Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ФЕВРАЛЬ 2015

Ўқувчиларнинг саволлари

Ўқувчиларнинг саволлари

Муаттар ҳидлар таъсиридан азоб чекадиган имондошларимизга қандай ёрдам чоралари кўрилган?

Муаттар ҳидларга ўта сезгир кишилар кўп қийинчиликларга дуч келишади. Эҳтимол, улар ҳар куни нотаниш инсонлар ишлатадиган атирларнинг ҳидини сезиб, ўзларини қўлга олишга ҳаракат қилишаётгандир. Шунинг учун, биродару опа-сингиллар йиғилиш ҳамда анжуманларда атир ва одеколондан фойдаланмасликларини сўраш мумкинми, деб айримлар савол беришди.

Шуниси аниқки, ҳеч бир масиҳий жамоат учрашувларига келган бошқа инсонларга била туриб қийинчилик туғдирмайди. Барчамиз, йиғилишларимиз бахш этадиган тасаллига муҳтожмиз (Иброн. 10:24, 25). Шу боис, муаттар ҳидлар таъсиридан азоб чекадиган киши, бу унинг йиғилишларга келишига тўсқинлик қилаётган бўлса, буни оқсоқоллар билан муҳокама қилса яхши бўларди. Бироқ бу масалада муайян қонунлар ўрнатиш Муқаддас Китобга мувофиқ эмас. Оқсоқоллар, жамоат аъзоларига бошқалар бу борада қийинчиликларга дуч келишаётганини тушунишларига кўмаклашишади. Шу каби вазиятларда, оқсоқоллар бу масалада илгари чоп этилган маълумотни Хизмат учрашувида маҳаллий эҳтиёжлар бўлганда айтиб ўтишар ёки буни ҳатто хушмуомала тарзда эълон қилишар *. Лекин оқсоқоллар бундай эълонни доим қилаверишмайди. Жамоат учрашувларига бу муаммодан хабари бўлмаган қизиқувчилар ва меҳмонлар ҳам доим ташриф буюрар экан, уларни очиқ чеҳра билан кутиб олишга тайёр бўлсак яхшидир. Улар меъёрида қўллаган атири туфайли, йиғилишларда ўзларини ноқулай ҳис қилишини сира ҳам хоҳламаймиз.

Бундай муаммо бор бўлган жойларда маҳаллий шароитларга қараб, оқсоқоллар кенгаши муаттар ҳидлар таъсиридан азоб чекадиган кишилар учун Йиғилиш Залида алоҳида бир жой ажратилишини ташкил этар. Мисол учун, учрашувлар ўтадиган алоҳида бир хона дастур эшитилиши учун мослаштирилиб, ўша одам у ерда ўтириб дастурдан фойда олиши мумкин. Мабодо, бу муаммо ҳал қилинмай баъзиларга қийинчилик етказаётган бўлса, уйидан чиқиш чегараланган инсонлар учун қилинганидай, улар учун ҳам учрашувлар дастури ёзиб олиниши ёки телефон орқали эшиттирилиши мумкин.

Сўнгги йилларда «Илоҳий хизматимиз»да огоҳлантирилгандай, имондошларимиз анжуманларга ташриф буюрганда, бу борада эҳтиёт бўлишлари зарур. Анжуманларимизнинг кўпи сунъий йўл билан ҳавоси алмашиб турадиган, усти берк биноларда ўтказилаётгани боис, у ерга борадиган кишилар ўткир ҳидли атир-упалардан фойдаланишни иложи борича камайтиришга ундалишади. Ҳудудий анжуманлар масаласида бу огоҳлантириш айни муддао, боиси улар асосан сунъий йўл билан ҳавоси алмашиб турадиган, усти берк биноларда ўтказилади. Аммо бу огоҳлантириш, жамоат учрашувлари учун доимий қоида бўлиб қолиши назарда тутилмаган ва бундай бўлмайди.

Бу дунёда яшаяпмиз экан, ҳаммамиз мерос қилиб олган номукаммалликнинг оқибатларидан азоб чекамиз. Бизнинг азоб-уқубатларимизни енгиллаштиришга интилаётган имондошларимизнинг ҳаракатларидан ниҳоятда миннатдормиз! Биродару опа-сингилларимизга жамоат учрашувларига келишни енгиллаштириш ниятида, айримлар мослашувчан бўлиб, атир ёки одеколондан фойдаланмасликни афзал деб топишар. Бундай йўл тутишга бизни севги ундайди.

 Дунёвий манбалар Понтий Пилат яшаганини тасдиқлайдими?

Бу тош бўлагида Пилатнинг исми лотинчада ёзилган

Муқаддас Китобни ўқийдиган инсонлар учун Понтий Пилат таниш, чунки у Исонинг синалиши ва қатл қилинишига ўз ҳиссасини қўшган (Мат. 27:1, 2, 24–26). Аммо унинг исми шунингдек, бошқа тарихий ёзувларда ҳам бир неча марта учрайди. Бир луғатга кўра, дунёвий манбалардаги у ҳақда келтирилган таъриф «Яҳудиянинг римлик ҳокимларига қараганда, кўпроқ ва батафсилдир» («The Anchor Bible Dictionary»).

Пилатнинг исми яҳудий тарихчи Иосиф Флавийнинг ёзувларида тез-тез учрайди. У Яҳудияда ҳукм сурган маҳалда дуч келган ўзгача учта ҳодисани қаламга олган. Тўртинчи ҳодисани эса яҳудий тарихчи Филон қайд этган. Рим императорларининг тарихи тўғрисида ёзган Рим ёзувчиси Тацит, Тиберий бошқарувининг пайтида Понтий Пилат Исони қатл қилишни буюрганини тасдиқлаган.

1961 йили археологлар Кесарияда (Исроил) қадимги Рим театрида ўз ишларини олиб борганда, Пилатнинг исми лотинчада аниқ қилиб ёзилган тош бўлагини топиб олишган. Бу ерда ёзув қисман келтирилган, лекин дастлабки тош бўлагида қуйидагиларни ўқишимиз мумкин: «Яҳудия ҳокими Понтий Пилат (бу) Тибериумни улуғвор худоларга бағишлаган». Бу, Рим императори Тиберий шарафига қурилган маъбадга ишора қилаётгандир.

Опамиз биродарнинг олдида Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказса, бошини ёпиши керакми?

«Қўриқчи минораси»нинг (рус) 2002 йил 15 июль сонидаги «Ўқувчиларнинг саволлари» мақоласида, опамиз сувга чўмган ёки сувга чўммаган биродарнинг олдида Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказса, бошини ёпиши керак дейилган эди. Бу масала кўриб чиқилгач, мувофиқ тарзда айрим ўзгаришлар киритилди.

Агар опамиз сувга чўмган биродарнинг олдида Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказса, опамиз бошини ёпиши табиий. Шундай йўл тутиб, опамиз Яҳова имонлилар жамоатида ташкил этган бошчиликка ҳурмат кўрсатган бўлади. Сабаби опамиз, одатда биродарнинг зиммасига юкланган масъулиятли вазифани бажаришига тўғри келади (1 Кор. 11:5, 6, 10). Ёки бўлмаса, опамиз агар биродар лаёқатли бўлиб, тадқиқ ўтказа олса, ундан бундай қилишни сўраши мумкин.

Бошқа томондан, агар опамиз унинг эри бўлмаган сувга чўммаган биродар олдида Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказса, бошини ёпиши шарт эмас. Шундай бўлса-да, айрим опаларимизнинг виждони, шу каби ­вазиятларда ҳам бошини ёпишга ундаши мумкин.

^ 2- х.б. Ушбу мавзуда қўшимча изланиш олиб бориш учун «Уйғонинг!» (рус) 2000 йил 8 август сонидаги 8–10- саҳ. қ.