Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ДЕКАБРЬ 2014

Ёвуз дунёнинг охирини биргаликда қарши олайлик!

Ёвуз дунёнинг охирини биргаликда қарши олайлик!

Биз бир тананинг аъзоларимиз. ЭФЕС. 4:25

1, 2. Турли ёшда бўлган топинувчиларидан Худо нимани истайди?

СИЗ ёшмисиз? Ундай бўлса, сиз Яҳованинг бутун дунёдаги халқининг аъзоси сифатида ниҳоятда қадрли эканингизга амин бўлишингиз мумкин. Кўп мамлакатларда, сувга чўмаётганлар орасида анчагина ёшлар бор. Яҳовага хизмат қилишга қарор қилаётганлар ичида кўпгина ёшларни кўриш далда бахш этади!

2 Ёш экансиз, бошқа тенгдошларингиз билан бирга вақт ўтказишни ёқтирарсиз, шундай эмасми? Гап шундаки, тенгдошларимиз билан вақтичоғлик қилиш хурсандчилик келтиради. Бироқ ёшимиз ва келиб чиқишимиз қандай бўлишидан қатъи назар, Аллоҳ Унга якдиллик ила топинишимизни хоҳлайди. Ҳаворий Павлуснинг ёзганига биноан, Худо «ҳар турли одамлар ҳақиқат тўғрисида аниқ билимга эга бўлиб, нажот топишларини истайди» (1 Тим. 2:3, 4). Ваҳий 7:9 да ҳам тушунтирилишича, Худога топинаётганлар «ҳар бир миллатдан, қабиладан, халқдан ва тилдан бўлган» инсонлардир.

3, 4. а) Бугун кўп ёшлар орасида қандай руҳият ҳукм сурмоқда? б) Қайси нуқтаи назар Эфесликларга 4:25 га мувофиқ?

3 Яҳовага хизмат қилаётган ва бу дунёдаги ёшлар орасида  катта фарқ бор. Яҳовага топинмаётганларнинг аксарияти худбин ҳаёт кечириб, нуқул ўз истаклари ортидан қувади. Айрим олимлар бундайларни «“Мен” авлоди» деб аташади. Бундай ёшлар катталарни «замондан ортда қолган» деб ҳисоблаб, нутқи ва кийиниши билан уларга ҳурматсизлик намоён этишади.

4 Ушбу руҳият атрофимизда ҳукм сурмоқда. Шундай экан, Яҳованинг ёш хизматчилари бу руҳдан йироқлашиб, Унинг нуқтаи назарига эга бўлиш учун анчагина тер тўкиш кераклигини тан олишяпти. Ҳатто биринчи асрда Павлус, «бир вақтлар... ушбу дунёга уйғун равишда яшаган» имондошларини «ҳозиргача итоатсиз кимсаларга ҳаво каби таъсир етказаётган, дунёнинг руҳиятидан» йироқлашишга ундаган (Эфесликларга 2:1–3 ни ўқинг). Бу руҳиятдан узоқлашиш кераклигини ҳис қилаётган ва барча имондошлари билан якдилликда ҳамкорлик қилаётган ёшларни мақтаса арзийди. Бундай нуқтаи назар Павлуснинг «биз бир тананинг аъзоларимиз», деган сўзларига мувофиқдир (Эфес. 4:25). Шайтон дунёсининг охири яқинлашаётгани сари, якдил бўлиб меҳнат қилишимиз ҳар қачонгидан муҳим. Келинг, бирга бўлишимиз ва якдил қолишимиз кераклигини ёдда тутишимизга кўмаклашадиган Муқаддас Китобдаги баъзи мисолларни кўриб чиқайлик.

УЛАР ЯКДИЛ БЎЛИШГАН

5, 6. Лут ва унинг қизлари тўғрисидаги воқеадан якдил бўлиш борасида қандай сабоқ оляпмиз?

5 Ўтмишда, хизматчилари оғир дамларда бир-бирига ёрдам беришганда, Яҳова уларни ҳимоя қилган. Бугун ҳам Аллоҳнинг ёш ва қари хизматчилари Муқаддас Китобдаги мисоллардан сабоқ олишлари мумкин. Бундай мисоллардан бири Лут ҳақидадир.

6 Лут ва унинг оиласи хавф остида қолган, чунки улар яшаган Садўм шаҳри вайрон бўлиш арафасида эди. Тангрининг фаришталари Лут омон қолиши учун: «Қочинглар, жонларингни қутқаринглар!» — деб уни тоғларга қочишга чорлашди (Ибт. 19:12–22). Лут қулоқ солиб, иккита қизи билан бирга шаҳарни тарк этди. Минг афсуски, бошқа яқинлари уларга қўшилмади. Лутнинг гаплари бўлажак куёвларига «ҳазил бўлиб туюлди». Шаҳар вайрон қилинганда эса, улар ҳалок бўлишди (Ибт. 19:14). Фақатгина Лут ва у билан бирга бўлган қизлари омон қолишди.

7. Мисрни тарк этаётганда, якдиллик руҳини намоён этган исроилликларга Яҳова қандай кўмаклашган?

7 Бошқа мисолга эътибор қаратайлик. Исроилликлар Мисрни тарк этишаётганда, турли гуруҳларга бўлиниб, ҳар бири хоҳлаган томонга кетмаган. «Мусо қўлини денгиз томонга узатганда» ва Яҳова денгиз сувини иккига бўлганда, Мусо қуруқ ердан якка ўзи ёки бир нечта исроиллик билан ўтиб кетмаган. Аксинча, Яҳованинг ҳимояси остида бутун жамоа Мусо билан бирга ўтиб кетган (Чиқ. 14:21, 22, 29, 30). Улар якдиллик руҳини намоён этишган ва исроиллик бўлмаган «сон-саноқсиз бегона халқлар» улар билан бирга кетишган (Чиқ. 12:38). Бир нечта киши, айтайлик, ёшлардан иборат бир гуруҳ ўзбошимчалик қилиб, ўзи тўғри деб билган йўлдан кетиши аҳмоқлик бўларди. Сабаби, шундай йўл тутган ҳеч бир инсон Яҳованинг ҳимояси остида бўла олмайди (1 Кор. 10:1).

8. Шоҳ Ёҳушафатнинг даврида Аллоҳнинг халқи қай йўсин бирликни намоён этган?

8 Шоҳ Ёҳушафат ҳукм сурган пайтда, атрофдаги ҳудудлардан келган «сон-саноқсиз лашкар» Худонинг халқига ҳужум қилмоқчи бўлган (2 Сол. 20:1, 2). Аллоҳнинг хизматчилари ўз кучи билан душманни енгишга ҳаракат қилишмагани мақтовга сазовор. Бунинг ўрнига, улар Яҳовадан мадад излашган (2 Солномалар 20:3, 4 ни ўқинг). Улар буни мустақил тарзда, ҳар бири ўзи хоҳлаганча ёки маъқул кўрганча қилишмаган. Муқаддас Китобда шундай деб ёзилган:  «Шу пайтда жамики Яҳудо эркаклари хотин, бола-чақалари билан Эгамизнинг олдида — Маъбадда турган эдилар» (2 Сол. 20:13). Бутун халқ, ёшу қари Яҳовага имонини намоён этиб, Унинг йўл-йўриғига амал қилган. Улар якдил бўлишгани боис, Яҳова уларни душманларидан ҳимоя қилган (2 Сол. 20:20–27). Бу, Худонинг халқи қийинчиликларга биргаликда бардош бериши борасида яхши ўрнак, шундай эмасми?

9. Илк масиҳийларнинг ишлари ва муносабатидан бирлик борасида нимани ўргансак бўлади?

9 Илк масиҳийлар ҳам бирга ҳамкорлик қилгани билан таниқли. Масалан, яҳудий ҳамда яҳудий динига кирган одамларнинг кўпи масиҳий бўлгач, «ҳаворийлардан таълим олишда давом этар, ҳамма нарсаларини ўзаро бўлишар ва бирга овқатланиб ибодат қилишарди» (Ҳавор. 2:42). Бу якдиллик, айниқса улар бир-бирига муҳтож бўлган қувғинлар палласида яққол кўринган (Ҳавор. 4:23, 24). Хўш, мушкул пайтларда бирга ҳамкорлик қилиш жуда муҳим деган фикрга қўшиласизми?

ЯҲОВАНИНГ КУНИ КЕЛМАСИДАН ОЛДИН ЖИПСЛАШИНГ

10. Қачон якдиллик айниқса муҳим бўлади?

10 Инсоният тарихидаги энг оғир замон яқинлашиб келмоқда. Йўэл пайғамбар бу ҳақда «зимзиё зулмат кун», деб айтган (Йўэл 2:1, 2; Заф. 1:14) Аллоҳнинг халқи учун эса, бу янада якдил бўлиш даври бўлади. Исонинг «ичидан бўлинган ҳар қандай шоҳлик вайрон бўлади», деган сўзлари ёдингизда бўлсин (Мат. 12:25).

11. Забур 121:3, 4 даги мисолни Худонинг халқи билан қандай таққослаш мумкин? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)

11 Бу дунёнинг қайғули кунлари яқинлашиб қолган экан, янада жипслашишимиз муҳим. Орамизда ҳукм суриши керак бўлган маънавий якдилликни, қадимда Қуддусдаги уйларнинг бир-бирига туташ бўлгани билан солиштириш мумкин. Уйлар шунчалик яқин қурилганки, сано бастакори Қуддусни «деворлари бир-бирига туташтириб солинган» шаҳар деб атаган. Бу туфайли, шаҳар аҳолиси ўзаро ёрдам бериб, бир-бирини ҳимоя қила олган. Уйларнинг шу тарзда қурилгани, «Эгамизнинг қабилалари» топиниш учун йиғилганда, бутун халқ намоён этган маънавий якдиллигини ҳам тасвирлай олади (Забур 121:3, 4 ни ўқинг). Қуддус «деворлари бир-бирига туташ» бўлгани каби, биз ҳам ҳозир ва яқинлашиб келаётган оғир даврда жипслашган бўлишимиз лозим.

12. Худонинг халқига ҳужум қилинганда, омон қолишимизга нима ёрдам беради?

12 Нега келажакда якдил бўлишимиз шу қадар муҳим? Боиси, Ҳизқиё китобининг 38- бобида башорат қилингандай, «Магўг юртидаги... Гўг» Аллоҳнинг халқига қарши ҳужум бошлайди. Келинг, ўшанда бизни бир-биримиздан бирон нима ажратишига йўл қўймайлик. Шайтон дунёси бизни ҳимоя қилади, деб ўйлаш катта хатодир. Аксинча, биродару опа-сингилларимиз билан жипслашишимиз зарур. Шубҳасизки, уларнинг орасида бўлганимиз учунгина қутқарилиб қолмаймиз. Яҳова ҳамда Унинг Ўғли, ўша оғир пайтда Яҳованинг исмини чақирган кишиларни сақлаб қолишади (Йўэл 2:32; Мат. 28:20). Лекин Худонинг суруви билан бирга бўлмаган, яъни ўзбошимчалик қилаётган кишилар қутқарилади деб ўйлаш тўғрими? (Михо 2:12).

13. Муҳокама қилинган мисоллардан художўй ёшлар қандай сабоқ олишлари мумкин?

13 Гарчи ёш бўлсангиз ҳам, имондошларингиз билан якдил бўлиш қанчалар муҳим эканини пайқаяпсизми? Фақат тенгдошларингиз билан вақт ўтказиш ёки бошқалардан ажралиш мойиллигига қарши курашинг. Яқинда барчамиз, ёшу қарилар бир-биримизга ҳар қачонгидан ҳам муҳтож бўламиз. Дарҳақиқат, ҳозир бирга ҳамкорлик қилиш ва якдилликни сақлашни ўрганишнинг айни пайтидир. Сабаби, келажакда буларнинг бари бизга асқатади.

 «БИР ТАНАНИНГ АЪЗОЛАРИМИЗ»

14, 15. а) Яҳова қайси ниятда ёшу қарига таълим бермоқда? б) Бирликни сақлашимиз учун Яҳова бизга қандай маслаҳат беряпти?

14 Яҳова бизга биргаликда хизмат қилишимизга кўмаклашяпти (Заф. 3:8, 9). Унинг азалий ниятига мувофиқ бўлишимиз учун Яҳова бизга таълим беряпти. Бунга нима киради? Аллоҳ «барча нарсани яна Масиҳда бирлаштиришни» ният қилган (Эфесликларга 1:9, 10 ни ўқинг). Ҳа, Худо осмону ердаги борлиқ мавжудот битта оила каби Унга топинишларини хоҳлайди ва буни амалга ошириши шубҳасиз. Хўш, сиз ёшлар ушбу оиланинг аъзоси бўлиш учун Яҳованинг ташкилоти билан бирга ҳамкорлик қилишни истайсизми?

15 Янги дунёда ўзаро тинч ҳаёт кечиришимиз учун Яҳова ҳозирнинг ўзида якдил бўлишимизга ўргатмоқда. Қайта-қайта Муқаддас Китобда «бир-бири ҳақида қайғуришсин», «чин кўнгилдан севинглар», «бир-бирингизга тасалли беринглар» ва «бир-бирингизни қўллаб-қувватланглар», деган сўзларни ўқиймиз (1 Кор. 12:25; Рим. 12:10; 1 Салон. 4:18; 5:11). Яҳова, биз масиҳийлар номукаммал бўлганимиз учун бирликни сақлашимиз осон эмаслигини билади. Шу боис, «бир-бирингизни чин дилдан кечиринглар», деган маслаҳатга риоя қилишимиз керак (Эфес. 4:32).

16, 17. а) Жамоат учрашувларининг мақсадларидан бири қандай? б) Исонинг мисолидан ёшлар нимани ўрганса бўлади?

16 Қолаверса, Яҳова якдилликка ўрганишимизга кўмаклашиш ниятида бизга жамоат учрашувларини берган. Ибронийларга 10:24, 25 даги ундов сўзларини тез-тез ўқиб турамиз. Бу учрашувларнинг мақсадларидан бири, «севишга ва эзгу ишлар қилишга ундаш учун бир-биримиз ҳақимизда ўйлашдир». Бу муҳим, сабаби «ўша куннинг яқинлашиб қолганини кўриб турган эканмиз, бир-биримизга янада кўпроқ далда беришимизга» айнан йиғилишларимиз кўмаклашади.

17 Исо бундай тадбирларни қадрлаш борасида яхши ўрнак кўрсатган. У 12 ёшлигида ота-онаси билан бирга катта маънавий зиёфатда бўлган. Ўшанда, ота-онаси уни топа олмаган. Қизиқ, у тенгдошлари билан бирга вақт ўтказиш учун кетиб қолганми? Йўқ. Юсуф ва Марям уни топишганида, у маъбадда дин муаллимлари билан маънавий мавзуларни муҳокама қилиб ўтирган эди (Луқо 2:45–47).

18. Қай йўсин ибодатлар бирлигимизга ҳисса қўшади?

 18 Якдил бўлишимизга нафақат севгимизни ривожлантириш ва жамоат учрашувларига қатнаш, балки бир-биримиз учун ибодат қилиш ҳам ёрдам беради. Ҳар бир имондошимиз ҳақида ибодат қилганимизда, улар учун қанчалик қайғураётганимизни кўрсатамиз. Буни барчамиз, ёшу қари масиҳийлар қилишимиз даркор. Агар сиз ёш бўлсангиз, шу йўсин маънавий оилангиз билан ришталарни янада мустаҳкамлай оласизми? Негаки бундай йўл тутиш, замонанинг охирида Шайтоннинг дунёсига эмас, балки имондошларимизга яқин бўлишимизга ёрдам беради.

Барчамиз имондошларимиз учун ибодат қилишимиз мумкин (18- хатбошига қ.)

«БИР-БИРИМИЗГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН АЪЗОЛАР» ЭКАНИМИЗНИ КЎРСАТИШ

19–21. а) «Бир-биримизга тегишли бўлган аъзолар» эканимизни қандай кўрсата оламиз? Мисол келтиринг. б) Офатлар юз берганда, баъзи имондошларимиз қандай йўл тутганидан нимани ўрганишимиз мумкин?

19 Яҳованинг халқи ҳозирнинг ўзида Римликларга 12:5 даги: «Бир-биримизга тегишли бўлган аъзолармиз»,— деган меъёрга мувофиқ яшаётганини кўриш мумкин. Бу, табиий офатлар юз берганда яққол намоён бўлади. Масалан, 2011 йил декабрь ойида Филиппин таркибидаги Минданао оролида бўрон натижасида сув тошқини содир бўлган. Бир кечанинг ўзида, 40 000 дан зиёд уй, жумладан кўплаб имондошларимизнинг уйлари ҳам сув остида қолган. Лекин филиалимиздан келган хабарга кўра, «ҳатто ёрдам бериш қўмитаси ишга тушмасидан олдин, бошқа ҳудудлардаги имондошларимиз уларни қўллаб-қувватлашган».

20 Шунга ўхшаб, Япониянинг шарқида қаттиқ зилзила ва унинг оқибатида келиб чиққан цунами дастидан кўп биродару опа-сингилларимиз катта зарар кўришган. Баъзилари ҳеч нарсасиз қолиб кетишган. Уйсиз қолган Ёшико исмли опамиз Йиғилиш Залидан қарийб 40 километр узоқда яшаган. У шундай деб бўлишди: «Зилзиладан кейинги куни туман нозири билан бошқа биродаримиз бизни кўришга келишганда, жуда хурсанд бўлганмиз». Табассум ила у яна қуйидагиларни айтди: «Жамоат маънавий эҳтиёжларимизни мўл-кўл қилиб қондирганидан ниҳоятда миннатдормиз. Бундан ташқари, бизга пальто, оёқ кийим, сумкалар ва бошқа кийим-кечак беришган». Ёрдам бериш қўмитасининг бир аъзоси шундай деди: «Бутун Япониядаги биродарлар бир ёқадан бош чиқариб, ўзаро кўмак беришга ҳаракат қилишган. Ҳатто Қўшма Штатларидан ҳам имондошларимиз ёрдамга етиб келишган. Шунча узоқ йўл босиб келишганининг сабабини сўрашганда, улар: “Биз Япониядаги имондошларимиз билан якдилмиз, улар ёрдамга муҳтож”,— деб жавоб беришган». Аъзолари учун шу даражада ғам чекадиган ташкилотда бўлганингиздан фахрланяпсизми? Ишонаверинг, шу каби якдиллик руҳини кўриш Яҳовани роса мамнун қилади!

21 Бугуннинг ўзида бир-биримизни қўллаб-қувватлашни ўргансак, келажакдаги қийинчиликларни биргалашиб қарши олишга тайёр бўламиз. Ҳатто дунёнинг бошқа қисмидаги биродарларимиз билан алоқамиз узилса-да, маҳаллий биродарлар билан якдилликни сақлаймиз. Япониядаги тайфундан жабр кўрган Фумико шундай деб айтди: «Дунёнинг охири жуда яқин. Ҳеч қандай офат бўлмайдиган замонни интиқиб кутяпмиз экан, имондошларимизга ёрдам беришда давом этишимиз керак».

22. Якдиллигимиз келажакда қандай қўл келади?

22 Ҳозир, якдил бўлишга ўрганаётган ёшу қарилар бу ёвуз ва бўлинган дунёнинг охирида омон қолишга тайёрланишяпти. Ўтмишда бўлганидай, Аллоҳимиз Ўз халқини қутқаради (Ишаё 52:9, 10). Агар Худонинг якдил халқи билан ҳамкорлик қилсангиз, омон қоладиганлар қаторида бўла олишингизни доим ёдда тутинг. Ҳозирнинг ўзида эга бўлган нарсалар учун миннатдорчиликни оширишга яна нима ёрдам беришини келаси мақолада муҳокама қиламиз.