Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) МАРТ 2015

Ўқувчиларнинг саволлари

Ўқувчиларнинг саволлари

Олдинлари адабиётларимизда, тимсол ва у келажакда нимани тасвирлаши тез-тез тушунтириларди. Лекин сўнгги йилларда бу услуб камдан-кам қўлланилади. Нега?

«Қўриқчи минораси»нинг 1950 йил 15 сентябрь сонида (ингл.) тушунтирилганидай, Муқаддас Китобда ёзилган киши, ҳодиса ёки нарсалар келажакда кенгроқ кўламда содир бўлиши керак бўлган бирор нарсани тасвирлайди.

Кўп йиллар олдин адабиётларимизда Добира, Элиху, Йифтох, Аюб, Раҳоба, Ривқо ва кўпгина бошқа садоқатли эркагу аёллар мойланганларни ёки «улкан оломон» аъзоларини тасвирлайди, деб айтилар эди (Ваҳ. 7:9). Мисол учун Йифтох, Аюб ва Ривқо мойланганларни, Добира ва Раҳоба эса «улкан оломон» аъзоларини билдиради деган фикр бўлган. Аммо сўнгги йилларда бу тарзда таққослашдан фойдаланмаяпмиз. Қизиқ, нега?

ТИМСОЛ

Қадимда Исроилда қурбонликка келтирилган Фисиҳ қўзиси тимсол бўлган (Саҳ. 9:2).

У НИМАНИ ТАСВИРЛАШИ

Павлус Масиҳни «Фисиҳ қўзиси» деб атаган (1 Кор. 5:7).

Муқаддас Китобда таъкидланишича, у ерда қаламга олинган айрим шахслар келажакда кенгроқ кўламда содир бўладиган нарсанинг рамзидир. Ҳаворий Павлус Галатияликларга 4:21–31- оятларида «рамзий маънога эга» бўлган иккита аёл ҳақида гапирган. Иброҳимнинг чўриси Ҳожар, Таврот қонуни орқали Яҳовага боғланган том маънодаги Исроил халқини тасвирлайди. Лекин «озод хотин» бўлган Сора эса Худонинг хотинини, яъни ташкилотнинг самодаги қисмини англатади. Павлус Ибронийларга йўллаган мактубида асосий эътиборни шоҳ ва руҳоний бўлган Маликисидқ ҳамда Исо ўртасидаги ўзгача ўхшашликка қаратган (Иброн. 6:20; 7:1–3). Бундан ташқари Павлус, Ишаё ва ўғилларини Исо ҳамда мойланган издошлари билан солиштирган (Иброн. 2:13, 14). Павлус буларни илоҳий илҳом остида ёзган экан, биз бу ўхшашликларни қувонч ила қабул қиламиз.

Бироқ ҳатто Муқаддас Китобда баён этилган бирор шахс келажакда бўладиган кишининг тасвири бўлса-да, унинг ҳаётида юз берган воқеалар ёки майда-чуйда тафсилотлар ҳам кенгроқ кўламда содир бўладиган ниманидир ифодалайди, деб хулоса қилмаслигимиз керак. Масалан, Павлус Маликисидқ Исонинг тасвири эканлигини ёзган.  Шундай бўлса-да, ҳаворий, Маликисидқ тўртта шоҳни мағлуб қилиб қайтаётган Иброҳимнинг олдига хурсандчилик қилиш учун нон ва шароб олиб чиққан пайти ҳақида ҳеч нарса айтмаган. Демак, бу воқеадан яширин маънони излаш учун Муқаддас Китобга асосланган ҳеч қандай сабаб йўқ (Ибт. 14:1, 18).

Масиҳнинг ўлимидан бир неча аср ўтгач, баъзи ёзувчилар тузоққа тушиб қолишган, яъни улар ҳамма жойда тимсол қидиришган. Ориген, Амвросий ва Иероним таълимотлари ҳақида бир энциклопедияда шундай дейилган: «Улар Муқаддас Китобда ёзилган ҳар бир оддий воқеадан ҳам тимсолларни қидиришган ва топишган. Ҳаттоки кўпгина оддий ва одатий вазиятлар ортида мураккаб ҳақиқат яширилган, деб ўйлашган. [...] Нажоткор осмонга кўтариладиган кечада шогирдлар тутган балиқларнинг сони, яъни 153 рақами ҳам бирор нарсанинг рамзи деб таърифлашган!» («The International Standard Bible Encyclopaedia»)

Авлиё Августин, Исо бешта арпа нони ва иккита балиқ билан 5 000 кишини тўйдиргани ҳам рамзий маънога эга, деб таъкидлаган. Арпа, қадри бўйича буғдойдан кейинги ўринда туради деб ҳисобланган, шу боис Августин бешта нон Таврот таркибига кирадиган бешта китобни тасвирлайди деб хулоса қилган («арпанинг» унча қадрли бўлмагани «Эски аҳд»нинг аҳамияти пастроқ эканлигини тасвирлайди, деб фараз қилинган). Иккита балиқ-чи? Унинг айтишича, иккита балиқ шоҳ ва руҳонийни англатар экан. Бошқа бир илоҳиётшунос, Ёқуб Эсовдан бир коса қизил овқат эвазига тўнғичлик ҳуқуқини сотиб олгани, Исо одамзод учун самовий ҳаётни қизил қони эвазига сотиб олганини тасвирлашини таъкидлаган.

Агар юқоридаги талқин қилиш услуби англашга қийинчилик туғдирса, демак муаммо нимадалигини тушунасиз. Инсонлар Муқаддас Китобдаги ҳикояларнинг қайси бири келажакда бўладиган нарсани тасвирлашини, қайси бири эса шунчаки ёзилганини била олишмайди. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, Муқаддас Китобнинг ўзида бирор шахс, ҳодиса ёки нарса келажакда бўладиган ниманингдир тимсоли эканлиги ёзилган бўлса, биз буни шундайлигича қабул қиламиз. Бошқа томондан, агар Муқаддас Китобга асосланган сабаб бўлмаса, ундаги муайян шахс ёки воқеа рамзий маънога эга деб айтмаймиз.

Хўш, Муқаддас Китобдаги воқеалар ва мисоллардан қандай фойда олишимиз мумкин? Римликларга 15:4 да ҳаворий Павлуснинг қуйидаги сўзларини ўқиймиз: «Қадимда Муқаддас Ёзувларда айтилган барча нарсалар насиҳат олишимиз учун ёзилган. Токи улар туфайли сабр-бардошли бўлиб ҳамда тасалли топиб, умидга эга бўлайлик». Павлус бу сўзлари билан биринчи асрдаги мойланган имондошлари Муқаддас Китобда ёзилган ҳодисалардан муҳим сабоқлар олишлари мумкинлигини айтган. Шунга қарамай, Худонинг барча хизматчилари хоҳ мойланганлар, хоҳ «бошқа қўйлар» «охирзамонда» яшаяптими ёки йўқми «қадимда Муқаддас Ёзувларда айтилган барча нарсалардан» муҳим сабоқлар олиб, фойда кўришлари мумкин ва бундай бўляпти ҳам (Юҳан. 10:16; 2 Тим. 3:1).

Ушбу кўпгина воқеалар фақатгина муайян даврга ҳамда фақат бир гуруҳ инсонларга, яъни мойланганларга ёки улкан оломонга тегишли эканини қидиришнинг ўрнига, Худонинг бутун халқи қайси пайтда яшашидан қатъи назар улардан олаётган анчагина сабоқларни ўзига қўллаши мумкин. Мисол учун, Аюб китобида ёзилганлар Биринчи жаҳон уруши пайтида мойланганлар бошдан кечирганларига тааллуқли, деб айтиш билан чегараланмаслигимиз керак. Худонинг аксарият хизматчилари, аёлу эркаклар, мойлангану улкан оломон аъзолари Аюб каби қийинчиликларга дуч келишяпти ва Яҳова уларни қандай муборак қилганини кўришяпти. «Зеро Яҳова — меҳр-шафқатли, раҳмдил Худодир» (Ёқб. 5:11).

Бир ўйлаб кўринг, жамоатларимизда Добира каби садоқатли бўлган ёши улуғ опажонлар, Элиху сингари доно ёш оқсоқоллар, ғайратли Йифтох каби жасоратли кашшофлар, сабрли Аюбга ўхшаган содиқ эркак ва аёллар ниҳоятда кўп, шундай эмасми?! Тангри Яҳова «қадимда Муқаддас Ёзувларда айтилган барча нарсаларга» эга бўлишимиз учун ғамхўрлик қилганидан жуда миннатдормиз. «Токи улар туфайли... тасалли топиб, умидга эга бўляпмиз»!

Мана шу сабабларга кўра, Муқаддас Китобда ёзилганларнинг рамзий маъносини топишга ҳаракат қилмаяпмиз. Аксинча, ҳозир адабиётларимизда кўпроқ эътибор Муқаддас Китобдан ўрганишимиз мумкин бўлган бебаҳо сабоқларга қаратиляпти.