Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ДЕКАБРЬ 2014

Яҳова тайёрлик руҳини кўрсатганларга барака беради

Яҳова тайёрлик руҳини кўрсатганларга барака беради

ПАРВАРДИГОРИМИЗ инсонларга ирода эркинлигидек ажойиб ҳадяни тақдим этган. Бундан ташқари, беғаразлик ила ўз ирода эркинлигидан ҳақ топиниш олға сурилиши учун фойдаланаётган ва Унинг муқаддас исмини улуғлаётган ҳамда олий ниятини қўллаб-қувватлаётганларга Яҳова мўл-кўл баракалар ато этяпти. Аллоҳимиз, Унга қўрққанимиз ёки босим остида қолиб, мажбурият юзасидан бўйсунишимизни истамайди. Аксинча, самимий севги ва чуқур ҳурмат ила Унга хизмат қилишимизни хоҳлайди ва бундай садоқатимизни ниҳоятда қадрлайди.

Масалан, Исроил халқи Синай саҳросида бўлганида, Яҳова Унга топиниш жойини қуришни буюрган. Худо уларга шундай деган: «Мен, Эгангизга, чин кўнгилдан назр қиладиган одам назрини олиб келсин» (Чиқ. 35:5). Ҳар бир исроиллик ўзида борини олиб келиб, ихтиёрий эҳсон қилиши мумкин эди. Бу эҳсон қандай ва қанча бўлишидан қатъи назар, илоҳий ният амалга ошишида қўл келарди. Хўш, халқ бунга қандай муносабат билдирди?

«Юраги завқ-шавққа тўлган ҳар бир одам» ихтиёрий қурбонликлар келтирган. Эркагу аёллар Яҳованинг ишини бажариш учун жиға, сирға, узук, олтин, кумуш, бронза, кўк ип, сафсар ва қирмизи рангли ип, майин зиғир матоси, эчки жуни, қизилга бўялган қўчқор териси, юмшоқ тери, акас ёғочи, қимматбаҳо тошлар ва мой олиб келишди. Натижада, «халқнинг олиб келган назрлари ишнинг ҳаммасини бажаришга етиб, ҳатто ортиб ҳам қолди» (Чиқ. 35:21–24, 27–29; 36:7).

Қурбонликка келтирилган нарсалар эмас, балки ҳақ топинишни қўллаб-қувватлашни истаганларнинг тайёрлик руҳи Яҳованинг қалбини қувонтирган. Шунингдек улар, вақт ва кучини ҳам қурбонлик қилишган. Муқаддас Китобда айтилишича, «ип йигиришга моҳир аёллар ўз қўллари билан» ип йигиришган. Чиндан ҳам, «эчки жунидан ип йигиришга моҳир аёллар юраги завқ-шавққа тўлиб, эчки жунидан ип йигириб олиб келдилар». Қолаверса Яҳова, Базалил ва Охолиёвни «ҳунармандчиликнинг ҳамма тури бўйича моҳир, идрокли қилди, қобилият ато қилди». Базалил ва Охолиёв топширилган барча ишни бажаришлари учун, Худо керакли қобилиятни ато этди (Чиқ. 35:25, 26, 30–35).

Яҳова исроилликларни эҳсон қилишга ундаганда, улар тайёрлик руҳини намоён этиб, ҳақ топинишни қўллаб-қувватлашига амин бўлган. Ўз навбатида Яҳова чин юракдан ишга киришганларга йўл-йўриқ кўрсатган ва чексиз қувонч ато этган. Шу тариқа Яҳова тайёрлик руҳини кўрсатган хизматчиларига барака ато этиб, Ўз иродасини амалга ошириш учун барча нарса ёки тажриба билан таъминлашини исботлаган (Заб. 33:10). Яҳова, Унга холис хизмат қилиб, тайёрлик руҳини намоён этаётганингиз учун албатта баракалар ёғдиради.