Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Қўриқчи минораси (тадқиқ сони)  |  Декабрь 2014

Биродаримиз йўлини билади

Биродаримиз йўлини билади

ГАЙ ХОЛЛИС ПИРС Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши аъзоси бўлиб, 2014 йил 18 март сешанба куни 79 ёшда ер юзидаги ҳаётини якунлади. У Масиҳнинг биродарларидан бири сифатида тирилиб, самовий мукофотига сазовор бўлди (Иброн. 2:10–12; 1 Бутр. 3:18).

Гай Пирс Обернда (Калифорния, АҚШ) 1934 йил 6 ноябрда туғилган ва 1955 йилда сувга чўмган. У севимли рафиқаси Пенни билан 1977 йилда турмуш қуриб, фарзандлар тарбиялаган. Бундан ташқари у, бошқаларга ота сингари бўлган. 1982 йилда хотини иккаласи кашшоф бўлиб хизмат қила бошлашган. 1986 йилдан бошлаб 11 йил давомида Қўшма Штатларида туман нозири бўлиб хизмат қилган.

1997 йили Гай ва Пенни Пирс Қўшма Штатларидаги Байтилда хизмат қила бошлашган. Пирс биродаримиз хизмат бўлимида меҳнат қилган ва 1998 йили Етакчи кенгашнинг Ходимлар қўмитасида ёрдамчи бўлиб тайинланган. 1999 йили 2 октябрда «Қўриқчи Минораси Муқаддас Китоб ва букламалар Жамияти (Пенсильвания)» томонидан ўтказилган йилги мажлисда Пирс биродаримиз Етакчи кенгаш аъзоси сифатида тайинлангани эълон қилинган. Сўнгги йиллари Гай Пирс Ходимлар, Муҳарририят, Нашриёт ва Раислар қўмиталари билан ҳамкорлик қилган.

Келиб чиқиши ва маданияти турли бўлган инсонлар Гай Пирс билан ўзларини бемалол ҳис қилишарди, сабаби у доим кулиб, ҳазиллашиб юрарди. Аммо асосийси унинг севгиси, камтарлиги, Аллоҳнинг қонун ва меъёрларини қадрлаши ҳамда Яҳовага бўлган мустаҳкам имони одамларни унга жалб қилган. Пирс биродаримиз, қуёш чиқмаслиги мумкин, бироқ Яҳованинг ваъдалари амалга ошмай қолмайди, деб тез-тез таъкидларди ва буни бутун дунё билиб олишини хоҳларди.

Пирс биродаримиз Яҳованинг хизматида серғайрат бўлиб, эрта тонгда турарди ва кўпинча ярим кечагача ишларди. У бутун дунё бўйлаб сафарда бўлиб, биродару опа-сингилларимизга далда берган ва ундан ёрдам ёки маслаҳат сўраб келган имондошларининг ҳеч биридан ўз вақтини аямаган. Ҳатто анча йиллар ўтган бўлса-да, имондошларимиз уни меҳмондўст, хайрихоҳ ва маънан қўллаб-қувватлайдиган биродар деб ёдга олишади.

Азиз биродаримиз ва дўстимизнинг рафиқаси, олтита фарзанди, набираю эваралари ва маънавий болалари уни қумсайдилар. Етакчи кенгаш аъзоси Марк Сандерсон 2014 йили 22 март шанба куни Бруклиндаги Байтилда дафн маросимида нутқ сўзлади. Марк биродаримиз Гай Пирснинг самовий умиди ҳақида гапириб, Исонинг қуйидаги сўзларини айтди: «Отамнинг уйида турар жой кўп... Агар бориб, сизлар учун жой тайёрласам, яна келиб, мен билан бир жойда бўлишингиз учун сизларни олдимга олиб кетаман. Борадиган жойимнинг йўлини сизлар биласизлар» (Юҳан. 14:2–4).

Ҳа, Пирс биродаримизни ниҳоятда соғинамиз. Бироқ у доимий «турар жойига» олиб борадиган йўлни билганидан хурсандмиз.