Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ФЕВРАЛЬ 2015

 ТАШКИЛОТИМИЗ АРХИВИДАН

«Бебаҳо бир мавсум»

«Бебаҳо бир мавсум»

1870 ЙИЛИ Питтсбургдаги (Аллегейни, Пенсильвания, АҚШ) кичик бир гуруҳ Муқаддас Ёзувларни тадқиқ қила бошлаган. Чарлз Тейз Расселл биродаримиз бошчилигида улар Масиҳнинг тўлови ҳақидаги мавзуни ўрганиб, у Яҳованинг ниятида муҳим ўринга эга эканини тез орада тушунишган. Ушбу тўлов туфайли, ҳатто Исо тўғрисида ҳеч нима эшитмаган кишиларда ҳам қутқарилиш имкони борлигини билиб, ҳайратда қолишган. Исонинг ўлимини хотирлаш учун ҳар йили йиғилиш кераклигини ҳам англаб етишган (1 Кор. 11:23–26).

Расселл биродаримиз «Сион қўриқчи минораси» журналини нашр этиш ишини бошлаб берган ва бу журналнинг энг муҳим мавзуси Худонинг севгиси намоён бўлган тўлов ҳақидаги таълимот эди. «Сион қўриқчи минораси»да Қутлуғ Кечлик маросими «бебаҳо бир мавсум» дейилиб, ўқувчилар ёки Питтсбургдаги, ёки бошқа бир жойдаги гуруҳга келишга таклиф этилган. Қолаверса, у ерда қуйидагича ёзилган эди: «У ерга ҳатто икки ёки уч ёхуд бор-йўғи бир киши келса ҳам, Ҳазратимиз улар орасида бўлади».

Ҳар йили Питтсбургда ўтган бундай маросимга келадиган одамларнинг сони ошаверган. Таклифларнинг бирида: «Марҳамат, самимий кишилар хуш келибсизлар!» — деб айтилган. Бунинг устига, Питтсбургдаги Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари имондошлари билан йиғилиб, уларни маънан озиқлантиришган. 1886 йили Исонинг ўлимини хотирлаш мавсуми давомида бир неча кун ичида «Умумий учрашув» ўтган. «Сион қўриқчи минораси»да: «Келинглар, Устозимиз, унинг биродарлари ва ҳақиқатига бўлган севгимизни сидқидилдан намоён этайлик»,— дейилган.

Лондонда Қутлуғ Кечлик рамзларининг узатилиш схемаси

Бир неча йил мобайнида, Питтсбургдаги Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари тўловга ишониб, Қутлуғ Кечлик маросимига келган биродару опа-сингилларига меҳмондўстликни намоён этишган. Муқаддас Китоб Тадқиқотчиларининг сони ортгани сайин, бутун дунё бўйлаб Исонинг ўлимини хотирлаш маросимида йиғиладиган кишиларнинг ҳам сони ошиб борган. «Чикаго» номли жамоатдан бўлган Рэй Бопп 1910 йилларни эслаб айтишича, ўша пайтларда рамзлар юзлаб келган кишилардан ўтгунга қадар бир неча соат керак эди, чунки уларнинг деярли ҳаммаси рамзлардан тановул қилишган.

Қизиқ, ўша пайтда қандай рамзлар қўлланилган? Гарчи, Исонинг ўзи шаробдан фойдалангани ҳақида хабардор бўлишса ҳам, улар «Сион қўриқчи минораси»да узум ёки майиздан тайёрланган шарбатни қўллаш кераклиги ҳақида айтишган. Шундай қилиб, «танаси заиф» бўлганлар васваса қилинмас эди. Бироқ «бижғий бошлаган шаробни қўллаш мумкинлигига» қўшилган кишилар учун маросимда шароб ҳам бўлган. Кейинчалик, Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари бижғимаган тоза шароб Исо қонининг рамзи эканини тушунишган.

Ушбу қоғозда, мана шу қалам ёрдамида Никарагуадаги қамоқда камералар бўйича ўтказилган маросимга келган кишиларнинг сони ёзилган

Қутлуғ Кечлик маросими, жиддий мулоҳазалар юритишга яхши имкон яратган. Аммо айрим  жамоатларда, мотам ҳолат кузатилиб, дастур тугагач эса, барча бирон сўз айтмай кетиб қолишарди. 1934 йили нашр этилган «Яҳова» номли китобига биноан, бу маросим Исонинг азобли ўлимини хотирлаб «қайғуриш» эмас, балки 1914 йилдан бошлаб унинг Шоҳ сифатида тайинланганидан «қувонишимиз» билан ўтиши керак эди.

Мордовиядаги (Россия) ахлоқ тузатиш лагерда 1957 йили маросимда бирга йиғилган биродарларимиз

1935 йили, келажакда Қутлуғ Кечлик маросимини ўтказишга таъсир қилган бир воқеа юз бериб, Ваҳий 7:9 даги «улкан оломон» иборасининг маъноси аниқланди. Ўшандан буён, Яҳованинг хизматчилари томонидан ушбу гуруҳ унча ғайратли бўлмаган кишилар деб ҳисобланган. Ҳозирга келиб эса, бу гуруҳ аъзолари ер юзидаги жаннатда яшашга умид қилаётган садоқатли топинувчилар эканлиги аниқланган. Ўша таълимотга ва пухта изланишларга кўра, Расселл Подденси исмли акамиз шундай фикр билдирган: «Яҳова муқаддас руҳи орқали, мен самовий умидга эга эмаслигимни билдирди». Бу биродаримиз ва унга ўхшаш кўпгина содиқ имондошларимиз ҳам, Қутлуқ Кечлик рамзларидан тановул қилмай қўйишган, лекин бу маросимга келишни давом эттиришган.

«Бебаҳо бир мавсум» мобайнида, барча кишилар тўловга бўлган миннатдорчилигини, воизлик учун ташкил этилган махсус кампанияларда иштирок этиб, кўрсатишган. 1932 йили «Бюллетень»да, масиҳийлар маросимга бориб, рамзлардан тановул қиладиган, лекин ҳақиқат хабарини ваъз қилмайдиган кишилардай бўлиб қолмасликка ундалган. 1934 йили эса «Бюллетень»да, кўмакчи кашшофлардан шундай дея сўралган эди: «1 000 та кишини Қутлуғ Кечликка таклиф қила оласизми?» Мойланган масиҳийларга нисбатан эса, «Хабарнома»да: «Уларнинг қувончи, фақатгина Шоҳлик хабарчилари сифатида иштирок этиши билан тўлади»,— деб ёзилган. Ўшанда бу, ер юзида яшашга умид қилаётган барча кишиларга ҳам тегишли эди *.

Харольд Кинг қамоқда якка ўзи ўтирганда ҳам, маросимга атаб шеърлар ёзган ва қўшиқлар куйлаган

Яҳованинг барча хизматчилари учун, Қутлуғ Кечлик маросими бутун йил ичидаги энг муқаддас кеча деб ҳисобланган. Улар ҳатто қийин шароитлар остида ҳам маросимга боришган. 1930 йили Пёрл Инглиш ва унинг Ора исмли опаси, тахминан 80 километр пиёда юриб, маросимга ташриф буюришган. Тўла вақтли махсус ваъзгўй бўлган Харольд Кинг акамиз Хитойда қамоқда якка ўзи ўтирганда ҳам, маросимга атаб шеърлар ёзган, қўшиқлар куйлаган ва рамзларни қорағат (қора смородина) ҳамда гуручдан тайёрлаган. Шарқий Европа ва Марказий Америкадан Африкага қадар, довюрак масиҳийлар шиддатли уруш шароитлари ёки тақиқ остида ҳам Исонинг ўлимини хотирлаб, маросимни жасорат ила ўтказишган. Биз ҳам қандай шароит ёки қаерда бўлишимиздан қатъи назар, Қутлуғ Кечлик маросимида бирга йиғилиб, Тангри Яҳова ҳамда Исо Масиҳни улуғлаймиз.

^ 10- х.б. «Бюллетень» кейинчалик «Хабарнома» деб номланган, ҳозир эса у «Илоҳий хизматимиз» деб аталади.

Кўпроқ билиш

Миллионлаб киши ташриф буюради — сиз-чи?

Яҳованинг Шоҳидлари, Исонинг ҳаёти ва ўлими шахсан сизга қандай фойда келтириши мумкинлиги тушунтириладиган нутққа сизни чин дилдан таклиф қилишади. Қутлуғ Кечлик бутун дунё бўйлаб 2015 йил 3 апрель жума куни бўлиб ўтади.