Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) АПРЕЛЬ 2015

Дарахт кесиб ташланса, яна ўсиши мумкинми?

Дарахт кесиб ташланса, яна ўсиши мумкинми?

ЛУБНОННИНГ баҳайбат садрлари билан солиштирганда, эгри-бугри ва шохлари бир-бирига чирмашиб кетган зайтун дарахти диққатни унча жалб қилмайди. Аммо зайтун дарахтининг аҳамиятли томони шундаки, у ўз хусусиятини сақлаб қола олади. Уларнинг баъзилари деярли 1 000 йилдан бери мавжуд. Зайтун дарахти улкан илдиз системасига эга бўлгани учун, ҳатто пояси кесиб ташланганида ҳам ўзини қайта тиклай олади. Илдизи омон экан, дарахт албатта қайта ниҳол чиқаради.

Масалан, Аюб пайғамбар ўлса ҳам қайта яшашига амин бўлган (Аюб 14:13–15). Худо, уни тирилтира олишига ишончини кўрсатиш мақсадида дарахтни — эҳтимол зайтун дарахтини — мисол тариқасида келтирган. Аюб шундай деган: «Ҳатто дарахтнинг ҳам умиди бор, агар у кесиб ташланса, яна ўсаверади». Қурғоқчиликдан кейин ёғингарчилик бошланганда, қуриб қолган зайтун дарахтининг тўнкаси тикланади ва илдизидан янги шохлар чиқиб, «новдалари кўкариши мумкин» (Аюб 14:7–9).

Кесилган зайтун дарахтининг илдизи қайта тикланишини кўришни кутаётган деҳқон сингари, Яҳова ҳам Ўз хизматчилари ва бошқаларни ҳаётга қайтаришни истайди (Мат. 22:31, 32; Юҳан. 5:28, 29; Ҳавор. 24:15). Ўлганларни қарши олиб, уларни яна бахтли яшаётганини кўриш қанчалар завқ келтиришини бир тасаввур қилинг-а!