Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) АВГУСТ 2014

Яҳованинг ниятида аёлларнинг ўрни қандай?

Яҳованинг ниятида аёлларнинг ўрни қандай?

Аёлларнинг катта жамоаси хушхабарни элтади. ЗАБ. 67:12

1, 2. а) Худо Одаматога қандай совғалар берди? б) Нега Яҳова Одаматога хотинни ато этди? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)

ТАНГРИ ЯҲОВА ерни муайян ният билан, яъни уни «яшашга лойиқ қилиб яратган» (Ишаё 45:18). Унинг ердаги илк ижоди Одамато мукаммал бўлган ва Аллоҳ унга ажойиб уй Адан боғини берган. Одамато ҳайбатли дарахтлар, оқар ирмоқлар ва шўхлик қилаётган ҳайвонларни кўриб завқланган. Аммо унга яна нимадир етишмаган. Буни, Яҳова: «Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратаман»,— деган сўзларидан кўришимиз мумкин. Худо одамни қаттиқ ухлатиб қўйиб, унинг қовурғасидан биттасини олди ва ундан «хотин кишини яратди». Одамато уйғонганида, хотинини кўриб жуда бахтиёр бўлди! У шундай деб айтди: «Ниҳоят, бу менинг суякларимдан пайдо бўлган суякдир, менинг этимдан яралган этдир. У Хотин, деб аталгай, чунки у эркакдан яратилгандир» (Ибт. 2:18–23).

2 Худо аёлни Одаматога совға қилди ва аёл эри учун мукаммал ёрдамчи бўлди. Шунингдек у, фарзанд кўриш каби ўзгача шарафга муяссар эди. Дарҳақиқат «Одам хотинининг исмини Ҳаво (яъни Барҳаёт) қўйди, чунки у ҳамма ҳаёт эгаларининг онаси бўлди» (Ибт. 3:20, Туркия 1998). Худо илк инсон жуфтига нақадар ажойиб ҳадя ато этди! Улар бошқа мукаммал одамларни дунёга келтириш қобилиятига эга эдилар. Бу туфайли, ер  юзи мукаммал инсоният билан тўлиб, жаннатга айланиши ва улар бошқа барча тирик мавжудотларга ғамхўрлик қилиши кутиларди (Ибт. 1:27, 28).

3. а) Яҳованинг баракаларига эга бўлиш учун илк жуфтлик қандай йўл тутиши керак эди, аммо нима содир бўлди? б) Қайси саволларни кўриб чиқамиз?

3 Яҳованинг баракаларига эга бўлиш учун Одамато ва Момоҳаво Унга итоаткор бўлиб, ҳукмронлигини тан олишлари даркор эди (Ибт. 2:15–17). Шундагина, Худонинг уларга нисбатан ниятини амалга оширишлари мумкин бўлган. Афсуски, улар «алмисоқ илон» Шайтоннинг таъсирига берилиб, Аллоҳга қарши гуноҳ қилишди (Ваҳ. 12:9; Ибт. 3:1–6). Ушбу исён аёлларга қандай таъсир қилди? Ўтмишдаги художўй аёллар қандай йўл тутишган? Нима сабабдан замонавий масиҳий аёллар «катта жамоа» деб аталишади? (Заб. 67:12).

ИСЁННИНГ ОҚИБАТИ

4. Илк инсон жуфтлигининг гуноҳи учун ким масъулиятли эди?

4 Итоатсизлик қилганининг сабабини тушунтираётиб, Одамато шундай бўлмағур баҳона келтирган: «Сен берган бу хотин дарахтнинг мевасидан менга берди ва мен ҳам едим» (Ибт. 3:12). Одамато нафақат қилган гуноҳи учун масъулиятни зиммасига олмаган, балки барча айбни Худо берган аёлга тўнкаб, шу йўсин меҳрибон Парвардигорни айблаган. Уларнинг иккаласи ҳам гуноҳ қилган бўлса-да, қилмишлари учун масъулият Одаматонинг бўйнида эди. Шунинг учун, ҳаворий Павлус: «Битта одам [Одамато] дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳ орқали эса ўлим»,— деб ёзган (Рим. 5:12).

5. Инсоний бошқарув қандай оқибатларга олиб келди?

5 Одамато ва Момоҳаво, Яҳова уларнинг Ҳукмдори бўлишига муҳтож эмасмиз деган фикрга берилишган. Шу сабабли, ҳукмронлик ҳақидаги муҳим савол пайдо бўлган: «Ким бошқариш ҳуқуқига эга?» Бу саволга узил-кесил жавоб бериш учун, Худо муайян муддат давомида Ундан мустақил равишда ўзларини бошқаришларига йўл қўйди. У бундай бошқарув, муваффақиятга эришмаслигини биларди. Асрлар оша одамларнинг бошқаруви инсоният бошига бирин-кетин мусибатлар келтирди. Фақат ўтган асрнинг ўзида, 100 000 000 га яқин одам, шу жумладан бегуноҳ кишилар, аёл ва болалар урушлар оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бунинг бари «одам зоти... ўз қадамини ўзи бошқара олмаслигини» яққол тасдиқлади (Ерм. 10:23). Шуни инобатга олган ҳолда, Яҳова Ҳукмдоримиз эканлигини тан оляпмиз (Ҳикматлар 3:5, 6 ни ўқинг).

6. Кўп мамлакатларда аёлу қизларга қандай муносабатда бўлишади?

6 Шайтоннинг ҳукми остида бўлган бу дунёда эркаклар ҳам, аёллар ҳам азоб чекишмоқда (Воиз 8:9; 1 Юҳан. 5:19). Шундай бўлса-да, аёллар айрим зўравонлик турларининг қурбонига айланишмоқда. Дунё бўйлаб, деярли 30 фоиз аёллар эри ёки бирга яшайдиган киши томонидан ҳужумга дучор бўлишади. Айрим мамлакатларда ўғил болаларни афзал кўришади. Чунки улар катта бўлгач, авлодни давом эттиради ва ота-онаси ҳамда бува-бувисига ғамхўрлик қилади деб ҳисобланади. Яна бошқа жойларда қиз болаларни кераксиздай билиб, ўғил болаларга қараганда кўпроқ аборт қилишади.

7. Ҳам эркак, ҳам аёл учун Худо қандай асос солган?

7 Шубҳасизки, аёлларга ёмон муносабатда бўлишлари Яҳовага ёқмайди. У аёлларга адолат ва ҳурмат ила ёндашади. Унинг нуқтаи назарини, Момоҳавони қулга ўхшатиб эмас, балки мукаммал ва кўпгина фазилатларга эга қилиб яратганидан кўриш мумкин. У, Одаматони тўлдириб турадиган ажойиб ёрдамчи бўлган. Мана нима учун яратилишнинг олтинчи кунининг сўнгида Аллоҳ «Ўзи яратган ҳамма нарсага назар солди. Булар жуда ажойиб» эканини кўрди (Ибт. 1:31). Ҳа, Яҳова яратган «ҳамма нарса... жуда  ажойиб» эди. Ҳам эркак, ҳам аёл учун яхши асос солинганди.

ЯҲОВА ҚЎЛЛАБ- ҚУВВАТЛАГАН АЁЛЛАР

8. а) Одамларнинг кенг тарқалган хулқ-атворини таърифлаб беринг. б) Бутун тарих мобайнида Худо кимларга марҳаматини намоён этган?

8 Адан боғидаги исёндан кейин эркагу аёлларнинг хулқ-атвори ёмонлашиб борган ва сўнгги аср мобайнида эса, ҳар қачонгидан кўра разиллашган. Муқаддас Китобда, «охирзамонда» ёвуз хатти-ҳаракатлар авж олади деб башорат қилинган. Инсонларнинг қилмишлари шу қадар кенг тарқалиб кетганки, бу «ниҳоятда оғир кунлар» эканлигини тасдиқлаяпти (2 Тим. 3:1–5). Лекин инсоният тарихидан Сарвари Олам Яҳова Унга ишонган, қонунларига бўйсунган ва Уни Ҳукмдор деб тан олган эркагу аёлларга марҳаматини намоён этганини кўришимиз мумкин (Забур 70:5 ни ўқинг).

9. Тўфонда нечта одам омон қолган ва нега?

9 Аллоҳ Нуҳ пайғамбар давридаги зўравон дунёни Тўфон орқали йўқ қилганида, жуда оз кишилар сақланиб қолган. Унинг ака-ука ва опа-сингиллари ўшанда тирик бўлишган бўлса ҳам, тўфонда ўлиб кетишган (Ибт. 5:30). Бироқ тўфонда на эркак ва на аёллар омон қолган. Фақат Нуҳ, унинг хотини, учта ўғли ва уларнинг хотинлари тирик қолишган. Улар Худодан қўрқиб, Унинг иродасини бажаришгани учун ўлмаган. Ҳозир яшаётган миллиардлаб инсонлар, Яҳова қўллаб-қувватлаган ўша саккизта кишининг авлодидир (Ибт. 7:7; 1 Бутр. 3:20).

10. Нима учун Аллоҳ садоқатли бобокалонларнинг художўй хотинларини қўллаб-қувватлаган?

10 Йиллар ўтиб, садоқатли бобокалонларимизнинг художўй хотинларини ҳам Аллоҳ қўллаб-қувватлаган. Улар ҳаётига нолишмаган ва Яҳова уларга баракаларини ёғдирган (Яҳд. 16). Иброҳимнинг итоаткор хотини Сора, Ур шаҳридаги қулай ҳаётини қолдириб, ўзга юртда чодирларда мусофир бўлиб яшаганидан нолиб йиғлаганини тасаввур қилиш қийин. Аксинча, «Сора биби Иброҳим пайғамбарни “хўжайин” деб атаб, унга бўйсунган» (1 Бутр. 3:6). Шунингдек, Исҳоқнинг хотини Ривқони олайлик. У Яҳованинг ажойиб совғаси эди. Муқаддас Китобга биноан, Исҳоқ «уни жуда севарди. Шу тариқа Исҳоқ онасининг ўлимидан сўнг тасалли топди» (Ибт. 24:67). Бугунги кунда ҳам орамизда Сора ва Ривқо каби художўй аёллар борлигидан ниҳоятда бахтиёрмиз!

11. Иброний доялар қандай қилиб жасорат намоён этишган?

11 Мисрда қулликда бўлган йиллар давомида исроилликларнинг сони кўпайиб кетган ва фиръавн барча ўғил болаларни туғилиши билан ўлдиришни амр этган. Аммо ўша ерда иброний доялар Шифро ва Пуво бўлган ва эҳтимол улар бошқа дояларга бошчилик қилгандир. Бу аёллар фиръавндан кўра, Яҳовадан кўпроқ қўрқишгани учун болаларни ўлдиришдан жасорат ила бош тортишган. Кейинчалик Худо, уларни оилали қилиб мукофотлади (Чиқ. 1:15–21).

12. Добира ва Ёвел борасида нима диққатга сазовор?

12 Исроил ҳакамлари даврида, Худонинг марҳаматига эга бўлганлардан бири пайғамбар аёл Добира эди. У Барақ исмли ҳакамга далда бериб, исроилликлар зулмдан озод бўлишларига кўмаклашган. Бироқ Добира, канъонликлар устидан ғалаба қозониш шарафи Бараққа тегишли бўлмаслигини башорат қилган. Бунинг ўрнига у, Худо канъонликларнинг лашкарбошиси Сисарони «аёл кишининг қўлига беришини» айтган. Бу, исроиллик бўлмаган Ёвел исмли аёл уни ўлдирганида содир бўлган (Ҳак. 4:4–9, 17–22).

13. Муқаддас Китобда Обигайл ҳақида нима дейилган?

13 Обигайл мил. авв. 11- асрда яшаган садоқатли аёл бўлган. Қўпол, нодон ва тошбағир эри Наволдан фарқли ўлароқ, у фаросатли эди (1 Шоҳ. 25:2, 3, 25). Довуд  ҳамда унинг одамлари бир муддат Наволнинг мулкини ҳимоялашган, лекин улар озиқ-овқат сўрашганида, Навол «уларни ҳақорат қилган» ва ҳеч нарса бермаган. Бу Довудни шунчалик ғазаблантирганки, Навол ва унинг одамларини жазолашни режалаштирган. Обигайл буни эшитгач, Довуд ва у билан бўлганлар учун егулик ва бошқа ҳадялар олиб борган. Унинг доно ҳаракатлари туфайли Довуд Наволни ўлдирмаган (1 Шоҳ. 25:8–18). Кейинроқ, Довуд унга: «Бугун сени мен билан учраштирган Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!» — деб айтган (1 Шоҳ. 25:32). Наволнинг ўлимидан сўнг Довуд Обигайлга уйланган (1 Шоҳ. 25:37–42).

14. Шаллуннинг қизлари қандай ишда қатнашишган ва бугун ҳам художўй аёллар шунга ўхшаш қайси ишни бажаришяпти?

14 Бобилликлар мил. авв. 607 йили Қуддус ва маъбадни вайрон қилишганида кўплаб эркак, аёл ва болалар ўлдирилган. Мил. авв. 455 йили Нахимиё бошчилигида шаҳар деворлари қайта тикланган. Девор таъмирланишида ёрдам берганлар қаторида, Қуддус вилоятининг ярмини бошқарган Шаллуннинг қизлари ҳам бўлган (Нахим. 3:12). Улар тайёрлик ила қуллар қиладиган ишни қилишган. Бугунги кунда ҳам, дунё бўйлаб қурилиш ишларида қувонч ила қатнашаётган художўй аёлларни жуда қадрлаймиз.

ХУДОЖЎЙ АЁЛЛАР

15. Марям исмли аёлга Худо қандай шараф ато этган?

15 Яҳова анчагина аёлларга шарафли вазифалар топшириб, баракасини ёғдирган. Улардан бири Марям исмли бокира қиз бўлган. Юсуфга унаштирилган бир пайтда, Марям мўъжизавий тарзда муқаддас руҳ орқали ҳомиладор бўлган. Нима сабабли Худо, айнан Марямни Исонинг онаси сифатида танлаган? Мукаммал фарзандини болалигидан то улғайгунича яхши тарбиялаш учун Марям бебаҳо фазилатларга эга бўлгани турган гап. Ер юзида яшаган энг улуғ одамнинг онаси бўлиш нақадар катта шараф! (Мат. 1:18–25).

16. Исонинг аёлларга муносабатини кўрсатадиган мисол келтиринг.

16 Исо аёлларга нисбатан жуда меҳрибонбўлган. Масалан, 12 йилдан бери қон кетишидан азоб чеккан аёлни олайлик. У оломон ичидаги Исонинг орқасидан келиб, унинг кийимини ушлаган. Бу аёлга танбеҳ беришнинг ўрнига, Исо мулойимлик ила: «Синглим, ишончингиз туфайли соғайиб кетдингиз. Эсон-омон бориб, оғир дарддан фориғ бўлинг»,— деган (Марк 5:25–34).

17. Мил. 33 йил Ҳосил байрамида қандай мўъжизавий воқеа содир бўлган?

17 Исонинг издошлари бўлган баъзи аёллар, унга ва шогирдларига хизмат қилишган (Луқо 8:1–3). Мил. 33 йил Ҳосил байрамида тахминан 120 та эркагу аёлнинг устига ўзгача тарзда муқаддас руҳ ёғдирилган (Ҳаворийлар 2:1–4 ни ўқинг). Кўп йиллар олдин Яҳова қуйидаги сўзларни башорат қилган: «Ўз Руҳимни қуяман ҳар бир инсон устига, ваҳийлар келади йигитларингизга. Башорат қилурлар сизнинг ўғил-қизларингиз... Ўз Руҳимни қуяман ўша кунларда, ҳаттоки қулу чўриларингиз устига» (Йўэл 2:28, 29). Ҳосил байрамида содир бўлган ушбу мўъжизавий воқеа, Яҳова Ўз марҳаматини итоатсиз Исроилга эмас, эркагу аёллардан ташкил топган «Худонинг Исроилига» намоён этганининг исботи эди (Галат. 3:28; 6:15, 16). Биринчи асрда хизматда иштирок этган аёллар орасида, хушхабар воизи Филипнинг тўртта қизи ҳам бўлган (Ҳавор. 21:8, 9).

АЁЛЛАРНИНГ «КАТТА ЖАМОАСИ»

18, 19. а) Худо эркагу аёлларга қандай шараф берган? б) Сано бастакори хушхабарни эълон этаётган аёллар ҳақида нима деган?

18 Тахминан 1875 йилда бир неча эркагу  аёл ҳақ топинишга чуқур қизиқиш кўрсатган. Исо шундай башорат қилган: «Шоҳлик ҳақидаги хушхабар ҳамма халқларга шаҳодат берилиши учун бутун дунё бўйлаб ваъз қилинади. Ана ўшандагина охират бўлади». Ўша масиҳийлар, бу сўзлар амалга ошишида ҳозир иштирок этаётганларга йўл очиб беришган (Мат. 24:14).

19 Муқаддас Китоб Тадқиқотчиларининг кичик гуруҳи ўсиб, бугунги кунда Яҳованинг тахминан 8 000 000 Шоҳидига айланди. 11 000 000 дан зиёд бошқа одамлар Муқаддас Китобга қизиқиш кўрсатиб, Қутлуғ Кечлик маросимига ташриф буюришди. Кўп мамлакатларда уларнинг аксар қисмини аёллар ташкил этади. Қолаверса, бутун дунёдаги 1 000 000 дан ошиқ тўла вақтли ваъзгўйларнинг каттагина қисми ҳам аёллардан иборат. Дарҳақиқат, Яҳова садоқатли аёлларга сано бастакорининг қуйидаги сўзлари амалга ошишида иштирок этиш шарафини берган: «Раббийдан амр келади, аёлларнинг катта жамоаси хушхабарни элтади» (Заб. 67:12).

Хушхабарни эълон қилаётган аёллар чиндан ҳам «катта жамоа» (18-, 19- хатбошиларига қ.)

ХУДОЖЎЙ АЁЛЛАРНИ КУТАЁТГАН ҚУТ-БАРАКАЛАР

20. Қайси мавзуларни оилавий ёки шахсий тадқиқда муҳокама қилсак арзийди?

20 Муқаддас Китобда тилга олинган садоқатли аёлларнинг барчасини бу мақолада муҳокама қилишнинг иложи йўқ. Аммо ҳар биримиз, улар ҳақида Аллоҳнинг Каломида ва адабиётларимизда ўқишимиз мумкин. Масалан, Рутнинг садоқати борасида мулоҳаза юритсак бўлади (Рут 1:16, 17). Шунингдек, малика Эстер номи билан аталган Муқаддас Ёзувлардаги китобни ва у ҳақидаги мақолаларни ўқиш имонимизни мустаҳкамлайди. Буларни оилавий топинишда муҳокама қилишни режалаштириш катта фойда келтиради. Агар ёлғиз яшасак, ушбу мавзуларни шахсий тадқиқда кўриб чиқсак бўлади.

21. Художўй аёллар қийин дамларда Яҳовага содиқ эканини қандай намоён этишган?

21 Яҳова, масиҳий аёлларга ваъзгўйлик ишида барака бераётгани ва синовлар пайтида қўллаб-қувватлаётгани шубҳасиздир. Унинг ёрдами билан художўй аёллар, масалан фашизм ва коммунизм бошқаруви пайтида уларнинг аксарияти азоб чеккан ва ҳатто Худога қулоқ солишгани учун ҳаётларини йўқотган бўлса ҳам, садоқатини сақлаб қолган (Ҳавор. 5:29). Ўтмишда бўлгани каби бугун ҳам, опа-сингилларимиз ва барча имондошларимиз Аллоҳнинг ҳукмдорлигини қўллаб-қувватламоқда. Натижада, қадимги Исроил халқи билан бўлганидек, Яҳова уларнинг ўнг қўлини ушлаб: «Қўрқма, Ўзим ёрдамга келаман»,— демоқда (Ишаё 41:10–13).

22. Келажакдаги қайси баракаларга кўз тикишимиз мумкин?

22 Яқин келажакда, художўй эркагу аёллар ер юзини жаннатга айлантиришади ва миллионлаб тирилганларга Яҳованинг ниятлари ҳақида билиб олишларига ёрдам беришади. Ҳозирча эса, эркак ёки аёл бўлишимиздан қатъи назар келинг, «биргаликда» Унга хизмат қилиш шарафини қадрлайлик! (Заф. 3:9).