Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) НОЯБРЬ 2014

 ТАШКИЛОТИМИЗ АРХИВИДАН

Кунчиқар мамлакатда нурнинг порлаши

Кунчиқар мамлакатда нурнинг порлаши

Токиода фойдаланилган ва Осака шаҳри узра самолётлардан сочилган нутқ таклифномалари

ЯПОНИЯДА туғилган пилигрим (кўчма нозир) 1926 йили 6 сентябрда тўла вақтли махсус ваъзгўй сифатида Қўшма Штатларидан ўз юртига қайтган. Уни, «Қўриқчи минораси»нинг обуначиси бўлган ва Кобе шаҳрида Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказиш мақсадида гуруҳ ташкил этган бир киши кутиб олган. Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари у шаҳарда 1927 йили 2 январда илк бор анжуман ўтказишган. У ерга 36 киши келган ва 8 таси сувга чўмган. Фаолиятимизнинг бошланиши яхши эди. Бироқ ушбу кичик гуруҳ, Муқаддас Китобдаги ҳақиқат нурига муҳтож бўлган Япониядаги 60 миллион кишига хушхабарни қай йўсин етказа олишарди?

1927 йили май ойида уддабуро Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари Худонинг Каломига асосланган бир нечта нутққа таклиф қилиш кампаниясида қатнашишган. Биринчи нутқ Осака шаҳрида сўзланиши керак эди. Биродарлар, бутун шаҳар кўчаларида катта плакатлар ўрнатишган ва 3 000 та таклифномани мансабдор кишиларга юборишган. Тадқиқотчилар 150 000 таклифномани тарқатишган ва Осакадаги энг таниқли газеталарда ҳамда поезд учун мўлжалланган 400 000 чипталарида нутқ тўғрисида эълон жойлаштиришган. Нутқ бўладиган куни иккита самолёт шаҳар узра учиб, 100 000 та таклифномани сочган. «Осмон Шоҳлиги яқинлашиб қолди» номли нутқни, Осакадаги Асахи Холл биносида йиғилган деярли 2 300 киши тинглаган. Тахминан мингта бошқа киши эса, жой етишмагани учун у ердан қайтиб кетишига тўғри келган. Нутқ тугагач, 600 дан ошиқ одам саволларига жавоб олиш ниятида у ерда қолган. Кейинги ойлар мобайнида, Муқаддас Китоб асосидаги оммавий нутқлар Киото ҳамда Япониянинг ғарбидаги бошқа шаҳарларда айтилган.

1927 йили октябрда Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари нутқларни Токиода эшиттиришган. Бу сафар ҳам таклифномалар таниқли инсонларга, жумладан бош вазир, парламент аъзолари, дин ҳамда ҳарбий раҳбарларга юборилган. Плакат ва газеталарда эълонлар жойлаштирилиб, 710 000 та таклифнома тарқатилган. Япониянинг пойтахтида бўлиб ўтган учта нутққа умуман олганда 4 800 та киши ташриф буюрган.

ҒАЙРАТЛИ КИТОБ ТАРҚАТУВЧИЛАРИ

Кацуо билан Хагино Миура

Китоб тарқатувчилари (кашшофлар) Шоҳлик хабари ҳар бир хонадонга етказилишида муҳим ўрин тутган. Япониядаги Мацуэ ва Дзизо Исии жуфтлиги китоб тарқатувчилари бўлиб, мамлакатнинг тўртдан уч қисмини, яъни Узоқ Шимолдаги Саппоро шаҳридан то Сендай, Токио, Йокогама, Нагоя, Осака, Киото, Окаяма ва Токусимагача айланиб чиқишган. Мацуэ ва Сакико Танака исмли ёши улуғ бошқа опамиз, миллий кийими бўлмиш кимонода юқори мансабдор ходимларга бориб ваъз қилишган. Улардан бири, «Илоҳий Арфа» ва «Қутилиш» китобларининг 300 та нусхаси қамоқхона кутубхоналарга юборилишини сўраган.

Кацуо билан Хагино Миура, Мацуэ опамиздан китоблар олишган ва улар ҳақиқатни тайёрлик ила  қабул қилишган. Улар 1931 йили сувга чўмиб, китоб тарқатувчилари бўлиб хизмат қилишган. Харуики билан Тане Ямада ва уларнинг анчагина қариндоши тахминан 1930 йилдан олдин Шоҳлик хабарини қабул қилишган. Ямада оиласи ҳам китоб тарқатувчилари бўлди, уларнинг қизи Юкико эса Токиодаги Байтилга хизмат қилиш учун борган.

«ЁҲУ» АРАВАЛАРИ

Олтита кашшоф сиғадиган «Ёҳу» араваси

Ўша дамларда, машиналар ниҳоятда қиммат, йўллар эса ёмон эди. Шу боис, Казуми Минура ҳамда бошқа ёш кашшофлар ғилдиракли уйлардан фойдаланишган. Уларга, Исроил шоҳларидан бирига айланган арава ҳайдовчиси ҳақидаги воқеа асосида «Ёҳу» аравалари деб ном беришган (4 Шоҳ. 10:15, 16). Ўшанда учта катта «Ёҳу» араваси ясалган. Ҳар бирининг узунлиги 2,2, эни 1,9 ва баландлиги 1,9 метр бўлиб, ҳар бирининг ичига олтита кашшоф сиғарди. Бундан ташқари, икки киши сиғадиган 11 та кичик «Ёҳу» аравалари бор эди, улар велосипедга уланиб ҳайдаларди. Бу аравалар Япониядаги филиалда ясалган. Уларни ясашда кўмаклашган Кейчи Ивасаки акамиз шундай деди: «Ҳар бир аравада чироқ бўлиши учун аккумулятор ва чодир бўлган». Китоб тарқатувчилари бутун Япониянинг чеккаларига, «Ёҳу» араваларида тоғлару водийлар бўйлаб шимолдаги Хоккайдодан то жанубдаги Кюсюгача ҳақиқат нурини етказишган.

Икки кишилик «Ёҳу» араваси

Китоб тарқатувчиси Икумацу Ота қуйидагича бўлишди: «Бирон шаҳарга борганимизда, “Ёҳу” араваларимизни дарё соҳили ёки далада қўярдик. Биринчи бўлиб, шаҳар ҳокими каби мансабдор кишиларникига борардик, сўнг эса уйма-уй юриб, адабиётларимизни таклиф қилардик. Ўша ҳудудда хизмат қилиб бўлгач, бошқа шаҳарга отланардик».

36 кишидан иборат кичик гуруҳ Кобе шаҳридаги илк анжуманга йиғилганда, «бошланиши арзимасдай кўринган» эди (Закр. 4:10). Бор-йўғи беш йил ўтгач, яъни 1932 йили Япониядаги 103 нафар китоб тарқатувчи ҳамда ваъзгўйлар, 14 000 дан зиёд китоб тарқатгани ҳақида ҳисобот топширган. Бугунги кунда, Япониянинг катта шаҳарларининг кўча-кўйларида шоҳидлик бериш иши яхши ташкил этилган. «Кунчиқар мамлакатда» 220 000 га яқин ваъзгўй ўзларининг нури одамлар олдида порлаб туришига интилмоқда (ташкилотимизнинг Япониядаги архивидан).

Кейчи Ивасаки «Ёҳу» араваларни чизиб, уларни Япония Байтилида ясаган