Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Қўриқчи минораси» (тадқиқ сони)  |  Февраль 2015

Хизматда ғайратли бўлиб қолинг

Хизматда ғайратли бўлиб қолинг

ХУШХАБАРНИ ваъз қилиш — бугунги кунда ер юзида амалга оширилаётган энг муҳим ишдир. Шубҳасизки, Яҳованинг Шоҳиди сифатида сиз ҳам, шогирд орттириш фаолиятида ўз ҳиссангизни қўшаётганингизни шараф деб биласиз. Биз бунга юз фоиз аминмиз! Лекин кашшоф ҳамда бошқа ваъзгўйлар учун хизматида ғайратли бўлиб қолиш гоҳида қийин кечар.

Хизматда ғайратли бўлиб қолишингизга нима кўмаклашади?

Бу, баъзи ваъзгўйлар айниқса уйма-уй ваъз қилаётганда, суҳбатлар қуриш имкони кам бўлгани туфайли юз бериши мумкин. Бундай ҳол, уй эгаларининг кўпи уйда бўлмагани учун кузатилар. Хонадон эгаси уйида бўлганда, улар Шоҳлик хабарига бефарқ ёки уни ҳатто ёқтирмаслиги ҳам ҳеч гап эмас. Бошқа ваъзгўйлар бўлса, хизмат қилаётган ҳудуди катта ва самарали бўлгани боис, у ердаги ҳар бир инсонга ваъз қилишга улгурмаслигидан ташвишланаётгандир. Яна бошқаларнинг эса, анча йиллардан бери шоҳидлик ишида иштирок этиб, ёвузлик бартараф этилмаётганидан руҳи тушаётгандир.

Хўш, Яҳованинг барча хизматчилари қийинчиликларга дучор бўлгани туфайли ваъзгўйлик ишидаги ғайрати сусайиши мумкинлигидан ҳайрон бўламизми? Асло. Нега деганда, «ёвуз Шайтоннинг ҳукмида» бўлган дунёда Аллоҳнинг ҳаётбахш ҳақиқат хабарини эълон қилиш ҳар биримиз учун осон эмас (1 Юҳан. 5:19).

Хушхабарни эълон қилишда шахсан ҳар бирингиз дуч келаётган муаммога қарамай, Тангри Яҳова уни енга олишингизга ёрдам беришида амин бўлинг. Бироқ шоҳидлик ишида ғайратингизни янада ошириш учун нима қила оласиз? Келинг, айрим маслаҳатларга диққат қаратайлик.

ХИЗМАТИНИ ЯҚИНДА БОШЛАГАН ВАЪЗГЎЙЛАРГА КЎМАКЛАШИНГ

Ҳар йили минглаб кишилар ҳаётини Яҳовага бағишлаб, бунинг рамзи сифатида сувга чўмадилар. Сиз ҳам яқинда шундай йўл тутган бўлсангиз, кўп йиллар мобайнида ваъз қилаётган имондошларингиздан анчагина нарсани ўргана  оласиз. Хўш, кўп йиллар давомида ваъз қилаётган бўлсангиз, бундай инсонларга ёрдам беришга тайёрмисиз? Зеро бундай йўл тутиш, мамнуният бахш этади.

Исо Масиҳ, шогирдлари самарали ваъзгўй бўлишлари учун йўл-йўриқларга муҳтож эканларини билган ва бу фаолият қай йўсин бажарилиши кераклигини кўрсатган (Луқо 8:1). Бугун ҳам, ўзгаларни муваффақиятли ваъзгўй бўлишга ўргатиш зарур.

Хизматини яқинда бошлаган ваъзгўй, шунчаки хизматда иштирок этиши билангина қандай таълим бериш кераклигини ўрганиб олмайди. У меҳр ва севги ила таълим берадиган кишининг кўмагига муҳтож бўлади. Бундай ваъзгўй хизматини яқинда бошлаган кишига қандай қилиб 1) тайёрланиш ва муқаддимани айтиб кўришни, 2) уй эгаси ёки йўловчи билан суҳбатлашишни, 3) адабиётни таклиф қилишни, 4) қизиқиш кўрсатганларникига такрорий ташриф буюришни ва 5) Муқаддас Китоб тадқиқини бошлашни ўргатиши лозим. Хизматини яқинда бошлаган киши тажрибали ваъзгўйнинг қай йўсин таълим бераётганини кузатиб, ўрнак олса, хизмати ўнгидан келади (Луқо 6:40). Бундай имондошларимиз, улар муҳтож бўлган ёрдамни беришга тайёр тажрибали ваъзгўйларни жуда ҳам қадрлашади. Улар мақтов ва фойдали маслаҳатларни эшитиб ҳам қувончга тўлишади (Воиз 4:9, 10).

ХИЗМАТДА ҲАМКОРИНГИЗ БИЛАН СУҲБАТЛАШИНГ

Албатта, уй эгаси билан суҳбатлашиш учун кўп ҳаракат қилсангиз ҳам, бирга хизмат қилаётган ҳамкорингиз билан ҳам суҳбат қуришингиз лозим. Унутмангки, Исо шогирдларини ваъзгўйликка «иккитадан жўнатди» (Луқо 10:1). Бирга хизмат қилиб, улар бир-бирини ундаб, далда беришарди. Имондошларимиз билан якдилликда хизмат қилиш, бир-биримиздан далда олишимиз учун зўр имкондир (Рим. 1:12).

Қизиқ, нималар ҳақида гаплашиш мумкин? Эҳтимол, яқин орада ҳаётингизда далдали вазият юз бергандир. Ёхуд шахсий тадқиқ ёки оилавий топинишда бирон қизиқарли нарса билиб олгандирсиз. Ё бўлмаса, жамоат учрашувида сизга тасалли бахш этган фикр билан бўлишарсиз. Айтайлик, сиз унча яхши таниш бўлмаган ваъзгўй билан хизмат қилишга бордингиз. Унда, у ҳақиқатни қай йўсин билиб олганини сўрасангиз бўлади. Бу, Яҳованинг ташкилоти эканига ишонч ҳосил қилишига нима ёрдам берганини сўранг. У қандай вазифалар бажарганини ёки ҳаётида қанақа воқеалар юз бергани билан қизиқишингиз мумкин. Эҳтимол, ўз ҳаётингиздан бирон нарса айтиб берарсиз. Ҳудудингизда одамлар хушхабарни қандай қабул қилишидан қатъи назар, хизматда «бир-бирингизни қўллаб-қувватланглар» (1 Салон. 5:11).

 ШАХСИЙ ТАДҚИҚ СИФАТИНИ ОШИРИНГ

Хизматда ғайратли бўлиб қолиш учун шахсий тадқиқимизнинг сифатини яхшилашимиз даркор. «Ишончли ва ақлли хизматкор» биз тадқиқ қилишимиз мумкин бўлган турли хил кўпгина маълумотни нашр этиб келмоқда (Мат. 24:45). Демак, сиз тадқиқ қилишингиз мумкин бўлган маънавий озуқа ниҳоятда ҳар хил. Келинг, шахсий тадқиқ учун қизиқарли бир мавзуни танлайлик. Масалан, нима учун ваъзгўйлик фаолияти шу қадар муҳим? Келтирилган рамкада бунинг бир қанча сабаби мавжуд.

Бу рамкадаги фикрларни кўриб чиқиш, воизлик ишини ғайрат ила давом этишингизга кўмаклашади. Хизматда ғайратли бўлиш учун, Муқаддас Китобга асосланган бошқа сабабларини ҳам шахсий тадқиқда кўриб чиқинг. Сўнг эса ушбу сабаблар борасида мулоҳаза юритинг. Ишонаверинг, шундай қилиб, ғайратли бўлиш хоҳишингиз янада кучаяди.

МАСЛАҲАТЛАРНИ ҚЎЛЛАШГА ИНТИЛИНГ

Хизматимизнинг сифатини яхшилашимизга кўмаклашиб, Яҳованинг ташкилоти бизга доим йўл-йўриқлар тақдим этиб туради. Бу, уйма-уй, хат ёзиш, телефон орқали, кўча-кўйда ёки одам гавжум бўлган ҳудудларда, норасмий ва одамларнинг иш жойларида шоҳидлик бериш борасида бўлиши мумкин. Балким, бир нечта ваъзгўй бўлган ёки умуман ваъз қилинмаган ҳудудга бориб, воизлик қилишни режалаштирарсиз.

Бу соҳаларга тегишли маслаҳатларни қабул қилишга тайёрмисиз? Уларнинг айримларини қўллаб кўришга ҳаракат қилдингизми? Бундай йўл тутган кўплар жуда яхши ҳосил ўриб олишди. Мана бунинг учта мисоли.

Биринчиси, Эприл исмли опамиз ҳақида. У, «Илоҳий хизматимиз»да қай йўсин Муқаддас Китоб тадқиқини бошлаш мумкинлиги тўғрисидаги маслаҳатга амал қилган экан. Эприл учта ҳамкорига бундай тадқиқни таклиф қилибди.  Уларнинг учови ҳам таклифга рози бўлиб, жамоат учрашувларига қатнай бошлаганда, опамиз ниҳоятда хурсанд бўлибди.

Иккинчи мисол, журналларимиздаги маълумотга қизиқиш кўрсатганларга тегишли. Маълумки, биз бундай маълумотни қўллаб, одамларнинг қизиқишини уйғотишга ундаламиз. Қўшма Штатлардаги битта туман нозири «Уйғонинг!» журналидаги машина шиналари тўғрисидаги мақолани қўллаб, ҳудудидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари сотиладиган барча дўконлар ходимларига ваъз қилибди. Қолаверса, у хотини билан бирга «Шифокорларнинг меҳнатини қадрланг» номли туркумидаги мақолаларни ҳудудидаги 100 дан ошиқ шифохоналарда тарқатишибди. Бу акамиз шундай деб бўлишди: «Шу каби ташрифлар туфайли одамлар ваъзгўйлик фаолиятимиз ва адабиётларимиздан хабардор бўлишади. Инсонлар билан яқинроқ танишиш, уларникига қайта-қайта боришимизга яхши имконият яратади».

Учинчи мисол телефон орқали шоҳидлик бериш билан боғлиқ. Жуди исмли опамиз Бош идорага хат ёзиб, телефон орқали ваъз қилиш усули учун ўз миннатдорлигини изҳор этибди. Унинг 86 яшар онасининг соғлиги унча яхши бўлмагани учун, шоҳидлик беришнинг ушбу усулидан фойдаланар экан. Натижада, онаси 92 ёшли бир аёл билан Муқаддас Китоб тадқиқини бошлаганидан хурсанд бўлибди.

Чиндан ҳам, адабиётларимиздаги маслаҳатлар самарали! Шундай экан, уларни қўллашга интилинг. Негаки, улар туфайли янада қувонч ва ғайрат ила хизмат қила оласиз!

ОҚИЛОНА МАҚСАДЛАР САРИ ИНТИЛИНГ

Нима туфайли воизлик ишимиз ўнгидан келади? Албатта, биринчи бўлиб бу, қанчалик кўп адабиёт тарқатганимиз, нечта Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказганимиз ёки қанча инсонга Яҳованинг Шоҳиди бўлишига кўмаклашганимиз билан боғлиқ эмас. Бир ўйлаб кўринг, Нуҳ пайғамбар оиласидан ташқари яна қанча одамга Яҳованинг халқига қўшилишига кўмаклашган? Шундай бўлса-да, у муваффақиятли ваъзгўй бўлгани аниқ. Демак энг асосийси, Яҳова Таолога садоқат ила хизмат қилаётганимиздир! (1 Кор. 4:2).

Кўпгина ваъзгўйлар воизлик хизматида сусайиб қолмаслик учун, оқилона мақсадлар қўйиш керак деган фикрга қўшилишади. Хўш, бу қандай мақсад бўлиши мумкин? Келтирилган рамкада улар ҳақида билиб олса бўлади.

Яҳованинг кўмаги билан хизматингиз мамнуният келтириб, мазмунли бўла олишига ҳаракат қилсангиз бўлади. Мақсадларингизга эришганда эса, қувончингизга қувонч қўшилиб, хушхабарни ваъз қилиш учун қўлингиздан келганини қилганингиздан қониқиш ҳис этасиз.

Дарҳақиқат, хушхабарни эълон қилиш қийин бўлиши мумкин. Бироқ ғайратли ваъзгўй бўла олишингиз учун жуда кўп омиллар мавжуд. Ваъзгўйликда ҳамкорингиз билан суҳбатлашинг, шахсий тадқиқингиз сифатини оширинг, ишончли хизматкорнинг маслаҳатларини қўлланг ва оқилона мақсадлар сари интилинг. Энг муҳими эса, Аллоҳимиз Яҳова сизга Унинг Шоҳиди сифатида хушхабарни эълон қилишдек бебаҳо шарафни ато этаётганини ёдингизда тутинг (Ишаё 43:10). Ишонаверинг, хизматда ғайратли бўлиб қолишда давом этсангиз, улкан қувончни ҳис қиласиз!