Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) АВГУСТ 2014

Худонинг Каломини қўлланг. Зеро, у жонлидир!

Худонинг Каломини қўлланг. Зеро, у жонлидир!

Худонинг каломи жонли бўлиб, кучли таъсирга эга. ИБРОН. 4:12

1, 2. Яҳова Мусога қандай вазифа берган ва уни нимада ишонтирган?

АЙТАЙЛИК, сиз Яҳова халқининг манфаатини кўзлаб, энг қудратли ҳокимнинг олдига борасиз. Хўш, ўзингизни қандай ҳис қиласиз? Эҳтимол, ҳаяжонланиб, ўзингизга ишонмай қўрқиб турарсиз. Унга айтадиган гапларингизни қандай қилиб тайёрлайсиз? У билан Қодир Аллоҳнинг вакили сифатида суҳбатлашиш учун, сўзларингизни қай йўсин ишончли қила оласиз?

2 Мусо пайғамбар айнан шундай вазиятда бўлган. Яҳова у ҳақида «ер юзида камтарликда унга тенг келадигани йўқ эди», деган бўлса-да, уни Исроил халқини Миср зулми ва қуллигидан қутқариш учун фиръавн ёнига юборган (Саҳ. 12:3). Воқеалар, фиръавн қўпол ва такаббур бўлганини тасдиқламоқда (Чиқ. 5:1, 2). Ҳа, Яҳова Мусо фиръавнга бир неча миллион қулларини юртидан қўйиб юборсин, деб буюришини хоҳлаган. Шу боис ҳам, Мусо Яҳовага: «Мен ким бўлибманки, фиръавннинг ҳузурига бориб Исроил халқини Мисрдан олиб чиқсам?!» — деди. У ўзига ишонч ҳосил қилмай, қобилиятсиз деб билган. Бироқ Худо, уни ёлғиз қолмаслигига ишонтириб: «Мен сен билан бўламан»,— деб айтган (Чиқ. 3:9–12).

3, 4. а) Нега Мусо қўрққан? б) Мусонинг қийинчилиги сизга қайси жиҳати билан тааллуқли бўлиши мумкин?

3 Нега Мусо қўрққан? Эҳтимол Мусо, фиръавн уни Тангри Яҳованинг вакили сифатида қабул қилмаслиги ёки писанд  қилмаслигидан қўрққандир. Қолаверса, ўз халқи ҳам Яҳова унга уларни Мисрдан олиб чиқиш вазифасини берганига ишонмаслигидан ҳайиққандир. Шу боис у, Яҳовага: «Исроил халқи гапимга қулоқ солмасдан: “Эгамиз сенга зоҳир бўлмаган”, деб менга ишонмаса, унда нима қиламан?» — деган (Чиқ. 3:15–18; 4:1).

4 Яҳова Мусога берган жавоби ва содир бўлган воқеалар ҳар биримиз учун муҳим сабоқ бўла олади. Тўғри, сиз ҳеч қачон қудратли ҳоким олдида турмассиз. Лекин, кунда учратадиган оддий одамларга Худо ва Унинг Шоҳлиги тўғрисида айтишга қийналаётган бўлсангизчи? Унда, келинг, Мусонинг мисолидан нимага ўрганишимиз мумкинлигини билиб олайлик.

«ҚЎЛИНГДАГИ НИМА?»

5. Яҳова Мусога қандай қобилият берган ва қандай қилиб бу, қўрқувни енгишига кўмаклашган? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)

5 Мусо, унинг сўзларига жиддий муносабат кўрсатилмаслигидан қўрқаётганини айтганида, Худо уни олдинда кутаётган воқеаларга тайёрлаган. Чиқиш 4:2–5 да қуйидагича ёзилган: «“Қўлингдаги нима?” — деб сўради Эгамиз. “Таёқ”,— деб жавоб берди Мусо. “Таёқни ерга ташла!” — деб амр қилди Эгамиз. Мусо таёқни ерга ташлаган эди, таёқ илонга айланиб қолди. Мусо дарров илондан ўзини олиб қочди. Эгамиз яна Мусога: “Қўлингни узатиб, илоннинг думидан ушла!” — деб амр берди. Мусо қўлини узатиб, илоннинг думидан ушлаган эди, шу заҳоти илон Мусонинг қўлида яна таёққа айланиб қолди. “Шу мўъжизани кўрсатасан!” — деб амр берди Эгамиз... Мен сенга зоҳир бўлганимга ишонсинлар». Худонинг қудрати билан Мусонинг қўлидаги таёқ илонга айланган! Бир ўйлаб кўринг, яна нима ҳам ушбу мўъжиза каби, Мусо Тангрининг хабарчиси ҳамда вакили эканини исботлай оларди?! Яҳова унга: «Бу таёғингни қўлингга ол, бу мўъжизаларни таёқ орқали кўрсатасан»,— деган (Чиқ. 4:17). Қўлидаги Худонинг қудратидан далолат берадиган бундай исбот туфайли, Мусо олға босиб, ҳақ Таолонинг вакили эканини Исроил халқи ва фиръавн олдида ишонч билан кўрсата олган (Чиқ. 4:29–31; 7:8–13).

6. а) Ваъзгўйлик хизматида қўлимизда нима бўлиши керак ва нега? б) Қандай қилиб «Худонинг каломи жонли» ва «кучли таъсирга эга» бўла олишини тушунтиринг.

6 Муқаддас Китобдаги хабарни баҳам кўришга борганимизда, бизга ҳам: «Қўлингдаги нима?» — деган савол беришлари ҳеч гап эмас. Кўпинча, қўлимизда Муқаддас Китоб бўлиб, биз уни қўллашга тайёр турамиз. Гарчи, баъзилар Муқаддас Китобни оддий бир китоб деб билса ҳам, Яҳова илоҳий илҳоми остида ёзилган Ўзининг Каломи орқали бизга мурожаат қиляпти (2 Бутр. 1:21). Бу китоб шунингдек, Худонинг Шоҳлиги бошқаруви остида нималар юз беришини кўрсатадиган ваъдаларга бой. Шу боис, ҳаворий Павлус: «Худонинг каломи жонли бўлиб, кучли таъсирга эга»,— дея ёзган (Ибронийларга 4:12 ни ўқинг). Қизиқ, Худонинг Каломи қайси маънода жонли? Яҳованинг барча ваъдалари амалга ошиб келмоқда ва буткул муваффақиятга эришади (Ишаё 46:10; 55:11). Агар инсон, Яҳованинг Каломи ҳақидаги ушбу ҳақиқатни тушунса, Муқаддас Китобда ўқиган нарсалари ҳаётида кучли таъсирга эга бўлади.

7. Қандай қилиб «ҳақиқат каломини тўғри етказа» оламиз?

7 Тангри Яҳова қўлимизга берган жонли Каломи ёрдамида, биз айтаётган хабар ишончга сазовор ва Ундан эканини исботлай оламиз. Павлус Тимўтийга таълим бераётганда, уни «ҳақиқат каломини тўғри етказишга» ундагани ажабланарли эмас (2 Тим. 2:15). Хўш, Павлуснинг маслаҳатини қандай қўллай оламиз? Бунга, ўзгаларга ўқиб берадиган оятларни пухта танлаш орқали эришамиз. Мақсадимиз, бизни тинглаётган кишиларнинг қалбига таъсир қилишдан иборат. 2013 йили чоп этилган букламалар бунга эришишимизга кўмаклашади.

ПУХТА ТАНЛАНГАН ОЯТЛАРНИ ЎҚИНГ

8. Бир хизмат нозири букламалар тўғрисида нима деб ёзган?

8 Бу янги букламаларнинг ҳаммаси бир хил  шаклда. Шунинг учун, улардан бирини қўллашга ўргансак, ҳаммасидан фойдалана оламиз. Уларни қўллаш осонми? Гавайидаги (АҚШ) битта хизмат нозири шундай деб ёзган: «Ушбу янги букламалар, ҳам уйма-уй ваъз қилишда, ҳам кўчама-кўча шоҳидлик беришда шу қадар самарали бўлишини хаёлимизга ҳам келтирмагандик». Букламаларнинг тузилиши туфайли, одамлар янада хоҳиш билан жавоб беришаётганини ва кўпинча мазмунли суҳбат қурилишга замин яратилаётганини айтган. Унинг фикрича, букламаларнинг муқовасидаги саволлар ва тахминий жавоблар келтирилгани учун шундай юз бермоқда. Қолаверса, уй эгаси нотўғри жавоб бериб қўйиш ҳақида ташвишланмайди.

9, 10. а) Қандай қилиб букламаларнинг тузилиши Муқаддас Китобни қўллашимизга кўмаклашади? б) Букламаларнинг қай биридан муваффақият ила фойдаланяпсиз ва нима учун?

9 Ҳар бир букламада, ўқиб беришимиз мумкин бўлган яхши танланган оятлар бор. Масалан, «Азобларнинг охири борми?» номли букламани олайлик. Уй эгаси ушбу саволга «ҳа», «йўқ» ёки «балки» деб жавоб беришидан қатъи назар, кейинги саҳифасини очиб, шунчаки: «Бу ерда Муқаддас Китобда нима дейилгани ҳақида ёзилган»,— деса бўлади. Сўнг эса, Ваҳий 21:4 ни ўқиб беринг.

10 Шу каби, «Муқаддас Китоб ҳақида қандай фикрдасиз?» номли букламадан фойдаланганда, уй эгаси у ердаги учта жавобдан қай бирини танламасин, букламанинг кейинги бетини очиб, шундай деса бўлади: «Худонинг Каломида айтилишича, “ҳар бир Муқаддас Ёзув Худо томонидан илҳомлантирилган”». Қолаверса, сиз: «Чиндан ҳам, у ердан анчагина нарсани билиб олишимиз мумкин»,— деб қўшиб қўйсангиз бўлади. Сўнг, Муқаддас Китобингизни очиб, 2 Тимўтийга 3:16, 17 ни ўқиб беринг.

11, 12. а) Хизматда букламалардан фойдаланиб, қай йўсин мамнуният ҳис қила оласиз? б) Такрорий ташрифга тайёрланиш учун букламалар қандай қўл келади?

11 Уй эгасининг муносабатига қараб, букламадаги қанча маълумотни ўқиб беришни ва муҳокама қилишни аниқлашингиз мумкин. Одам букламани оладими ёки йўқми, унга илк ташрифдаёқ Худонинг Каломидан бор-йўғи бир ёки иккита оятни ўқиб берсангиз ҳам мамнуният ҳис қиласиз. Кейинчалик эса, суҳбатни давом эттиришингиз мумкин.

12 Ҳар бир букламанинг охирги бетидаги «Бу ҳақда ўйланг» номли сарлавҳа остида, такрорий ташрифда қўллаш мумкин бўлган савол ва оятлар келтирилган. «Келажак борасида қандай фикрдасиз?» букламада такрорий ташриф учун мўлжалланган қуйидаги савол бор: «Худо дунёмизни қандай қилиб яхши  томонга ўзгартиради?» У ерда Матто 6:9, 10 ва Дониёр 2:44- оятлар ҳавола қилинган. «Ўлганлар яна яшаши мумкинми?» букламада эса: «Нега биз қариб ўламиз?» — деган савол ва Ибтидо 3:17–19 ҳамда Римликларга 5:12- оятлар ҳавола қилинган.

13. Букламалар ёрдамида Муқаддас Китоб тадқиқини қандай бошлаш мумкинлигини тушунтиринг.

13 Ушбу букламаларни, Муқаддас Китоб тадқиқини бошлашга кўмаклашадиган воситадек қўлланг. Уй эгаси, букламанинг охирги саҳифасидаги кодни сканер қилиб, веб-сайтимизга кириши мумкин. Сайтда, у киши Муқаддас Китоб тадқиқини бошлашга таклиф этилади. Букламаларда шунингдек, «Худодан келган хушхабар» номли рисолага ва ундаги муайян дарсга ишора қилинади. Масалан, «Дунёни аслида ким бошқаряпти?» букламада ўша рисоланинг 5- дарсига йўналтирилади. «Оилавий бахтнинг сири нимада?» букламада эса, эътиборимиз рисоланинг 9- дарсига қаратилади. Бу букламалар, биринчи ва кейинги ташрифларда Муқаддас Китобдан фойдаланишимиз учун ёрдамлашишга мўлжалланган. Шу тарзда, анчагина тадқиқлар бошлашимиз мумкин. Яна қандай қилиб, хизматингизда Худонинг Каломини самарали қўллай оласиз?

АТРОФДАГИЛАРНИ ҚИЗИҚТИРАДИГАН САВОЛЛАРНИ МУҲОКАМА ҚИЛИНГ

14, 15. Хизматингизда Павлуснинг мисолига қандай эргаша оласиз?

14 Павлус хизматида «иложи борича кўпроқ одамларга» ваъз қилишни жуда ҳам хоҳлаган (1 Коринфликларга 9:19–23 ни ўқинг). Қизиғи шундаки, Павлус яҳудийларни, Таврот қонунига тобе бўлганларни, тобе бўлмаганларни ва заифларни ҳам жалб қилиш умидида эди. Дарҳақиқат, у «ҳеч бўлмаса айримларни қутқариб қолай деб, ҳар турли инсонларга» хушхабарни етказишни истаган (Ҳавор. 20:21). Ҳудудимиздаги «ҳар турли одамлар» билан хушхабарни баҳам кўришга тайёрланаётиб, қай йўсин Павлуснинг мисолига эргаша оламиз? (1 Тим. 2:3, 4).

15 «Илоҳий хизматимиз»да ҳар ой тахминий муқаддималар чоп этилади. Уларни машқ қилинг. Агар, ҳудудингиздаги инсонларни бошқача мавзулар қизиқтираётган бўлса, уларнинг эҳтиёжларига мос келадиган муқаддималар тузинг. Атрофингиздаги воқеалар, одамлар ва уларнинг аксариятини нималар ташвишлантираётгани ҳақида фикр юритинг. Кейин эса, уларнинг эҳтиёжларини инобатга олиб, оят танланг. Бир туман нозири хотини билан бирга, бошқаларнинг эътиборини Муқаддас Китобга қандай қаратаётгани борасида шундай деб бўлишди: «Уй эгаларининг кўпи, агар биз қисқа ва мавзу бўйича гапирсак, битта оят ўқишимизга рози бўлишади. Одатий салом-аликдан сўнг, қўлимизда очиқ турган Муқаддас Китобдан оят ўқиб берамиз». Келинг, ҳудудингизда қўллашингиз мумкин бўлган ҳамда ваъзгўйликда синовдан ўтган айрим мавзу, савол ва оятларни кўриб чиқайлик.

Хизматингизда Муқаддас Китоб ва букламалардан самарали фойдаланяпсизми? (8–13- хатбошиларига қ.)

16. Хизматда Ишаё 14:7 ни қандай қўллаш мумкинлигини тушунтиринг.

16 Зўравонлик кенг тарқалган ҳудудда яшасангиз, кишига қуйидагиларни айтишингиз мумкин: «Кунларнинг бирида, газетанинг бош саҳифасида: “Жамики замин тинч, осуда, улар севинч ила қўшиқ айтмоқда”,— деб ёзилганини тасаввур қила оласизми? Бу, Худонинг Каломидаги Ишаё 14:7 да ёзилган. Муқаддас Китобда келажагимизда тинч давр келиши борасида Аллоҳнинг кўпгина ваъдалари қаламга олинган». Кейин эса, Муқаддас Китобдан ушбу ваъдаларнинг бирини ўқиб беришни таклиф қилинг.

17. Суҳбатингизда Матто 5:3 ни қай йўсин қўллай оласиз?

17 Агар ҳудудингизда, эркак кишилар оиласини боқишга қийналаётган бўлса, шундай савол беришингиз мумкин: «Сизнингча, оила бахтли бўлиши учун одам қанча пул топиши керак?» Жавобини тинглагач: «Кўпгина эркаклар жуда яхши даромад кўришади, лекин оиласи барибир қониқмайди. Демак, аслида оиласи нимага муҳтож?» — дея сўрашингиз мумкин. Сўнг, Матто 5:3 ни ўқиб, Муқаддас Китоб тадқиқини таклиф қилинг.

18. Ўзгаларга далда бериш ниятида Еремиё 29:11 ни қандай қўллашингиз мумкин?

 18 Атрофингиздаги одамлар юз берган фожиа дастидан азоб чекаётган бўлишса-чи? Муқаддимани шундай бошлашингиз мумкин: «Сизникига далдали хабар билан келдим (Еремиё 29:11 ни ўқинг). Эътибор бердингизми, Аллоҳ биз учун учта нарсани хоҳлаяпти? Фаровонлик, келажак ва умид. Унинг Ўзи бизга яхши ҳаёт тилаётганини билиш, нақадар зўр, шундай эмасми?! Лекин бунинг иложи борми?» Кейин эса, унинг эътиборини «Худодан келган хушхабар» рисоласидаги мос келадиган дарсга қаратишингиз мумкин.

19. Диндор инсонлар билан Ваҳий 14:6, 7 ни қандай муҳокама қилиш мумкинлигини тушунтиринг.

19 Ҳудудингизда диндор инсонлар яшаса-чи? Унда, суҳбатни қуйидагича бошласангиз бўлади: «Айтайлик, бир фаришта сизга мурожаат қилди, уни тинглайсизми? (Ваҳий 14:6, 7 ни ўқинг). Фаришта қайси муҳим хабарни етказяпти? Унинг айтишича, “осмону ерни, денгизу булоқларни Яратган “Аллоҳдан қўрқиш керак. Сизнингча, Ундан чиндан ҳам қўрқишимизни қандай кўрсата оламиз?» Жавобини тинглаб, миннатдорчилик билдиринг ва Қонунлар 6:2 ни ўқинг. У ерда қуйидагилар ёзилган: «Мен сизларга берадиган фармон ва амрларга ўзларингиз, фарзандларингиз, набираларингиз риоя қилинглар. Бир умр Эгангиз Худодан қўрқинглар, шунда умрингиз узоқ бўлади». Кейин, мана шуларни қўшиб айтарсиз: «Қаранг, Аллоҳдан қўрқиш, Унинг амрларига риоя қилиш демакдир. Лекин кўпчилик, Худонинг энг муҳим амри, Уни бутун қалб билан севиш эканини билмайди». Кейинги сафар келиб, Аллоҳни севишимизни қандай кўрсатишимиз мумкинлигини муҳокама қилсангиз бўлади.

20. а) Ҳикматлар 30:4 ни қўллаб, Худонинг шахсиятини қай йўсин тушунтира оламиз? б) Хизматда қайси оятдан фойдаланиб, яхши натижаларга эришяпсиз?

20 Ёшлар билан эса, суҳбатни шундай бошлаш мумкин: «Сизга жуда муҳим саволлардан иборат бир оятни ўқиб бермоқчиман (Ҳикматлар 30:4 ни ўқинг). Ҳеч бир инсон буларни қила олмайди, демак фақатгина Яратган Эгамиз буларни бажаришга қодир *. У қандай Шахс эканини биласизми? Сизга буни Муқаддас Китобдан жону дилим билан кўрсатардим».

ХИЗМАТИНГИЗДА ХУДО КАЛОМИНИНГ ҚУДРАТИНИ ҚЎЛЛАНГ

21, 22. а) Қандай қилиб пухта танланган оят инсоннинг ҳаётини ўзгартиришга қодир? б) Хизматда нима қилишга қарорингиз қатъий?

21 Одамлар, сиз пухта танлаган оятга қандай муносабат билдиришини олдиндан билмайсиз. Мисол учун, Австралияда иккита ваъзгўй бир уй эшигига таққилатиб, уларнинг бири уй эгаси бўлган аёлдан: «Худонинг исмини биласизми?» — деб сўрабди. Кейин бир оятни ўқиб берибди (Забур 83:18, ЯДТ [82:19]). Уй эгаси қуйидагича бўлишди: «Бу янгилик мени ҳайратда қолдирди. Улар кетиб бўлгач, бу исмни Муқаддас Китобнинг бошқа таржималари билан солиштириб, луғатда ҳам текшириб кўрмоқчи бўлдим. Шунда, 56 км узоқликда жойлашган китоблар сотиладиган бир дўконга бордим. Худонинг исми Яҳова эканида амин бўлгач, яна нималарни билмас эканман, деб ўйланиб қолдим». Тез орада, ўша аёл ва унинг бўлажак эри Муқаддас Китоб тадқиқини бошлашди. Кейинчалик эса, сувга чўмишди.

22 Муқаддас Китоб, уни ўқиган ва Яҳованинг жонли ваъдаларига ишонч ҳосил қилаётган кишиларнинг ҳаётини ўзгартиришга қодир (1 Салоникаликларга 2:13 ни ўқинг). Муқаддас Китобдаги хабар, биз ўзга кишининг қалбига таъсир қилиш учун айтишга ҳаракат қилган ҳар қандай сўздан ҳам анча қудратлидир. Шунинг учун, ҳар бир фурсатдан фойдаланиб, Худонинг Каломини қўллашимиз лозим. Зеро, у жонлидир!

^ 20- х.б. «Қўриқчи минораси»нинг (рус) 1989 йил 15 июнь сонидаги 23- саҳ. «Ўқувчиларнинг саволлари» номли мақолага қ.