Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ДЕКАБРЬ 2014

Ёдингиздами?

Ёдингиздами?

«Қўриқчи минораси» журналининг охирги сонларини диққат билан ўқидингизми? Унда, қуйидаги саволларга жавоб беришга уриниб кўринг-чи:

Масиҳийлар кремацияга рози бўлиши мумкинми?

Кремация қилиш-қилмасликни ҳар ким ўзи ҳал қилади. Бу борада Муқаддас Китобда аниқ ҳеч нарса айтилмаган, бироқ шуниси эътиборга лойиқки, шоҳ Шоул ва унинг ўғли Йўнатаннинг жасадлари куйдирилиб, сўнг дафн қилинган (1 Шоҳ. 31:2, 8–13) (15.6., 7- саҳ.).

Чекиш қанчалик хавфли?

Сўнгги аср мобайнида чекиш 100 000 000 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Йилига эса 6 000 000 одам чекиш дастидан ўлиб кетмоқда (1.7., 3- саҳ.).

Эҳтиёж катта бўлган чет мамлакатга кўчиб ўтганлар қандай қийинчиликларга дуч келишади?

Улар одатда учта қийинчиликка дуч келишади: 1) ўзгача ҳаёт тарзига мослашиш, 2) уй соғинчи билан курашиш, 3) маҳаллий имондошлар билан тил топишиш. Ушбу қийинчиликларни енгганлар мўл-кўл баракаларга эга бўлдилар (15.7., 4–5- саҳ.).

Нима сабабли янги букламалар жуда самарали ва фойдаланишга осон?

Бу янги букламаларнинг ҳаммаси бир хил шаклда. Уларнинг ҳар бири бизни Муқаддас Китобдан оят ўқишга ва уй эгасига савол билан мурожаат қилишга ундайди. Уй эгаси қандай жавоб беришидан қатъи назар кейинги саҳифасини очиб Худонинг Каломида нима дейилганини кўрсатишимиз мумкин. Шунингдек, такрорий ташриф учун савол ҳам қолдирсак бўлади (15.8., 13–14- саҳ.).

Аллоҳ кулфатларнинг сабабчиси эмаслигига нега амин бўлишимиз мумкин?

Худо доим адолатли йўл тутади. У садоқатли, ҳақ ва одилдир. Шунингдек, Яҳова раҳмдил ва меҳр-шафқатга тўла (Қонун. 32:4; Заб. 144:17; Ёқб. 5:11) (1.9., 4- саҳ.).

Қай йўсин масиҳий ота-оналар фарзандларига чўпонлик қила олишади?

Болаларни яхшироқ билиб олиш учун уларни тинглаш муҳим. Уларнинг маънавий эҳтиёжларига ғамхўрлик қилиш лозим. Масалан, фарзандлар ҳақиқат борасида шубҳа-гумон қилаётган бўлса, уларни севги ила йўналтириш керак (15.9., 18–21- саҳ.).

Муқаддас Китобда айтилган қайси аҳд бошқаларга Масиҳ билан шоҳлик қилишига имконият беради?

Ҳаворийлари билан сўнгги бор Фисиҳ таомини егач, Исо ўзининг садоқатли шогирдлари билан Шоҳлик аҳдини тузди (Луқо 22:28–30). Бу аҳд уларга Исо билан осмонда бошқаришга имконият яратади (15.10., 16–17- саҳ.).

Худо Шоҳлигининг бошқаруви остида нималар бошқа бўлмайди?

Касаллик, ўлим, ишсизлик, уруш, озиқ-овқат етишмовчилиги ва камбағалчилик бошқа бўлмайди (1.11., 6–7- саҳ.).

Ҳаворийлар 15:14 да Ёқуб тилга олган Яҳованинг «исми билан аталадиган халқ» ким бўлган?

Бу янги халқ таркибига ҳам яҳудий, ҳам ғайрияҳудий бўлган имонлилар кирган. Улар Яҳованинг «олий фазилатларини ҳар ерда эълон этиш учун» танлаб олинган (1 Бутр. 2:9, 10) (15.11., 24–25- саҳ.).