Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) АВГУСТ 2014

Биродарларингизни қўллаб-қувватланг

Биродарларингизни қўллаб-қувватланг

БУТРУС Исони танимайман, деб тонгандан кейин аччиқ йиғлаган. Лекин ҳаворий маънан тикланиш учун қаттиқ курашган. Шу сабабли, Исо бошқаларга ёрдам бериш мақсадида Бутрусдан фойдаланмоқчи бўлган. Исо унга шундай деган: «Сен эса тавба қилганингдан кейин, биродарларингни қўллаб-қувватлагин» (Луқо 22:32, 54–62). Вақт ўтиб Бутрус, илк имонлилар жамоатининг устунларидан бири бўлган (Галат. 2:9). Шу каби илгари оқсоқол бўлган биродар, яна вазифасини зиммасига олиб, имондошларини маънан қўллаб-қувватлашдан қувонч топиши мумкин.

Баъзи биродарлар оқсоқоллик вазифаларидан озод этилган ва бунинг дастидан ўзларини оқсоқол бўлиб хизмат қилишга нолойиқ деб ҳис қилишади. Жанубий Африкада 20 йилдан зиёд оқсоқол бўлиб хизмат қилган Жулио * шундай деб бўлишди: «Нутқлар тайёрлаш, имондошлардан ҳол-аҳвол сўраш ва уларга далдали ташрифлар қилиш, ҳаётимнинг мазмунига айланган эди! Афсуски, буларнинг ҳаммасидан маҳрум бўлдим. Бу ҳаётимдаги энг аянчли давр эди». Бугунги кунда Жулио яна оқсоқол бўлиб хизмат қиляпти.

«СИНОВЛАРНИ ҚУВОНЧ БИЛАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГЛАР»

Исонинг шогирди Ёқуб шундай деб ёзган: «Биродарларим, бошингизга тушаётган турли синовларни қувонч билан қабул қилинглар» (Ёқб. 1:2). У номукаммаллигимиз ҳамда таъқиблар дастидан пайдо бўлаётган қийинчиликларга ишора қилган. У шунингдек, тана эҳтирослари, юзхотирчилик ва шу каби иллатларни ҳам эслатиб ўтган (Ёқб. 1:14; 2:1; 4:1, 2, 11). Яҳова бизга танбеҳ берганида, бу оғир кечиши мумкин (Иброн. 12:11). Лекин бундай қийинчиликлар хурсандчиликни ўғирламаслиги керак.

Гарчи жамоатдаги масъулиятли вазифалардан бўшатилсак-да, имонимиз ҳамда Яҳовага бўлган  севгимиз қанчалик кучли эканини текширишга имконимиз бўлади. Шунингдек, илоҳий хизматдаги ниятларимиз текширилади. Шарафли вазифаларга шахсий манфаатимизни кўзлаб интиляпмизми ёки Худога бўлган севги ва жамоат Унга тегишли бўлиб, имондошлар ғамхўрликка муҳтож эканини тушунган ҳолда бунга эришмоқчимизми? (Ҳавор. 20:28–30). Илгари оқсоқол бўлган биродарлар илоҳий хизматини қувонч билан давом эттириб, Яҳовага бўлган севгилари самимий эканини ҳаммага, шу жумладан Шайтонга ҳам исботлашмоқда.

Шоҳ Довуд жиддий гуноҳлар қилиб танбеҳ олганида, маслаҳатга қулоқ солди ва натижада кечирилди. У шундай деб куйлаган: «Итоатсизлиги кечирилганлар бахтлидир, Эгамиз кимнинг гуноҳидан ўтган бўлса, ўша инсон бахтлидир. Эгамиз кимнинг айбини ёзмаган бўлса, ўша инсон бахтлидир, руҳида ҳийла бўлмаганлар бахтлидир» (Заб. 31:1, 2). Танбеҳ Довудга фойда келтириб, Худонинг халқига янада яхши чўпонлик қилишига кўмаклашди.

Аксарият вазиятларда қайта оқсоқол бўлган биродарлар илгаригига қараганда, яхшироқ чўпонлик қилишади. Буни бошдан кечирган бир оқсоқол: «Ҳозир мен, хатога йўл қўйганларга қандай ёрдам беришни ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ тушунаман»,— деб айтди. Бошқаси эса: «Энди биродарларга хизмат қилишни ҳамма нарсадан ҳам муҳим деб биламан»,— деди.

СИЗ БУНИНГ УДДАСИДАН ЧИҚА ОЛАСИЗ

Сано бастакори: «Эгамизнинг ғазаби бир лаҳза давом этади, лутфу карами бир умр тугамасдир»,— деб ёзган эди (Заб. 29:6). Шундай экан, Аллоҳ жиддий гуноҳ қилган инсонга бошқа ишонмайди деб ўйламайлик. Узоқ вақт оқсоқол бўлиб, вазифаларидан маҳрум бўлган Рикардо шундай деди: «Хатойим дастидан кўнглим қаттиқ ўксиганди. Кўп йиллар давомида ўзимга ишончни йўқотганим учун нозир сифатида биродарларга хизмат қилолмайман, деб ўйлаганман. Бошқаларнинг ишончини оқлай олишимга кўзим етмаётган эди. Шунга қарамасдан, мен бошқаларга ёрдам беришдан хурсанд эдим, Муқаддас Китоб тадқиқларини олиб борардим, Йиғилиш Залига келган имондошларга далда берардим ва улар билан ваъзгўйлик хизматида ҳамкорлик қилардим. Буларнинг бари ўзимни дадил ҳис қилишимга кўмаклашди. Ҳозир мен яна оқсоқол бўлиб хизмат қиляпман».

Яҳова, биродарлар хизмат қилиш истагини ва қувончини тиклашига ёрдам беради

 Гина-кудурат сақлаш, биродар оқсоқол бўлиб хизмат қилишига тўсқинлик қилиши мумкин. Бундай вазиятда, Довуддан ўрнак олиш мақтовга сазовордир! У ғазабга минган шоҳ Шоулдан қочиб юрган. Шоулдан қасд олишга қулай имконият пайдо бўлганда ҳам, у бундай қилишдан бош тортган (1 Шоҳ. 24:5–8; 26:8–12). Ҳатто Шоул жангда ҳалок бўлганида, Довуд уни ва унинг ўғли Йўнатанни «азиз ва дилкаш» дея улар учун аза тутган (2 Шоҳ. 1:21–23). Довуд юрагида гина-кудурат сақламаган.

Агар сиз тушунмовчиликдан ёки адолатсизликдан азият чекаётган бўлсангиз, гина-кудурат сизни енгишига йўл қўйманг. Масалан, Британияда салкам 30 йил оқсоқол бўлиб, вазифаларидан озод этилган Уильям, баъзи оқсоқоллардан хафа бўлган. Ўзини қўлга олишга Уильямга нима ёрдам берган? «Муқаддас Китобдаги Аюб китобини ўқиш»,— деди у. Гапини давом эттириб, у шуларни айтди: «Агар Яҳова Аюбга учта дўсти билан ўзаро тинчликни сақлашига кўмаклашган бўлса, демак менга ҳам оқсоқоллар билан ҳамжиҳатликни сақлашга ёрдам беради!» (Аюб 42:7–9).

АЛЛОҲ, ҚАЙТА ОҚСОҚОЛ БЎЛГАНЛАРГА БАРАКА БЕРЯПТИ

Агар Худонинг халқига бошқа чўпонлик қилишни истамаётган бўлсангиз, бунинг сабаби тўғрисида мулоҳаза юритиш оқилона бўларди. Бошингиз муаммолардан чиқмаяпти? Ёки ҳаётингизда бошқа нарсалар муҳимроқ бўлиб қолдими? Ёхуд ўзгаларнинг камчиликлари дастидан кўнглингиз совидими? Сабаби қандай бўлмасин, оқсоқоллик вазифаси имондошларингизга турли ёрдам кўрсатишга яхши имкон беришини унутманг. Масалан, нутқларингиз уларнинг имонини мустаҳкамлайди, ўрнагингиз тасалли бахш этади, далдали ташрифларингиз эса қийинчиликларни енгишига ёрдам беради. Садоқатли оқсоқол бўлиб, сиз нафақат ўзингизнинг, балки Яҳованинг қувончига қувонч қўшган бўласиз (Ҳик. 27:11).

Илоҳий хизматда қувонч ила қатнашиб, Яҳовага бўлган севгингизни исботланг

Яҳова, биродарларга жамоат аъзоларига ғамхўрлик қилиш истаги ва қувончини қайта тиклашга ёрдам беради. Мабодо, оқсоқоллик вазифаларини топширган ёки улардан озод этилган бўлсангиз, яна қайтадан нозир бўлишга интилишингиз мумкин (1 Тим. 3:1). Павлус, Колосадаги имондошлари Худонинг иродасини аниқ англашлари учун тинмай ибодат қилган. Шу йўсин улар Яҳовага муносиб равишда йўл тутиб, Уни ҳар жиҳатдан мамнун қила олишган (Колос. 1:9, 10). Яна оқсоқол бўлиб хизмат қилаётган бўлсангиз, Яҳова сизга куч, сабр-тоқат ва қувонч беришини сўранг. Ушбу охирзамонда Худонинг халқи ғамхўр чўпонларнинг мададига жуда муҳтож. Хўш, биродарларингизни қўллаб-қувватлашга тайёрмисиз?

^ 3- х.б. Айрим исмлар ўзгартирилган.