Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ИЮНЬ 2014

«Cўқмоқларингни тўғрилагин»

«Cўқмоқларингни тўғрилагин»

ХУДОНИНГ ХАЛҚИ мил. авв. 537 йили Бобилни тарк этганда, Яҳова уларнинг Қуддусга эсон-омон қайтиб келишлари учун қайғурган. Уларга шундай деган: «Халққа йўлни тайёрланг! Тупроқ йиғиб йўл қилинг, тошларни териб ташланг» (Ишаё 62:10). Баъзи яҳудийлар буни қай йўсин амалга оширишини бир тасаввур қилинг. Эҳтимол, бир гуруҳ исроилликлар қолганларидан олдинда юриб, чуқурликларни кўмишган ва ўнқир-чўнқирларни текислашгандир. Шундай қилиб, улар ортларидан келаётган биродарларига она юртига қайтиб келишларига ёрдам беришган.

Шу каби, маънавий мақсадларга интилишни ҳам йўлдан юриш билан таққослашимиз мумкин. Яҳова, Унинг барча хизматчилари бу йўлдан юраётиб, иложи борича беҳуда тўсиқларга учрамасликларини хоҳлайди. Худонинг Каломида: «Сўқмоқларингни тўғрилагин, барча йўлларинг мустаҳкам бўлсин»,— деб ёзилган (Ҳик. 4:26). Ёшмисиз ёки йўқми, ушбу илоҳий маслаҳатга риоя қилиш, доно эканлигини кўрасиз.

ТЎҒРИ ҚАРОРЛАР ЧИҚАРИНГ

Ўсмирлар ҳақида баъзилар: «Унинг келажаги порлоқ»,— деган фикр билдириши мумкин. Умуман олганда, ёшларнинг соғлиги яхши, зеҳни ўткир ва муваффақиятга эришиш истаги кучли бўлади. Муқаддас Китобда аниқ қилиб: «Йигитнинг ғурури қувватида»,— дея ёзилган (Ҳик. 20:29). Ўз иқтидори ва куч-қувватини Яҳовага хизмат қилишга сарфлаётган ёшлар маънавий мақсадларга эришиб, ҳақиқий бахт ҳис қилишмоқда.

Шуни айтиш жоизки, бу дунёда бизнинг ёшларимиз эга бўлган қобилиятлар ниҳоятда қадрланади. Ёш имондошларимиз мактабда яхши ўқиганлари учун, синф раҳбарлари, муаллимлари ёки синфдошлари уларни олий маълумот сари интилиб, бу дунёда муваффақиятга эришишга  чорлашади. Ёки бўлмаса, жисмонан бақувват ёш биродару сингилларимизни спорт соҳасида шуҳрат қозонишга рағбатлантиришлари мумкин. Балки, сиз ҳам шу каби вазиятдадирсиз ёки кимдир бунга дуч келаётганини биларсиз? Хўш, масиҳийга тўғри қарор чиқаришга нима ёрдам беради?

Муқаддас Китоб таълимотлари ҳаётнинг энг яхши йўлини танлаш учун тайёргарлик кўришингизга кўмаклашади. Воиз 12:1 да қуйидагича ёзилган: «Ёшлигингда... Яратганни ёдда тут». Қизиқ, бунга қандай қилиб риоя этиш мумкин?

Ғарбий Африкадаги Эрик * исмли бола билан нима юз берганини кўриб чиқайлик. У футбол ўйнашни ёқтирарди. 15 ёшлигида, у миллий терма жамоага танлаб олинганди. Бу дегани, келажакда у Европада юқори даражада машқ қилиб ўрганиши ва ҳатто профессионал футболчи бўлиб кетиши мумкин эди. Бироқ қандай қилиб у, «Яратганни ёдда тут» деган маслаҳатга амал қила оларди? Бу мисолдан қандай сабоқ олсак бўлади?

Эрик мактабда ўқиётганида, Яҳованинг Шоҳидлари у билан Муқаддас Китоб тадқиқини бошлашган. У Парвардигор инсонларнинг муаммоларини илалабад ҳал қилиши борасида билим ола бошлаган. Эрик, ўз вақти ва кучини Худонинг иродасини бажариш учун бағишлаши қанчалар муҳим эканлигини тушунган. Доно фикр юритиб, Эрик спортда шуҳрат қозонишга интилмаслик қарорига келган. У сувга чўмиб, маънан улғая бошлаган. Вақт ўтгач, жамоат хизматкори бўлиб, кейинчалик Бўйдоқ биродарлар учун Муқаддас Китоб мактабига таклиф этилган.

Эрик спорт соҳасида муваффақиятга эришишни танлаганда, машҳур ва бой бўлиб кетиши мумкин эди. Лекин у, Муқаддас Китобдаги қуйидаги сўзлар ҳақ эканини англади: «Бойнинг бойлиги — қалъасидир, унинг назарида шаҳарнинг баланд девори» (Ҳик. 18:11). Ҳа, бойлик одамга хавфсизлик келтиради деб ўйлаш хом хаёлликдир. Бундан ташқари, пулпарастликка берилганлар «кўпгина азобларга дуч келиб, ўзларини яралашди» (1 Тим. 6:9, 10).

Қувонарлиси шуки, кўпгина ёшлар тўла вақтли хизмат пайидан бўлиб, хурсандчилик ва хавфсизликка эга бўлишяпти. Эрик шундай деб бўлишди: «Яҳованинг тўла вақтли хизматчиларидан иборат улкан “жамоа” билан биргаман. Бу, мен тегишли бўлишим мумкин бўлган энг зўр жамоадир! Яҳова ҳаётимда чинакам қувонч ва муваффақият йўлини кўрсатгани учун миннатдорман».

Сиз ҳақингизда нима деса бўлади? Бу дунёда кенг тарқалган мақсадларга эришишдан кўра, кашшофлик хизматида қатнашиб, «йўлларингизни» Яҳовага қўйиб бера оласизми? (« Олий ўқув юртида эришиб бўлмайдиган баракаларга эга бўлиш» номли рамкага қ.)

ЙЎЛИНГИЗДАГИ ТЎСИҚЛАРНИ ЕНГИБ ЎТИНГ

Қўшма Штатлардаги филиалга борганда, бир эр-хотин у ерда Яҳовага хизмат қилаётган байтилчиларнинг қанчалар бахтли эканини кўришган. Опамиз: «Биз ҳар кунги ишларга жудаям берилиб кетганимизни пайқадик»,— деб айтди. Бу жуфтлик, Яҳовага хизмат қилиш учун кўпроқ вақт ва кучини ажратишга қарор қилибди.

Лекин керакли ўзгаришлар киритиш улар учун унча осон эмас эди. Бир куни, уларга кунлик оят қаттиқ таъсир қилибди. У оятда, яъни Юҳанно 8:31 да: «Агар менинг сўзларимга риоя қилсангизлар, чиндан ҳам менинг шогирдларимсиз»,— деб айтилган. Улар қуйидагича мулоҳаза юритишди: «Ҳар қандай фидойиликка боришга тўғри келса ҳам, ҳаётимизни соддалаштирамиз». Шундай қилиб, улар катта уйини сотишди, ортиқча нарсаларидан халос бўлишди ва ёрдам керак бўлган жамоатга кўчишди. Ҳозир улар кашшоф бўлиб хизмат қилишади, шу билан бирга Йиғилиш Залларининг қурилишида қатнашиб, вилоят анжуманларида кўнгилли ишчилар сифатида ёрдам беришади. Хўш, улар ўзларини қандай ҳис қилишмоқда? Улар шундай дейишди: «Яҳованинг ташкилоти бизни қилишга ундаётган нарсаларни бажариш ва оддий ҳаёт кечириш қанчалик қувонч келтиришига қойил қолдик».

МАЪНАН УЛҒАЙИШ ЙЎЛИДА ҚОЛИНГ

Шоҳ Сулаймон: «Кўзларинг тўғри қарасин, нигоҳларинг олдингга қаратилган бўлсин»,— деб ёзган (Ҳик. 4:25). Олдиндаги йўлига қараб кетаётган ҳайдовчи сингари, биз ҳам маънавий мақсадлар қўйиб, уларга эришишга халақит бераётган нарсалардан қочишимиз лозим.

Қандай маънавий мақсадлар пайидан бўлишимиз мумкин? Эҳтимол, кимдир тўла вақтли хизматда  иштирок этар. Бошқаси эса, тажрибали ваъзгўйлар керак бўлган яқин орадаги ҳудуди катта жамоатда хизмат қилар. Ёхуд биродар бўлсангиз, оқсоқоллар ва жамоат хизматкорларида эҳтиёж катта бўлган йиғилишга ўтарсиз. Ушбу йўналишлардан бирида ёрдам бера оласизми? Агар бу қўлингиздан келса, туман нозирига мурожаат қилсангиз яхши бўларди. Олис ҳудудларда хизмат қилишни хоҳласангиз, ёрдам керак бўлган жамоатлар тўғрисида кўпроқ билиб олинг *.

Келинг, яна бир бор Ишаё 62:10 даги сўзлар ҳақида ўйлаб кўрайлик. Яҳудийларнинг айримлари оғир меҳнат қилиб, қолганлари Қуддусга қайтиши учун йўлни тозалашган. Шу йўсин, Аллоҳнинг халқи юртига бемалол қайтиб келган. Сиз ҳам илоҳий хизматда мақсадлар сари интилишга тайёр бўлсангиз, ортга чекинманг. Ишонаверинг, Тангрининг кўмаги билан ушбу мақсадларга эриша оласиз! Олдингиздаги тўсиқларни енгишга ҳаракат қилаётиб, Яҳовадан донолик сўрашда давом этинг. Шунда, Худо сўқмоқларингизни тўғрилашга қандай ёрдам бериши мумкинлигини кўрасиз (Ҳик. 4:26).

^ 8- х.б. Исм ўзгартирилган.

^ 18- х.б. «Ташкилот» китобининг (рус) 111–112- саҳ. қ. (Бу маълумот шунингдек km 3/07 3- саҳ. келтирилган.)