Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ЯНВАРЬ 2015

Яҳова никоҳингизни мустаҳкамлаб, ҳимоя қилсин

Яҳова никоҳингизни мустаҳкамлаб, ҳимоя қилсин

Агар Эгамиз шаҳарни қўриқламаса, қоровул беҳуда пойлоқчилик қилади. ЗАБ. 126:1б

1, 2. а) Нима сабабдан 24 000 та исроиллик ажойиб баракалардан қуруқ қолди? б) Ушбу тарихий воқеа нега биз учун муҳим аҳамиятга эга?

ВАЪДА қилинган юрт остонасига бир қадам қолганда, ўн минглаб Исроил эркаклари «Мўаб аёллари билан зино қила бошлашди». Оқибатда Яҳова 24 000 та исроилликни ўлим билан жазолади. Тасаввур қилинг: исроилликлар интиқиб кутган меросни олишига оз қолганида, васвасага берилиб, ажойиб баракалардан маҳрум бўлишди (Саҳ. 25:1–5, 9).

2 Бундай аянчли мисолларнинг барчаси «замоналарнинг охирида яшаётган бизлар учун огоҳлантириш сифатида ёзилган» (1 Кор. 10:6–11). Айни пайтда «охирзамоннинг» сўнгги дамларида яшаётган Худонинг хизматчилари янги дунё остонасида туришибди (2 Тим. 3:1; 2 Бутр. 3:13). Афсуски, Яҳованинг баъзи топинувчилари ҳушёрликни йўқотишди. Улар ахлоқсизлик тузоғига тушиб, унинг аччиқ меваларини тотишга мажбур бўлишди. Бундайлар абадий баракалардан маҳрум бўлишлари ҳеч гап эмас.

3. Нима учун турмуш ўртоқлар Яҳованинг йўл-йўриғи ва ҳимоясига муҳтож? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)

3 Ахлоқсизлик тўлиб-тошган бугунги дунёда эр-хотинлар  никоҳини асраш йўлида қилаётган ҳаракатлари беҳуда кетмаслиги учун, Яҳованинг йўл-йўриғи ва ҳимоясига ҳар қачонгидан ҳам муҳтож (Забур 126:1 ни ўқинг). Мазкур мақолада жуфтликлар юрагини асраш, Худога яқинлашиш, янги ўзликни кийиш, мазмунли суҳбатлар қуриш ҳамда бир-бирига тегишли ҳаққини бериш орқали қандай қилиб никоҳини мустаҳкамлаши мумкинлигини кўриб чиқамиз.

ЮРАГИНГИЗНИ АСРАНГ

4. Баъзи масиҳийлар ёмон йўлга қадам босишига нима сабаб бўлмоқда?

4 Хўш, қай йўсин масиҳийлар ахлоқсизлик қилиш васвасасига берилиши мумкин? Одатда, бундай хавфли йўлга кўзларимиз туфайли кириб қоламиз. Исо шундай деб тушунтирган: «Аёл кишига эҳтирос билан қараган, аллақачон кўнглида у билан зино қилган бўлади» (Мат. 5:27, 28; 2 Бутр. 2:14). Ёмон йўлга қадам босган кўпгина масиҳийлар шаҳват қўзғатувчи адабиётларни ўқиб, порнография ёки Интернетдаги жирканчли нарсаларни томоша қилиб ахлоқий мезони пасайишига йўл қўйишди. Бошқалар жинсий ахлоқсизлик очиқчасига кўрсатилган фильмлар, театр саҳна асарлари ҳамда теледастурларни томоша қилишни ўзларига эп кўришади. Айримлар эса тунги клубларга, кийимларини бирма-бир ечиб ташлаш билан ўйналадиган рақслар ёки эҳтиросни қўзғатиш мақсадида уқалаш хизмати тақдим этиладиган жойларга боришади.

5. Юрагимизни ҳимоялаш учун нима қилишимиз даркор?

5 Айримлар турмуш ўртоғи бўлмаган кишининг эътиборини излагани учун васвасага тушишади. Дунёда нафсга берилиш ҳамда турли соҳада ахлоқсизлик авж олаётгани сабабли, айёр юракда эри ёки хотини бўлмаган кишига нисбатан ишқий туйғулар пайдо бўлиши жуда осон (Еремиё 17:9, 10 ни ўқинг). Бу борада Исо шундай деган: «Ёмон ниятлар, қотиллик, зинокорлик, фоҳишабозлик... юракдан чиқади» (Мат. 15:19).

6, 7. а) Қандай қилиб айёр юрак гуноҳли йўлга етаклаши мумкин? б) Ахлоқнинг бузилишидан қандай қочса бўлади?

6 Айтайлик, икки кишининг айёр юрагида ёмон истак пайдо бўлди. Бир-бирига бефарқ бўлмаган аёл ва эркак фақатгина умр йўлдоши билан муҳокама қиладиган мавзуда ўзаро суҳбатлаша бошлайди. Қарасангиз, улар тез-тез бирга вақт ўтказадиган бўлиб қолишади. Бундай беозор кўринган тасодифий учрашувлар борган сари кўпаяверади. Улар орасидаги туйғулар кучайгани сайин эса, тўғри йўл тутиш қийин бўлади. Оқибатда улар бир-бирига шунчалик боғланиб қоладики, ҳатто гуноҳли йўлга қадам қўйганини тушуниб туришса ҳам, муносабатларини узиши оғир бўлади (Ҳик. 7:21, 22).

7 Ёмон истак ва ўзаро суҳбатлар бора-бора қўл ушлаш, ўпич, эркалаш, шаҳвоний туйғуларни қўзғатувчи силаш-сийпалашларга айланиб кетиб, маънавий ҳимояни бир пастда заифлаштириб қўяди. Аслида эса буларнинг барчаси фақатгина эр ва хотинлар орасида бўлиши керак. Охир-оқибатда улар «ўз эҳтиросига берилиб, алданиб синовга дучор бўлади». «Эҳтирос ҳомиладор» бўлгандан кейин, гуноҳни, яъни жинсий ахлоқсизликни туғади (Ёқб. 1:14, 15). Нақадар даҳшатли вазият! Аммо иккала томон ҳам никоҳнинг муқаддаслигига нисбатан Яҳованинг нуқтаи назарини ўзида ривожлантирганида эди, бу фожианинг олдини олса бўларди. Лекин қандай қилиб?

ХУДОГА ЯҚИНЛАШИНГ

8. Яҳова билан дўстлик бизни ахлоқсизликдан қандай ҳимоя қилади?

8 Забур 96:10 ни ўқинг. Яҳова билан дўстлик — ахлоқий ҳимоянинг асосий манбаидир.  Худонинг ажойиб фазилатлари ҳақида ўрганиб, «севикли болалар сингари Аллоҳга тақлид қилишга ва Масиҳ каби севги йўлида юришга» жон куйдирсак, «зино» ва «ҳар қандай нопокликни» осонликча рад эта оламиз (Эфес. 5:1–4). «Аллоҳ зинокорлару хиёнат қилувчиларни ҳукм этишини» билиш, эр-хотинни никоҳи ҳурмат-эътиборда бўлиб, муносабатлари булғанмаслиги учун кўп ҳаракат қилишга ундайди (Иброн. 13:4).

9. а) Юсуф зино қилиш васвасасига қандай қарши тура олди? б) Юсуфнинг мисолидан қандай сабоқ олишимиз мумкин?

9 Худонинг баъзи садоқатли хизматчилари ишдан кейин ҳамкорлари билан бирга вақт ўтказиб, ахлоқий меъёрлари пасайишига йўл қўйишди. Ҳатто иш вақтида ҳам васвасага тушиш хавфи бор. Юсуф исмли келишган йигитнинг мисолини олайлик. У ҳар кунги юмушини қилиб юрганда, хўжайинининг хотини унга эътибор бера бошлайди. Бу аёл ҳар куни Юсуфни йўлдан уришга ҳаракат қиларди. Охири у, Юсуфнинг кийимидан ушлаб: «Мен билан бирга бўл»,— деб айтди. Бироқ Юсуф рад этиб, ундан қочиб кетди. Кучли васвасага қарши туриб, ахлоқий покликни сақлашига унга нима ёрдам берди? Худо билан дўстлигига путур етказмасликка қатъий қарор қилгани сабабли, Юсуф номуси ва бенуқсонлигини сақлаб қолди. Фикридан оғмагани учун, оқибатда уни ишдан ҳайдаб, адолатсизларча зиндонга ташлашди. Аммо Яҳова унга баракалар ёғдирди (Ибт. 39:1–12; 41:38–43). Дарҳақиқат, ишхонадами ёки бошқа жойдами, масиҳий васваса туғдирадиган вазиятлардан қочиши керак.

ЯНГИ ЎЗЛИКНИ КИЙИНГ

10. Янги ўзликни кийиш ахлоқан қандай ҳимоя қилади?

10 Эр-хотинлар маънан мустаҳкам қолишида, «ҳақиқий одиллик ва садоқатга асосланган, Худонинг ниятига кўра» яралган янги ўзликни кийиши катта аҳамиятга эга (Эфес. 4:24). Янги ўзликни кийганлар «ерга хос тана аъзоларидаги зино, ҳаром-ҳаришлик, шаҳват, зарарли истак ва бутпарастликка тенг бўлган тамагирлик каби эҳтиросларни ўлдирганлар» (Колосаликларга 3:5, 6 ни ўқинг). «Ўлдиринглар» деган сўз, ахлоқсиз тана истакларига қарши жиддий чоралар кўришни англатади. Умр йўлдошимиз бўлмаган киши билан жинсий алоқа қилиш истагини уйғотувчи ҳар қандай вазиятлардан қочишимиз керак (Аюб 31:1). Ҳаётимизни Худонинг меъёрларига уйғунлаштириб борганимиз сайин, «ёмонликдан жирканиб, яхшиликка ёпишиб олишни» ўрганамиз (Рим. 12:2, 9).

11. Янги ўзлик никоҳни қандай мустаҳкамлаши мумкин?

11 Янги ўзликни кийганимизда, гўзал фазилатлар эгаси Яҳовага тақлид қилган бўламиз (Колос. 3:10). Жуфтликлар «меҳр-шафқат, меҳрибонлик, ўй-фикрда камтаринлик, мулойимлик ва узоқ сабрлилик каби ёқимли фазилатларга бурканиб», ахлоқий ҳимоясини мустаҳкамласа Яҳова уларга баракаларини ёғдиради (Колос. 3:12). Агар улар «Масиҳнинг тинчлиги қалбларида ҳукмрон бўлишига» йўл беришса, маҳкам никоҳ ришталаридан баҳраманд бўлишади (Колос. 3:15). Бир-бирини «чин кўнгилдан» севган эр-хотинлар мақтовга сазовор! «Бир-бирини ҳурмат қилишда ташаббус кўрсатиш», уларга қувонч келтиради (Рим. 12:10).

12. Бахтли никоҳ учун шахсан сиз қайси фазилатларни муҳим деб биласиз?

12 Сид исмли биродаримиздан уларнинг никоҳи қайси фазилат туфайли бахтли эканини сўрашганида, у шундай жавоб берди: «Иккаламиз севги каби муҳим фазилатни ривожлантиришга астойдил ҳаракат қиламиз. Шунингдек, мулойимликни  ҳам аҳамиятли деб биламиз». Унинг хотини Соня эса эрининг гапига қўшилиб, шундай деди: «Меҳрибонлик жуда зарурий фазилатдир. Гарчи камтарин бўлиш доим ҳам осон бўлмаса-да, уни намойиш этишга интиламиз».

МАЗМУНЛИ СУҲБАТЛАР ҚУРИНГ

13. Никоҳ ришталари барқарор бўлишида нима муҳим ўринни эгаллайди ва нега?

13 Шак-шубҳасизки, хушмуомалалик, эр-хотин муносабатлари барқарор бўлишида муҳим ўринни эгаллайди. Турмуш ўртоқлар бир-бирига қараганда, бегоналарга ва ҳатто уй ҳайвонларига нисбатан кўпроқ меҳр кўрсатишса, бу жуда аянчли! Никоҳда «адоват, қаҳру ғазаб, бақириқ ва ҳақоратли сўзлар» бўлса, эр-хотиннинг муносабатлари дарз кетади (Эфес. 4:31). Бир-бирини доим танқид қилиб, киноя билан гапирса, турмуш ўртоқлар никоҳини хавф остига солишади, холос. Бундан кўра улар бир-бирига меҳр, мулойимлик ҳамда ҳамдардлик билан муомала қилиб, никоҳларини мустаҳкамлаши афзалроқ эмасми?! (Эфес. 4:32).

14. Қандай хатти-ҳаракатлардан қочиш оқилона бўларди?

14 Муқаддас Китобда: «Сукут сақлашнинг... ўз вақти бор»,— деб ёзилган (Воиз 3:7). Лекин бу, мулоқот зарур бўлиб турган бир пайтда сукунат девори ортида яшириниб олишни англатмайди. «Бундай вазиятда сукут сақлаш билан турмуш ўртоғингизни фақат ранжитасиз. Аксинча стресс пайтида хотиржам туриш доим ҳам осон бўлмаса-да, ғазабни тўкиб сочиш яхши эмас. Жаҳл устида гапириб ёки бирон иш қилиб, умр йўлдошингизнинг кўнглини оғритишингиз мумкин. Бу эса вазиятни фақат чигаллаштиради»,— деб бўлишди германиялик бир опамиз. Бинобарин эр-хотинлар бир-бирига бақириши ёки оғзига талқон солгандек жим ўтириши билан муаммони ҳал қила олмайди. Аммо жуфтлик тушунмовчиликларни тезда ҳал қилиб, баҳс-мунозарага айланишига йўл қўймаса, никоҳини мустаҳкамлайди.

15. Яхши мулоқот никоҳни қандай мустаҳкамлай олади?

15 Турмуш ўртоқлар ҳис-туйғу ва фикрлари билан ўртоқлашса, никоҳ ришталари янада  маҳкам бўлади. Қай тарзда сўзлаётганимиз ҳам, нима деяётганимиз ҳам бирдай муҳим. Қийин вазиятда хушмуомала бўлишга интилаётиб, танлаган сўзларингиз ҳамда овоз оҳангингиз ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Шунда, турмуш ўртоғингизга тинглаш осон кечади (Колосаликларга 4:6 ни ўқинг). Эр-хотин бир-бирига «фойда келтириш учун, зарур бўлганда... мустаҳкамлайдиган эзгу сўзларни гапириб», оилавий муносабатларини янада кучайтиради (Эфес. 4:29).

Эр-хотин ўзаро яхши мулоқот орқали муносабатларини мустаҳкамлаши мумкин (15- хатбошига қ.)

БИР-БИРИНГИЗГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАНИНИ БЕРИНГ

16, 17. Нега эр-хотин бир-бирининг ҳиссий ва жинсий эҳтиёжларига эътиборли бўлишлари жуда муҳим?

16 Эр-хотинлар бир-бирининг манфаатини ўзиникидан устун қўйиб, никоҳ ришталарини барқарор қилади (Филип. 2:3, 4). Иккала томон ҳам бир-бирининг ҳиссий ва жинсий эҳтиёжларига эътиборли бўлиши керак (1 Коринфликларга 7:3, 4 ни ўқинг).

17 Афсуски, баъзи эр-хотинлар бир-бирини эркалашдан ёки жинсий яқинликдан ўзини тийишади. Ҳатто, айрим эрлар хотинини эркалаб севгисини кўрсатиш эркакчасига эмас, деб ўйлашади. Муқаддас Китобда шундай ёзилган: «Эрлар,.. хотинларингиз билан олган билимингизга яраша муомала қилинглар» (1 Бутр. 3:7). Эр шуни тушуниши даркорки, «тегишли ҳаққини бериш» дегани жисмоний эҳтиёжни қондиришдан кўпроқ нарсани ўз ичига олади. Агар эр нафақат жинсий яқинлик пайтида, балки доим хотинини эркалаб севгисини намоён этса, аёл жинсий алоқадан кўпроқ қониқиш ҳис қилади. Эр-хотин севги ила эътиборини намоён этишса, бир-бирининг ҳам ҳиссий, ҳам жисмоний эҳтиёжларини қондира олади.

18. Эр-хотин никоҳ риштасини қай йўсин барқарор қилиши мумкин?

18 Гарчи хиёнатни ҳеч нарса оқлай олмаса-да, севги ва эътиборнинг етишмаслиги турмуш ўртоқлардан бири четдан бошқа киши билан жинсий яқинликни излашига туртки бўлиши мумкин (Ҳик. 5:18; Воиз 9:9). Шу сабабли Инжилда шундай маслаҳат берилган: «Бундан [тегишли ҳаққидан] бир-бирингизни маҳрум этманглар. Фақат ўзаро келишиб олиб, ибодатга муайян вақт ажратгандан сўнг яна бирга бўлинглар. Тағин Шайтон нафсингизни тия олмаганингиздан фойдаланиб, сизни йўлдан оздирмасин» (1 Кор. 7:5). Агар эр-хотин нафсини тия олмаганидан Шайтон фойдаланишига йўл қўйишса ҳамда васвасага берилиб зино қилишса, бу нақадар аянчли бўларди-я?! Аммо турмуш ўртоқларнинг ҳар бири «ўзининг эмас, ўзганинг манфаатини кўзлаб», бир-бирига тегишли ҳаққини беришга мажбурият сифатида эмас, балки севгисини изҳор этиш имкониятидек қараши керак. Шундагина, жинсий яқинлик эр-хотин муносабатларини янада мустаҳкам қилади (1 Кор. 10:24).

НИКОҲИНГИЗНИ ДОИМ ҲИМОЯ ҚИЛИНГ

19. Нима қилишга қароримиз қатъий ва нима учун?

19 Ҳозир биз янги дунёнинг остонасида турибмиз. Шу боис, Мўаб текислигидаги 24 000 та исроиллик сингари, биз ҳам тана истакларига берилсак, бу фожиа билан тугаши ҳеч гап эмас. Муқаддас Китобда уларнинг шармандаларча ўлиб кетишгани тасвирлангач: «Ким тик турибман деб ўйласа, эҳтиёт бўлсин, тағин йиқилиб тушмасин»,— деб огоҳлантириш берилган (1 Кор. 10:12). Шундай экан, самовий Отамизга ҳамда турмуш ўртоғимизга садоқатли қолиб, никоҳимизни мустаҳкамлашимиз зарурдир (Мат. 19:5, 6). Айни пайтда, Аллоҳ бизни «беғубор, бенуқсон ва тинч яшайдиган одамлар деб топиши учун жон куйдиришимиз» ҳар қачонгидан ҳам муҳим (2 Бутр. 3:13, 14).