Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) СЕНТЯБРЬ 2014

Ҳақиқат йўлида эканингизга аминмисиз? Нима учун?

Ҳақиқат йўлида эканингизга аминмисиз? Нима учун?

Тангрининг яхши, мақбул, комил иродаси нимада эканини аниқланг. РИМ. 12:2

1. Католик ва протестант дин раҳбарлари уруш пайтларида қандай йўл тутишган?

ТАНГРИ ТАОЛО масиҳийлар жанг қилиб, ўзга миллат вакилларини ўлдиришларини хоҳлайдими? Мана, охирги 100 йиллар давомида, бундай урушларда кўп ҳолларда ўзини масиҳий деб юрган анчагина кишилар қатнашмоқда. Масалан, католиклар католикларни, протестантлар эса протестантларни ўлдиришмоқда. Католик ва протестант дин раҳбарлари армия ва қурол-аслаҳаларини дуо қилишмоқда. Иккинчи жаҳон урушида қон тўкилгани бунинг яққол исботидир.

2, 3. Яҳованинг Шоҳидлари Иккинчи жаҳон урушида ва кейинчалик қандай йўл тутишган ва нима учун?

2 Яҳованинг Шоҳидлари Иккинчи жаҳон уруши пайтида нима қилишган? Тарихий маълумотларга кўра, улар бетарафликни сақлашган. Нима сабабдан улар бундай йўл тутишган? Яҳованинг Шоҳидлари учун Исо Масиҳнинг ўрнаги ва таълимотлари муҳим аҳамиятга эга бўлган. У шундай деган: «Агар орангизда меҳр-муҳаббат бўлса, сизлар менинг шогирдларим эканингизни барча билиб олади» (Юҳан. 13:35). Қолаверса, улар ҳаворий Павлус Коринфдаги масиҳийларга ёзган меъёрларга амал қилишган (2 Коринфликларга 10:3, 4 ни ўқинг).

 3 Исонинг ҳақиқий издошлари виждонини Муқаддас Китоб асосида тарбиялашади. Шу боис, улар жанг қилишга ўрганишмайди ва урушда қатнашмайди. Бу борада бетарафликни сақлагани учун, Худонинг минглаб хизматчилари, ёшу қари, аёлу эркаклар таъқиб қилиб келинган. Кўплари мажбурий меҳнат лагерларида ва қамоқхоналарда азоб чекишган. Германияда нацистлар ҳукм сурган даврда уларнинг айримлари ҳатто қатл қилинишган. Аммо Европада ваҳшиёна қувғин қилинганига қарамай, улар Яҳованинг Шоҳлиги ҳақидаги хушхабарни ваъз қилиш вазифасини сира ҳам унутишмаган. Бундай хизматчилар қамоқда, концлагерь ва сургунда бўлиб садоқат ила ваъз қилишган *. Кейинчалик, 1994 йили Руандадаги қирғинчиликда ҳам Яҳованинг Шоҳидлари иштирок этишмаган. Шунингдек, улар собиқ Югославияни бўлиш масаласидаги Болқон урушида ҳам бетараф қолишган.

4. Яҳованинг Шоҳидлари бетараф қолишгани бошқаларга қандай таъсир қилади?

4 Яҳованинг Шоҳидлари уруш пайтларида бетараф қолишгани учун, бутун дунё бўйлаб минглаб кишилар улар чиндан ҳам Худони ва яқинларини севишида амин бўлишган. Бошқача сўзлар билан айтганда, улар Исонинг ҳақиқий издошлари эканини намоён қилишган. Одамлар Яҳованинг Шоҳидлари чиндан ҳам Исонинг ҳақиқий издошлари эканига ишонишларининг яна қандай сабаблари бор?

ТАРИХДАГИ ТЕНГИ ЙЎҚ ФАОЛИЯТ

5. Исонинг илк издошлари қандай ўзгаришга дуч келишган?

5 Исо, хизматининг бошиданоқ Худонинг Шоҳлиги ҳақидаги хушхабарни эълон қилиш муҳим эканлигини кўрсатган. У 12 та шогирд танлаб, жаҳон бўйлаб ваъзгўйлик иши олиб борилишига асос солган. Бундан сўнг, у 70 та шогирддан иборат бўлган гуруҳга таълим берган (Луқо 6:13; 10:1). Бу туфайли улар хушхабарни ўзгаларга ва авваламбор яҳудийларга етказишга тайёр бўлишган. Қизиғи шундаки, кейинчалик, Исонинг шогирдлари бориб, хушхабарни бошқа халқлардаги суннат қилинмаган одамларга айтишган. Бу, ғайратли яҳудий шогирдлар учун кескин ўзгаришни англатган! (Ҳавор. 1:8).

6. Яҳованинг юзхотирчилик қилмаслигини Бутрус қаердан билган?

6 Ҳаворий Бутрус, ғайрияҳудий Корнилий исмли кишининг уйига юборилган эди. Бутрус, Аллоҳ юзхотирчилик қилмаслигига амин бўлди. Корнилий ва унинг оиласи сувга чўмди. Ўшанда, масиҳийлар олиб борган фаолият янада кенгайиб, турли миллат вакиллари ҳақиқатни эшитишди ва уни қабул қилишди (Ҳавор. 10:9–48). Ҳозир эса, бу фаолият бутун дунёда олиб бориляпти.

7, 8. Яҳованинг ташкилоти қандай фаолиятда ташаббус кўрсатмоқда? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)

7 Ҳозирги даврда Яҳованинг ташкилотида бошқарувни ўз зиммасига олган кишилар, хушхабар дунё аро ваъз қилинишига ва таълим берилишига ғайрат ила бел боғлашган. Бугунги кунда, деярли саккиз миллион ғайратли ваъзгўй 600 дан кўпроқ тилда хушхабарни тарқатмоқда ва бу сон ўсиб бормоқда! Улар уйма-уй ва кўчама-кўча ваъз қилиб, баъзида кўргазмали стенд ҳамда адабиёт ташийдиган аравачалардан фойдаланиб шоҳидлик беришмоқда. Айнан бу фаолияти билан Яҳованинг Шоҳидлари бошқалардан фарқ қилишади.

8 Яҳованинг ташкилоти Муқаддас Китоб ва унга асосланган адабиётлар таржима қилиниши учун, 2 900 дан зиёд таржимонларга махсус таълим тақдим этмоқда. Уларнинг иши фақатгина кенг тарқалган тилларга таржима қилиш билан чекланиб қолмаяпти. Бу таржимонлар, кўпларга нотаниш, аммо  миллионлаб инсонлар гапирадиган юзлаб тилларга адабиётларни таржима қилиш учун жон куйдиришмоқда. Масалан, Испанияда яшайдиган миллионлаб каталонлар кундалик нутқида она тилида сўзлашади. Айниқса охирги пайтда каталан тили тикланиб, Андорра, Аликанте, Балеар ороллари ва Валенсияда бу тилда гапира бошлашган. Яҳованинг Шоҳидлари адабиётларни каталан тилида чоп этишмоқда. Ушбу тилда ўтказилаётган жамоат учрашувлари ҳам каталонларнинг қалбларига илиқлик бахш этмоқда.

9, 10. Яҳованинг ташкилоти ҳамманинг маънавий эҳтиёжларига ғамхўрлик қилаётганини нима тасдиқламоқда?

9 Шу каби таржима ва таълим бериш фаолияти бошқа кўп маданиятларда ҳам олиб бориляпти. Мисол учун, Мексикада аксарият кишилар испан тилида гапиришади, лекин анчагина одамлар уйида бошқа тилларда сўзлашиб улғайишган. Уларнинг тилларидан бири майя тилидир. Мексикадаги филиал, таржимонлар гуруҳини майя тилида гапирадиган одамлар яшовчи ҳудудга тайинлади. Таржимонлар у ерда яшаб, кундалик нутқни эшитишади ва ўша тилда сўзлашади. Яна бир мисол, непал тилидир. Аҳолиси 29 миллиондан ошиқ бўлган Непал мамлакатида тахминан 120 турли тилда гапиришади. Бироқ ўн миллиондан ошиқ инсон непал тилида сўзлашади, бошқа кўпгина одамлар эса ундан иккинчи тил сифатида фойдаланади. Муқаддас Китоб адабиётлари бу тилга ҳам таржима қилиняпти.

10 Яҳованинг ташкилоти Шоҳлик ҳақидаги хушхабар ваъз қилинишига жиддий ёндашаётгани, дунёдаги анчагина таржимон гуруҳларини қўллаб-қувватлаётганидан кўриняпти. Миллионлаб буклама, рисола ва журналлар жаҳон бўйлаб ўтказиладиган кампанияларида одамларга бепул тарқатилади. Харажатлар, Яҳова Шоҳидларининг хайр-эҳсонлари эвазидан қопланади. Улар Исонинг: «Текинга олгансизлар, текинга беринглар»,— деган кўрсатмасига риоя қилишади (Мат. 10:8).

Қуйи немис тилига таржима қиладиган гуруҳ (10- хатбошига қ.)

Парагвайда қуйи немис тилидаги адабиётларни қўллашади (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга ҳам қ.)

11, 12. Яҳованинг Шоҳидлари бутун дунёда ваъзгўйлик ишини олиб боришаётгани бошқаларга қандай таъсир қилмоқда?

11 Яҳованинг Шоҳидлари ҳақиқатни топишганига амин бўлиб, барча халқ ва маданиятдаги инсонларга ваъз қилиш учун анча-мунча фидойилик кўрсатишади. Кўплари ҳаётини соддалаштиради, айримлари тил ўрганади ва бошқа маданиятга мослашади. Умумжаҳон воизлик ва таълим бериш  иши, кўп одам учун Яҳованинг Шоҳидлари Исонинг ҳақиқий издошлари эканининг яққол исботидир.

12 Яҳованинг халқи буларнинг барини, ҳақиқатни топганига амин бўлгани учун қилмоқда. Бироқ Худонинг миллионлаб хизматчиларини ҳақиқат йўлида эканлигига яна нима ишонтирмоқда? (Римликларга 14:17, 18 ни ўқинг).

УЛАР НИМА УЧУН ИШОНАДИ?

13. Қандай қилиб Яҳованинг халқи ташкилотни пок сақламоқда?

13 Имондошларимиз ҳақиқат йўлида эканлигига ишонишаётгани борасидаги фикрлари биз учун ҳам фойдалидир. Яҳовага анча йиллардан бери хизмат қилаётган битта акамиз шундай деб бўлишди: «Маслаҳатга ёки танбеҳга қулоқ солмаётган кишиларга нисбатан кўриладиган ҳар бир чора, Яҳованинг ташкилоти ахлоқан пок ва беғубор қолишига хизмат қилади». Қандай қилиб Яҳованинг халқи ушбу юксак меъёрларга амал қилмоқда? Буни, Худонинг Каломидаги меъёрларга риоя қилиб, Исо ва унинг шогирдларига эргашиш орқали қилишади. Охирги йиллар давомида, Яҳованинг фақатгина бир нечта хизматчиси Унинг меъёрларига бўйсунмагани учун жамоатдан четлатилган. Лекин уларнинг аксарияти, жумладан ўтмишда Аллоҳга маъқул келмайдиган иш қилиб, кейинчалик ўзгарган кишилар ҳам покликни сақлаб, ибратли ҳаёт тарзини кечиришмоқда (1 Коринфликларга 6:9–11 ни ўқинг).

14. Жамоатдан четлатилганларнинг кўпи қандай йўл тутади ва натижаси қанақа бўлади?

14 Муқаддас Китобга биноан, Худога бўйсунишни хоҳламаётган кишиларни имонлилар жамоатидан четлатиш лозим. Аммо минглаб инсонлар қилмишларида тавба қилиб, жамоатга қайтишади ва биз уларни қувонч ила кутиб оламиз (2 Коринфликларга 2:6–8 ни ўқинг). Яҳованинг Шоҳидлари Муқаддас Китобдаги меъёрларга қатъий амал қилаётгани учун, жамоат пок сақланади ва биз ишонч ҳамда аминликка тўламиз. Бундай йўл тутиши уларни, инсон хоҳлаганини қилишига изн берадиган кўпгина черковлардан кескин ажратиб туради. Бу ҳам кўпчиликни Яҳованинг Шоҳидлари ҳақиқат йўлида эканлигига ишонтиради.

15. Битта биродаримиз ҳақиқатни топганига қай йўсин амин бўлган?

15 Бошқа имондошларимиз ҳам ҳақиқатни топишганига амин бўлганининг сабаблари қандай? Мана бир мисол. 54 ёшли биродаримиз қуйидагиларни тушунтирди: «Мен ҳали ўсмир бўлган чоғимда, имоним мана шу учта муҳим нарса ёки устунга асосланганини англаганман: 1) Худонинг мавжудлиги; 2) Муқаддас Китоб Аллоҳдан эканлиги ва 3) ҳозир айнан Яҳованинг Шоҳидлари дунёда Унинг иродасини бажараётгани. Кейинчалик йиллар мобайнида тадқиқ ўтказганим сари, доим ўша устунларни текшишардим ва улар чиндан ҳам мустаҳкам пойдеворда қурилганми, деб ўзимдан сўрардим. Ўша устунларнинг ҳар бири йилдан-йилга ўсаётгани яққол кўринарди, имонимни  мустаҳкамларди ва қилаётган ишимиз бизда чиндан ҳам ҳақиқат борлигига чуқур аминлик бахш этарди».

16. Бир опамиз ҳақиқатни топганига қандай амин бўлган?

16 Нью-Йоркда Бош идорада хизмат қилаётган турмушга чиққан опамиз Яҳованинг ташкилоти ҳақида шундай деди: «Фақатгина бу ташкилот аъзолари Яҳованинг исмини қатъият ила хабарлаб юришади. Муқаддас Китобнинг асл нусхасида Худонинг исми тахминан 7 000 маротаба учраётгани тўғрисида одамларга айтаётганимиз нақадар ажойиб! 2 Солномалар 16:9 даги сўзлар менга далда бахш этади. У ерда шундай ёзилган: “Эгамиз ер юзидаги ҳаммани кузатиб туради, Унга содиқ бўлганларга У куч-қудрат беради”. Ҳақиқат туфайли, Яҳова Унга содиқ бўлганларга сахийлик ила куч-қудрат беришига амин бўлдим. Яҳова билан бўлган муносабатларим мен учун янада қадрли бўлди. Қолаверса, мени қўллаб-қувватлаётган Аллоҳ ҳақида кўпроқ билим олишда Исонинг ўрни учун ҳам миннатдорман».

17. Илгари атеист бўлган акамиз нимага ишонди ва нега?

17 Илгари атеист бўлган акамиз қуйидагича деди: «Худонинг ижодлари, У инсоният учун бахтли ҳаёт тилаётганига ва абадий азоб чекишига йўл қўймаслигига мени ишонтирди. Шунингдек, бу дунёдаги одамлар ёмон ишларга берилиб кетаётган бир вақтда, Яҳованинг халқи имон, ғайрат ва севгида тобора ўсиб боряпти. Фақатгина Яҳованинг руҳи туфайли бугунги кунда бундай мўъжизалар рўй беряпти» (1 Бутрус 4:1–4 ни ўқинг).

18. Биродарларимиз билдирган хулосалари борасида қандай фикрдасиз?

18 Анчадан буён хизмат қилаётган яна бир акамиз ваъз қилаётган ҳақиқатга нега ишонаётгани ҳақида шундай деб айтди: «Йиллар оша олган билимларим туфайли, Яҳованинг Шоҳидлари биринчи асрдаги масиҳийларга тақлид қилишга жиддий ёндашаётганига амин бўлдим. Мен жуда кўп саёҳат қилиб, Яҳованинг бутун ер юзидаги якдил халқи орасида эканлигимни ҳис қилдим. Муқаддас Китобдаги ҳақиқат менга мамнуният ва бахт ато этди». 60 ёшдан ошган битта биродаримиздан нега у ҳақиқатни топнагига амин деб сўрашганда, у Исо Масиҳни эслатиб ўтиб, қуйидагиларни айтиб берди: «Исо Масиҳнинг ҳаёти ва хизмати борасида пухта тадқиқ ўтказиб, унинг ўрнаги учун ўта миннатдор бўлдик. Худога у орқали яқинлашиб, ҳаёт тарзимизга ўзгаришлар киритдик. Масиҳнинг тўлов қурбонлиги қутқарилишимиз учун асос эканини ҳам билиб олдик. Бундан ташқари, у тирилтирилганини ҳам билдик. Бизда, бу ҳақиқат эканлигини ўз кўзи билан кўрган ишончли кишиларнинг гувоҳлиги бор» (1 Коринфликларга 15:3–8 ни ўқинг).

БОШҚАЛАРГА ҲАҚИҚАТ ТЎҒРИСИДА АЙТИНГ

19, 20. а) Павлус Римдаги имондошларига қандай масъулият ҳақида эслатган? б) Яҳованинг Шоҳидлари эканмиз, нима қилишимиз керак?

19 Яқинларини севадиган масиҳийлар сифатида, биз ҳақиқат борасидаги қимматбаҳо билимларни яшира олмаймиз. Павлус Рим жамоатидаги биродарларига шундай деган: «“Оғзингда бўлган каломни”, яъни Исо — бу Ҳазрат эканини очиқдан-очиқ эълон қилаётган бўлсанг ва Аллоҳ уни тирилтирганига чин қалбдан ишонсанг, қутқариласан. Сабаби, чин қалбдан ишонган киши одилликка эришади, ушбу имон ҳақида очиқдан-очиқ эълон қилган киши эса нажот топади» (Рим. 10:9, 10).

20 Яҳованинг Шоҳидлари эканмиз, ҳақиқатни топганимизга аминмиз ва бошқаларга Худонинг Шоҳлиги ҳақида таълим бериш шарафли эканини биламиз. Илойим, мақсадингиз, ўзгаларга фақатгина Муқаддас Китобдаги билимларни етказиш эмас, балки яшаш тарзингиз билан ҳам ҳақиқат йўлида эканингизга ишонтириш бўлсин.

^ 3- х.б. Шунингдек «Яҳованинг Шоҳидлари — Худо Шоҳлигининг хабарчилари» китобининг (рус) 191–198, 448–454- саҳ. қ.