Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) МАЙ 2015

Шайтон билан курашиб, ғалаба қозона оласиз!

Шайтон билан курашиб, ғалаба қозона оласиз!

Имонда мустаҳкам бўлиб, унга [Шайтонга] қарши туринглар. 1 БУТР. 5:9.

1. а) Нима учун Шайтонга қарши курашиш ҳозир айниқса муҳим? б) Ушбу жангда ғалаба қозонишнинг иложи борлигини қаердан биламиз?

ШАЙТОН мойланганларнинг қолган қисми ва «бошқа қўйларга» қарши жанг олиб бормоқда (Юҳан. 10:16). Иблиснинг мақсади, унга қолган оз вақт ичида Яҳованинг иложи борича кўпгина хизматчиларини ютиб юборишдан иборат (Ваҳий 12:9, 12 ни ўқинг). Хўш, Шайтонга қарши ушбу жангда зафар қозона оламизми? Албатта! Зеро, Муқаддас Китобда: «Иблисга қарши туринглар, ўшанда у сизлардан қочади»,— деб ёзилган (Ёқб. 4:7).

2, 3. а) Қандай қилиб Шайтон мавжуд эмас деган ғоя, унга қўл келади? б) Шайтон мавжудлигини сиз қаердан биласиз?

2 Аксарият кишиларга, Шайтоннинг ҳатто мавжудлиги ҳақидаги фикр кулгили туюлади. Уларнинг фикрича, Шайтон ва жинлар бадиий асарлар, қўрқинчли кино ҳамда видео ўйинлардаги қаҳрамонлар, холос. Бундай инсонлар, ҳеч бир эс-ҳушли киши ёвуз руҳларнинг борлигига ишонмайди деб таъкидлашади. Сизнингча, одамлар Шайтон ва жинларни бор-йўғи халқ оғзаки ижодининг маҳсули деб билишлари уни ташвишлантирадими? Асло! Унинг борлигида шубҳаланаётган одамларнинг зеҳнини кўр қилиш Шайтон учун жуда осон (2 Кор. 4:4). Руҳий  шахслар мавжуд эмас деган ғояни олға суриш, Шайтон инсонларни тўғри йўлдан уришда қўллаётган турли усулларидан биридир.

3 Яҳованинг хизматчилари сифатида, алданганлар орасида эмасмиз. Биламизки, Иблис — мавжуд шахс. Чунки, у илон орқали Момоҳавога гапирган (Ибт. 3:1–5). Шайтон Яҳова олдида Аюбнинг ниятларини шубҳа остига қўйган (Аюб 1:9–12). Қолаверса, у Исони васваса қилишга уринган (Мат. 4:1–10). 1914 йили Худонинг Шоҳлиги вужудга келгандан кейин, мойланганларнинг қолган қисмига «қарши жангга чиққан» ҳам айнан Шайтон эди (Ваҳ. 12:17). Бу жанг жадал давом этяпти экан, Шайтон 144 000 мойланганларнинг қолган қисми ва бошқа қўйларнинг имонини барбод қилиш пайидадир. Ғалаба қозониш ниятида, Шайтонга қарши туриб, имонда мустаҳкам бўлишимиз даркор. Ушбу мақолада, буни уддалашнинг учта йўлини кўриб чиқамиз.

МАҒРУРЛИКДАН ЙИРОҚЛАШИНГ

4. Шайтон ғурурга тўла эканини қандай намоён этмоқда?

4 Гап шундаки, Шайтонда камтарликдан асар ҳам йўқ. Дарҳақиқат, бу руҳий мавжудотнинг Тангри Яҳованинг ҳукмдорлигини шубҳа остига қўйишга ҳадди сиғиб, беҳад ғурур ва ўзбошимчалик ила ўзини худодек кўряпти. Шайтонга қарши туришнинг йўлларидан бири — мағрурликдан қочиш ва камтаринликни ривожлантиришдир (1 Бутрус 5:5 ни ўқинг). Қизиқ, ғурур ўзи нима? У доим ҳам ёмонми?

5, 6. а) Ғурур доим ҳам ёмонми? Тушунтиринг. б) Қачон ғурур туйғуси хавфли бўлиши мумкин ва Муқаддас Китобдаги қайси мисоллар бунинг яққол исботи?

5 Бир луғатга кўра, ғурур — «инсоннинг ўз қадр-қимматини билиш, уни ҳурмат қилиш ҳисси» ва «мамнунлик туйғуси, ифтихор, фахрланишга асос бўладиган нарса, кимса ва шу кабилардир». Бунинг ҳеч ёмон жойи йўқ. Ҳаворий Павлус салоникаликларга қуйидагича деган: «Сизлар бошдан кечираётган таъқиблар ва қийинчиликларга қарамай, сабр-бардошли бўлиб, имонингизни сақлаб келаётганингиз учун, Тангрининг жамоатларида сизлар билан фахрланяпмиз» (2 Салон. 1:4). Демак, ўзгаларнинг меҳнатидан мамнун бўлиш ва ҳатто ўзимиз билан қайсидир даражада фахрланиш ҳам нотўғри эмас. Оила, маданият ва ўсиб-улғайган ҳудудимиздан сира ҳам уялмаслигимиз лозим (Ҳавор. 21:39).

6 Бошқа томондан, кибр-ҳавою мағрурликка берилиш муносабатларимизни ва айниқса Яҳова билан бўлган дўстлигимизни йўққа чиқаради. Шу каби мағрурлик дастидан норози бўлиб, керакли маслаҳатни камтарлик ила қабул қилишнинг ўрнига, уни рад этишимиз ҳеч гап эмас (Заб. 140:5). Бундай ғурур «манманлик, ўзини ҳаммадан юқори тутиш, кеккайиш ҳис-туйғусини» англатади. Яҳова мағрурликдан нафратланади (Ҳиз. 33:28; Амос 6:8). Лекин Шайтон учун, унга хос бўлган такаббурликни намоён этаётган инсонларни кўриш хуш келади. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, мағрурлик қурбонига айланган Нимрўд, фиръавн ва Абсалом каби кишиларни кузатиш Шайтонга роса завқ бахш этгандир-а?! (Ибт. 10:8, 9; Чиқ. 5:1, 2; 2 Шоҳ. 15:4–6). Қобилнинг ҳалок бўлишига ҳам ғурур сабаб бўлган. Яҳованинг Ўзи унга маслаҳат берган, аммо Унга қулоқ солиш учун у ҳаддан ташқари манман эди. Қобил қайсарлик ила Яҳованинг огоҳлантиришини рад этиб, таб тортмай гуноҳга қўл урган (Ибт. 4:6–8).

7, 8. а) Ирқчилик бу нима ва у мағрурлик билан қандай боғлиқ? б) Такаббурлик жамоатдаги тинчликни қай йўсин бузиши мумкинлигини тушунтиринг.

7 Бугун, одамлар мағрурликни турли соҳаларда намоён этишмоқда. Такаббурлик гоҳида ирқчилик билан бир қаторда туради. Битта луғатда ёзилишича, ирқчилик сўзи  остида «ирқлар тенг эмас, шу боис гўё “олий”, “сара” ирқларнинг “паст” ирқлар устидан ҳукмрон бўлиши зарур, деб даъво қилиш» назарда тутилади. Бу қўзғолон, уруш ва ҳатто қирғинчиликка етаклайди.

8 Имонлилар жамоатида бундай нарсаларга умуман ўрин йўқ! Бироқ мағрурлик туфайли имондошлар орасида пайдо бўлган баҳс-мунозаралар назорат остидан чиқиб кетиши мумкин. Ҳойнаҳой, шу каби муаммо биринчи асрдаги айрим масиҳийлар ичида ҳам бўлгани боис, Ёқуб қуйидаги таъсирчан саволни ёзган: «Орангиздаги урушу жанжалларнинг сабаби нимада?» (Ёқб. 4:1). Ҳа, душманлик ва бошқалардан устунлик туйғулари қалбимизда чуқур ўрнашган бўлса, бу нутқимиз ва хатти-ҳаракатимизга таъсир қилиб, ўзгаларни ранжитишимизга олиб келади (Ҳик. 12:18). Шуниси аниқки, такаббурлик жамоатдаги тинчликни ҳам бузади.

9. Қандай қилиб Муқаддас Китоб ирқчилик ва мағрурлик туйғусини енгишимизга кўмаклашади? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)

9 Ўзимизни ҳаммадан юқори тутиш мойиллиги бўлса, «барча такаббурлар Эгамизга жирканч» эканини ёдда тутишимиз керак (Ҳик. 16:5). Устига-устак, бошқа ирқ, миллат ёки маданиятга мансуб кишиларга бўлган нуқтаи назаримизни текшириб туриш оқилона бўларди. Ирқ ёки миллати туфайли ғурурга берилган инсон, «Худо барча миллатларни бир одамдан вужудга келтирганини» рад этган бўлади (Ҳавор. 17:26). Демак, биттагина ирқ мавжуд, боиси бутун инсониятнинг аждоди Одаматодир. Шунинг учун, бир ирқни олий, бошқасини паст, деб даъво қилиш бемаънилик. Биз ҳам ирқчиликка мойил бўлсак, Шайтон севги ва бирлигимизга путур етказишига йўл қўйган бўламиз (Юҳан. 13:35). У билан курашиб, ғолиб чиқишимиз учун ҳар қандай мағрурликдан йироқлашишимиз даркор (Ҳик. 16:18).

ПУЛПАРАСТЛИКДАН ҚОЧИБ, ДУНЁГА МЕҲР ҚЎЙМАНГ

10, 11. а) Бу дунёга меҳр қўйиш нега осон бўлиши мумкин? б) Димас дунёнинг ишларига меҳр қўйганининг оқибати қандай бўлган?

10 Шайтон «бу дунёнинг ҳокими» бўлиб, ўз таъсирини ўтказмоқда (Юҳан. 12:31; 1 Юҳан. 5:19). Шу сабабли, бу дунё олға сураётган аксарият нарсалар Муқаддас Китобдаги меъёрларга зид. Албатта, дунёдаги нарсаларнинг барини ёмон деб бўлмайди. Лекин шуни унутмангки, Шайтон дунёси орқали истакларимизни қўзғатиб, бизни гуноҳга чорлайди ёки дунёга меҳр қўйишимизга интилади. Шунда, биз Яҳовага топинишни четга суриб қўйишимиз мумкин (1 Юҳанно 2:15, 16 ни ўқинг).

11 Биринчи асрда ҳам айрим масиҳийлар бу дунёга меҳр қўйишган. Масалан, Павлус: «Димас дунёнинг ишларига меҳр қўйиб, мени тарк этди»,— деб ёзган (2 Тим. 4:10). Димас дунёнинг қайси ишларига берилиб, Павлусни тарк этгани ҳақида Муқаддас Китобда аниқ айтилмаган. Балки, Димас моддий нарсаларни Яҳовага хизмат қилишдан кўра кўпроқ ёқтира бошлагандир. Сабаби шу бўлса, Димас хизматидаги шарафли вазифаларни алмаштиргани бунга арзирмиди? Бу дунё Димасга, Павлус билан ҳамкорлик қилишдек Яҳованинг баракасидан устунроқ ниманидир таклиф қила олармиди? (Ҳик. 10:22).

12. Қай йўсин «алдамчи бойлик» қурбонига айланиб қолишимиз мумкин?

12 Бугунги кунда, биз билан ҳам шундай юз бериши ҳеч гап эмас. Масиҳийлар эканмиз, ўзимиз ва оиламизнинг моддий эҳтиёжларига ғамхўрлик қилишимиз табиий ҳол (1 Тим. 5:8). Тангри Яҳова, биз фаровон ҳаёт кечиришимизни истаётганини, Одамато билан Момоҳаво учун ажойиб жаннатни яратиб берганидан яққол кўришимиз мумкин (Ибт. 2:9). Лекин Шайтон «алдамчи бойлик» орқали истакларимизни қўзғатмоқчи бўлади (Мат. 13:22). Кўплар, пул бахт келтиради  ёки моддий нарсалар муваффақият гарови, деб ўйлашади. Аммо бу ғирт ёлғон! Бундай фикрлаш тарзи биз эга бўлган энг қимматбаҳо хазинани, яъни Яҳова билан бўлган дўстликни йўқотишимизга сабаб бўлиши мумкин. Исо ўз издошларини қуйидагича огоҳлантирган: «Ҳеч ким икки хўжайинга қуллик қилолмайди. У ё биридан нафратланиб, иккинчисини севади, ёки бирига содиқ қолиб, иккинчисини менсимайди. Сизлар ҳам Худонинг, ҳам бойликнинг қули бўла олмайсизлар» (Мат. 6:24). Бойликнинг қулига айлансак, Яҳовага хизмат қилмай қўямиз. Шайтон биз айнан шундай йўл тутишимизни кутади! Илойим, пул ёки сотиб олишимиз мумкин бўлган бирон нарса Яҳова билан бўлган дўстона муносабатларимизга тўсиқ бўлмасин. Шайтонга қарши туришимиз учун, моддий нарсаларга нисбатан мувозанатли нуқтаи назарни ривожлантиришимиз даркор (1 Тимўтийга 6:6–10 ни ўқинг).

ЖИНСИЙ АХЛОҚСИЗЛИКНИ РАД ЭТИНГ

13. Қандай қилиб бу дунё никоҳ ва жинсий муносабатларга нисбатан нуқтаи назаримизни бузмоқчи?

13 Шайтоннинг яна бир ҳийласи — жинсий ахлоқсизлик. Ҳозир аксарият кишилар, никоҳда содиқ бўлишни ва ҳатто никоҳнинг ўзи ҳам чеклаб қўядиган ҳамда урфдан қолган нарса деб ҳисоблашади. Мисол учун, таниқли бир актриса шундай фикр билдирди: «На эркак, на аёл бутун умр битта одам билан бирга ҳаёт кечира олмайди. Умримда садоқатли ёки бунга интилган кишини ҳали кўрган эмасман». Яна бир актёр: «Ўзи одам умрбод бир киши билан яшай олишидан шубҳаланяпман»,— деб бўлишди. Ҳа, шу каби машҳур инсонлар Аллоҳнинг ҳадяси бўлмиш никоҳни ёмонга чиқаришса, Шайтонга бу жуда ёқади. Иблисни на никоҳ тузуми, на унинг муваффақият қозониши умуман қизиқтирмайди. Шундай экан, Шайтонга қарши курашишда ғолиб чиқишимиз учун Худонинг никоҳга бўлган нуқтаи назарига эга бўлишимиз лозим.

14, 15. Қандай қилиб жинсий ахлоқсизликдан йироқлаша оламиз?

14 Турмуш қурганмизми ёки йўқми, жинсий ахлоқсизликнинг ҳар қандай усулларини қатъиян рад этишимиз керак. Хўш, бундай кураш осонми? Доим ҳам эмас. Агар сиз ёш бўлсангиз, масалан синфдошларингиз, дуч келган киши билан жинсий алоқада бўлиш ёки секстинг (уяли телефон орқали беҳаё хабар ва расмларни юбориш) тўғрисида мақтаниб гапирганини эшитаётгандирсиз. Айрим мамлакатларда, секстинг болалар порнографиясини тарқатиш билан баравар. Муқаддас Китобда: «Зино қилувчи, ўз баданига қарши гуноҳ қилаётган бўлади»,— деб ёзилган (1 Кор. 6:18). Жинсий алоқа орқали ўтадиган юқумли касалликлар ҳам азоб-уқубатга, ҳам ўлимга олиб келади. Оила қурмаган кўпдан-кўп ёш кишилар бокираликни йўқотгач, бу қилмишидан ниҳоятда афсусда эканини айтишади. Аслини олганда, жинсий ахлоқсизлик, Аллоҳнинг қонунларини бузиш ҳеч қандай оқибатларга етакламаслигига ишонтирмоқчи бўлаётган оммавий ахборот воситаларида ёритилганидан анчагина фарқ қилади. Бундай фикрлаш тарзи туфайли одам «гуноҳга алданиб», унинг қурбонига айланади (Иброн. 3:13).

15 Жинсий ахлоқсизликка қўл уриш васвасаси билан курашаётган бўлсангиз, нима қилишингиз керак? Заифлигингизни тан олинг (Рим. 7:22, 23). Куч сўраб, Худога ибодат қилинг (Филип. 4:6, 7, 13). Ахлоқсизликка етаклайдиган вазиятлардан йироқлашинг (Ҳик. 22:3). Васвасага дуч келганда эса, имилламай уни рад этинг (Ибт. 39:12).

16. Исо Шайтонга қандай жавоб қайтарган ва унинг ўрнагидан нимани ўрганиб оляпмиз?

16 Васвасаларни рад этишда Исо Масиҳ бизга зўр намунадир. Негаки у, Шайтоннинг ваъдаларига учмай, уларни чамалаб ҳам ўтирмаган. Аксинча, у дарров Шайтонга  шундай жавоб қайтарган: «Муқаддас Ёзувларда... айтилган» (Матто 4:4–10 ни ўқинг). Исо, Худонинг Каломини билгани боис дарҳол ҳаракат қилиб, васваса қаршисида оятлар келтира оларди. Шайтонга қарши туриб, зафар қозониш учун, жинсий ахлоқсизликка қўл уриш васвасаси бизни жалб қилишига йўл қўймаслигимиз зарур (1 Кор. 6:9, 10).

КУРАШДА САБР-БАРДОШ ИЛА ҒОЛИБ ЧИҚИНГ

17, 18. а) Шайтон яна қандай ҳийлаларни қўллайди ва нега бу бизни ҳайрон қолдирмайди? б) Шайтонни нима кутяпти ва қандай қилиб бу, чидашингизга куч беряпти?

17 Мағрурлик, пулпарастлик ва жинсий ахлоқсизлик Шайтон захирасидаги қуроллардан учтаси, холос. Бошқалари ҳам бор. Мисол учун, баъзи масиҳийлар оила аъзоларининг қаршилиги, синфдошларининг мазах қилиши ёки ҳатто ҳукумат ваъзгўйлик ишимизни чеклаб қўйишига дучор бўлишяпти. Шу сингари қийинчиликлар бизни сира ҳайрон қолдирмайди. Зеро, Исо ўз издошларини шундай дея огоҳлантирган: «Менинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади; фақат охиригача чидаган нажот топади» (Мат. 10:22).

Шайтон бутунлай йўқ қилинади (18- хатбошига қ.)

18 Хуллас, қай йўсин Шайтонга қарши туриб, ғалаба қозонамиз? Исо шогирдларига: «Сабр-бардош қилиб, жонларингизни қутқарасизлар»,— деган (Луқо 21:19). Кимдир етказиши мумкин бўлган ҳеч бир зиён доимий эмас. Ҳеч ким Худо билан дўстона муносабатларимизни, ўзимиз йўл қўймасак барбод қила олмайди (Рим. 8:38, 39). Яҳованинг хизматчиси ҳатто ҳаётдан кўз юмса ҳам, бу Шайтонга ғалаба келтирмайди. Сабаби, Тангри Яҳова уни тирилтиради! (Юҳан. 5:28, 29). Шайтоннинг эса келажаги йўқ. Ёвуз дунёси яксон этилгач, Иблис 1 000 йил муддатга тубсизликка кишанлаб қўйилади (Ваҳ. 20:1–3). Исонинг Минг йиллик бошқарувининг охирида Шайтон сўнгги бор мукаммал инсониятни йўлдан оздириш учун қисқа муддатга «зиндондан озод этилади». Кейин эса, Иблис йўқ қилинади (Ваҳ. 20:7–10). Ҳа, Шайтонга ҳукм чиқарилди, аммо сизни абадий келажак кутмоқда! Шайтонга қарши туриб, имонда мустаҳкам бўлинг. Ишонаверинг, сиз Шайтон билан курашиб, ғалаба қозона оласиз!