Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Қўриқчи минораси (тадқиқ сони)  |  Июль 2015

Сиз учун кимнинг эътирофи муҳим?

Сиз учун кимнинг эътирофи муҳим?

ҚУРИЛИШ ишлари Базалил билан Охолиёвга бегона эмас. Мисрда қул бўлган пайтларида, улар шу қадар кўп ғишт қуйиб оғир меҳнат қилишганки, ҳатто буни ёдга олишни ҳам исташмайди. Бироқ ўша замонлар ортда қолиб кетди. Ҳозир эса, улар моҳир ҳунарманд сифатида муқаддас чодирнинг қурилиш ишларига бошчилик қилишга тайинланишган (Чиқ. 31:1–11). Шундай бўлса-да, улар бажарган ажойиб ишларни бир нечта кишигина кўради. Бу туфайли уларнинг руҳи тушганми? Меҳнатини ким эътироф этиши, Базалил ва Охолиёв учун муҳим бўлганми? Сиз учун-чи, кимнинг эътирофи муҳим?

ОЗ КИШИ КЎРГАН ГЎЗАЛ ИШЛАР

Муқаддас чодир ичидаги айрим жиҳозлар ҳақиқий санъат асари бўлган. Келинг, масалан, аҳд сандиғининг тепасида ўрнатилган олтин карубларни олайлик. Ҳаворий Павлус уларни «улуғвор» дея атаган (Иброн. 9:5). Беқиёс гўзаллиги билан фарқ қилувчи олтиндан ясалган ушбу карубларни кўз ўнгингизга келтиринг! (Чиқ. 37:7–9).

Бугунги кунда, Базалил ва Охолиёв ясаган нарсалар топилганида эди, энг машҳур музейларда кўргазмага қўйилиб, кўпчиликнинг таҳсинига сазовор бўларди. Аммо қадимда-чи, қанча киши уларни кўра олган? Карублар Энг муқаддас хонада ўрнатилган эди. Покланиш кунида, яъни йилига бир марта фақатгина олий руҳоний у ерга кириб, уларни кўриши мумкин эди (Иброн. 9:6, 7). Демак, уларни оз киши кўрган.

ОДАМЛАРДАН ОЛҚИШ КУТМАЙ, МАМНУНИЯТ ТОПИНГ

Айтайлик, Базалил ёки Охолиёвнинг ўрнида бўлиб, шу сингари моҳирона, мисли кўрилмаган ишларни заҳмат чекиб бажаряпсиз. Хўш, уларни бор-йўғи бир нечта киши кўришини билсангиз, ўзингизни қандай ҳис этасиз? Ҳозирги кунда, одамлар мақтовлар эшитиб, атрофдагилардан таҳсинлар олганда, меҳнатидан завқ-шавққа тўлишади. Афсуски, улар бу билан ўз ишларининг қийматини баҳолашади. Лекин Яҳованинг хизматчилари, улардан умуман фарқ қилади. Биз ҳам Базалил билан Охолиёв каби, Яҳованинг иродасини бажариб, Унга маъқул келаётганимиздан мамнуният топяпмиз.

Исонинг даврида, дин раҳбарлари учун ўзгаларни лол қолдириш мақсадида ибодат қилиш оддий ҳол эди. Бироқ Исо бошқа нарсага, яъни  эшитаётганлардан таҳсинлар олиш истагидан йироқлашиб, чин дилдан ибодат қилишга ундаган. Натижаси қанақа бўлади? «Шунда яширин бўлганларни кўрувчи самовий Отангиз сизни мукофотлайди» (Мат. 6:5, 6). Шак-шубҳасизки, ибодатларимиз ҳақида бошқалар эмас, Яҳова қандай фикрда экани муҳим аҳамиятга эга. Унинг нуқтаи назари ибодатларимизни чинакамига қадр-қимматли қилади. Муқаддас хизматимизга келганда ҳам, худди шундай. Одамларнинг олқишлари туфайли ишимизни муҳим деб билмаслигимиз керак. Аксинча, «яширин бўлганларни кўрувчи» Яҳованинг кўнглини топиш ҳаммасидан устундир.

Муқаддас чодирнинг қурилиши битгач, уни «булут қоплади, Эгамиз улуғворлиги билан зоҳир бўлиб чодирни тўлдирди» (Чиқ. 40:34). Бу, Яҳова мамнун эканлигининг яққол далилидир! Нима деб ўйлайсиз, ўшанда Базалил ва Охолиёв ўзларини қандай ҳис этишган? Гарчи, улар ясаган нарсалар устида исмлари ёзилмаган бўлса-да, Худо ҳаракатларига барака берганини билиш, Базалил билан Охолиёвга қониқиш ҳиссини бахш этгани шубҳасиз (Ҳик. 10:22). Йиллар ўтгач, меҳнатининг маҳсулидан муқаддас хизматда қўлланиб келинаётганини кўриб, улар ниҳоятда хурсанд бўлишган. Базалил билан Охолиёв янги дунёда тирилиб, муқаддас чодир деярли 500 йил мобайнида ҳақ топиниш учун хизмат қилганини билишганда, ҳайратда қолишлари турган гап!

Ҳатто ҳеч ким камтарлик ва тайёрлик ила бажарган хизматингизни кўрмаса ҳам, Яҳова кўради!

Бугун ҳам Яҳованинг ташкилотидаги мультипликатор, рассом, мусиқачи, фотограф, таржимон ва ёзувчиларнинг исмлари ошкор этилмайди. Айнан шу маънода, ҳеч ким уларнинг ишини «кўрмайди». Жаҳон бўйлаб 110 000 дан зиёд йиғилишларда қилинаётган анча ишлар тўғрисида ҳам худди шундай деса бўлади. Ҳар ойнинг якунида ҳисоб-китобга масъул хизматкор керакли ҳужжатларни тўлдираётганини ким кўради? Котиб жамоатнинг умумий ваъзгўйлик ҳисоботини тайёрлаётганда, ким бунинг гувоҳи бўлади? Йиғилиш Залида керакли таъмирлаш ишларида қатнашадиган биродару опа-сингилларни ким кузатади?

Базалил билан Охолиёв ҳаётининг охирида, ажойиб меҳнати ва сифатли қурилиш ишлари учун ҳеч қанақа мукофот, соврин ёки нишонлар олишмаган. Лекин улар минг чандон қимматли бир нарсага — Яҳованинг маъқуллашига сазовор бўлишган. Шаксиз, Яҳова уларнинг меҳнатини назардан четда қолдирмаган. Биз ҳам уларнинг камтарлик ва тайёрлик ила бажарган хизматига тақлид қилсак арзийди.