Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Қўриқчи минораси» (тадқиқ сони)  |  Август 2015

Жаннатда яшашга ҳозирнинг ўзида тайёрланинг

Жаннатда яшашга ҳозирнинг ўзида тайёрланинг

Яхшилик қилиб... ҳақиқий ҳаётни қўлдан бой бермасинлар. 1 ТИМ. 6:18, 19

ҚЎШИҚЛАР: 43, 40

1, 2. а) Жаннатда бўладиган қайси баракаларни айниқса кутяпсиз? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.) б) Биз янги дунёда оладиган энг асосий баракалар нимадан иборат?

«ҲАҚИҚИЙ ҲАЁТ». Бу иборани эшитганда, аксариятимизнинг хаёлимизга ер юзидаги жаннатда абадий яшаш умиди келади. Дарҳақиқат, ҳаворий Павлус «абадий ҳаётни» «ҳақиқий ҳаёт» билан боғлаган (1 Тимўтийга 6:12, 19 ни ўқинг). Биз мангу давом этадиган ва чексиз мамнунияту қувонч келтирадиган ҳаётни кутяпмиз. Ўшанда, ҳар куни эрталаб уйғониб, ўзимизни жисмонан, ақлан ва ҳиссан бутунлай соғлом сезишимизни бир тасаввур қилинг (Ишаё 35:5, 6). Севимли кишилар ва дўстларимиз, жумладан тирилганлар билан вақт ўтказиш қанчалар ёқимли бўлишини айтмайсизми! (Юҳан. 5:28, 29; Ҳавор. 24:15). Шунингдек, илм-фан, мусиқа, меъморчилик ёки бошқа соҳаларда қобилиятларимизни янада яхшилаш имконига эга бўламиз.

2 Бундай ажойиб нарсаларга кўз тикаётган бўлсак-да, энг асосийси янги дунёда маънавий баракаларга ҳам эга бўламиз. Ҳамма одамлар Яҳованинг исмини муқаддас деб билиши ва Уни Ҳукмдор сифатида тан олиши нақадар  хурсандчилик бахш этади-я?! (Мат. 6:9, 10). Инсоният ҳамда ерга нисбатан Аллоҳнинг азалий нияти амалга ошганини кўришдан завққа тўламиз. Секин-аста мукаммал бўлиб борганимиз сари, Яҳова билан дўстона муносабатларимизни мустаҳкамлаш қанчалик осонлашишини бир ўйлаб кўринг (Заб. 72:28; Ёқб. 4:8).

3. Ҳозирнинг ўзида нимага тайёргарлик кўришимиз керак?

3 Ушбу ажойиб баракаларга эга бўлишимиз мумкин. Боиси Исо: «Тангри учун имконсиз нарса йўқ»,— деб бизни ишонтирган (Мат. 19:25, 26). Агар Масиҳнинг Минг йиллик бошқаруви остида ва кейинчалик ҳам янги дунёда яшашни истасак, абадий ҳаётни «қўлдан бой бермаслик учун» ҳозир ҳаракат қилишимиз керак. Бу ёвуз дунёнинг охирини сабр қилиб кутишимиз ва жаннатдаги ҳаётга тайёргарлик кўриш учун бугуннинг ўзида муайян қадамлар қўйишимиз лозим. Аммо ҳали бу разил дунёда яшаётган эканмиз, буни қандай амалга оширишимиз мумкин?

ҚАНДАЙ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРЯПМИЗ?

4. Жаннатда яшашга қандай тайёрланишимиз мумкинлигини тасвирловчи мисол келтиринг.

4 Хўш, Худонинг янги дунёсида яшашга ҳозир қандай тайёрлансак бўлади? Айтайлик, бошқа мамлакатга кўчиб ўтишни режалаштиряпмиз. Ушбу ўзгаришларга қандай ҳозирлик кўрамиз? У ерда яшайдиган одамларнинг тилини ўрганиш ва урф-одатлари билан танишиш фойдали бўлади. Уларнинг айрим таомларини татиб кўрармиз. Қайсидир маънода, биз аллақачон ўша мамлакатнинг фуқаролари бўлгандай яшай бошлаймиз. Ахир, ўша юртга борганимизда, буларнинг бари бизнинг ҳаёт тарзимизга айланади. Шу каби, биз ҳам иложи борича янги дунёда яшашга тараддуд кўра бошлашимиз мумкин, чунки у ерда яшашга умид қиляпмиз. Шундай экан, қуйидаги мисолларни кўриб чиқайлик.

5, 6. Қандай қилиб ташкилотнинг йўл-йўриқларига бўйсунишни ўрганиш, бизни янги дунёдаги ҳаётга тайёрлайди?

5 Янги дунёда Худонинг ҳукмдорлиги тўлалигича ўрнатилади. Бу, Шайтон ҳукми остидаги ушбу дунёда олға сурилаётган ўзини-ўзи бошқаришдан кескин фарқ қилишини англаш ором бахш этяпти. Мустақиллик ва ўзиникида туриб олиш баъзиларга маъқулдир, бироқ бу қандай оқибатларга олиб келди? Аллоҳнинг бошқарувидан бош тортиш азоб-уқубат, бахтсизлик ва ҳатто фожиага етаклади (Ерм. 10:23). Яҳова эса, севгига тўла Ҳукмдордир. Бутун инсоният Унга бўйсунадиган пайтни интизор бўлиб кутяпмиз!

6 Янги дунёда ер юзини гўзаллаштириш, тирилганларга таълим бериш ва Яҳованинг одамзодга нисбатан иродасини амалга оширишда У кўзлаган йўл-йўриқларга итоат этиш жуда ёқимли бўлади. Лекин бирон ишни биз кутмаган тарзда бажариш айтилса-чи? Берилган кўрсатмага бўйсуниб, ишни яхши бажариш учун жон куйдирамизми ва ҳатто ундан қувонч топамизми? Кўпчилигимиз бунга: «Албатта!» — деб жавоб берамиз. Ҳозир-чи, ташкилотнинг йўл-йўриқларига итоат қиляпмизми? Агар шундай бўлса, демак, Яҳованинг бошқаруви остида абадий яшашга тайёрланяпмиз.

7, 8. а) Нега ҳамкорлик руҳини ривожлантиришимиз керак? б) Айрим масиҳийлар қандай ўзгаришларни бошдан кечиришган? в) Жаннатдаги ҳаёт борасида нимада амин бўлишимиз мумкин?

7 Жаннатда яшашга нафақат Яҳованинг ҳозирги йўл-йўриқларига бўйсуниш, балки мамнунлик ҳисси ва ҳамкорлик руҳини ривожлантириш орқали тайёргарлик кўра оламиз. Борди-ю, бугунги кунда бошчиликни ўз зиммасига олаётганлар билан ҳамкорлик қилиб, янги топшириқларни бажаришдан кўнглимиз тўлса ва қувонч топсак, янги дунёда ҳам шундай нуқтаи назарни намоён этишимиз шубҳасиз (Ибронийларга 13:17 ни ўқинг). Мисол учун, ваъда қилинган юртга киришган исроилликларга ер  қуръа ташлаш орқали бўлиб берилган (Саҳ. 26:52–56; Ёшуа 14:1, 2). Албатта, ҳар биримиз янги дунёда қайси жойда яшашимизга тўғри келишини ҳали билмаймиз. Ўшанда, ернинг қайси қисмида яшашимиздан қатъи назар, Яҳованинг иродасини бажараётиб ҳамкорлик қилиш, бизга хурсандчилигу улкан бахт ато этади.

8 Шоҳлик бошқаруви остида яшаш шарафи, Яҳованинг ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш ва топшириқларни бажариш учун қилаётган барча ҳаракатларимизга арзийди. Тўғри, вақт ўтгани сари вазиятимиз ҳам ўзгариши мумкин. Масалан, Қўшма Штатлардаги Байтил оиласининг айрим аъзоларини далага тайинлашган ва ҳозир улар тўла вақтли хизматнинг бошқа турларида иштирок этишдан мўл-кўл баракалар олишмоқда. Кўчма нозирлик ишида банд бўлган баъзи имондошларимиз эса, кекса ёши ёки бошқа омиллар туфайли бугунги кунда махсус кашшоф бўлиб хизмат қилишяпти. Агар мамнунлик ҳиссини ривожлантирсак, ибодатда Худодан ёрдам сўрасак ва хизматда қўлимиздан келган барча нарсани қилсак, ҳатто ҳозирги ниҳоятда оғир вақтларда ҳам қувонч ҳамда кўплаб баракаларга эга бўлишимиз мумкин (Ҳикматлар 10:22 ни ўқинг). Келажагимиз ҳақида-чи, нима деса бўлади? Жаннатда қаерда яшашимиз борасида ўз фикримиз бордир, аммо биздан бошқа ҳудудга кўчишимизни сўрашлари ҳеч гап эмас. Шунда аминмизки, у пайтларда қаерда ва қандай хизмат қилмайлик, миннатдор ҳамда мамнун бўлиб, севинчга тўламиз (Нахим. 8:10).

9, 10. а) Жаннатда нега сабр-тоқатни намоён этишга тўғри келиши мумкин? б) Сабрли эканимизни қандай кўрсата оламиз?

9 Янги дунёда, сабр-тоқатни намоён этишимиз талаб этиладиган дамлар бўлиши мумкин. Мисол учун, қариндошларию дўстлари тирилгани туфайли хурсанд бўлаётган одамлар ҳақида эшитармиз. Бироқ биз, севимли кишиларимизнинг тирилишини кутишимизга тўғри келар. Мабодо шундай бўлса, бошқаларнинг севинчига шерик бўлиб, сабр-тоқатни намоён этамизми? (Рим. 12:15). Яҳованинг ваъдалари амалга ошишини ҳозир чидам билан кутишни ўргансак, ўшанда ҳам сабр-тоқатли бўла оламиз (Воиз 7:8).

10 Ошкор бўлаётган ҳақиқат борасида сабрли бўлиш ҳам жаннатдаги ҳаётга тайёрланишимизга ёрдам беради. Ушбу янги маълумотларни тадқиқ қилиб, уларни охиригача тушунмасак ҳам сабр-тоқатлимизми? Ундай бўлса, янги дунёда Яҳова инсониятга нисбатан талабларини ошкор этганда, сабрли бўлиш қийинчилик туғдирмайди (Ҳик. 4:18; Юҳан. 16:12).

11. Одамлар орасидаги муносабатлар ҳақида Яҳова бизга нимани ўргатяпти ва бу келажакда қандай асқатади?

11 Янги дунёда асқатадиган яна бир нарса, бу кечиримли бўлишдир. Масиҳнинг Минг йиллик бошқаруви давомида, адолатли ва адолатсиз одамлар номукаммалликдан халос бўлишлари учун вақт талаб этилади (Ҳавор. 24:15). Ўша пайтда бир-биримизга севги ила муносабатда бўламизми? Ҳозирнинг ўзида чин дилдан кечиришни ва бошқалар билан яхши муносабатда бўлишни ўргансак, келажакда ҳам шундай йўл тутиш осонроқ кечади (Колосаликларга 3:12–14 ни ўқинг).

12. Келажакдан нима кутаётганимиз ва ҳозирги ҳаёт тарзимиз ўртасида қандай боғлиқлик борлигини тушунтиринг.

12 Жаннатда яшаш, биз доим хоҳлаган пайтда хоҳлаган ишни қилишимизни англатмаслиги мумкин. Аксинча, Яҳованинг севгига тўла бошқаруви остида ҳаёт кечириш, ҳар қандай вазиятда миннатдор ва мамнун бўлишни ҳам ўз ичига олади. Бу, Яҳова бизни ривожлантиришга ўргатаётган ҳар бир фазилатни келажакда ҳам ишга солиш кераклигини кўзда тутади. Келажакда қандай ҳаёт тарзини олиб бормоқчи бўлсак, унга айни пайтда ўрганишимиз лозим.  Шунинг учун, илалабад намоён этишимиз керак бўладиган фазилатларни ҳозир шакллантириб, янги дунё албатта бўлишига ишонаётганимизни ва абадий ҳаётга тайёргарлик кўраётганимизни исботлаяпмиз (Иброн. 2:5; 11:1). Бундан ташқари, ер юзида адолат ҳукм сурадиган пайтни қанчалик интиқиб кутаётганимизни кўрсатяпмиз. Ҳа, Аллоҳнинг янги дунёсида абадий яшашга тайёрланяпмиз.

ҲОЗИРДАН МАЪНАВИЙ МАҚСАДЛАР САРИ ИНТИЛИНГ

Хизматда мазмунли суҳбатлар қуринг

13. Қайси ишлар янги дунёда энг афзал бўлади?

13 Олдиндаги ҳақиқий ҳаётга тайёрланишнинг яна бир йўлини кўриб чиқайлик. Янги дунёда озиқ-овқат ва бошқа зарурий нарсалар мўл-кўл бўлиши ваъда қилинган бўлса-да, маънавий эҳтиёжларимиз қондирилгани бизга янада кўпроқ завқ бахш этади (Мат. 5:3). Маънавий машғулотлар ҳаётимизда биринчи ўринда бўлади ва Яҳовага хизмат қилиш бизга шодлик келтираётганини акс эттирамиз (Заб. 36:4). Маънавий нарсаларни ҳозир энг афзал деб билиб, келажакдаги ҳақиқий ҳаётга тараддуд кўряпмиз (Матто 6:19–21 ни ўқинг).

14. Қандай маънавий мақсадлар ёшлар абадий ҳаётга кўз тикишларига ёрдам беради?

14 Топиниш билан боғлиқ ишлардан оладиган қувончимизни қай йўсин янада оширишимиз мумкин? Бунинг бир усули маънавий мақсадлар қўйишдир. Агар сиз ёш бўлсангиз ва Шоҳлик ишида фаол бўлишни истасангиз, тўла вақтли хизмат турлари ҳақида адабиётларимизда чоп этилган баъзи мақолаларни ўқиб, улардан бирини мақсад қилиб қўя оласизми? * Эҳтимол, тўла вақтли хизматда анча йиллардан бери иштирок этаётган бирон имондошимиз билан суҳбатлашиб кўрарсиз. Хизматни ўз ҳаёт йўлингизга айлантирсангиз, янги дунёда ҳам ундан юришга тайёр бўласиз. Ҳозир олган илоҳий таълимингизу орттирган тажрибангиз у пайтда ниҳоятда қадрланади.

Илоҳий фаолиятда банд бўлинг

15. Шоҳлик хабарчилари сифатида қайси мақсадларга эриша оламиз?

15 Шоҳлик хабарчилари сифатида, қайси мақсадлар сари интилсак бўлади? Масалан, хизматнинг муайян турида маҳорат оширишни мақсад қилишимиз мумкин. Ёки Муқаддас Китоб меъёрлари ва уларнинг қўлланилишини яхшироқ тушуниб олишга ҳаракат қилармиз. Омма олдида қироат қилиш ва нутқ сўзлаш ёки шарҳлар беришда ўз устимиздан ишлаш ҳақида-чи, нима деса бўлади? Шубҳасизки, сиз бошқа соҳалар тўғрисида ҳам ўйлаб кўришингиз мумкин. Асосийси, маънавий мақсадлар қўйиш илоҳий фаолиятда шижоатингизни оширади ва  жаннатдаги ҳаётга шай туришингизга кўмаклашади.

ҲОЗИРНИНГ ЎЗИДА ОЛАЁТГАН БАРАКАЛАРИМИЗ

Маънавий озуқани қадрланг

16. Нега Яҳовага хизмат қилишни энг арзигулик ҳаёт йўли дея оламиз?

16 Хўш, янги дунёда яшашга тайёрланиш, яхшироқ ёки мазмунлироқ ҳаётдан воз кечишни англатадими? Асло! Яҳовага хизмат қилиш энг арзигулик ҳаёт йўлидир. Бу, фақатгина буюк қайғудан ўтиб олиш учун мажбуран қилинадиган иш эмас. Аксинча, биз айнан шундай яшаш учун яратилганмиз ва бунинг мукофоти беҳад қувончдир. Яҳованинг йўл-йўриқларига эга бўлиш ва Унинг содиқ севгисини ўзимизда ҳис этиш, барча нарсадан устундир (Забур 62:2–4 ни ўқинг). Албатта, Яҳовага чин дилдан хизмат қилганимиз туфайли оладиган маънавий баракалардан баҳраманд бўлиш учун жаннатни кутишимиз шарт эмас, уларга ҳозир ҳам эриша оламиз. Чиндан ҳам, айримларимиз ўнлаб йиллардан бери шундай баракаларнинг роҳатини кўриб келяпмиз. Ўз тажрибамизда, бу ҳаёт йўли беқиёс мамнуният келтиришида амин бўляпмиз (Заб. 1:1–3; Ишаё 58:13, 14).

Муқаддас Китоб йўл-йўриғини изланг

17. Янги дунёда шахсий қизиқиш ва ҳордиқ чиқаришнинг ўрни қандай бўлади?

17 Аллоҳ ваъда қилаётган янги дунёда шахсий қизиқишларимиз ва ҳордиқ чиқаришнинг ҳам ўз ўрни бўлади. Агар Яҳова бу истакларни тўлалигича қондиришимизни хоҳламаганида, бизни севимли машғулотлар ва бошқа кўнгил очар ишлар қилиш иштиёқи билан яратган бўлармиди? (Воиз 2:24). Яҳова, доим ҳар жиҳатдан «жамики жонзотнинг истагини қондиради» (Заб. 144:16). У билан бўлган муносабатларимизни устун қўйсак, дам олиш ва кўнгилхушлик янада ёқимли бўлади. Жаннатда ҳам бу борада ҳеч нарса ўзгармайди. Шундай экан, шахсий қизиқишларимизга тўғри муносабатда бўлиб, Шоҳликка ва Яҳованинг халқи ҳозир олаётган маънавий неъматларга эътиборимизни қаратиш доно қарордир (Мат. 6:33).

18. Жаннатдаги абадий ҳаётга тайёрланаётганимизни қандай кўрсатамиз?

18 Бўлажак жаннатда, биз авваллари ҳис қилмаган даражада бахтиёр бўламиз. Ҳақиқий ҳаётга эришишни қанчалик исташимиз, ҳозир кўраётган тайёргарлигимизда ошкор бўлади. Келинг, илоҳий фазилатларни ривожлантириб, бизга топширилган ваъзгўйлик ишида ғайрат ила қатнашишдан битмас-туганмас хурсандчилик топайлик. Қолаверса, маънавий мақсадлар сари интилишни ўз шодлигимиз деб билайлик. Яҳованинг ваъдаларига тўла ишонган ҳолда, ҳозирнинг ўзида янги дунёдаги ҳаётни кутиб яшайлик!

^ 14- х.б. «Ёшларнинг саволлари. Амалий маслаҳатлар» номли китобнинг (рус) 2- жилди, 311–318- саҳ. қ.