Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) СЕНТЯБРЬ 2015

 ТАРЖИМАИ ҲОЛ

Яҳованинг қут-баракалари ҳаётимни бойитди

Яҳованинг қут-баракалари ҳаётимни бойитди

МЕН 1927 йили Уоко шаҳарчасида (Саскачеван, Канада) туғилганман. Оиламизда етти фарзанд, яъни тўрт ўғил ва учта қиз бўлган, шунинг учун кўпчилик орасида яшаш қанақа бўлишини кичиклигимдан билганман.

1930 йиллар «Буюк тушкунлик» давридек таниқли эди. Ўша пайтдаги иқтисодий инқироз оқибатлари оиламизни ҳам четлаб ўтмаган. Биз бой-бадавлат эмас эдик, лекин озиқ-овқат масаласида кам-кўстимиз бўлмаган. Товуқлар ва сигир боққанимиз учун, дастурхонимиздан тухум, сут, қаймоқ, пишлоқ ва ёғ ҳеч аримаган. Барчамиз уй юмушларида ўз ҳиссамизни қўшганмиз.

Ўша пайт билан боғлиқ анчагина ёқимли хотираларга эгаман. Масалан, олмаларнинг хушбўй ҳиди хонани тўлдириб тургани ҳали ҳам эсимда. Гап шундаки, отам кузда шаҳарга бориб, хўжалик маҳсулотларини сотарди ва кўпинча қайтаётганда, янги узилган олмаларни олиб келарди. Ҳар куни, ғарқ пишган сувли олмани ейиш қанчалар лаззат бахш этишини айтмайсизми?!

ОИЛАМНИНГ ҲАҚИҚАТНИ БИЛИБ ОЛИШИ

Ота-онам илк бор ҳақиқатни эшитганида, мен олти ёшда эдим. Афсуски, оиламизнинг тўнғич фарзанди Жонни туғилганидан кўп ўтмай, вафот этган. Ўшанда, қайғуга ботган ота-онам руҳоний ёнига бориб: «Боламиз Жонни қаерда?» — деб сўрашган. Руҳоний, бола черковда чўқинтирилмагани сабабли, осмонга кетмаганини, аксинча Лимбда (католиклар таълимотига биноан, черковда чўқинтирилмаган яхши одам ва гўдаклар ўлимидан сўнг борадиган жойда) эканини айтган. Қолаверса у, агар ота-онам пул тўлашса, Жонни Лимбдан чиқиб, осмонга кетиши учун ибодат қилишини таклиф этган. Бундай вазиятда ўзингизни қандай ҳис қилган бўлардингиз? Ҳа, ота-онамнинг ҳам ҳафсаласи пир бўлиб, иккинчи унга мурожаат қилишни исташмаган. Бироқ барибир, Жонни қай аҳволда эканидан ташвишланишган.

Бир куни, онам Яҳованинг Шоҳидлари томонидан чоп этилган «Ўлимдан кейин ҳаёт борми?» номли рисолачани олиб келган ва уни бажонидил ўқиб чиққан. Отам уйга келганда эса, онам тўлқинланиб: «Жонни қаердалигини биламан! Ҳозир ўғлим уйқуда, аммо бир кун келиб у уйғонади»,— деб айтди. Ўша кечанинг ўзида отам ўша рисолачани бошдан охиригача ўқиб чиқди. Ота-онам, ўлганлар уйқуда эканини ва келажакда тирилишини Муқаддас Китобдан билиб, тасалли топишди (Воиз 9:5, 10; Ҳавор. 24:15).

Уларнинг билиб олганлари ҳаётимизни янада яхшилаб, ҳам тасалли, ҳам бахт келтирди. Шундай қилиб, ота-онам Яҳованинг Шоҳидлари билан Муқаддас Китоб тадқиқини бошлаб, Уокодаги жамоат учрашувларига борадиган бўлишди. Ўша кичик жамоат аъзоларининг аксарияти украиналик эди. Тез орада, улар хушхабарни ваъз қилишга киришишди.

Кўп ўтмай, Британия Колумбиясига кўчиб кетдик ва у ердаги жамоат бизни қучоқ очиб кутиб олди. Якшанба куни ўтадиган учрашувларга бориш учун, «Қўриқчи минораси»га оиламиз билан тайёргарлик кўрганимизни қувонч ила  эслайман. Ўшанда, Яҳовага ҳамда ҳақиқатга бўлган севгимиз ошиб борган. Ҳаётимиз қанчалик мазмунга тўлиб, Яҳова бизга қандай баракалар ёғдираётганини ўз кўзим билан кўрганман.

Шуни айтиш жоизки, болалигимизда эътиқодимиз ҳақида бошқаларга гапириш унча осон эмас эди. Аммо ёрдам берган нарса шу бўлдики, кўпинча Ева синглим билан ҳар ой учун муқаддима тайёрлаб, Хизмат учрашувида уни намойиш этардик. Ўзгаларга Муқаддас Китоб тўғрисида гапиришга ўрганишимизда бу жуда кўл келган, негаки биз тортинчоқ бўлганмиз. Шу тариқа, ваъз қилиш учун таълим олганимиздан ниҳоятда миннатдорман!

Шунингдек, тўла вақтли хизматчилар уйимизда қолишгани болаликдаги муҳим ҳодисалардан бири эди. Мисол учун, Жек Нейтан исмли кўчма нозир жамоатимизга ташриф буюргани ва уйимизда яшагани ажойиб бўлган *. Унинг сон-саноқсиз ҳикоялари завқ бахш этарди ва самимий мақтагани туфайли, Яҳовага садоқат ила хизмат қилиш истагимиз ошарди.

«Улғайганимда, Нейтан биродаримиздай бўлишни истайман»,— деб айтганим эсимда. Кейинчалик, айнан унинг ўрнаги тўла вақтли хизматга тайёргарлик кўришимга ёрдам берганини тушундим. 15 ёшга тўлганимда эса, Яҳовага хизмат қилиш қарорига келдим. 1942 йили Ева икковимиз сувга чўмдик.

ИМОН СИНОВЛАРИ

Иккинчи жаҳон уруши пайтида ватанпарварлик руҳи авжига чиққанида, ўта шафқатсиз ўқитувчи Скэт хоним укам ва иккита синглимни мактабдан ҳайдаб юборган. Нима учун? Сабаби, улар байроқни шарафлашдан бош тортишган. Сўнг, ўқитувчим билан боғланиб, мени ҳам мактабдан ҳайдашга мажбурлаган. Лекин ўқитувчим: «Биз озод юртда яшаяпмиз. Шунинг учун, ватанпарварликка оид маросимларда қатнашмаслик ҳуқуқига эгамиз»,— деб айтган. Скэт хонимнинг анчагина босимларига қарамай, ўқитувчим қатъиян: «Буни ўзим ҳал қиламан»,— деган.

Скэт хоним эса қуйидагича жавоб қайтарган: «Йўқ, буни сиз ҳал қилмайсиз. Агар Мелитани ҳайдамасангиз, устингиздан шикоят қиламан». Ўқитувчим ота-онамга тушунтириб, ҳатто бундай йўл тутиш нотўғри эканида амин бўлса-да, ишсиз қолмаслик учун мени ҳайдашдан бошқа иложи йўқлигини айтган. Шунга қарамай, уйда ўқишни давом эттиришимиз учун дарсликларни излаб топдик. Тез орада, тахминан 32 километр узоқликда бўлган жойга кўчдик ва бизни у ердаги мактабга қабул қилишди.

Уруш даврида адабиётларимиз тақиқланган эди. Шундай бўлса-да, Муқаддас Китобдан фойдаланиб, уйма-уй хизмат қилардик. Натижада, Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни тўғридан-тўғри Муқаддас Ёзувлардан кўрсатиб, ваъз қилишда маҳоратли бўлдик. Устига-устак, бу туфайли маънан улғайдик ва Яҳованинг қўллаб-қувватлашини ўзимизда ҳис қилдик.

ТЎЛА ВАҚТЛИ ХИЗМАТНИ БОШЛАШ

Соч турмаклашда маҳоратли эдим ва бу учун бир нечта мукофотга эга бўлганман

Ева иккимиз мактабни битиргач, кашшофликни бошладик. Шунингдек, катта дўконнинг озиқ-овқат бўлимида ишлашга киришдим. Кейинчалик олти ой давомида сартарошликка ўқидим, бу туфайли уйда ҳам ишлай олардим. Вақт ўтгач, сартарошхонада ҳафтасига икки кун ишлаб, ойда икки марта бошқаларни бу касбга ўргатардим. Шу йўсин, тўла вақт хизмат ҳам қила олардим.

1955 йили, Нью-Йорк (АҚШ) ҳамда Нюрнберг (Германия) шаҳарларида ўтказиладиган  «Ғолибона Шоҳлик» номли анжуманга бормоқчи эдим. Хуллас, Нью-Йоркдан жўнаб кетишдан олдин Бош идорадан бўлган Нейтан Норр биродаримиз билан учрашдим. Гап шундаки, аввалроқ у рафиқаси билан Ванкуверда (Канада) бўлиб ўтган бир анжуманга келган эди. Ўшанда, хотинининг сочини турмаклаб қўйишимни сўрашганди. Норр акамизга соч турмаги ёққани учун, мен билан кўришишни истаган. Суҳбат чоғида, Германияга боришдан олдин, Нью-Йоркка ўтмоқчи эканимни айтганман. Шунда у, Бруклиндаги Байтилда тўққиз кун мобайнида ишлаб кетишимни сўраган.

Ўша саёҳат ҳаётимни ўзгартирди. Нью-Йоркда Теодор (Тед) Ярач исмли ёш биродаримиз билан танишдик. Кўп ўтмай, у мендан: «Сиз кашшофмисиз?» — деб сўраганда, ҳайрон қолдим. Жавобан: «Йўқ»,— дедим. Буни эшитиб турган дугонам Лавонн шундай деди: «Ҳа, у кашшоф». Тед таажжубланиб, ундан: «Хўш, ким яхшироқ билади, уми сизми?» — деб сўради. Мен тушунтириб, олдин кашшоф бўлганимни ва анжуманлардан кейин бу хизматни яна давом эттирмоқчи эканимни айтдим.

МАЪНАН ЕТУК УМР ЙЎЛ

Кентуккида (АҚШ) 1925 йили дунёга келган Тед, 15 ёшда сувга чўмган. Ҳеч бир қариндоши ҳақиқатни қабул қилмаганига қарамай, у икки йилдан сўнг кашшофликни бошлаган. Ўшандан бери, у деярли 67 йил давомида тўла вақтли хизматда иштирок этган.

1946 йили июлда 20 ёшда бўлган Тед Қўриқчи Минораси Жамиятининг Гилад номли Муқаддас Китоб мактабининг еттинчи синфини битирган. Сўнг, у Кливлендда (Огайо) кўчма нозир сифатида хизмат қилган. Тахминан тўрт йил ўтгач, Тед Австралиядаги Байтил нозири этиб тайинланган.

Тед ҳам Нюрнбергдаги (Германия) анжуманга келди ва биз биргаликда оз-моз вақт ўтказдик. Орамизда севги уйғонди. Унинг мақсадлари Яҳовага сидқидилдан хизмат қилиш билан боғлиқ эканини кўриб роса қувондим. Тед жуда содиқ, фидоий бўлган ва шу билан бирга ўзгаларга нисбатан меҳрибон ҳамда мулойим эди. Қолаверса, у бошқаларнинг манфаатини ўзиникидан устун қўярди. Ўша анжумандан кейин Тед Австралияга, мен эса Ванкуверга қайтдим. Аммо бир-биримизга хат ёзиб турадиган бўлдик.

Қарийб беш йил Австралияда хизмат қилгач, Тед Қўшма Штатларга қайтган, сўнг эса Ванкуверда кашшоф бўлиб хизмат қилган. У, оила аъзоларимга хуш келганини кўриб, ғоят хурсанд бўлганман. Майкл акам мени доим асраб-авайларди ва биродар менга қизиқиш кўрсата бошласа, кўпинча хавотирланарди. Бироқ акам Тедни дарров ёқтириб қолди. У менга: «Мелита, яхши йигит билан танишибсан. Унинг қадрига ет, тағин қўлдан бой бериб қўймагин»,— деди.

1956 йили тўйдан сўнг, биргаликда тўла вақтли хизматдан завқланиб анчагина бахтли йилларни ўтказдик

Тедни мен ҳам жуда севиб қолдим. Биз 1956 йили 10 декабрда турмуш қурдик. Ванкуверда, кейин эса Калифорнияда кашшоф бўлиб хизмат қилдик ва Миссури ҳамда Арканзасга кўчма нозирлик ишига тайинландик. Тахминан 18 йил мобайнида Қўшма Штатларнинг каттагина қисми бўйлаб кўчма нозирлик хизматида қатнашиб, ҳар ҳафта турли уйларда яшардик. Хизматда бир талай ажойиб воқеаларни бошдан кечирганмиз ҳамда биродару опа-сингилларимиз билан бирга вақт ўтказиб маза қилганмиз. Гарчи, ҳар ҳафта у жойдан бу жойга кўчиш осон бўлмаса-да, хизматимиздан завқ олганмиз.

Тедни ҳурмат қилганимнинг яна бир сабаби, у Яҳова билан бўлган муносабатларига ҳеч қачон юзаки қарамаган. Коинотдаги энг улуғ Шахсга муқаддас хизматни адо этишни у жуда қадрларди. Муқаддас Китобни биргалашиб ўқишни ва тадқиқ қилишни яхши кўрардик. Кечаси ухлашдан олдин, биз тиз чўкардик ва Тед иккимиз учун ибодат қиларди. Кейин эса, ҳар биримиз алоҳида ибодат қилардик. Тедни қандайдир жиддий масала безовта қилаётган бўлса, доим сезардим. Нега деганда, у ўрнидан туриб, яна тиз чўккач, узоқ вақт овозсиз ибодат қиларди. Тед Яҳовага  каттаю кичик масалаларда ибодат қилгани, қалбимда чуқур из қолдирган.

Турмуш қурганимиздан бир неча йил ўтгач, Тед Қутлуғ Кечликда рамзлардан истеъмол қилишни бошламоқчилигини менга тушунтирди. У шундай деди: «Мен бу борада жуда кўп ибодат қилдим. Сабаби, Яҳова мендан хоҳлаётган ишни бажараётганимда тўла амин бўлмоқчиман». У, осмонда хизмат қилиш учун Худонинг руҳи ила мойланганидан, мен унча ҳайрон қолмаган эдим. Масиҳнинг биродарларидан бирини қўллаб-қувватлаганим мен учун катта шараф (Мат. 25:35–40).

МУҚАДДАС ХИЗМАТДА ОЧИЛГАН ЯНГИ ЙЎЛ

1974 йили, Тед Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаш аъзоси бўлишга таклиф этилганда, ҳайратда қолганмиз. Ўшанда, Бруклиндаги Байтилда хизмат қилишга таклиф этилдик. Тед Етакчи кенгашдаги масъулиятларини бажарарди, мен эса тозалик бўлимида ёки сартарошхонада ишлардим.

Бундан ташқари, Тед турли филиалларга ташриф буюриш учун ҳам тайинланган эди. Ўшанда «темир парда» ортидаги (коммунизм бошқаруви остидаги) мамлакатларда олиб борилаётган ваъзгўйлик фаолияти билан Тед жуда қизиқарди. Швецияга таътилга боришга тайёргарлик кўраётганимизда, Тед шундай деб айтди: «Мелита, Польшада ваъзгўйлик ишимиз тақиқ остида ва у ердаги биродарларга ёрдамим тегса, хурсанд бўлардим». Хуллас, виза тайёрлаб, Польшага йўл олдик. Тед у ерда, айрим масъулиятли биродарлар билан учрашди ва суҳбатни ҳеч ким эшитмасин деб, улар билан узоқ вақт сайр қиларди. Акаларимиз тўрт кун мобайнида жадал муҳокамалар ўтказишди, аммо Тед маънавий оиласига кўмаклашаётганидан қанчалар мамнун бўлганини кўриб суюнардим.

Келаси сафар, Польшага 1977 йили ноябрда борганмиз. Ўшанда, Фредерик Френц, Дэниел Сидлик ва Тед Етакчи кенгаш аъзолари сифатида илк бор расман ташриф буюришган. Гарчи фаолиятимиз ҳали ҳам рўйхатдан ўтмаган бўлса-да, Етакчи кенгашнинг ушбу аъзолари турли шаҳарлардаги нозир, кашшоф ва узоқ вақтдан бери хизмат қилаётган ваъзгўйлар билан суҳбатлаша олишган.

Фаолиятимиз расман тан олинганидан кейин, Тед бошқалар билан Москвада Адлия вазирлиги ёнида турибди

1978 йили эса, Милтон Хеншель ва Тед яна Польшага келишганда, бизга ҳамда фаолиятимизга нисбатан муносабати анча юмшаган ҳукумат аъзолари билан учрашишган. 1982 йили, Польша ҳукумати биродарларимизга бир кунлик анжуманлар ўтказишга рухсат берган. Кейинги йили эса, асосан ижарага олинган биноларда каттароқ анжуманлар ўтказилган. 1985 йили, фаолиятимиз ҳалигача тақиқланган бўлишига қарамай, улкан ўйингоҳларда тўртта анжуман ўтказилишига рози бўлишган. Кейинчалик 1989 йили май ойида, ҳатто бундан-да каттароқ анжуманлар режалаштирилаётган бир пайтда, Польша ҳукумати Яҳованинг Шоҳидларини расман тан олди. Тедни шу қадар хурсанд қилган ҳодисалар саноқли эди.

Польшадаги вилоят анжумани

 СОҒЛИҚ МУАММОЛАРИ БИЛАН КУРАШИШ

2007 йили, Жанубий Африкадаги филиалнинг бағишлов маросимига кетаётган эдик. Англияда Тедни қон босими безовта қила бошлади. Шунда, шифокор сафарни қолдиришни тавсия этди. Тед ўзини яхшироқ ҳис қила бошлагач, биз Қўшма Штатларга қайтдик. Бироқ бир нечта ҳафтадан сўнг, у кучли инсультни бошдан кечирди. Натижада эса, ўнг томони ишламай қолди.

Теднинг оёққа туриши қийин кечди ва бошида у, иш жойига ҳам бора олмасди. Лекин Худога минг шукурки, у гапира оларди. Имкониятлари чегараланганига қарамай, Тед одатий вазифаларини бажаришга интиларди ва ҳатто Етакчи кенгашнинг ҳар ҳафта ўтадиган мажлисларида хонадан туриб, телефон орқали иштирок этарди.

Тед, Байтилдаги тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимида аъло тарзда муолажалар олганидан ўта миннатдор эди. Бора-бора, у ҳаракат қилишда ўз ҳолатига кела бошлади. Тед илоҳий хизматдаги айрим топшириқларни ҳам бажара оладиган бўлиб, шодонлигини йўқотмасликка ҳаракат қиларди.

Уч йилдан кейин иккинчи марта инсультни бошдан кечиргач, Тед 2010 йил 9 июнь чоршанба куни оламдан ўтди. Гарчи, Теднинг ер юзидаги ҳаёти тугашини доим ёдда тутган бўлсам-да, уни йўқотиш мен учун қанчалар оғир эканини ва уни жуда соғинаётганимни тасвирлаб бера олмайман. Тедни қўллаб-қувватлаш имконига эга бўлганим учун, Яҳовага кунда раҳматлар айтаман. Биз, 53 йилдан зиёд вақт ичида якдил бўлиб, тўла вақтли хизматдан завқландик. Тед, самовий Отам билан чин дўст бўлишимга кўмаклашгани учун Яҳовадан миннатдорман. Ҳозирги янги вазифаси ҳам, унга улкан қувонч ва мамнуният бахш этаётганидан асло шубҳам йўқ!

ҲОЗИРГИ ҚИЙИНЧИЛИКЛАР

Байтилдаги сартарошхонада ишлаб, таълим беришдан катта завқ оламан

Турмуш ўртоғим билан кечган шунчалик банд ва бахтли йиллардан сўнг, ҳозирги қийинчиликларни енгиш осон эмас. Шуни айтиш керакки, Тед иккимиз Байтилга ва Йиғилиш Залимизга ташриф буюрган меҳмонларни қарши олишни жуда ёқтирардик. Азизим Тед ҳозир ёнимда йўқ, куч-қувватим илгаригидай эмас ва кўп инсонлар билан ҳам кўриша олмайман. Шундай бўлса-да, Байтил ва жамоатдаги қадрдон имондошларим билан вақт ўтказишдан бағоят қувонаман. Тўғри, Байтилдаги ишлар осон эмас, аммо Худога шу тарзда хизмат қилиш хурсандчилик манбаидир. Ваъзгўйлик фаолиятига бўлган севгим ҳам сира сўнмаган. Гарчи, мен чарчаб, оёқда узоқ вақт тик тура олмасам-да, кўча-кўйда хизмат қилиш ва тадқиқлар ўтказишдан мароқланаман.

Дунёда юз бераётган барча даҳшатли ҳодисаларни кўрганимда, шу каби ажойиб умр йўлдошим билан Яҳовага хизмат қила олганимдан ниҳоятда севинаман! Ҳа, Яҳованинг қут-баракалари ҳаётимни чинакамига бойитди (Ҳик. 10:22).

^ 13- х.б. Жек Нейтан акамизнинг таржимаи ҳоли «Қўриқчи минораси»нинг (рус) 1990 йил 1 сентябрь сонидаги 10–14- саҳ. чоп этилган.