Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ИЮНЬ 2015

Ёдингиздами?

Ёдингиздами?

«Қўриқчи минораси» журналининг охирги сонларини диққат билан ўқидингизми? Унда, қуйидаги саволларга жавоб беришга уриниб кўринг-чи:

Қутлуғ Кечликка тайёргарлик кўриш учун нима қилсак бўлади?

Усуллардан бири, ушбу маросим арафасида ўқиладиган оятлар жадвалига риоя қилиб, тайёргарлик кўришимиз мумкин. Шунингдек, Қутлуғ Кечлик мавсумида воизлик хизматида янада фаол иштирок этишни мақсад қилиб қўйсак бўлади. Қолаверса, Худо ато этган умид ҳақида ибодат ила мулоҳаза юритсак, кўп фойда оламиз (15.1., 14–16- саҳ.).

Япониядаги имондошларимиз қандай кутилмаган ҳадяга эга бўлишди?

Япон тилидаги «Янги дунё таржимаси»дан олиниб, 128 саҳифали китоб шаклида нашр қилинган «Матто баён этган хушхабар» деб номланган адабиёт чиқди. Япониялик ғайратли ваъзгўйлар тезда бу янги адабиётни ваъзгўйликда тарқата бошлашди. Аксарият японияликлар учун Муқаддас Ёзувлар ёт бўлса-да, уни жон деб ўқишяпти (15.2., 3- саҳ.).

Биринчи асрдаги қайси шароитлар хушхабар кенг ёйилишига ҳисса қўшган?

Рим тинчлиги (Pax Romana) туфайли, улкан Рим империяси бўйлаб халқлар орасида барқарор муҳит таъминланган эди. Илк шогирдлар, римликлар барпо этган йўллар тизими орқали саёҳат қила олишган. Умумий юнон тили кенг қўлланилгани ва яҳудийлар бутун Рим империяси бўйлаб тарқалиб кетгани боис, ваъзгўйлик иши муайян маънода осонлашган. Рим қонуни «хушхабарни ҳимоялаш ва қонунийлаштиришга» шароит яратган (15.2., 20–23- саҳ.).

Нима учун сўнгги йилларда адабиётларимизда, тимсол ва у келажакда нимани тасвирлашини тушунтириш услуби камдан-кам қўлланилади?

Муқаддас Китобда таъкидланишича, у ерда қаламга олинган айрим шахслар келажакда кенгроқ кўламда содир бўладиган нарсанинг рамзидир. Бунинг бир мисоли Галатияликларга 4:21–31 да келтирилган. Бошқа томондан, агар Муқаддас Китобга асосланган сабаб бўлмаса, ундаги муайян шахс ёки воқеа рамзий маънога эга деб айтмасак яхши бўларди. Бироқ Муқаддас Китобдаги воқеалар ва инсонлардан муҳим сабоқлар олиб, фойда кўришимиз турган гап (Рим. 15:4) (15.3., 17–18- саҳ.).

Нега қилмишида тавба қилмаётган кишининг жамоатдан четлатилиши севги ила кўрилган чора, деса бўлади?

Муқаддас Китобга биноан, жиддий гуноҳда тавба қилмаётган кишини жамоатдан четлатиш ҳақидаги доно қарор, яхши самаралар келтиради (1 Кор. 5:11–13). Бу, Яҳованинг исмини шарафлайди, жамоатнинг поклигини асрайди ҳамда айбдор киши эс-ҳушини йиғиб олишига ёрдам беради (15.4., 29–30- саҳ.).

Ҳизқиё 38:2 даги «Магўг юртидаги... Гўг» ҳамда Ваҳий 20:8 да тилга олинган «Яъжуж билан Маъжуж» ким?

Буларнинг иккиси ҳам Шайтонни ифодаламайди. Ҳизқиё 38:2 даги «Магўг юртидаги... Гўг» халқлар иттифоқини назарда тутади. «Магўг юртидаги... Гўг» Армагеддондан сал олдин Аллоҳнинг халқига ҳужум қилади. Ваҳий 20:8 да тилга олинган «Яъжуж билан Маъжуж» эса, 1 000 йиллик бошқарувнинг сўнгидаги охирги синов пайтида Яҳовага қарши исён кўтарадиганларни ифодалаб, халқлар иттифоқи сингари шафқатсиз нуқтаи назарни намоён этишади. Иккала гуруҳнинг якуни ҳам ўша-ўша — абадий йўқ қилиниш бўлади! Иккита нарсада тўла аминмиз: 1) «Магўг юртидаги... Гўг» ва унинг лашкари мағлуб бўлиб, йўқ қилинади; 2) Шоҳимиз Исо Масиҳ Худонинг хизматчиларини қутқариб, уларни тинчлик ва чин хавфсизлик ҳукм сурадиган янги дунёга етаклайди (15.5., 29–30- саҳ.)..