Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) СЕНТЯБРЬ 2015

Масиҳнинг «қоматига етишишга» интиляпсизми?

Масиҳнинг «қоматига етишишга» интиляпсизми?

Масиҳнинг тўлиқ қоматига етишган инсондай... бўлайлик. ЭФЕС. 4:13

ҚЎШИҚЛАР: 11, 42

1, 2. Қайси маънода ҳар бир масиҳий улғайишга интилиши лозим? Мисол келтиринг.

МАҲОРАТЛИ уй бекаси бозорда ҳўл мева танлаётиб, доим ҳам энг катталарини ёки арзонларини олмайди. Аксинча, у яхши пишганларини қидиради. У, таъми ва ҳиди ёқимли ҳамда соғлиқ учун фойдали бўладиган меваларни сотиб олишни истайди. Ҳа, ғарқ пишган, етилган меваларни танлайди.

2 Шу сингари, Аллоҳ Унинг хизматчилари етук бўлишларини истайди. Бу ерда жисмоний эмас, маънавий етуклик ҳақида гап боряпти. Инсон ўзини Яҳовага бағишлаб, сувга чўмиш каби қадамларни қўйгач, маънан ўсишда давом этади. Ҳаворий Павлус, Эфесдаги масиҳийлар маънан улғайишлари кераклиги ҳақида ёзган эди. Уларни «Худонинг Ўғли ҳақидаги аниқ билимда ва имонда якдил, Масиҳнинг тўлиқ қоматига етишган инсондай етук бўлишга» ундаган (Эфес. 4:13).

3. Эфесдаги жамоатда бўлган қайси вазиятни бугун ҳам Яҳованинг халқи орасида кузатиш мумкин?

3 Павлус мактуб ёзган пайтда, Эфесдаги жамоат бир неча йиллардан бери мавжуд эди. У ердаги кўпгина шогирдлар маънан улғайган эдилар. Бироқ айримлар, ҳали ҳам  камолотга интилишлари керак бўлган. Бугунги кунда, Яҳова Шоҳидларининг орасидаги вазият кўп жиҳатдан шунга ўхшайди. Анчагина биродару опа-сингилларимиз узоқ йиллардан бери Худога хизмат қилиб, маънавий етукликни намоён этишяпти. Аммо ҳамма ҳақида ҳам шундай деб бўлмайди. Масалан, ҳар йили минглаб янги кишилар сувга чўмишади ва улар маънан ўсишга ҳаракат қилишлари даркор. Сиз ҳақингизда-чи, нима дейиш мумкин? (Колос. 2:6, 7).

МАЪНАН УЛҒАЙИШ

4, 5. Етук масиҳийлар бир-биридан нимаси билан ажралиб туришади, бироқ уларнинг бари қандай ҳаёт кечиради? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)

4 Бозорда, пишган меваларни танлаётиб, уларнинг бари бир хил эмаслигини кузатасиз. Бироқ улар пишганини айрим ўхшаш омиллар кўрсатиб туради. Шу каби, етук масиҳийларнинг миллати, келиб чиқиши, соғлиги, ёши ва тажрибаси турлича бўлиши ҳеч гап эмас. Улар ҳатто, феъл-атвори ёки маданияти ўзгачалиги билан бир-биридан фарқ қилишади. Аммо маънан улғайишга интилаётганларнинг барчаси, уларнинг етуклигини кўрсатиб турувчи фазилатларни ривожлантиришади. Қанақасига?

5 Яҳованинг етук хизматчилари ҳаётини Исонинг намунаси асосида қуришади. Чунки у, «изидан оғмай юришимиз» учун ўрнак кўрсатган (1 Бутр. 2:21). Хўш, Исо нимани энг муҳим деб таъкидлаган? Яҳовани бутун қалб, жон ва онг билан севиш ҳамда яқинимизни ўзимизни севгандай севиш муҳимлигини айтган (Мат. 22:37–39). Етук масиҳий ушбу маслаҳатга биноан яшашга ҳаракат қилади. Бундай киши, Яҳова билан бўлган муносабатлари ҳамда бошқаларга нисбатан фидокор севгини намоён этиш, у учун биринчи ўринда эканини кўрсатадиган ҳаёт тарзини олиб боради.

Ёши улуғ масиҳийлар, бошчиликни зиммасига олаётган ёшроқ биродарларни қўллаб-қувватлаб, Масиҳга хос камтарликни намоён этишади (6- ҳатбошига қ.)

6, 7. а) Етук масиҳийни ажратиб турадиган фазилатларнинг айримлари қайсилар? б) Нимани муҳокама қиламиз?

6 Севги, етук масиҳий намоён этадиган руҳ самарасининг фақат бир қисми эканини тушунамиз (Галат. 5:22, 23). Унинг бошқа қисмлари, яъни мулойимлик, ўзини тута билиш ва узоқ сабрлилик ҳам ўта муҳим. Ушбу фазилатлар, масиҳийга қийин вазиятларни ғазабланмасдан ҳал қилишга ва умидни йўқотмаган ҳолда тушкунликни енгишга кўмаклашади. Шахсий тадқиқ пайтида, у яхшини ёмондан ажратишга ёрдам берадиган Муқаддас Китоб принципларини излашдан тўхтамайди. Сўнг, қарорлар чиқарганида, маънан етук эканини кўрсатади. Мисол учун у, Аллоҳнинг Каломи асосида тарбияланган виждонига қулоқ солади. Комил масиҳий, Яҳованинг йўллари ва меъёрлари доим уникидан яхшироқ эканини тан олиб, камтарликни намоён этади *. У, хушхабарни ғайрат ила ваъз қилади ва жамоат бирлигига ҳисса қўшади.

7 Яҳовага қанча вақтдан бери хизмат қилаётганимиздан қатъи назар, ҳар биримиз ўзимиздан шундай сўрашимиз мумкин: «Маънан улғайишда давом этиб, қайси соҳаларда Исога янада кўпроқ ўхшашга интилишим керак?»

«ҚАТТИҚ ОЗУҚА... ЕТУК КИШИЛАР УЧУНДИР»

8. Исо Муқаддас Ёзувларни қанчалик яхши билган ва тушунган?

8 Исо Масиҳ Худонинг Каломини жуда яхши билган. Ҳатто бор-йўғи 12 ёшда бўлганида, у маъбаддаги муаллимлар билан Муқаддас Ёзувлардаги мавзуларни муҳокама қила олган. «Тинглаётганларнинг ҳаммаси Исонинг фаҳм-идрокига ва  бераётган жавобларига лол қолишган» (Луқо 2:46, 47). Кейинроқ, ер юзидаги хизматининг илк дамларида, Исо Худонинг Каломидан мос парчаларни келтирганида, душманлари оғиз оча олмай қолишган (Мат. 22:41–46).

9. а) Маънан ўсишни истаётган киши, Муқаддас Китоб тадқиқи борасида нималарга одатланиши муҳим? б) Тадқиқнинг мақсади нимадан иборат?

9 Исо қолдирган намунага биноан, маънан ўсишга интилаётган масиҳий Муқаддас Китобнинг асосий таълимотларини билиш билан чегараланиб қолмайди. У, «қаттиқ озуқа... етук кишилар учун» эканини тушуниб, уни мунтазам равишда чуқур тадқиқ қилади (Иброн. 5:14). Шуниси аниқки, етук масиҳий «Худонинг Ўғли ҳақидаги аниқ билимга» эга бўлишни истайди (Эфес. 4:13). Муқаддас Китобни кунда ўқияпсизми? Доим шахсий тадқиқ қилиб, оилавий топинишни ҳар ҳафта ўтказиш учун бор кучингизни соляпсизми? Аллоҳнинг Каломини ўрганаётиб, Унинг фикрлари ва туйғуларини яхшироқ тушунишингизга кўмаклашадиган принципларга эътиборли бўлинг. Сўнг, илоҳий меъёрларни қўллашга тиришиб, қарорларингизни улар асосида чиқаринг. Шу йўсин, Яҳовага ҳар қачонгидан ҳам яқинлашасиз.

10. Етук масиҳий олаётган билимлар унинг кундалик ҳаётига қандай таъсир қилади?

10 Етук масиҳий, билимнинг ўзи етарли эмаслигини яхши тушунади. Билим олишдан ташқари, Худонинг йўлларию принципларини қанчалик севиши ҳам катта аҳамиятга эга. Бундай севгини намоён этишнинг йўлларидан бири, Яҳованинг иродасига мувофиқ нарсаларни ўз истакларидан устун қўйишдир. Қолаверса, масиҳий ўзининг аввалги нуқтаи назари ва турмуш тарзини «ечиб ташлашга» жон куйдириши шубҳасиз. Киши бундай ўзгаришлар қилгани сайин, «ҳақиқий одиллик ва садоқатга асосланган, Худонинг ниятига кўра  яралган», Масиҳга хос янги ўзликни кийиб олади (Эфесликларга 4:22–24 ни ўқинг). Худонинг Каломи, Унинг муқаддас руҳи илҳоми остида ёзилган. Масиҳий Муқаддас Китобдан чуқур билим олиб, ундаги меъёрларга меҳр қўяр экан, қалби ва онгига муқаддас руҳ таъсир қилишига имкон беради. Бу эса, унинг маънан улғайишига ҳисса қўшади.

ЯКДИЛЛИК ИЛА БИРЛАШИШ

11. Исо ер юзида яшаганида нималарга дуч келган?

11 Исо ер юзида мукаммал инсон сифатида яшаганида, атрофини номукаммал одамлар ўраб турган. Уни номукаммал ота-онаси тарбиялаган ва уйида номукаммал қариндошлари билан кўп йиллар яшаган. Ҳатто энг яқин издошлари ҳам, ўша пайтда одатий бўлган шуҳратпарастлигу ҳукмронлик қилиш руҳига берилишган. Мисол учун, Исо қатл қилинишидан олдинги кечада, шогирдларнинг орасида «ким буюк деб ҳисобланиши кераклиги тўғрисида қаттиқ баҳс-мунозара кўтарилди» (Луқо 22:24). Аммо Исо, номукаммал издошлари маънан улғая олишларида ва якдил жамоатни ташкил этишларида амин бўлган. Ўша куни кечаси, устозимиз ҳаворийлари орасида севгига тўла бирлик бўлишини самовий Отасидан сўраб, қуйидагича ибодат қилган: «Ҳаммалари бир бўлишсин. Отажон, Сен мен билан, мен эса Сен билан бирликда бўлганимиз каби, улар ҳам биз билан бирликда бўлишсин... Улар биз сингари бир бўлишсин» (Юҳан. 17:21, 22).

12, 13. а) Қай йўсин Эфесликларга 4:15, 16 да жамоат бирлигини мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланган? б) Қандай қилиб бир биродаримиз заифлигини енгиб, бирликка ҳисса қўшишни ўрганган?

12 Яҳованинг етук хизматчиси жамоатнинг бирлигини мустаҳкамлайди (Эфесликларга 4:1–6, 15, 16 ни ўқинг). Бизнинг мақсадимиз, Худонинг халқи «ўзаро бирикиб», барча аъзолари бир-бири билан ҳамкорлик қилишидан иборатдир. Яҳованинг Каломига биноан, бундай ҳамжиҳатликка эришиш учун, камтарин бўлишимиз лозим. Маънан етук биродару опа-сингилларимиз, ҳатто ўзгаларнинг номукаммаллигига дуч келишса-да, якдилликни сақлаш ниятида камтарликни намоён этишади. Имондошимизнинг камчилигини кўрсангиз, бунга қандай муносабат билдирасиз? Ёки жамоатдан кимдир шахсан сизга нисбатан нотўғри йўл тутса, нима қиласиз? Одатда, сизни хафа қилган кишидан ажратадиган девор қуриб оласизми? Ё бўлмаса, орангиздаги жарликдан ўтиш учун кўприк қурасизми? Етук масиҳий девор эмас, кўприк қуришни истайди ва бунга жону дили билан ҳаракат қилади.

13 Уве биродаримизнинг мисолини олайлик. Авваллари унда, имондошларнинг камчиликларидан хафа бўлиш мойиллиги бўлган. Кейинчалик у, Худонинг Каломидан ва «Муқаддас Китобни англамоқ» энциклопедиясидан фойдаланиб, Довуднинг ҳаётини тадқиқ қилиш қарорига келган. Нега айнан Довуднинг ҳаётини? Уве шундай тушунтирди: «Довуд айрим имондошларининг Муқаддас Китобга зид ишларига гувоҳ бўлган. Масалан, шоҳ Шоул уни ўлдирмоқчи бўлган, айрим кишилар уни тошбўрон қилишни ўйлашган ва ҳатто хотини уни камситган (1 Шоҳ. 19:9–11; 30:1–6; 2 Шоҳ. 6:14–22). Лекин Довуд, ўзгаларнинг қилмишлари унинг Яҳовага бўлган севгисини совутишига йўл қўймаган. Шунингдек, Довуд мен ривожлантиришим керак бўлган, раҳмдиллик фазилатига эга эди. Тадқиқ давомида билиб олганларим, имондошларимнинг заифликларига бўлган нуқтаи назаримни ўзгартирди. Энди, бошқаларнинг хатоларига эътибор бериб, уларни санашнинг ўрнига, жамоат бирлигига ҳисса қўшишга интиляпман». Сиз-чи, жамоатдаги якдилликни мустаҳкамлашни мақсад қилдингизми?

 ХУДОНИНГ ИРОДАСИНИ БАЖАРАЁТГАН ДЎСТЛАР

14. Исо яқин дўстларни кимлар орасидан танлаган?

14 Умуман олганда, Исо Масиҳ барча одамлар билан дўстона муносабатда бўлган. Турли кишилар, яъни эркаклар, аёллар, ёшлар, қариялар ва ҳатто болалар ҳам ўзларини унинг даврасида эркин ҳис этишган. Яқин дўстларга келганда эса, Исо уларни синчковлик билан танлаган. У содиқ ҳаворийларига: «Мен берган амрларга риоя қилсангиз, менинг дўстларим бўласизлар»,— деган (Юҳан. 15:14). Исо бундай дўстларни, унинг ортидан садоқат ила эргашган ва Яҳовага чин дилдан хизмат қилган кишилар орасидан саралаб олган. Шу каби сиз ҳам, яқин дўстларни Яҳовага итоаткорлик билан хизмат қилаётганлар ичидан танлаяпсизми? Бу нега шунчалик муҳим?

15. Етук масиҳийлар билан мулоқот қилиш ёшларга қандай фойда келтиради?

15 Кўп турдаги мевалар қуёш тафтида яхшироқ пишади. Шу сингари, имондошларнинг тафти маънан улғайишингизга ёрдам беради. Эҳтимол сиз, қайси ҳаёт йўлини танлашни ўйлаётган ёшлардан биридирсиз. Агар, Яҳовага хизмат қилишда катта тажрибага эга ҳамда жамоат бирлигига ҳисса қўшаётган имондошлар билан дўстлашсангиз, доно йўл тутган бўласиз. Чунки улар, кўп йиллар давомида ҳаётнинг паст-баландликларини кўрган ва хизматда ҳам қийинчиликларни бошдан кечирган бўлишлари мумкин. Бундай кишилар ҳаётда энг аъло йўлни танлашингизга кўмаклашишади. Шундай биродару опа-сингиллар билан бўлган илиқ ва далдали мулоқот, доно қарорлар чиқариб, етуклик сари қадам қўйишингизга ёрдам беради (Ибронийларга 5:14 ни ўқинг).

16. Жамоатдаги маънан етук имондошларимиз ёш синглимизга қандай ёрдам беришган?

16 Мисол учун, Хельганинг айтишича, мактабни битириш арафасида синфдошлари ўзларининг мақсадлари тўғрисида гапиришган экан. Уларнинг кўпчилиги, университетда таҳсил олиш, келажакда истиқболли иш топишда муҳим босқич бўлишига умид қилган. Хельга бу вазият борасида жамоатдаги дўстлари билан суҳбатлашган. У шундай деди: «Аксарият ўртоқларимнинг ёши меникидан каттароқ ва улар менга анчагина ёрдам беришди. Улар мени тўла вақтли хизматни бошлашга ундашди. Сўнг, беш йил мобайнида кашшоф бўлиб хизмат қилдим. Ҳозир, йиллар ўтгач, ёшлигимни Яҳовага кўпроқ хизмат қилиш билан ўтказганимдан жуда бахтиёрман ва бундан афсусланиш учун асло сабаб йўқ».

17, 18. Қай йўсин маънавий етуклик қўйган мақсадимизга эришишга ёрдам беради?

17 Ҳаётимизни Исо қолдирган намуна асосида қуришга интилиш, маънан улғайишимизга ёрдам беради. Шу йўсин, Яҳовага янада яқинлашамиз ва Унга иложи борича кўпроқ хизмат қилиш истагимиз ортиб боради. Яҳованинг хизматчиси маънан камолотга эришиб, етук бўлганида, Унга ўзида бор энг аълосини бера олади. Исо ҳам издошларини қуйидагича ундаган: «Сизларнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида порлаб турсин, токи улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни шарафлашсин» (Мат. 5:16).

18 Айтиб ўтилганидай, маънан етук масиҳий жамоатнинг равнақига катта ҳисса қўша олади. Шунингдек, масиҳий Худо берган виждонидан қай йўсин фойдаланаётганида унинг етуклиги акс этади. Қандай қилиб виждонимиз доно қарорлар чиқаришимизга кўмаклашади? Имондошларимиз виждонан чиқарган қарорларига нисбатан ҳурматимизни қандай кўрсатишимиз мумкин? Буларни келаси мақолада муҳокама қиламиз.

^ 6- х.б. Масалан, ёши улуғ, тажрибали акаларимиздан бирон вазифасини ёшроқ биродарларга топширишни ва уларни бунда қўллаб-қувватлашни сўрашлари мумкин.