Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) СЕНТЯБРЬ 2014

Ўқувчиларнинг саволлари

Ўқувчиларнинг саволлари

Довуднинг Забур 36:25 даги ва Исонинг Матто 6:33 даги сўзлари Яҳова хизматчилари ҳеч қачон озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекишига йўл қўймайди деганими?

Довуд: «Солиҳнинг тарк этилганини, уларнинг зурриёти нон тилаганини кўрмадим»,— деб ёзган. У ўз тажрибасига асосланиб? шундай хулосага келган. Зеро, Аллоҳнинг доим ғамхўрлик қилишини у яхши билган (Заб. 36:25). Аммо Довуднинг сўзлари, Яҳованинг ҳеч бир хизматчиси умуман муҳтожлик ҳис қилмаслигини англатмайди.

Довуд қийин вазиятга тушган дамлари бўлган. Шоулдан қочиб юрган пайтлари шу жумладандир. Ўшанда егулик тугаб қолгани боис, Довуд ўзи ва одамлари учун нон сўраган (1 Шоҳ. 21:1–6). Бу вазиятда Довуд «нон тилаган». Лекин у, шундай қийин дамларда ҳам Яҳова уни ташлаб кетмаслигини билган. Шуниси аниқки, ҳеч қаерда Довуд тирик қолиши учун озиқ-овқатга зор бўлганини ўқимаймиз.

Матто 6:33 даги Исонинг сўзлари, Худо маънавий нарсаларни ҳаётида биринчи ўринга қўяётган садоқатли хизматчиларнинг эҳтиёжларини қондиришига ишонтиряпти. Исо шундай деган: «Худонинг Шоҳлиги ва Унинг адолати ҳаётингизда биринчи ўринда бўлсин, ўшандагина буларнинг бари [жумладан егулик, ичимлик ва кийим-кечак] сизларга қўшимча қилиб берилади». Бироқ Исо, «биродарлари» қувғинлар дастидан очликка дуч келиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтган (Мат. 25:35, 37, 40). Ҳаворий Павлус билан худди шундай бўлган. У очлик ва чанқоқликни ўзида ҳис қилган (2 Кор. 11:27).

Яҳова турли таъқибларга дуч келишимизни айтган. Иблис кўтарган мунозарали саволга жавоб бериш учун, Худо етишмовчиликни бошдан кечиришимизга йўл қўйиши мумкин (Аюб 2:3–5). Масалан, нацистларнинг концлагерларида бўлган айрим имондошларимиз қувғинлар дастидан ҳаёти хавф остида қолган. Озиқ-овқатдан маҳрум қилиш, уларнинг бенуқсонлигини синдириш учун Шайтон қўллаган усуллардан бири бўлган. Яҳова, Унга итоаткорликни сақлаб қолган хизматчиларини ташлаб қўймаган. Аллоҳ улар бундай синовни бошдан кечиришига йўл қўйгани каби, ҳозир ҳам барча масиҳийлар турли хил қийинчиликларга дуч келишига изн бермоқда. Шунга қарамай, Яҳова Унинг исми учун азоб чекаётганларни қўллаб-қувватлашига шубҳаланмасак ҳам бўлади (1 Кор. 10:13). Филиппиликларга 1:29 да ёзилган қуйидаги сўзларни ёдда тутишимиз мумкин: «Сизларга нафақат Масиҳга ишониш, балки у учун азоб чекиш шарафи ато этилган».

Яҳова Ўз хизматчилари билан бўлишни ваъда қилган. Масалан, Ишаё 54:17 да шундай дейилган: «Сенга қарши ясалган ҳеч қандай қурол ғалаба қилмайди». Бу ва шунга ўхшаш ваъдалар Худонинг хизматчилари халқ сифатида хавфсизликда бўлишини кафолатламоқда. Аммо ҳар бир масиҳий синовларни бошдан кечириб, ҳатто ўлимга дучор бўлиши ҳеч гап эмас.