Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Қўриқчи минораси» (тадқиқ сони)  |  Июль 2014

Яҳованинг халқи «адолатсизликдан воз кечсин»

Яҳованинг халқи «адолатсизликдан воз кечсин»

Яҳованинг исмини чақираётган ҳар бир киши адолатсизликдан воз кечсин. 2 ТИМ. 2:19

1. Топинишимизда нима муҳим ўрин эгаллайди?

БАЪЗИ мамлакатларда, Яҳованинг исми кўпгина биноларда ва музейлардаги турли буюмларда ёзиб қўйилган бўлади. Агар шу каби жойларда сиз ҳам бу исмни кўрган бўлсангиз, қойил қолгандирсиз. Чунки биз Яҳованинг Шоҳидларимиз ва Аллоҳнинг исми топинишимизда муҳим ўрин эгаллайди. Бутун дунё бўйлаб, бошқа ҳеч ким биз каби ушбу илоҳий исм билан чамбарчас боғлиқ эмас. Бошқа томондан, Худонинг исми билан аталиш шарафи масъулият юклашини ҳам биламиз.

2. Худонинг исми билан аталиш шарафи бизга қандай масъулият юклайди?

2 Бу илоҳий исмни қўллабгина, Яҳованинг марҳаматига сазовор бўла олмаймиз. Унинг ахлоқий меъёрларига мувофиқ ҳаёт кечиришимиз лозим. Бу борада Муқаддас Китобда Яҳованинг халқи учун: «Ёмонликдан қайтинг»,— деган огоҳлантириш мавжуд (Заб. 33:15). Ҳаворий Павлус буни янада аниқроқ қилиб, шундай ёзган: «Яҳованинг исмини чақираётган ҳар бир киши адолатсизликдан воз кечсин» (2 Тимўтийга 2:19 ни ўқинг). Яҳованинг Шоҳидлари сифатида, Унинг исми билан аталиб, уни бошқаларга билдираётганимиз шубҳасиз. Хўш,  қандай қилиб адолатсизликдан воз кечишимиз мумкин?

ЁМОНЛИКДАН «УЗОҚРОҚ ТУРИНГ»

3, 4. Баъзилар учун нимани тушуниш қийин ва нима сабабдан?

3 Павлус, 2 Тимўтийга 2:19 да «Тангри асос солган пойдевор» ҳақида айтиб ўтган. Ўша пойдеворда иккита ёзув ёзилган. Биринчи: «Яҳова Ўзиникиларни билади»,— деган ёзув Саҳрода 16:5 га асосланган (олдинги мақолага қ.). Бироқ иккинчи: «Яҳованинг исмини чақираётган ҳар бир киши адолатсизликдан воз кечсин»,— дейилган ёзув ҳақида нима деса бўлади? Баъзилар учун бу сўзларнинг маъносини тушуниш қийин. Нима сабабдан?

4 Павлуснинг сўзлари, у Тавротнинг бошқа қисмига ишора қилиб ёзган, деган фикрга олиб боряпти. Аммо Тавротда, Павлуснинг сўзларига тўғридан-тўғри мос келадиган ҳеч қандай оят йўқдек туюлиши мумкин. Унда, ҳаворий: «Яҳованинг исмини чақираётган ҳар бир киши адолатсизликдан воз кечсин»,— деб айтганда, нимага ишора қилган? Бу сўзларни айтишдан аввал, Павлус Саҳрода 16- бобдаги Кўрахнинг исёни ҳақидаги воқеага асосланган. Хўш, иккинчи ёзувнинг ҳам, ўша исёнга алоқаси борми?

5–7. Павлуснинг 2 Тимўтийга 2:19 даги сўзлари Мусонинг давридаги қайси воқеаларга асосланган? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)

5 Муқаддас Китобдан билиб олганимиздай, Элиёб ўғиллари Датан ва Абурам Кўрахга қўшилиб, Мусо ҳамда Ҳорунга қарши исён кўтаришган (Саҳ. 16:1–5). Бу билан улар Мусога нисбатан ҳурматсизлик кўрсатиб, Худонинг унга берган ҳокимиятни рад этишган. Улар Яҳованинг халқи орасида яшашда давом этишгани учун, садоқатли кишиларнинг маънавий соғлигига хавф туғдиришган. Яҳова, Ўзининг содиқ хизматчилари ва исёнчилар ўртасидаги фарқни кўрсатадиган кун келганда, аниқ йўл-йўриқ берган.

6 Худонинг Каломида шундай ёзилган: «Эгамиз Мусога деди: “Жамоага айт, улар Кўрах, Датан ва Абурамнинг чодирларидан узоқроқ туришсин”. Мусо ўрнида туриб, Датан билан Абурамнинг олдига кетди. Исроил оқсоқоллари ҳам Мусога эргашишди. Мусо жамоага деди: “Бу қабиҳ одамларнинг чодирларидан узоқроқ туринглар. Уларнинг бирор нарсасига ҳам тегманглар. Акс ҳолда уларнинг ҳамма гуноҳлари учун сизлар нобуд бўласизлар”. Жамоа Кўрах, Датан ва Абурамнинг чодирларидан узоқроққа бориб туришди» (Саҳ. 16:23–27). Тангри Яҳова барча қўзғолончиларни қириб ташлади. Адолатсизликдан воз кечиб, узоқроқ турган содиқ хизматчиларини эса, омон қолдирди.

7 Яҳова инсон қалбини яхши билади! Ўзига тегишли бўлганларнинг садоқатидан хабардор. Шундай экан, Унинг содиқ хизматчилари ўзларини бетавфиқ кишилардан узоқроқ тутиш учун, қатъий чоралар кўришади. Ҳаворий Павлус: «Яҳованинг исмини чақираётган ҳар бир киши адолатсизликдан воз кечсин»,— деб айтганда, Саҳрода 16:5, 23–27 даги воқеаларга асосланганлигини тахмин қилса бўлади. Бундай хулоса, Павлус: «Яҳова Ўзиникиларни билади»,— деганига мувофиқ бўляпти (2 Тим. 2:19).

«БЕМАЪНИ ВА ФОЙДАСИЗ СЎРОҚ-САВОЛЛАРНИ РАД ЭТ»

8. Яҳованинг исмини қўллаш ёки жамоатга тегишли бўлишдан ташқари яна нима қилиш даркор?

8 Павлус, Мусонинг давридаги воқеаларга ишора қилиш орқали, Тимўтий Яҳова билан бўлган бебаҳо муносабатларини ҳимоялаш мақсадида қатъий чоралар кўриши кераклигини эслатган. Мусонинг пайтида Яҳованинг исмини шунчаки чақиришнинг ўзи етарли бўлмаганидай, имонлилар жамоатига тегишли бўлишнинг ҳам ўзи кифоя эмас. Вафодор хизматчилар қатъият ила «адолатсизликдан воз кечишлари» даркор. Бу, Тимўтий учун нимани билдирган? Бугунги кунда, Павлуснинг илоҳий маслаҳатидан қандай сабоқлар олишимиз мумкин?

9. «Бемаъни ва фойдасиз сўроқ-саволлар» илк масиҳийлар жамоатига қай йўсин таъсир қилган?

 9 Худонинг Каломида, масиҳийлар адолатсизликнинг қайси турларидан воз кечишлари ёки рад этишлари кераклиги борасида муайян бир маслаҳат бор. Мисол учун, 2 Тимўтийга 2:19 нинг матн таркибида, Павлус Тимўтийга «сўзлар дастидан баҳслашмаслик» ва «қуруқ гаплардан четда юриш» ҳақида айтганини ўқишимиз мумкин (2 Тимўтийга 2:14, 16, 23 ни ўқинг). Илк масиҳийлар жамоатининг айрим аъзолари муртадларнинг таълимотларини тарқатишган. Бошқалари эса, бу масалада баҳс-мунозараларга берилишган. Бундай фикрлар ҳатто Муқаддас Китоб таълимотларига тўғридан-тўғри зид бўлмаса ҳам, жамоатнинг бирлигига путур етказган. Натижада, сўзлар дастидан жанжал ва баҳс-мунозаралар туфайли имонлилар орасида маънавий жиҳатдан носоғлом муҳит пайдо бўлган. Мана нима учун Павлус: «Бемаъни ва фойдасиз сўроқ-саволларни рад эт»,— деб таъкидлаган.

10. Муртадликка дуч келсак, нима қилишимиз керак?

10 Бугунги замонамизда, Яҳованинг жамоатида муртадлик камдан-кам учрайди. Шундай бўлса-да, Муқаддас Китоб таълимотларига қарама-қарши бўлган нарсаларга дуч келсак, улар нимага асосланганидан қатъи назар, иккиланмай рад этишимиз лозим. Бирон киши, муртадларнинг сайтларига кириб изоҳларини ёзадими ёки мулоқот қилишнинг бошқа усулларидан фойдаланадими, улар билан баҳслашиш нодонлик бўларди. Ҳатто одамга ёрдам бериш мақсадида мулоқот қилсак ҳам, Худонинг Каломидаги бу масалага оид йўл-йўриққа бўйсунмаган бўламиз. Яҳованинг халқи эканмиз, муртадликни рад этиб, ундан бутунлайин йироқлашамиз.

Муртадлар билан сўроқ-саволлар қилманг (10- хатбошига қ.)

11. Жамоатдаги тинчлик бузилишига нима олиб келиши мумкин ва оқсоқоллар қандай ўрнак кўрсатишяпти?

11 Муртадликдан ташқари, жамоатдаги тинчлик бузилишига олиб келиши мумкин бўлган яна бошқа нарсалар ҳам кам эмас. Масалан, вақтичоғлик борасидаги турли фикрлар «бемаъни ва фойдасиз сўроқ-саволлар» келтириб чиқариши мумкин. Албатта, кимдир Яҳованинг ахлоқий меъёрларига зид бўлган кўнгилхушликни киритса, жамоатдаги оқсоқоллар бу масалада баҳшслашишга тўғри келса ҳам, унга чидаб ўтиришмайди (Заб. 10:5; Эфес. 5:3–5). Бошқа томондан, оқсоқоллар ўзининг шахсий нуқтаи назарини ҳам ўтказишдан эҳтиёт бўлишади. Улар, Муқаддас Китобда имонли нозирларга берилган қуйидаги огоҳлантиришга садоқат ила амал қилишади: «Сизларга ишониб топширилган Аллоҳнинг сурувини боқинглар... Тангрининг омонати устидан ҳукмронлик қилмасдан, сурувга ўрнак кўрсатинглар» (1 Бутр. 5:2, 3; 2 Коринфликларга 1:24 ни ўқинг).

12, 13. а) Қандай қилиб Яҳованинг Шоҳидлари кўнгилхушлик турини танлайди ва қайси меъёрларни қўллашади? б) 12- хатбошидаги меъёрларни шахсий масалаларда қай йўсин қўллаш мумкин?

12 Ўйин-кулги борасида, ташкилотимиз қандай кино кўриш, видео ўйин ўйнаш, китоб ўқиш ёки қўшиқ тинглаш масаласида нимадан қочишимиз кераклиги ҳақида муайян қоида бермайди. Қизиқ, нега? Муқаддас Китобга кўра, ҳар бир киши «зеҳнини ишга солиш орқали яхшини ёмондан ажратишга» ўрганиши лозим (Иброн. 5:14). Муқаддас Ёзувлардаги меъёрларни қўллаш, кўнгилхушлик турини тўғри танлашга кўмаклашади. Ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасида, мақсадимиз «Раббимизга нима маъқул эканига доимо ишонч ҳосил қилиш» бўлиши керак (Эфес. 5:10). Худонинг Каломига биноан, оила бошлари муайян ҳокимиятга эга. Шундай экан, оила аъзоларига вақтичоғликнинг айрим турларини тақиқлашга уларнинг ҳаққи бор * (1 Кор. 11:3; Эфес. 6:1–4).

 13 Юқорида муҳокама қилинган Муқаддас Китобдаги меъёрлар фақатгина ўйин-кулги турини танлаш масаласида қўлланилмайди. Кийим, ташқи кўриниш, соғлик, егулик ва бошқа шахсий нарсалар борасидаги фикрларимиз қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлиши мумкин. Худонинг Каломидаги меъёрларга зид бўлмаган ҳолларда, Яҳованинг хизматчилари донолик ила бундай саволлар борасида баҳслашишдан қочишади. 2 Тимўтийга 2:24 да: «Раббимизнинг қули эса жанжалкаш бўлмасин. Аксинча, ҳамма билан мулойим... бўлсин»,— деб ёзилган.

ЁМОН МУЛОҚОТДАН УЗОҚЛАШИНГ

14. Бетавфиқ кишилар билан яқин мулоқот қилишдан қочишимиз кераклигини Павлус қайси мисол ёрдамида кўрсатган?

14 Яҳованинг исмини чақираётган киши яна қайси соҳаларда адолатсизликдан воз кечади? Масалан, бетавфиқ кишилар билан яқин мулоқот қилишдан қочишади. Хўш, Павлус бунга нисбатан қандай мисол келтирган? У «Тангри асос солган пойдевор» ҳақида айтгач, «катта уй» тўғрисида ҳам ёзган. Ўша уйнинг ичида «фақат олтин ва кумуш идишлар эмас, балки ёғоч ва сопол идишлар ҳам бор бўлиб, баъзилари шарафли, бошқалари эса шарафсиз мақсадда қўлланилади» (2 Тим. 2:20, 21). Кейин эса, ҳаворий масиҳийларни «шарафсиз мақсадда» фойдаланиладиган «идишлардан» четланишга ундаган.

15, 16. «Катта уй» ҳақидаги мисолдан қандай сабоқ олсак бўлади?

15 Ушбу мисолнинг маъноси қандай? «Катта уйни» имонлилар жамоати, «идишларни» эса жамоат аъзолари билан солиштирса бўлади. Уйда айрим идишлар, зарарли моддалар туфайли ёки ифлослангани учун яроқсиз бўлиб қолади. Уй эгаси ўша идишларни, масалан, егулик тайёрлашга мўлжалланган тоза идишлардан ажратиб қўяди.

16 Шу каби, бугун ҳам Яҳованинг халқи пок ҳаёт кечиришга интилиб, Унинг меъёрларига парво қилмаётган жамоатдаги кишилар билан яқин мулоқот қилишдан  узоқлашади (1 Коринфликларга 15:33 ни ўқинг). Агар бу, жамоат ичидаги баъзиларга шунчалик тегишли бўлса, унда жамоат ташқарисидаги инсонлар билан ҳам яқин мулоқот қилишдан «узоқроқ туришимиз» керак. Зеро, бундайларнинг кўпи пулпараст, ота-онага итоатсиз, садоқатсиз, туҳматчи, шафқатсиз, ҳимматни яхши кўрмайдиган, сотқин, ва Аллоҳдан кўра айш-ишратни кўпроқ севадиганлардир (2 Тим. 3:1–5).

ТАНГРИ ЯҲОВА ҚАТЪИЙ ҲАРАКАТЛАРИМИЗГА БАРАКА БЕРАДИ

17. Садоқатли исроилликлар адолатсизликка қарши эканини қай йўсин намоён этишган?

17 Муқаддас Китобга кўра, «Кўрах, Датан ва Абурамнинг чодирларидан узоқроқ туриш» тўғрисида айтилганда, исроилликлар бунга қатъият ила ёндашиб, «[дарҳол, ЯДТ] узоқроққа бориб туришди» (Саҳ. 16:24, 27). Улар шубҳаланиб ёки имиллаб ўтиришмади. Аксинча, бунга тўла жиддият ила муносабатда бўлиб, «узоқроққа бориб туришди». Садоқатли хизматчилар бу қанчалар хавфли эканини англашган. Улар қисман эмас, балки бутунлайин бўйсуниб, Яҳованинг томонида ва адолатсизликка қарши эканликларини аниқ кўрсатишган. Ушбу мисолдан биз нимага ўрганяпмиз?

18. Павлус Тимўтийни: «Ёшлик эҳтиросларидан қоч»,— деб огоҳлантирганда нимани назарда тутган?

18 Яҳова билан дўстона муносабатларимизни ҳимоялаш ҳақида гап кетганда, биз дарҳол ва қатъият ила ҳаракат қилишимиз зарур. Бу, Павлуснинг Тимўтийга илоҳий илҳом остида: «Ёшлик эҳтиросларидан қоч»,— деб айтган огоҳлантиришига ҳам тегишли (2 Тим. 2:22). Ўша пайтда Тимўтий улғайиб, эҳтимол 30 ёшларда бўлган. Демак, ҳатто ёши катта кишилар ҳам беъмани «ёшлик эҳтиросларига» берилиши ҳеч гап эмас. Шунга ўхшаш эҳтиросларга қарши туриб, Тимўтий улардан «қочган». Бошқача қилиб айтганда, у «адолатсизликдан воз кечган». Исо Масиҳ ҳам бунга ўхшаш фикрни қуйидагича ифодалаган: «Агар кўзингиз гуноҳ қилишингизга сабаб бўлса, уни ўйиб ташланг» (Мат. 18:9). Бугун ҳам масиҳийлар, маънавийлигига хавф туғдираётган нарсаларга нисбатан қатъий ёндашиб, шубҳаланмай ёхуд имилламай ушбу маслаҳатга амал қилишади.

19. Баъзилар Яҳова билан бўлган муносабатларини қандай ҳимоялашади?

19 Яҳованинг Шоҳиди бўлишдан олдин, айрим кишилар ичкиликбозлик билан муаммоси бўлгани учун умуман спиртли ичимликлардан воз кечишади. Бошқалари эса, аслида ҳеч ёмон жойи бўлмаган, аммо улар ўзининг камчилигини инобатга олган ҳолда муайян ўйин-кулги турини рад этишади (Заб. 100:3). Мисол учун, битта акамиз Яҳованинг Шоҳиди бўлишдан аввал, рақс тушиш учун мўлжалланган ахлоқсизлик кенг тарқалган сершовқин жойларга тез-тез бориб юрган экан. Бироқ ҳақиқатни билиб олгач, ҳатто имондошлари бирга йиғилганда ҳам, у ўтмишдаги эҳтирос ёки ёмон фикр-хаёлларни уйғотишдан қўрққани учун умуман рақсга тушмас экан. Албатта, масиҳийлардан спиртли ичимликлар ичиш, рақсга тушиш ёки ёмон жойи бўлмаган бошқа нарсалардан бутунлайин қочиш талаб этилмайди. Шундай бўлган тақдирда ҳам, ўзимизни маънавий хавф-хатарлардан ҳимоялаш учун қатъий ва пухта ўйланган чоралар кўришимиз лозим.

20. Гарчи, «адолатсизликдан воз кечиш» осон бўлмаса ҳам, бизга нима тасалли бахш этяпти?

20 Аллоҳнинг исми билан аталиш шарафи масъулиятлидир. «Адолатсизликдан воз кечиб», «ёмонликдан қайтинг», деган сўзларга амал қилишимиз даркор (Заб. 33:15). Шубҳасизки, бундай йўл тутиш доим ҳам осон эмас. Лекин Яҳова «Ўзиникиларни» ва Унинг одил йўлларига риоя қилаётган кишиларни доим севишини билиш, тасалли бахш этмоқда (2 Тим. 2:19; 2 Солномалар 16:9а ни ўқинг).

^ 12- х.б. Бу тўғрисида jw.org сайтидаги «БИЗ ҲАҚИМИЗДА > КЎПЧИЛИКНИ ҚИЗИҚТИРАДИГАН САВОЛЛАР» сарлавҳа остидаги «Сизларда қандайдир кино, китоб ёки қўшиқлар тақиқланадими?» номли мақоладан ўқинг.