Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) НОЯБРЬ 2014

Нима учун муқаддас бўлишимиз керак?

Нима учун муқаддас бўлишимиз керак?

Муқаддас бўлинглар. ЛЕВ. 11:45

1. Левилар китоби бизга қай йўсин ёрдам бериши мумкин?

ЛЕВИЛАР КИТОБИДА муқаддаслик Аллоҳнинг Каломидаги бошқа китобларга қараганда, кўпроқ тилга олинган. Муқаддаслик Яҳованинг барча самимий издошларидан талаб этиладиган фазилат бўлиб, Левилар китобини тушуниш ва унинг қадрига етиш ўзимизни муқаддас сақлашга ёрдам беради.

2. Левилар китобининг афзал томонлари қайсилар?

2 Мусо пайғамбар томонидан ёзилган Левилар китоби ҳам «ҳар бир Муқаддас Ёзув» каби ўргатиш учун фойдалидир (2 Тим. 3:16). Муқаддас Ёзувларнинг асл нусхасидаги Левилар китобининг барча бобларида Яҳованинг исми тахминан ўн маротаба учрайди. Левилар китобини ўқиш, илоҳий исмга доғ туширадиган ҳар қандай ишдан қочишимиз учун куч бағишлайди (Лев. 22:32). Муқаддас Ёзувларнинг асл нусхасидаги Левилар китобида «Яҳоваман» деган сўз тез-тез тилга олингани, Худога итоаткор бўлишимиз кераклигини эслатиб туради. Келинг, бу ва кейинги мақолани кўриб чиқаётиб, Худонинг ҳадяси бўлмиш Левилар китобида ёзилган ажойиб хазиналардан завқ олайлик. Зеро бу, муқаддас топинишда иштирок этишимизга кўмаклашади.

 МУҚАДДАС БЎЛИШ ТАЛАБИ

3, 4. Ҳорун ва ўғилларининг ювингани нимани тасвирлайди? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)

3 Левилар 8:5, 6 ни ўқинг. Яҳова Ҳорунни Исроилда олий руҳоний, ўғилларини эса руҳонийлар сифатида хизмат қилиши учун танлаган. Ҳорун Исо Масиҳни, ўғиллари Исонинг мойланган издошларини тасвирлайди. Ҳоруннинг ювингани Исо ҳам покланиши кераклигини англатармиди? Йўқ, Исо гуноҳдан ҳоли ва «нуқсонсиз» бўлгани учун унинг покланишига ҳожат бўлмаган (Иброн. 7:26; 9:14). Бироқ Ҳоруннинг ювингани Исонинг пок ва адолатли эканини тасдиқлаган. Унда, Ҳорун ўғилларининг ювингани ниманинг рамзи?

4 Ҳорун ўғилларининг ювиниши самода руҳонийлар бўлиш учун танланганларнинг покланишини англатади. Хўш, мойланганларнинг сувга чўмиши билан Ҳорун ўғилларининг покланиши орасида боғлиқлик борми? Асло, сабаби сувга чўмиш гуноҳлардан халос қилмайди, аксинча инсон ўзини Аллоҳ Яҳовага тўла-тўкис бағишлаганини тасвирлайди. Мойланганлар «Худо каломининг суви билан» ювинишган, бу эса Масиҳнинг таълимотларини ҳаётида астойдил қўллашни талаб этади (Эфес. 5:25–27). Улар шу йўсин ўзларини муқаддас қилиб, покланишган. Аммо бошқа қўйлар ҳақида нима дейиш мумкин? (Юҳан. 10:16).

5. Нима учун бошқа қўйлар ҳам Худо Каломининг суви билан ўзларини муқаддас қилишган деб айтса бўлади?

5 Ҳоруннинг ўғиллари «улкан оломон» бўлмиш Исонинг бошқа қўйларини тасвирламайди (Ваҳ. 7:9). Унда, сувга чўмган бундай кишилар ҳам Худо Каломининг суви билан ювиниб, ўзларини муқаддас қилишганми? Ҳа. Ер юзида яшаш умидига эга бўлганлар Исонинг тўкилган қони муҳимлиги борасида Муқаддас Китобда ёзилганларга ишониб, «туну кун муқаддас хизматни» адо этишяпти (Ваҳ. 7:13–15). Мойланганлар ва бошқа қўйларнинг доимий равишда покланиб бораётганларини, ўрнакли юриш-туришларидан кўрса бўлади (1 Бутр. 2:12). Мойланган масиҳийлар ва бошқа қўйлар, Чўпонлари бўлмиш Исога қулоқ солиб садоқат ила унга эргашишмоқда. Яҳова уларнинг поклиги ва бирлигини кўриб қанчалар қувонаётганини бир тасаввур қилинг-а!

6. Нима сабадан ўзимизни тез-тез текшириб туришимиз лозим?

6 Исроилдаги руҳонийлар жисмонан пок бўлишлари ҳақидаги талаб, Яҳованинг бугунги хизматчилари учун ҳам аҳамиятга эга. Одатда биз Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказадиган одамлар кийимларимиз ҳамда топиниш жойларимизни тоза ва покиза сақлашимизга эътибор беришади. Шунингдек, руҳонийларнинг поклиги, топиниш учун Яҳованинг тоғига кўтарилаётганларнинг «қалби тоза» бўлиши кераклигини эслатиб туради (Забур 23:3, 4 ни ўқинг; Ишаё 2:2, 3). Яҳовага тоза онг ва қалб ила топиниш билан бир қаторда, танамиз ҳам тоза бўлиши керак. Бу, ўзимизни тез-тез текшириб туришимиз лозимлигини англатади. Текширувлардан сўнг муқаддасликни сақлаш ниятида қандай ўзгаришлар қилиш кераклигини билиб оламиз (2 Кор. 13:5). Масалан, сувга чўмган киши порнография томоша қилишга одатланган бўлса, ўзидан: «Ўзимни муқаддас сақлаяпманми?» — дея сўраши даркор. Сўнг эса у, бу жирканч одатдан халос бўлиш учун ёрдам излаши керак (Ёқб. 5:14).

ИТОАТКОРЛИК ОРҚАЛИ МУҚАДДАСЛИККА ИНТИЛИНГ

7. Левилар 8:22–24 га биноан Исо қанақа ибрат кўрсатган?

7 Исроилда руҳонийлик жорий этилганида, қўзининг қони олий руҳоний Ҳорун ва ўғилларининг ўнг қулоғи, ўнг қўли ва оёғинг бош бармоғига суртилган (Левилар 8:22–24 ни ўқинг). Қоннинг бу тарзда  қўлланилгани, руҳонийлар итоаткорлик ила ўз вазифаларини аъло бажаришларини билдирарди. Шунга ўхшаб, Олий руҳоний Исо Масиҳ мойланганлар ва бошқа қўйларга мукаммал ибрат кўрсатган. У доим Аллоҳнинг йўл-йўриқларига қулоқ солиб, Унинг иродасини бажарган ва муқаддас ҳаёт йўлидан сира ҳам оғмаган (Юҳан. 4:31–34).

8. Яҳованинг барча топинувчилари нима қилишлари муҳим?

8 Мойланган масиҳийлар ва бошқа қўйлар Олий руҳонийси бўлмиш Исо бенуқсонлик борасида қолдирган ўрнагига тақлид қилишлари керак. Яҳованинг барча топинувчилари Худонинг Каломидаги йўл-йўриқларга тўла итоат этиб, муқаддас руҳни ранжитишдан қочишлари муҳим (Эфес. 4:30). Улар: «Оёқларингиз учун текис йўл ҳозирланглар»,— деган маслаҳатга амал қилишлари даркор (Иброн. 12:13).

9. Етакчи кенгаш аъзолари билан ҳамкорлик қилган учта биродаримиз нима деди ва бу муқаддас қолишимизга қандай кўмаклашади?

9 Ер юзида яшаш умидига эга бўлган ва кўп йиллар давомида Етакчи кенгаш аъзолари билан яқиндан ҳамкорлик қилган учта биродаримизнинг чин дилдан айтган сўзларига эътибор қаратайлик. Улардан бири шундай деди: «Бу ўзгача хизмат давомида, мойланган биродарлар билан ҳамкорлик қилаётганда, улар ҳам номукаммал эканлиги ошкор бўлиб қоларди. Шундай бўлса-да, йиллар мобайнида мақсадларимдан бири бошқарувни ўз зиммасига олаётганларга бўйсунишдан иборат эди». Иккинчиси эса қуйидагича бўлишди: «Масиҳга бўйсуниш ҳақидаги 2 Коринфликларга 10:5 каби оятлар масъулиятни зиммасига олган биродарларга итоатли бўлиш ва улар билан ҳамкорлик қилишга ёрдам берган. Бу итоаткорлик чин юракдан эди». Учинчи акамиз шундай деди: «Яҳова севган нарсаларни севиш ва У нафратланган нарсалардан нафратланиш, Унинг йўл-йўриғини излаш ҳамда Унга маъқул келадиган ишларни қилиш, Унинг ташкилотига ва У ерга нисбатан ниятини бажаришда фойдаланаётган одамларга бўйсуниш демакдир». Бу биродар, Етакчи кенгаш аъзоси бўлмиш Нейтан Норрнинг мисолини эслайди. Норр биродаримиз ҳатто баъзилар иккиланган бир пайтда, 1925 йил 1 март ойидаги «Қўриқчи минораси»нинг (ингл.) «Халқнинг туғилиши» номли мақоласида айтилганларни тайёрлик ила қабул қилган. Бундай итоаткорлик, ўша биродаримизда чуқур таассурот қолдирган. Учта биродаримизнинг сўзлари устида мулоҳаза юритиш, итоаткор бўлиб, муқаддасликни сақлашимизга кўмаклашади.

ҚОН ҲАҚИДАГИ АМРГА БЎЙСУНИШ

10. Нега Аллоҳнинг қон ҳақидаги амрига бўйсуниш муҳим?

10 Яҳова исроилликларга ҳар қандай қонни истеъмол қилишни ман этган (Лев. 17:10). Масиҳийлардан ҳам, ўзини ҳайвон ёки одамларнинг қонидан сақлаш талаб этилади (Ҳавор. 15:28, 29). Бирон нотўғри иш дастидан Худо бизни рад этиши ёки жамоатдан четлатилишимиз ҳақидаги фикрнинг ўзи ҳам дилимизни оғритади. Негаки Яҳовани яхши кўрамиз ва Унга бўйсунишни хоҳлаймиз. Ҳатто ҳаётимиз хавф остида бўлган вазиятларда ҳам, Яҳовани тан олмаётган ёки Унга бўйсунмасликни талаб қилаётган кишиларга қулоқ солмаймиз. Қондан воз кечганимиз туфайли бизни мазах қилишлари ҳеч гап эмас. Бироқ биз Аллоҳга бўйсунишни танлаймиз (Яҳд. 17, 18). Хўш, қонни истеъмол қилмаслик ёки қон қуймаслик қароримиз қатъий бўлишига нима ёрдам беради? (Қонун. 12:23).

11. Нима учун Покланиш кунини шунчаки арзимас маросим деб бўлмайди?

11 Қадимги Исроилда ҳар йилги Покланиш кунида олий руҳоний қондан қандай  фойдалангани, Худонинг қонга бўлган нуқтаи назарини тушунишимизга кўмаклашади. Қон ўзгача мақсад учун қўлланилган. Яҳова кечиришини истаган кишилар, бу қон туфайли гуноҳларидан покланишлари мумкин эди. Буқа ва таканинг қони аҳд сандиғи қопқоғининг олд томонида сачратилган (Лев. 16:14, 15, 19). Шу йўсин, исроилликлар Яҳованинг кечиримига сазовор бўлишарди. Бундан ташқари, Яҳованинг амрига биноан агар кимдир ҳайвонни овқат учун ўлдирса, қонини ерга тўкиб, кўмиб қўйиши керак эди. Сабаби, «ҳар бир жонзотнинг жони қондадир» (Лев. 17:11–14). Хўш, бу шунчаки арзимас бир маросим бўлганми? Асло. Қоннинг Покланиш кунида қўлланилиши ва ерга тўкилиши, Яҳованинг аввалроқ Нуҳга ҳамда унинг авлодларига берган қон борасидаги амрига мувофиқ эди (Ибт. 9:3–6). Яҳова, яшаш учун қонни истеъмол қилишни ман этган. Бу, масиҳийлар учун нимани англатади?

12. Қай йўсин Павлус қонни кечирилиш билан боғлаган?

12 Ҳаворий Павлус иброний масиҳийларга қон воситасида покланиш ҳақида ёзганда, қуйидагича тушунтирган: «Таврот қонуни бўйича деярли ҳамма нарса қон билан тозаланади. Қон тўкилмагунча, Тангри одамларнинг гуноҳларини кечирмайди» (Иброн. 9:22). Павлус айтганидек, ҳайвонларни қурбонликка келтириш вақтинча фойда бериб, исроилликларга гуноҳкор эканини ва улар гуноҳларидан тўлалигича халос бўлишлари учун ўзгача қурбонликка муҳтожликларини эслатиб турган. Чиндан ҳам Таврот қонуни «келажакдаги баракаларнинг ўзи эмас, соясигина бўлган» (Иброн. 10:1–4). Унда, гуноҳлар қандай қилиб кечирилиши мумкин?

13. Исо қонининг баҳосини Яҳовага тақдим этгани сиз учун нимани англатади?

13 Эфесликларга 1:7 ни ўқинг. Исо Масиҳ барча одамларни деб ўзини қурбонликка келтирган ва бу уни ҳамда Отасини севганлар учун муҳим аҳамиятга эга (Галат. 2:20). Бироқ Исонинг ўлими ва тирилганидан сўнг, гуноҳларимиз кечирилишига ва чинакамига озод этилишимизга имконият пайдо бўлди. Таврот қонунидаги  Покланиш кунда бўладиган маросимни Исо амалга оширди. Бу куни олий руҳоний, қурбонликка келтирилган ҳайвонларнинг қонидан бироз олиб, муқаддас чодирдаги Энг муқаддас хонага, кейинчалик Сулаймоннинг маъбадига кирган ва худди Худонинг ҳузурига киргандай, қонни Худога тақдим этган (Лев. 16:11–15). Шу каби, Исо ҳам самога ўз қонининг баҳоси билан кирди ва уни Яҳовага тақдим этди (Иброн. 9:6, 7, 11–14, 24–28). Исонинг қонига ишонганимиз туфайли, гуноҳларимиз кечирилиши ва виждонимиз покланишига имкон яратилгани учун ниҳоятда миннатдормиз!

14, 15. Нима учун Яҳованинг қон ҳақидаги амрини яхши тушунишимиз ва унга итоат этишимиз лозим?

14 Эҳтимол энди, нима сабабдан Яҳова ҳар қандай қонни истеъмол қилмаслик борасида амр берганини яхшироқ тушунарсиз (Лев. 17:10). Нега Худо қонни муқаддас деб билишини англадингизми? У қонни ҳаёт билан тенг кўради (Ибт. 9:4). Аллоҳнинг қонга бўлган нуқтаи назарини қабул қилиб, Унинг қондан сақланиш ҳақидаги амрига бўйсунишимиз кераклигига қўшиласизми? Тангри билан тинчликка эга бўлишнинг ягона йўли, Исонинг тўлов қурбонлигига ишониш ҳамда Яратувчимиз учун қон ўзгача аҳамиятга эга эканини тушунишдан иборат (Колос. 1:19, 20).

15 Ҳар биримиз кутилмаганда қон қуйишга, қонинг таркибий қисмларидан олинган майда моддаларга ёки қон билан боғлиқ айрим тиббий амалиётларга рози бўлиш-бўлмаслик борасида қарор чиқаришимизга тўғри келиши мумкин. Шу боис, тадқиқ ўтказиб, кутилмаган вазиятларга тайёрланишимиз ўта муҳим. Ибодат ила бундай чоралар кўриш шу каби масалаларда қатъиятли қолиб, ён бермасликка ёрдам беради. Аллоҳнинг Каломида қораланган ишларни қилиб, Яҳованинг қалбини жароҳатлашни истамаймиз! Тиббиёт ходимлари ва қон қуйишнинг бошқа тарафдорлари ҳаётни сақлаш умидида одамларни қон топширишга ундайди. Аммо Яҳованинг муқаддас халқи фақат Парвардигор қондан қандай фойдаланиш кераклигини яхшироқ билишини тан олишади. Худо учун ҳар қандай қон муқаддасдир. Унинг қон борасидаги амрига итоат этишга қароримиз қатъий бўлиши лозим. Пок юриш-туришимиз билан Исонинг қурбонлик сифатида тўкилган қонини қадрлашимизни намоён этамиз. Фақатгина ушбу қон туфайли гуноҳларимиз кечирилиб, абадий ҳаётга эга бўлишимиз мумкин (Юҳан. 3:16).

Яҳованинг қон ҳақидаги амрига бўйсунишга қатъий қарор қилдингизми? (14-, 15- хатбошиларига қ.)

НЕГА ЯҲОВА МУҚАДДАС БЎЛИШИМИЗНИ КУТАДИ?

16. Нега Яҳованинг хизматчилари муқаддас бўлишлари даркор?

16 Худо Исроил халқини Миср қуллигидан озод этганда, уларга шундай деган: «Мен Эгангизман, Худойингиз бўлишим учун сизларни Мисрдан олиб чиққанман. Шундай экан, Муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман» (Лев. 11:45). Яҳова муқаддас бўлгани учун Исроил халқидан муқаддас бўлиш кутилган. Яҳованинг Шоҳидлари эканмиз, биздан ҳам худди шу талаб этилади. Левилар китоби буни ошкор қилмоқда.

17. Левилар китоби борасида энди қандай фикрдасиз?

17 Левилар китобининг айрим жойларини муҳокама қилганимиздан фойда олганингиз шубҳасиз. Қолаверса, Муқаддас Ёзувлардаги ушбу китобни янада қадрлаб, нима учун муқаддас бўлишимиз кераклигини яхшироқ англаб етгандирсиз. Аммо илоҳий илҳом остида ёзилган Каломнинг мана шу қисмида яна қандай маънавий хазиналар яширинган? Яҳовага муқаддас хизматни адо этиш борасида Левилар китобидан яна нимани билиб олса бўлади? Булар ҳақда кейинги мақолада фикр юритамиз.