Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ОКТЯБРЬ 2014

Сизлар «руҳонийлар шоҳлиги» бўласизлар

Сизлар «руҳонийлар шоҳлиги» бўласизлар

Сизлар Мен, Эгангизга, хизмат қиладиган руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас бир халқ бўласизлар. ЧИҚ. 19:6

1, 2. Хотиннинг уруғи қандай ҳимояга муҳтож эди ва нега?

МУҚАДДАС КИТОБДА ёзилган илк башорат Яҳованинг нияти қай йўсин амалга ошишини тушунишда муҳим аҳамиятга эга. Адан боғида ваъда бераётиб, Худо шундай деган: «Душманлик пайдо қиламан сен [Шайтон] билан хотин ўртасида, сенинг уруғинг билан унинг уруғи орасида». Уларнинг орасидаги душманлик қанчалик кучли бўлади? Яҳова айтгандек, «унинг [хотиннинг] уруғи эзиб ташлайди сенинг [Шайтоннинг] бошингни, сен чақиб оласан унинг товонини» (Ибт. 3:15). Илон билан хотиннинг уруғи орасидаги душманлик шунчалик кучли бўладики, Шайтон уни йўқ қилишнинг ҳеч бир имконини қўлдан бой бермайди.

2 Сано бастакори Худога Унинг халқи ҳақида қуйидагича ибодат қилгани ажабланарли эмас: «Душманларинг шовқин-сурон солмоқда, ғанимларинг исён қилмоқда. Айёрлик билан улар халқингга фитна қилади, Сен ардоқлаганларга қарши қасд қилади. Улар айтар: “Қани, ўша халқнинг илдизини қуритайлик, тоабад унутилсин Исроилнинг номи”» (Заб. 82:3–5). Хотиннинг уруғи келиб чиқадиган насл йўқ  қилиниш ва булғанишдан ҳимоя этилиши керак эди. Буни амалга ошириш учун, Яҳова Ўз ниятини ҳимоялайдиган қонуний кафолат берди.

УРУҒНИ ҲИМОЯЛАЙДИГАН АҲД

3, 4. а) Исроил халқи билан тузилган аҳд қачон кучга кирган ва халқ нима қилишга рози бўлган? б) Таврот қонуни қандай мақсадга хизмат қиларди?

3 Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг авлодлари миллион-миллион бўлиб кўпайиб кетганда, Яҳова уларни Исроил халқи сифатида ташкиллаштирди. Аллоҳ Мусо орқали Таврот қонунини бериб, улар билан ўзгача бир аҳд тузди ва Исроил халқи ҳам бу аҳднинг шартларига рози бўлди. Муқаддас Ёзувларда Мусо ҳақида шундай дейилган: «У Аҳд китобини олиб, халққа овоз чиқариб ўқиб берди. Шунда халқ: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз, Унга итоат қиламиз”,— деди. Мусо тоғорадаги [қурбонликка келтирилган буқаларнинг] қонни олди-да, халққа сепиб: “Ана шу сўзларга мувофиқ, шу қон Эгамиз сизлар билан қилган аҳдни тасдиқлайди”,— деди» (Чиқ. 24:3–8).

4 Исроил халқи билан тузилган аҳд мил. авв. 1513 йили Синай тоғида кучга кирди. Бу аҳд воситасида қадимги Исроил Аллоҳнинг танланган халқи сифатида ажратиб олинди. Шунда Яҳова уларнинг Ҳаками, Қонун чиқарувчиси ва Шоҳига айланди (Ишаё 33:22). Исроил халқининг тарихидан Худонинг адолатли меъёрларига амал қилиш ёки қилмаслик қандай оқибатларга олиб келишини кўрса бўлади. Иброҳимнинг наслини булғанишдан сақлаш учун Таврот қонунида ўзга халқ вакиллари билан турмуш қуриш ва сохта худоларга сиғиниш ман этилганди (Чиқ. 20:4–6; 34:12–16).

5. а) Исроил халқи билан тузилган аҳд туфайли қандай имконият туғилди? б) Нега Аллоҳ исроилликларни рад этди?

5 Исроил халқи билан тузилган аҳдга биноан Исроилда хизмат қилиш учун руҳонийлар тайинланган. Бу руҳонийлар, келажакда инсониятнинг манфаатини кўзлаб хизмат қиладиган бошқа руҳонийлар гуруҳининг рамзи бўлган (Иброн. 7:11; 10:1). Исроил халқи билан тузилган аҳд туфайли уларда «руҳонийлар шоҳлиги» бўлиш имкони туғилди. Бу, уларга Яҳованинг қонунларига бўйсунишга йўл очиб берди (Чиқиш 19:5, 6 ни ўқинг). Бироқ Исроил халқи бу талабга мос кела олмади. Иброҳим уруғининг асосий қисми бўлмиш Масиҳни қабул қилишнинг ўрнига, улар уни рад этишди. Охир-оқибат, Аллоҳ ҳам бу халқни рад этди.

Исроил халқининг итоатсизлиги, улар билан тузилган аҳд пучга чиққанини англатмайди (3–6- хатбошиларига қ.)

6. Исроил халқи билан тузилган аҳднинг мақсади нимадан иборат?

6 Тўғри, Худога садоқатсиз бўлишгани учун, исроилликлар «руҳонийлар шоҳлиги» бўлишмади. Аммо бу, Исроил халқи билан тузилган аҳд пучга чиққанини англатмасди. Бу аҳд уруғни ҳимоя қилиб,  одамлар Масиҳни аниқлашларига кўмаклашди. Исо Масиҳнинг ер юзига келгани ва инсонлар уни аниқлагани билан, Таврот қонуни кўзда тутилган мақсадни бажарди. Муқаддас Китобда: «Таврот қонуни Масиҳда тугаяпти»,— дейилган (Рим. 10:4). Лекин: «Кимнинг руҳонийлар шоҳлиги бўлишга имкони бор?» — деган савол юзага келяпти. Тангри Яҳова буни, янги халқ билан бошқа қонуний аҳд тузиб, амалга оширади.

ЯНГИ ХАЛҚНИНГ ТУЗИЛИШИ

7. Яҳова Еремиё пайғамбар орқали нимани башорат қилган?

7 Исроил халқи билан тузилган аҳд бекор қилинишидан анча йиллар илгари, Яҳова Исроил халқи билан «янги аҳд» тузишини Еремиё пайғамбар орқали башорат қилган (Еремиё 31:31–33 ни ўқинг). Бу аҳд Исроил халқи билан тузилган аҳддан, гуноҳлар кечирилиши учун ҳайвонлар қурбонлик сифатида келтирилиши талаб этилмаслиги билан фарқ қилади. Қизиқ, бунинг қандай иложи бор?

8, 9. а) Исонинг тўкилган қони туфайли қандай имкон пайдо бўлди? б) Янги аҳд нимага йўл очиб берди? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)

8 Асрлар ўтгач, Исо Масиҳ мил. 33 йили 14 нисонда Қутлуғ Кечликни ташкил этган. Исо ўзининг 11 та ҳаворийсига шундай деган: «Бу коса, сизлар учун тўкиладиган қоним асосида тузиладиган янги аҳдни англатади» (Луқо 22:20). Маттонинг баёнотига биноан, Исо қуйидагича деб айтган: «Бу, кўпларнинг гуноҳлари кечирилиши учун тўкиладиган қонимни — “аҳд қонини” англатади» (Мат. 26:27, 28).

9 Янги аҳд Исонинг тўкилган қони эвазига кучга кирган. Бу қон туфайли гуноҳлар узил-кесил кечирилишига имконият пайдо бўлган. Исо бу янги аҳд остида бўлмаган. У бегуноҳ бўлгани учун кечирилишга муҳтож эмасди. Бироқ Аллоҳ, Исо тўккан қонининг баҳосини Одаматонинг авлодларига қўллаши мумкин эди. Шунингдек, Яҳова муайян садоқатли кишиларни муқаддас руҳ билан мойлаш орқали «ўғилликка» қабул қилиши мумкин бўлган (Римликларга 8:14–17 ни ўқинг). Улар Худонинг назарида худди Унинг Ўғли Исо каби гуноҳсиз бўлган. Мойланганлар «Масиҳнинг ворисдошлари» ва Исроил халқи қўлдан бой берган «руҳонийлар шоҳлиги» бўлиш шарафига эга бўлдилар. «Масиҳнинг ворисдошлари» бўлиш борасида ҳаворий Бутрус қуйидагиларни ёзган: «Сизлар “танланган насл, шоҳ бўлиб хизмат қиладиган руҳонийлар, муқаддас халқ, Аллоҳнинг мулкисизлар”. У сизларни зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этиб, Унинг “олий фазилатларини ҳар ерда эълон этиш учун” танлаган» (1 Бутр. 2:9). Шубҳасизки, янги аҳд ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга! Бу аҳд Исонинг издошларига Иброҳим уруғининг иккинчи даражали қисми бўлишга йўл очиб берди.

ЯНГИ АҲДНИНГ КУЧГА КИРИШИ

10. Янги аҳд қачон кучга кирган ва нега айнан шу пайтда деб айта оламиз?

10 Янги аҳд Қутлуғ Кечлик ўтказилганда кучга кирмаган. Нима учун? Сабаби, Исо самога қайтиб, тўловининг баҳосини Яҳовага тақдим этгандагина у кучга кирган. Бундан ташқари, бўлажак «Масиҳнинг ворисдошлари» устига муқаддас руҳ ёғдирилиши лозим эди. Шундай экан, янги аҳд мил. 33 йили Ҳосил байрамида Исонинг садоқатли шогирдлари муқаддас руҳ билан мойланганида кучга кирган.

11. Қай йўсин янги аҳд яҳудийлар ва суннат қилинмаган ўзга миллат вакилларига рамзий Исроилнинг аъзолари бўлиш имконини яратди ва уларнинг сони қанча?

11 Яҳова Еремиё пайғамбар орқали аён  қилганидай, янги аҳд Исроил халқи билан тузилиши керак эди. Бу, Исроил халқи билан тузилган аҳдга охир-оқибат эҳтиёж қолмаслигини англатарди. Янги аҳд кучга кирганда, эски аҳд ўз кучини йўқотди (Иброн. 8:13). Янги аҳд туфайли Яҳова ҳам яҳудийларни, ҳам суннат қилинмаган ўзга миллат вакилларини тенг кўради. Боиси, уларга нисбатан қуйидаги сўзлар қўлланилган: «Қонунлар китоби орқали эмас, балки муқаддас руҳ орқали қалбга қилинган суннат ҳақиқийдир» (Рим. 2:29). Мойланганлар билан янги аҳд тузиш орқали, Худо Ўз қонунларини уларнинг онги ва қалбига ёзиб қўйган (Иброн. 8:10). Янги аҳд таркибига 144 000 киши киради ва улар янги халқ, яъни «Худонинг Исроили» ёки рамзий Исроилни ташкил этадилар (Галат. 6:16; Ваҳ. 14:1, 4).

12. Исроил халқи билан тузилган аҳд ва янги аҳд орасида қандай ўхшашликлар бор?

12 Исроил халқи билан тузилган аҳд ва янги аҳднинг қандай ўхшаш томонлари бор? Исроил халқи билан тузилган аҳд, Яҳова ва исроилликлар, янги аҳд эса Яҳова ва рамзий Исроил ўртасида тузилган эди. Эски аҳдда Мусо, янги аҳдда эса Исо Масиҳ воситачи бўлган. Исроил халқи билан тузилган аҳд ҳайвоннинг қони туфайли, янги аҳд бўлса Исонинг тўкилган қони эвазига кучга кирган. Исроилликлар билан тузилган аҳд орқали халқ Мусонинг бошчилигида, янги аҳд иштирокчилари эса жамоат Боши Исонинг раҳбарлиги остида ташкиллаштирилган (Эфес. 1:22).

13, 14. а) Қандай қилиб янги аҳд Шоҳлик билан боғлиқ? б) Рамзий Исроил Масиҳ билан самода бошқариши учун нимага эҳтиёж бор эди?

13 Қандай қилиб янги аҳд Шоҳлик билан боғлиқ? Самовий Шоҳликда шоҳ ва руҳонийлар бўлиб хизмат қиладиган муқаддас халқ, янги аҳд воситасида барпо этилади. Бу халқ Иброҳим уруғининг иккинчи даражали қисмини ташкил этади (Галат. 3:29). Шу йўсин, янги аҳд Иброҳим билан тузилган аҳд амалга ошишини тасдиқлайди.

14 Шоҳлик билан боғлиқ яна бир нарса амалга ошиши керак. Янги аҳд рамзий Исроилни барпо этиб, унинг аъзоларига «Масиҳнинг ворисдошлари» бўлиш учун қонуний асос тақдим этади. Улар самода Исо билан шоҳ ва руҳонийлар бўлиб хизмат қилишлари учун яна бир қонуний аҳдга эҳтиёж бор эди.

МАСИҲ БИЛАН БОШҚАРИШГА ИМКОН ЯРАТАДИГАН АҲД

15. Исо ўзининг содиқ ҳаворийлари билан қандай аҳд тузган?

15 Қутлуғ Кечлик маросимини уюштиргач, Исо ўзининг садоқатли шогирдлари билан Шоҳлик ҳақидаги аҳд деб номланадиган аҳдни тузди (Луқо 22:28–30 ни ўқинг). Бошқа аҳдлардан фарқли ўлароқ бу аҳдда Яҳова иштирок этмаган. У фақатгина Исо ва унинг мойланган издошлари орасида тузилган. Исо: «Отам Шоҳлик қилишим учун мен билан аҳд тузганидек»,— деб айтганида, Яҳова у билан «Маликисидқ каби абадий руҳоний» бўлиш ҳақида тузган аҳдни назарда тутгани шубҳасиз (Иброн. 5:5, 6).

16. Шоҳлик ҳақидаги аҳд мойланган масиҳийларга қандай имконият берди?

16 Садоқатли 11 та ҳаворий синовлар пайтида Исо билан қолган. Шоҳлик ҳақидаги аҳд, уларни Исо билан самодаги тахтларда ўтириб шоҳлар сифатида бошқаришларига ва руҳонийлар бўлишларига ишонтирган. Бироқ бу шарафга фақатгина 11 та ҳаворий сазовор бўлмайди. Ҳазрати Исо ҳаворий Юҳаннога ваҳийда кўриниб, шундай деган: «Ғолибга мен билан тахтимда ўтиришга рухсат бераман. Чунки мен ҳам ғалаба қозониб, Отам билан Унинг  тахтига ўтирдим» (Ваҳ. 3:21). Шундай экан, Шоҳлик ҳақидаги аҳд 144 000 мойланган масиҳийлар билан тузилган (Ваҳ. 5:9, 10; 7:4). Бу аҳд қонуний асос бўлиб, улар Исо билан самода бошқаришига имкон яратади. Улар худди шоҳ уйланиши учун танланган келин сингари. Улар турмуш қурганда, келин ҳам шоҳ билан бирга ҳукм суради. Дарҳақиқат, Муқаддас Китобда айтилишича мойланганлар Масиҳнинг «келини», унга узатилишга ваъда қилинган «пок бир бокира» кабидир (Ваҳ. 19:7, 8; 21:9; 2 Кор. 11:2).

ХУДОНИНГ ШОҲЛИГИГА ТЎЛА ИШОНИНГ

17, 18. а) Шоҳлик билан боғлиқ бўлган олтита аҳдни айтиб ўтинг. б) Нима учун Шоҳликка тўла ишонишимиз мумкин?

17 Бу иккита мақолада муҳокама қилинган аҳдлар бир ёки кўпроқ жиҳатдан Шоҳлик билан боғлиқ («Худо ниятини қандай амалга оширади?» номли жадвалга қ.). Буларнинг бари, Шоҳлик қонуний томондан кафолатланган эканини тасдиқламоқда. Шу боис, ер ва инсониятга нисбатан Ўзининг азалий ниятини амалга оширишда, Яҳова Масиҳий Шоҳликдан фойдаланишига тўла ишонч ҳосил қилишимиз мумкин (Ваҳ. 11:15).

Масиҳий Шоҳлик орқали Яҳова ерга нисбатан Ўз ниятини бажаради (15–18- хатбошиларига қ.)

18 Шак-шубҳасизки, инсониятнинг муаммоларини фақатгина Шоҳлик бартараф қила олади. Бу, бутун одамзодга битмас-туганмас фойда келтиришига аминмиз. Шундай экан, келинг, ушбу ажойиб ҳақиқат борасида одамларга ғайрат ила гапирайлик! (Мат. 24:14).