Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ИЮНЬ 2014

Бошқаларга имкониятларини юзага чиқаришга кўмаклашинг

Бошқаларга имкониятларини юзага чиқаришга кўмаклашинг

Маслаҳат бераман, сизларни кузатаман. ЗАБ. 31:8

1, 2. Яҳова ер юзидаги ҳар бир хизматчисига қандай қарайди?

ОТА-ОНАЛАР болалари ўйнаётганини кузатётганларида, одатда улардаги туғма имкониятлардан ҳайратланишади. Сиз ҳам буни кузатгандирсиз. Масалан, фарзандлардан бири табиатан чаққон ёки жисмонан яхши ривожланган бўлиши мумкин. Бошқаси эса оғир, босиқ ва чизишга ёки нималарнидир қўлда ясашга қизиқар. Лекин болалари қандай қобилиятга эга бўлмасин, ота-оналар уларнинг имкониятларини юзага чиқаришга ёрдам беришдан хурсанд бўлишади.

2 Яҳова ҳам меҳрибон Ота сифатида, ер юзидаги хизматчилари билан қизиқади. Садоқатли бўлганлари туфайли Худо уларни «хазина» деб билади (Хаг. 2:7). Имондошларимиз орасида турли истеъдод эгалари борлигига ўзингиз ҳам гувоҳ бўлгандирсиз. Айрим биродарларимиз нутқлар сўзлаш борасида, бошқалари эса ташкилий ишларда уста бўлишади. Кўпчилик опа-сингилларимиз чет тилларини ўрганиб, улардан хизматда моҳирона фойдаланишади. Яна бошқалари, далдага ёки ғамхўрликка муҳтож бўлганларни қўллаб-қувватлашда яхши ўрнакдирлар (Рим. 16:1, 12). Бу каби биродару опа-сингилларимиздан иборат жамоат ичида бўлишдан ниҳоятда хурсандмиз!

3. Бу мақолада нимани муҳокама қиламиз?

 3 Аммо баъзи имондошларимиз, шу жумладан ёш ёки яқинда сувга чўмганлар жамоатда ҳали ўз ўрнини топмаган бўлиши мумкин. Биз уларга имкониятларини юзага чиқаришга қандай кўмаклаша оламиз? Нима учун уларнинг яхши томонларини кўриб, уларга нисбатан Яҳова сингари нуқтаи назарда бўлишимиз керак?

ЯҲОВА ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ЯХШИ ТОМОНЛАРИНИ КЎРАДИ

4, 5. Қандай қилиб Ҳакамлар 6:11–16 даги воқеа Яҳова хизматчиларининг қобилиятларига эътибор беришини кўрсатяпти?

4 Муқаддас Китобдаги айрим ҳикоялардан Яҳова нафақат хизматчиларининг яхши томонларини, балки имкониятларини ҳам пайқаши кўриняпти. Масалан, Гидўн Худонинг халқини мидиёнларнинг қўлидан қутқариш учун танланганди. Фаришта унга зоҳир бўлиб: «Эй, довюрак жангчи, Эгамиз сен билан биргадир»,— деб айтганида, у роса ҳайратда қолгандир. Ўша пайтда Гидўн ўзини «довюрак» ҳис қилмагани очиқ кўриняпти. У шубҳаланаётганини ва арзимас эканини тан олган. Аммо суҳбатнинг давомидан кўринганидек, Гидўн ўзи ўйлаганидан кўра кўпроқ нарсага қодир эканини Яҳова яхши билган (Ҳакамлар 6:11–16 ни ўқинг).

5 Яҳова Гидўннинг қобилиятларини кўргани боис, унга Исроил халқини озод этишни ишониб топширган. Мисол учун, Яҳованинг фариштаси Гидўн буғдойни бор кучи билан янчаётганини кўрган. Қадимда, деҳқонлар одатда донни очиқ ҳавода айниқса шамол эсиб, кепакни учириб кетадиган жойда янчишган. Қизиғи шундаки, Гидўн озгина ҳосилини сақлаб қолиш мақсадида мидиёнлардан яшириниб, буғдойни шароб тайёрланадиган чуқурда янчаётган эди. У жуда ҳам донолик ила йўл тутган! Шубҳасизки, Яҳова учун Гидўн шунчаки оддий деҳқон эмас, балки зеҳни ўткир инсон бўлган. Ҳа, Аллоҳ унинг имкониятларини кўрган ва ҳамкорлик қилган.

6, 7. а) Яҳованинг Амосга бўлган нуқтаи назари айрим исроилликларникидан қандай фарқ қилган? б) Амос саводсиз бўлмаганини қаердан биламиз?

6 Шунингдек, Амос пайғамбарнинг вазиятидан ҳам ҳатто кўпчиликка Унинг хизматчилари аҳамиятсиз ёки соддагина бўлиб туюлса-да, Яҳова уларнинг имкониятларига эътибор қаратиши кўриняпти. Амос ўзини оддий бир чўпон ва камбағалларнинг егулиги ҳисобланган анжир дарахтларини парвариш қиладиган одам сифатида тасвирлаган. Яҳова Амосни ўн қабилали Исроил шоҳлигига чиқарилган ҳукмларни эълон қилиш учун танлаганида, айрим исроилликлар буни нотўғри танлов деб ўйлашгандир (Амос 7:14, 15 ни ўқинг).

7 Амос узоқ қишлоқдан келган бўлса-да, ўша давр урф-одатлари ва ҳукмдорларини билганлиги, унинг саводсиз бўлмаганидан дарак бермоқда. У савдогарлар билан алоқа қилгани учун Исроилдаги вазиятдан ҳамда қўшни халқлардаги аҳволдан хабардор бўлгандир (Амос 1:6, 9, 11, 13; 2:8; 6:4–6). Бугунги кунда баъзи илоҳиётшунослар Амоснинг яхши ёзувчи бўлганини тан олишмоқда. У оддий ва шу билан бирга таъсирчан сўзлардан фойдаланган. Устига-устак, Амос ёмон йўлга кирган руҳоний Эмозиёга жасорат ила жавоб бергани, Яҳова керакли инсонни танлаганини ва унинг бир қарашда кўзга ташланмайдиган қобилиятларидан фойдаланганини тасдиқлаяпти (Амос 7:12, 13, 16, 17).

8. а) Яҳова Довудни нимада ишонтирган? б) Нега Забур 31:8 даги сўзлар ўзига ишончни йўқотганларга далда бериши мумкин?

8 Ҳа, Яҳова ҳар бир хизматчисининг имкониятларини билади. У шоҳ Довудга доим йўл-йўриқ бериб, уни кузатишида ишонтирган (Забур 31:8 ни ўқинг). Нега буни билиш бизга ҳам далда беради? Агар ўзимизга ишончни йўқотган бўлсак, Яҳова биз камчиликларимизни четга суриб, ҳатто тасаввур  қилмаган мақсадларга эришишимизга ёрдам беради. Моҳир устоз тажрибасиз талабанинг ҳар бир қадамини йўналтиргандек, Яҳова ҳам имкониятларимизни тўлалигича юзага чиқаришимизга раҳбарлик қилади. Бу мақсадда Тангримиз имондошларимиздан фойдаланиши мумкин. Қандай қилиб, дейсизми?

БОШҚАЛАРНИНГ ЯХШИ ТАРАФЛАРИНИ КЎЗЛАНГ

9. Павлус ўзгаларнинг манфаатини кўзлаш борасида берган маслаҳатига қандай амал қила оламиз?

9 Павлус барча масиҳийларни имондошларининг манфаатини кўзлашга ундаган (Филиппиликларга 2:3, 4 ни ўқинг). Аслида унинг маслаҳати, ўзгаларнинг қобилиятларига диққатли бўлишни ва уларни тан олишни англатади. Агар кимдир яхши фазилатингизга эътибор қаратса, ўзингизни қандай ҳис қиласиз? Одатда бу, сизда бор бўлган яхши фазилатларни янада ривожлантиришга ундайди. Худди шундай, биз ҳам имондошларимизни мақтасак, уларнинг маънан ўсиб-улғайишига кўмаклашамиз.

10. Ким ёрдамимизга айниқса муҳтож бўлиши мумкин?

10 Ким ёрдамимизга айниқса муҳтож бўлиши мумкин? Албатта, вақти-вақти билан ҳар биримиз алоҳида эътиборга эҳтиёж сезамиз. Айниқса ёшлар ёки яқинда сувга чўмган биродарлар жамоат ишларида ўз ҳиссасини қўшаётганларини ҳис қилишга муҳтож бўлишади. Бу, уларга орамизда ўз ўрни борлигини тушунишларига ёрдам беради. Муқаддас Китоб бундай биродарларни кўпроқ масъулиятларга интилишларига ундаяпти (1 Тим. 3:1). Лекин агар биродарлар қилаётган ишининг қадрига етмаётган бўлишса, бу уларнинг Яҳовага хизматда кўпроқ қилиш истагини сусайтириши ҳеч гап эмас.

11. а) Бир оқсоқол уятчан ёш биродаримизга қандай ёрдам берган? б) Жулиеннинг мисолидан қандай сабоқ олиш мумкин?

11 Ёшлигида унга қизиқиш кўрсатишганидан фойда олган Людовик исмли оқсоқол, шундай деб бўлишди: «Биродарларга самимий қизиқиш кўрсатганимда, бу уларни янада тезроқ маънан улғайишга ундаган». У, уятчан бўлган Жулиен исмли йигитни эслаб қуйидагиларни айтди: «Жулиен нимадир қилганида баъзан иши ўхшамаса, унинг ҳаракатлари нотабиий бўлиб қоларди. Аммо мен унинг аслида жуда меҳрибонлигини ва жамоатдагиларга чиндан ҳам ёрдам бериш истаги борлигини кўрардим. Кейин, ниятларини шубҳа остига қўйишнинг ўрнига, эътиборни унинг яхши тарафларига қаратиб, далда беришга ҳаракат қилардим». Вақт ўтиб, Жулиен жамоат хизматкори бўлди, ҳозир эса доимий кашшоф бўлиб хизмат қиляпти.

БОШҚАЛАРГА ИМКОНИЯТЛАРИНИ ЮЗАГА ЧИҚАРИШГА КЎМАКЛАШИНГ

12. Ўзгаларга қобилиятларини юзага чиқаришга ёрдам бериш учун қайси фазилатга эга бўлиш лозим? Мисол келтиринг.

12 Шуниси аниқки, агар ўзгаларга қобилиятларини юзага чиқаришга кўмаклашишни истасак, зийрак бўлишимиз керак. Жулиеннинг мисолига биноан, инсон заифлигининг ортида яхши фазилатларини ва ривожлантириш мумкин бўлган қобилиятларини кўра оламиз. Исо ҳам ҳаворий Бутрусга худди шундай муносабатда бўлган. Айрим пайтларда Бутрус қатъиятсиз туюлган бўлса-да, Исо унинг қоядек мустаҳкам бўлишини башорат қилган (Юҳан. 1:42).

13, 14. а) Қандай қилиб Барнабо Маркга нисбатан фаҳм-идрок намоён этган? б) Александр оқсоқолнинг ёрдамидан қай йўсин фойда олди? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)

13 Барнабо ҳам, Марк деб аталган Юҳаннонинг вазиятида шундай фаҳм-идрокни намоён этган (Ҳавор. 12:25). Павлуснинг Барнабо билан қилган биринчи тарғибот сафари давомида, Марк «ёрдамчи» сифатида хизматда бўлиб, балки уларнинг жисмоний эҳтиёжларига ғамхўрлик қилгандир. Бироқ улар Памфилияга етиб келишганида, Марк  қийин дамда ҳамроҳларини тўсатдан ташлаб кетган. Улар Марксиз, безорилар кўп бўлган ҳудуд орқали шимол томонга саёҳатни давом эттиришган (Ҳавор. 13:5, 13). Барнабо Маркнинг аввалги нотўғри хатти-ҳаракатларининг гувоҳи бўлган бўлса-да, кейинчалик унга таълим бериш фурсати келганда, имкониятни қўлдан бой бермаган (Ҳавор. 15:37–39). Бу, ҳали ёш бўлган Маркга Яҳованинг етук хизматчиси бўлишга кўмаклашган. Қизиғи шундаки, Павлус Римда маҳбус бўлиб Колосадаги масиҳийларга салом йўллаганида, Марк унинг ёнида эди ва ҳаворий ундан мамнун эканини айтганди (Колос. 4:10). Павлус ҳатто Маркнинг ёрдамини сўраганида, Барнабо қанчалик қувонганини бир тасаввур қилинг-а! (2 Тим. 4:11).

14 Яқинда оқсоқол бўлиб тайинланган Александр, бир биродарнинг зийраклиги унга қандай фойда келтирганини эслаб, шундай деди: «Ёшроқ пайтимда омма олдида ибодат қилиш мен учун жуда қийин эди. Бир оқсоқол ўзимни қандай тайёрлашни ва эркинроқ тутишни кўрсатиб берди. Менга яна бошқа маслаҳатлар беришнинг ўрнига, у ваъзгўйлик хизмати учрашувларида мунтазам ибодат қилиш вазифасини топширди. Вақт ўтиб, ўзимни анча дадил ҳис қила бошладим».

15. Қай йўсин Павлус имондошларини қадрлашини кўрсатган?

15 Бошқа имондошимизнинг яхши фазилатини кўрганингизда, уни мақтайсизми? Римликларга ёлланган мактубнинг 16- бобида, Павлус ажойиб фазилатлари туфайли қадрдон бўлиб қолган 20 дан ошиқ имондошларига салом йўллаган (Рим. 16:3–7, 13). Масалан, Павлус Андроник ва Юнийнинг ундан олдин Масиҳнинг издошлари бўлганларини айтиб, уларнинг садоқатига алоҳида эътибор қаратган. Павлус, балки аввалроқ унга меҳр ила ғамхўрлик қилгани учун, Руфуснинг онаси ҳақида ҳам илиқ сўзларни айтган.

Рикони Яҳовага хизмат қилиш қарорида қатъи қолишга ундаган Фредерик (чапда) (16- хатбошига қ.)

16. Ёшларни мақташ қандай натижаларга олиб келиши мумкин?

16 Самимий мақтовимиз яхши натижалар келтириши мумкин. Франциялик Рико исмли болакайнинг мисолини олайлик. Имондоши бўлмаган отаси сувга чўмишига тўсқинлик қилгани сабабли унинг руҳи тушган эди. Рико, Яҳовага тўла вақтли хизмат қилиши учун вояга етишини кутишга тўғри келади деб ўйлаганди. Шунингдек у, мактабда ҳам устидан кулишларини айтганди. Рико билан тадқиқ ўтказган Фредерик исмли оқсоқол шундай деб бўлишди: «Мен Рикони мақтаб, бундай қаршиликлар, у ўз имонини намоён этишда етарлича жасоратли эканини кўрсатади, дегандим». Бу мақтовли сўзлар, Рикони намунали бўлиш қарорида мустаҳкам қолишига ва отаси билан муносабатларини яхшилашга ёрдам берди. Натижада Рико 12 ёшида сувга чўмди.

Жером (ўнгда) Райанга тўла вақтли махсус ваъзгўй бўлишига кўмаклашган (17- хатбошига қ.)

17. а) Қандай қилиб биродарларимизга маънан улғайишига ёрдам бера оламиз? б) Бир тўла вақтли махсус ваъзгўй ёш биродарларга қай йўсин қизиқиш кўрсатган ва бунинг натижаси қандай?

17 Ҳар сафар имондошларимизни вазифаларини яхши бажарганлари ё сидқидилдан қилган ҳаракатлари учун мақтаганимизда, уларни Яҳованинг хизматида янада кўпроқ қилишга ундаймиз. Франция  Байтилида анча йиллардан бери хизмат қиладиган Сильви *, опа-сингиллар ҳам биродарларни мақташлари мумкинлигига эътибор қаратди. Унинг айтишича, аёллар биродарлар пайқамаган турли тафсилот ёки ҳаракатларни кўришади. Опамиз яна шундай деди: «Опа-сингилларнинг далдали сўзлари тажрибали биродарларнинг айтганларини тўлдириши мумкин. Бошқаларни мақташни ўзим учун муҳим деб биламан» (Ҳик. 3:27). Франция Гвианасида тўла вақтли махсус ваъзгўй бўлиб хизмат қиладиган Жером биродаримиз, кўп ёшларга худди шундай хизмат қилиш мақсадига эришишга кўмаклашган. У қуйидагича бўлишди: «Ёш биродарларни хизматининг муайян тарафи ёки пухта ўйланган шарҳлари учун мақтаганимда, ўзларида кўпроқ ишонч ҳосил қилганларини кузатганман. Натижада, улар вазифаларини янада яхшироқ бажаришарди».

18. Нима учун ёш биродарлар билан биргаликда иш қилиш фойдали?

18 Имондошларимиз маънан ўсишларига ёрдам беришнинг яна бир яхши усули, улар билан бирга меҳнат қилишдир. Масалан, оқсоқол компьютердан яхши фойдаланадиган ёш биродардан компьютери бўлмаган ёши улуғ имондошларимиз учун jw.org сайтимиздан бирон далдали маълумотни чоп этишни сўраши мумкин. Ёки агар Йиғилиш Залида иш қилмоқчи бўлсангиз, ёш биродарни ўзингиз билан меҳнат қилишга таклиф қилсангиз яхши бўларди. Бундай ташаббус сизга ёшларни кузатиш, мақташ ва натижасини кўриш имконини беради (Ҳик. 15:23).

КЕЛАЖАККА ЗАМИН ЯРАТИНГ

19, 20. Нима сабабдан бошқалар маънан ўсишларига кўмаклашишимиз лозим?

19 Яҳова Ёшуани исроилликларнинг йўлбошчиси этиб тайинлаганида, Мусога: «Унга далда бериб, руҳлантир»,— деб буюрганди (Қонунлар 3:28 ни ўқинг). Борган сари кўпдан-кўп инсонлар Яҳовага топинишда сафимизга қўшилмоқда. Нафақат оқсоқоллар, балки барча тажрибали масиҳийлар ҳам ёш биродарлар ва яқинда сувга чўмганларга қобилиятларини юзага чиқаришга кўмаклашишлари мумкин. Шундай қилсак, тўла вақтли хизматда иштирок этадиган ва «бошқаларга таълим беришга муносиб» бўлганларнинг сони кўпаяверади (2 Тим. 2:2).

20 Тажрибали биродарлар кўп бўлган катта жамоатнинг ёки кичик гуруҳнинг аъзоси бўлишимиздан қатъи назар, ташкилотимизнинг келажак эҳтиёжларига ғамхўрлик қила оламиз. Бундай йўл тутиш учун Яҳовага тақлид қилиб, бошқаларнинг яхши томонларига эътиборли бўлишимиз керак.

^ 17- х.б. Исм ўзгартирилган.