Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ИЮНЬ 2014

Ёдингиздами?

Ёдингиздами?

«Қўриқчи минораси» журналининг охирги сонларини диққат билан ўқидингизми? Унда, қуйидаги саволларга жавоб беришга уриниб кўринг-чи:

Фисиҳ қўзиси 14 нисоннинг қайси пайтида сўйилиши даркор эди?

Қўзи «кечқурун» сўйилиши лозим эди. Бундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, қўзи қуёш ботганидан кейин, аммо ҳали ёруғ пайтда сўйилиши керак эди (Чиқ. 12:6) (15.12.; 18–19- саҳ.).

Ёшлар доно қарор чиқаришлари учун қайси илоҳий меъёрларни қўллашлари лозим?

1) Худонинг Шоҳлиги ва Унинг адолати ҳаётингизда биринчи ўринда бўлсин (Мат. 6:19–34). 2) Бошқаларга хизмат қилишдан қувонч топинг (Ҳавор. 20:35). 3) Ёшлик чоғингизда Яҳовага хизмат қилишдан хурсандчилик топинг (Воиз 12:1) (15.1.; 19–20- саҳ.).

1914 йили қайси тўртта чавандоз йўлга чиқди?

Оқ отда ўтирган чавандоз Исо, осмонни Шайтон ва унинг жинларидан тозалади. Қизғиш малла рангли отда ўтирган чавандоз инсониятга азоб келтираётган урушларни тасвирлайди. Қора отда ўтирган чавандоз очарчиликнинг рамзи. Рангида ранг қолмаган отда ўтирган чавандоз вабо орқали ўлим келтириб миллионлаб одамларнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлди (Ваҳ. 6:2–8) (bp144, 6–7- саҳ.).

Қўзининг никоҳи қачон бўлади? (Ваҳ. 19:7)

«Қўзининг никоҳи», Шоҳ Исо Масиҳ мутлақ ғалабага эришганда, яъни Буюк Бобил йўқ қилинганда ва Армагеддон жанги юз бергандан сўнг бўлади (15.2.; 10- саҳ.).

Нима учун Исонинг давридаги яҳудийлар Масиҳнинг «келишини кутишган»? (Луқо 3:15)

Биринчи асрдаги яҳудийлар Дониёр пайғамбарнинг Масиҳ ҳақидаги башоратини биз каби тушунганларида амин бўла олмаймиз (Дон. 9:24–27). Шундай бўлса-да, улар фаришталар айрим чўпонларга келтирган хабарни ёки пайғамбар аёл Аннанинг маъбадда чақалоқ Исо ҳақида айтганларини ҳамда мунажжимлар «яҳудийларнинг янги туғилган подшоҳини» кўргани келишгани тўғрисида эшитишгандир (Мат. 2:1, 2). Кейинчалик, Яҳё пайғамбар ҳам Масиҳ яқин орада келишини айтган (15.2.; 26–27- саҳ.).

Қандай қилиб бизнинг «ҳа» деганимиз «йўқ» бўлиб қолишидан қочишимиз мумкин? (2 Кор. 1:18)

Тўғри, вазиятни ўзгартиришга ожиз бўлганимиз сабабли баъзан сўзимизнинг устидан чиқишнинг иложи бўлмайди. Лекин агар, ваъда берган ёки бирон масъулият олган бўлсак, уни бажариш учун қўлимиздан келганини қилишимиз лозим (15.3.; 32- саҳ.).

Қай йўсин порнография томоша қилиш васвасасига қарши туришимиз мумкин?

Қуйидаги учта қадам фойдали бўлади: 1) Ҳирсни қўзғатадиган тасвирлар чиқиб қолса, кўзимизни дарров олиб қочишимиз керак. 2) Яхши нарсалар ҳақида ўйлаб ва Худога ибодат қилиб фикрларимизни ҳимоялай оламиз. 3) Порнография бор бўлган фильм ва веб-сайтлардан қочиб қадамлармизни асрай оламиз (bp146, 8–10- саҳ.).

Агар масиҳий оиласини қолдириб ўзга юртда пул топиш учун кетса, бу қандай кутилмаган вазиятларга олиб келиши мумкин?

Ота-оналар оила сифатида бирга яшамасликни танлашса, фарзандлари ахлоқан ва ҳиссан азоб чекишади. Улар ота-оналаридан хафа бўлишлари мумкин. Турмуш ўртоғидан алоҳида яшаган киши жинсий ахлоқсизлик васвасасига дуч келиши ҳеч гап эмас (15.4.; 19–20- саҳ.).

Хизматда одамларни учратганимизда қайси тўртта саволни ёдда тутишимиз лозим?

Улар қандай инсонлар? Улар билан қаерда суҳбатлашамиз? Қайси пайт учратамиз? Одамларга қай йўсин ёндашишимиз лозим? (15.5.; 12–15- саҳ.).