Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) СЕНТЯБРЬ 2014

Энг охирги душман, ўлим йўқ қилинади

Энг охирги душман, ўлим йўқ қилинади

Энг охирги душман — ўлим йўқ қилинади. 1 КОР. 15:26

1, 2. Илк жуфтлик бошида қандай яшаган ва қанақа саволлар туғиляпти?

ОДАМАТО билан Момоҳаво яратилганида, уларнинг ҳеч қандай душмани бўлмаган. Улар жаннатда мукаммал инсонлар сифатида, Парвардигорнинг ўғли ва қизи каби У билан яқин муносабатларга эга бўлиб яшашдан завқланишган (Ибт. 2:7–9; Луқо 3:38). Аллоҳ уларга муҳим бир вазифа топширган (Ибтидо 1:28 ни ўқинг). Хўш, улар бу вазифани бажариш учун қанча умр кўриши керак эди? Улар «ер юзини тўлдириб, итоат эттириш» учун абадий яшашлари шарт эмас эди. Бироқ илк жуфтлик «ер юзида яшовчи ҳар турли жониворга» ғамхўрлик қилиш учун илалабад яшаши лозим бўлган. Улар ушбу вазифани абадий бажариб, қувониши мумкин эди.

2 Нега унда ҳозир вазият бошқача? Одамзоднинг бахтига зомин бўлаётган шу қадар кўп душманлар, улардан энг ваҳшийси ўлим қаердан пайдо бўлган? Худо бу душманларни қай йўсин йўқ қилади? Бу саволларнинг жавобларини Муқаддас Китобдан топишимиз мумкин.  Келинг, уларнинг асосийларини кўриб чиқайлик.

МЕҲРГА ТЎЛА ОГОҲЛАНТИРИШ

3, 4. а) Яҳова Одамато билан Момоҳавога нимани буюрди? б) Бу буйруққа бўйсуниш қанчалик муҳим эди?

3 Гарчи, илк жуфтлик абадий яшаш истиқболи билан яратилган бўлса-да, улар умр кўришлари учун айрим нарсаларни қилишлари керак эди. Масалан, нафас олишарди, еб-ичишарди ва ухлашарди. Энг муҳими эса, уларнинг ҳаёти Яратувчиси билан яхши муносабатларга эга бўлишга боғлиқ эди (Қонун. 8:3). Улар Худонинг йўл-йўриғини қабул қилибгина, роҳатланиб яшашлари мумкин эди. Яҳова буни Одаматога ҳали Момоҳавони яратмасидан олдин аён қилган. Қандай қилиб? «Худованди Карим одамга буюриб деди: “Сен бу боғнинг ҳар бир дарахтидан еявергин. Фақат яхши ва ёмонни билиш дарахтидан ема. Чунки ундан еган куниёқ ўласан”» (Ибт. 2:16, 17, Туркия 1998).

4 «Яхши ва ёмонни билиш дарахти», Аллоҳ нима яхши ва нима ёмон эканлигини белгилаш ҳуқуқига эга эканини кўрсатарди. Албатта, Одамато нима яхши ва нима ёмон эканини биларди, сабаби у Худонинг суратига кўра яратилиб, виждонга эга эди. Ўша дарахт илк жуфтлик ҳамиша Яҳованинг йўл-йўриғига муҳтож эканини билдириб турарди. Агар ундан ейишса, улар Худога худди: «Сенинг бошқарувингга муҳтож эмасмиз»,— деб айтгандай бўлишарди. Натижада, Аллоҳ огоҳлантирганидек, илк жуфтлик ва уларнинг болалари ўлишарди.

ЎЛИМ ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛГАН?

5. Илк жуфтлик қай йўсин итоатсизликка қўл урган?

5 Момоҳаво яратилгач, Одамато унга Тангрининг амрини айтган. Аёл уни яхши билган ва деярли сўзма-сўз такрорлаб берган (Ибт. 3:1–3). Момоҳаво бу жавобни илон, яъни энг эҳтиёткор жонивор орқали гапирган шахсга берган. Бу илон ортида турган Шайтон Иблис, қалбида худбин истаклар ва мустақиллик руҳи илдиз отишига йўл қўйган илоҳий зот эди (Ёқуб 1:14, 15 ни солиштиринг). Ўзининг ёвуз мақсадига эришиш учун, у Худони ёлғончи деб айблаган. Шунингдек у, Момоҳавони Тангрига итоат этмаса, ўлмаслигига, балки Худо каби бўлиб қолишига ишонтирган (Ибт. 3:4, 5). Аёл унга ишониб, мевадан ейиш билан ўзини мустақил эканини кўрсатди ва Одаматони ҳам худди шундай қилишга ундади (Ибт. 3:6, 17). Иблис уни алдади (1 Тимўтийга 2:14 ни ўқинг). Одамато бундай қилиш нотўғри эканини билса ҳам, хотинининг гапига кирди. Гарчи ўша илон дўстдек кўринган бўлса-да, Шайтон Иблис, ёлғон сўзлари қанчалар даҳшатли оқибатлар келтириши мумкинлигини билган шафқатсиз душман эди.

6, 7. Қандай қилиб Яҳова гуноҳкорларга қарши чиқарган ҳукмини амалга оширди?

6 Илк жуфтлик худбин ниятини кўзлаб, уларга ҳаётни ва бор нарсани ато этган Шахсга қарши исён кўтарди. Шубҳасизки, Яҳова нима юз берганидан хабардор бўлган (1 Сол. 28:9; Ҳикматлар 15:3 ни ўқинг). Бироқ ўша учта шахсга Унга нисбатан қандай муносабатда эканлигини кўрсатишларига йўл қўйган. Ота сифатида уларнинг қилмишидан Яҳованинг қалби эзилгани турган гап (Ибтидо 6:6 ни солиштиринг). Кейинчалик У, Ҳакам сингари гуноҳкорларга нисбатан адолат ила йўл тутган.

7 Худо Одаматога: «Ундан [яхши ва ёмонни билиш дарахтидан] еган куниёқ ўласан»,— деган. Одамато, бу «кун» сўзи остида 24 соат давом этадиган кун деб тушунгандир.  Тангрининг амрини бузгач, у Яҳова қуёш ботишидан олдин ҳаракатга тушишини кутган. «Оқшом пайти шабада эсиб турганда», Яҳова жуфтликка мурожаат қилди (Ибт. 3:8). У адолатли Ҳакам сифатида, биринчи улар нима деб айтишига қулоқ солди (Ибт. 3:9–13). Сўнг бу иккита гуноҳкорни ўлимга маҳкум этди (Ибт. 3:14–19). Худо уларни ўша заҳотиёқ ўлдирганда, Унинг инсоният борасидаги нияти амалга ошмай қоларди (Ишаё 55:11). Гарчи гуноҳнинг таъсири дарров намоён бўлишни бошлаган бўлса-да, Худо Одамато ва Момоҳавога яхшироқ келажак истиқболига эга бўладиган болаларни дунёга келтириши учун яшашларига йўл қўйди. Бу жуфтлик гуноҳ қилган куни, Худонинг назарида ўлган эди. Яҳова учун 1 000 йил бир кундай бўлгани боис, улар чиндан ҳам ўша куниёқ ўлишди (2 Бутр. 3:8).

8, 9. Одаматонинг гуноҳи болаларига қандай таъсир қилган? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)

8 Одамато билан Момоҳавонинг иши болаларига таъсир қилдими? Ҳа. Римликларга 5:12 да қуйидагича тушунтирилган: «Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳ орқали эса ўлим. Шу тариқа ўлим барча инсонларга ўтди, демак уларнинг барчаси гуноҳ қилган». Садоқатли Ҳобил биринчи бўлиб ўлган (Ибт. 4:8). Кейин, Одаматонинг фарзандлари ва неваралари улғайиб, ҳаётдан кўз юмган. Хўш, уларга гуноҳ ҳам, ўлим ҳам мерос бўлиб ўтганми? Ҳаворий Павлус: «Битта одамнинг итоатсизлиги кўпчиликни гуноҳкор қилиб қўйган»,— деб айтган (Рим. 5:19). Одаматодан мерос бўлиб ўтган гуноҳ ва ўлим инсониятнинг бераҳм душманларига айланган. Номукаммал одамлар ўз кучи билан улардан қутула олмайди. Гарчи, гуноҳ ва ўлим Одаматонинг болаларига қандай ўтганини аниқ тушунтириб бера олмасак-да, лекин унинг оқибатларини яққол кўра оламиз.

9 Шу боис, Муқаддас Китобда гуноҳ ва ўлим «жамики халқлар устидан кафан» бўлиб, «халқларни ўраган, элатлар устидаги ёпинчиқ» билан солиштирилган (Ишаё 25:7). Ушбу кафан ёки ёпинчиқ, бу чиқарилган ҳукм барча инсонларни тузоққа туширган. Шунинг учун: «Одамато дастидан ҳамма ўлимга дучор бўлган»,— деб бекорга айтилмаган (1 Кор. 15:22). Павлус шундай савол бергани табиий бўлиб чиқяпти: «Ўлимга дучор бўладиган мана шу танамдан мени ким қутқаради?» Хўш, буни кимдир қила оладими? * (Рим. 7:24).

ГУНОҲ ВА ЎЛИМ ЙЎҚ ҚИЛИНАДИ

10. а) Яҳова ўлимни йўқ қилишини қайси оятлар тасдиқламоқда? б) Ушбу оятлар Яҳова ва Исо ҳақида бизга нимани аён қилмоқда?

10 Дарҳақиқат, Яҳова Павлусни қутқара олади. Муқаддас Китобда қуйидагиларни ўқиймиз: «Ҳа, У ўлимни бутунлай ютиб юборади. Эгам Худо ҳамманинг кўз ёшларини артиб қўяди» (Ишаё 25:7, 8). Худди ота боласи азоб чекаётганининг сабабини бартараф этиб, кўз ёшларини артгани каби, Яҳова ҳам ўлимни йўқ қилишдан жудаям қувонади! Бунда Исо, Тангри билан ҳамкорлик қилади. 1 Коринфликларга 15:22 да шундай ёзилган: «Одамато дастидан ҳамма ўлимга дучор бўлганидек, Масиҳ туфайли ҳамма ҳаётга эга бўлади». Павлус ҳам: «Мени ким қутқаради?» — деб сўрагач, шундай дея давом этган: «Аллоҳга  шукрлар бўлсин, чунки У Ҳазратимиз Исо Масиҳ орқали мени қутқаради!» (Рим. 7:25). Шуниси аниқки, Яҳова илк жуфтлик гуноҳ қилгандан сўнг, одамзодни севишдан тўхтамаган. Одамато билан Момоҳавони яратишга Отасига кўмаклашган Исо Масиҳ ҳам инсониятни севади (Ҳик. 8:30, 31). Аммо қандай қилиб одамлар гуноҳ ва ўлимдан қутқарилади?

11. Яҳова инсониятга ёрдам бериш ниятида қандай чора кўрган?

11 Одамато гуноҳ қилганида, Яҳова уни ўлимга маҳкум этган. Оқибатда, барча инсонларга номукаммаллик ва ўлим мерос бўлиб ўтган (Рим. 5:12, 16). Римликларга 5:18 да: «Битта айб дастидан ҳар турли инсонлар ҳукм этилган»,— деб қаламга олинган. Яҳова Ўз меъёрларини бузмаган ҳолда одамзодга қай йўсин ёрдам бера оларди? Жавобни Исонинг қуйидаги сўзларидан топсак бўлади: «Инсон Ўғли... кўплар учун жонини тўлов сифатида бергани келган» (Мат. 20:28). Мукаммал инсон бўлгани учун, Исо Масиҳ тўлов тақдим эта олган. Хўш, бу тўлов қандай қилиб адолат ўрната оларди? (1 Тим. 2:5, 6).

12. Қайси тўлов Яҳованинг адолатига мувофиқ бўлган?

12 Исо мукаммал инсон сифатида абадий яшаши мумкин эди. Яҳова Одаматога ҳам шундай истиқболни туҳфа қилганди. Яҳованинг ниятига кўра, ер юзи Одаматонинг мукаммал авлодлари билан тўлиши керак бўлган. Отасини ва Одаматонинг авлодларини ниҳоятда севгани учун Исо ўз ҳаётини берган. Ҳа Исо, Одамато йўқотган ҳаётга тенг қийматдаги мукаммал ҳаётини қурбон қилган. Кейинроқ, Яҳова Ўғлини руҳий шахс сифатида ҳаётга қайтарган (1 Бутр. 3:18). Яҳова Ўз адолатига мувофиқ тарзда мукаммал шахс Исонинг ҳаётини тўлов ёки тенг қийматдаги баҳо сифатида қабул қилиб, Одаматонинг оиласини қайта сотиб олиши ва уларга отаси йўқотган истиқболни тақдим этиши мумкин эди. Муайян маънода, Исо Одаматонинг ўрнини эгаллади. Павлус буни қуйидагича тушунтирган: «“Биринчи одам — Одамато тирик жон бўлди”. Охирги Одам эса ҳаёт бахш этувчи руҳ бўлди» (1 Кор. 15:45).

Ҳаётдан кўз юмган илк одам Ҳобил, Исонинг тўловидан фойда кўради (13- хатбошига қ.)

13. «Охирги Одам» ҳаётдан кўз юмганлар учун нима қилади?

13 Яқин орада, «охирги Одам» бутун инсониятга «ҳаёт бахш этувчи руҳ» бўлади. Одамато авлодларининг аксарияти ҳаётга қайтарилади. Нега? Улар умр кўриб, ҳаётдан кўз юмишгани учун тирилишлари ва ер юзидаги ҳаётга қайтишлари лозим (Юҳан. 5:28, 29).

14. Инсоният мерос қилиб олган номукаммалликдан қандай халос бўла олади?

14 Инсоният, мерос қилиб олган номукаммалликдан қандай халос бўла олади? Буни амалга ошириш учун Яҳова самовий ҳукумат ўрнатди. Уни Исо ва инсонлар орасидан танланган 144 000 киши бошқаради (Ваҳий 5:9, 10 ни ўқинг). Исо билан ҳукмронлик қиладиган 144 000 киши, номукаммал инсон бўлиш нималигини билишади. Шу боис, минг йил давомида улар инсониятга ўз кучи билан енга олмаётган номукаммалликни мағлуб қилишга кўмаклашишади (Ваҳ. 20:6).

15, 16. а) Муқаддас Китобда «охирги душман — ўлим» дейилгани нимани назарда тутади ва у қачон йўқ қилинади? б) 1 Коринфликларга 15:28 га биноан, Исо нима қилади?

15 Минг йиллик бошқарувнинг охирида, итоаткор инсоният Одаматонинг гуноҳи дастидан пайдо бўлган барча душманлардан халос бўлади. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Одамато дастидан ҳамма ўлимга дучор бўлганидек, Масиҳ туфайли ҳамма ҳаётга эга бўлади. Ҳамма ўз навбати билан тирилади: Масиҳ биринчи  ҳосил, сўнг Масиҳнинг ҳозир бўлиш даврида, унга тегишли бўлганлар [у билан бошқарадиганлар] ҳаётга қайтишади. Охир-оқибат, у барча ҳукумату ҳокимиятларга ва бутун кучларга чек қўйиб, шоҳликни Отаси Худога топширади. Чунки Масиҳ, Тангри жамики душманларини унинг оёғи остига қўймагунча, подшоҳлик қилиши керак. Ўшанда, энг охирги душман — ўлим йўқ қилинади» (1 Кор. 15:22–26). Одаматодан мерос бўлиб ўтган ўлим бартараф этилади. Бутун инсониятни қамраб олган «ёпинчиқ» умрбод йўқ қилинади (Ишаё 25:7, 8).

16 Ҳаворий Павлус илоҳий илҳом остида ёзганларига қуйидаги сўзлар билан хотима ясаган: «Барча нарса унга тобе қилинганидан сўнг, Ўғил ҳам унга барча нарсани тобе қилдирган Аллоҳга тобе бўлади. Токи Аллоҳ барча нарсанинг ягона Эгаси бўлсин» (1 Кор. 15:28). Исонинг бошқарувидан кўзланган ният тўлиқ амалга ошади. Шундан сўнг, у мамнуният ила ҳокимиятни Яҳовага қайтариб, мукаммал инсоният оиласини Унга тақдим этади.

17. Шайтон билан нима содир бўлади?

17 Одамзоднинг азоб чекишига сабабчи бўлган Шайтон билан нима содир бўлади? Ваҳий 20:7–15 дан жавобини топишимиз мумкин. Барча мукаммал инсонларни сўнгги бор синаш учун Шайтонга изн берилади. Иблис ва унга эргашганлар бутунлай йўқ қилинади ва бу «иккинчи ўлимни» англатади (Ваҳий 21:8). Бу ўлимни йўқ қилишнинг ҳожати йўқ, чунки «иккинчи ўлимга» дучор бўлганлар ҳеч қачон тирилмайди. Агар Яҳовага садоқатли бўлсак, «иккинчи ўлим» бизга хавф солишидан қўрқмасак ҳам бўлади.

18. Яҳованинг Одаматога берган топшириғи қай йўсин амалга ошади?

18 Ўшанда, жамики одамзод мукаммал бўлиб, Яҳова томонидан абадий яшаш учун бутунлайин лойиқ топилади. Инсоният бахтига зомин бўлаётган барча душманлар бартараф этилади. Одаматога берилган топшириқ усиз амалга оширилади. Унинг авлодлари ерга ва барча жонзодларга ғамхўрлик қилишдан қувонч ҳис қилишади. Яқинда Яҳова, охирги душман, ўлимни йўқ қилишидан нақадар бахтиёрмиз!

^ 9- х.б. Олимларнинг, қарилик ва ўлимнинг сабабини тушунтириш ниятида қилаётган ҳаракатлари борасида «Муқаддас Китобни англамоқ» энциклопедиясида (ингл.) шулар ёзилган: «Улар, Яратувчининг Ўзи илк жуфтликни ўлимга маҳкум этганини ва инсонлар тушуна олмайдиган тарзда уни амалга оширганини назардан четда қолдиришяпти» (2- жилд, 247- саҳ.).