш мақсадида тайинланишлари мумкин.

1992 йилдан буён ёрдамчи тариқасида меҳнат қилаётган битта акамиз шундай деди: «Менга топширилган вазифаларни бажарсам, Етакчи кенгаш бутун диққат-эътиборини маънавий масалаларга қарата олади». 20 йилдан зиёд вақт мобайнида ёрдамчи сифатида хизмат қилаётган бошқа биродаримиз: «Бу, умримда иштирок этишим мумкин бўлган энг шарафли ишдир»,— деб айтди.

Етакчи кенгаш, ёрдамчиларига кўп вазифаларни ишониб топширади ва бу садоқатли ҳамда меҳнатсевар биродарларнинг аъло хизматини юқори баҳолайди. Келинг, барчамиз «бундай кишиларни қадрлайлик» (Филип. 2:29).

^ 2- х.б. Етакчи кенгашнинг олтита қўмитаси қандай масъулиятга эга экани борасида маълумот олиш учун, «Худонинг Шоҳлиги бошқармоқда» китобининг (рус) 131- саҳ. қ.