Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ИЮНЬ 2014

Ажрашган имондошларимизни қўллаб-қувватлаш. Қандай қилиб?

Ажрашган имондошларимизни қўллаб-қувватлаш. Қандай қилиб?

Эҳтимол, сиз ажрашган битта ёки ҳатто бир нечта кишини танирсиз. Бу, ажрашиш кенг тарқалгани туфайли шундай юз бермоқда. Масалан, Польшада ўтказилган тадқиқотга кўра, кўпинча 30 ёшдаги уч йилдан олти йилгача никоҳда бирга яшаган инсонлар ажралишяпти. Бироқ бу, бошқа ёшдаги инсонларни ҳам четлаб ўтмаяпти.

Дарҳақиқат, битта газетага биноан, «[Европадаги] ҳисоботларга кўра, турмуш қурганларнинг тенг ярми ажралишмоқда» («Institute for Family Policy in Spain»). Ривожланган бошқа мамлакатларда ҳам худди шундай вазият кузатилади.

ҚАРАМА-ҚАРШИ ҲИССИЁТЛАРНИНГ ЖУНБУШГА КЕЛИШИ

Хўш, ажралишнинг оқибатлари қандай? Шарқий Европада никоҳ борасидаги битта тажрибали мутахассис шундай деди: «Ажрашиш, юз бериб бўлган нарсани, яъни муносабатларнинг бузилиши ва ажралишнинг оқибатини расмийлаштириш ҳисобланади. У, инсонларга жуда ҳам қаттиқ ботади. Одатда ғоят кучли ҳиссиётлар — ғазаб, ачиниш, тушкунлик, умидсизлик ва уят ҳисси жунбишга келади. Гоҳида бу, ўз жонига қасд қилиш фикрига етаклайди. Ажралиш суд орқали расмийлаштирилгач, кейинги босқич бошланади. Ўшанда ҳафсаласизлик ва ёлғизлик ҳиссиётлари устун келиб, ажрашган киши шундай ўйлаши ҳеч гап эмас: “Ажрашиб, энди ким деган одам бўлдим? Ҳаётимнинг мазмуни нимада?”»

Ева * исмли аёл бир неча йиллар илгари нима ҳис қилганини қуйидагича эслайди: «Ажрашганимдан сўнг, қўни-қўшнилар ва ҳамкорларим “ажрашган” тамғасини қўйишади деб ниҳоятда уялганман. Қолаверса, жудаям аччиғим келган. Иккита болам билан ёлғиз қолиб, уларга ҳам она, ҳам ота бўлганман». 12 йилдан бери оқсоқол бўлиб хизмат қилаётган Адам акамиз эса, шундай деб бўлишди: «Мен ўзимни ўзим шу қадар ҳурмат қилмай қўйгандимки, ҳатто баъзида ғазабга тўлиб, ўзимни ҳаммадан олиб қочиш васвасасига дуч келганман».

МУВОЗАНАТНИ ТИКЛАШ УЧУН КУРАШ

Ажрашганларнинг айримлари, келажаги борасида ҳаддан ортиқ ташвишлангани сабабли, мувозанатни тиклаш учун ҳатто йиллар давомида кураш олиб боришади. Улар, ўзгалар уларга нисбатан қизиқиш кўрсатмаяпти деган фикрга боришлари мумкин. Шунингдек, бир мухбир аёлнинг айтишича, бундай кишилар «одатларини ўзгартиришади ва ўз муаммоларини енгишга ўрганишади».

Станислав шундай деди: «Ажрашганимиздан кейин, собиқ хотиним иккита қизчам билан кўришишимни ман этди. Бу туфайли, бошқа ҳеч ким менга ғамхўрлик қилмайди ва ҳатто Яҳова мени ташлаб кетди деб ўйлайдиган бўлдим. Яшашни сира ҳам хоҳламаганман. Вақт ўтгач, қанчалик хато фикр юритганимни пайқадим». Келажаги  тўғрисида ишончсизлик ҳис қилган Ванда исмли аёл қуйидагиларни айтди: «Ажрашгач, инсонлар, жумладан имондошларим ҳам мен ва болаларим билан умуман қизиқмаётганларига амин эдим. Бироқ ҳозир, биродару опа-сингилларимиз атрофимизда гирдикапалак бўлишганини ва болаларимни Яҳовага топинишга ундашим учун ёрдам беришганини тушундим».

Шу каби фикрларни инобатга олиб, ажрашганларнинг баъзилари салбий ҳиссиётларга шўнғиб кетиши мумкин деган хулосага келяпмиз. Улар ўзига нисбатан ёмон фикрларга бориб, ўзларини арзимас ва эътиборга нолойиқ деб ҳисоблашлари мумкин. Бундан ташқари, улар атрофдагиларни ҳукм қиладиган бўлиб қолишлари ҳеч гап эмас. Натижада, улар имондошларини ҳам совуқ ва бағритош деб билишлари мумкин. Шундай бўлса-да, Станислав ҳамда Ванданинг мисолларидан, ажрашган кишилар аслида имондошлари учун бефарқ бўлишмаганини тушуниб етишларини кўрса бўлади. Дарҳақиқат, ҳатто бошида ёрдами кўзга кўринмаса ҳам биродару опа-сингилларимиз уларга жуда яхши ғамхўрлик қилишади.

ЁЛҒИЗЛИК ВА КЎНГИЛСИЗЛИК ҲИССИ

Кўпгина ҳаракат қилсак ҳам, ажрашган имондошларимиз вақти-вақти билан ёлғизликни ҳис қилишлари мумкин. Айниқса ажрашган опа-сингилларимиз, кўпчилик уларга қизиқиш кўрсатмаяпти деган фикрга боришади. Алиса шундай деди: «Ажрашганимдан саккиз йил ўтган бўлса-да, гоҳида ўзимни ёмонларнинг ёмони деб ўйлайман. Шунақа пайтларда, ўзимни бошқалардан олиб қочиб, кўз ёш қиламан ва сиқилиб ўтираман».

Ажрашган кишиларнинг ҳаммаси ҳам, бу мақолада муҳокама қилинган ҳис-туйғуларни бошдан кечирмаслиги мумкин. Лекин Муқаддас Китобда, ўзини бошқалардан олиб қочиш борасида яхши маслаҳат бор. Ушбу маслаҳатга амал қилмаслик, кишини «бутун доноликни» рад этишига етаклайди (Ҳик. 18:1). Ёлғизликни ҳис қилган одам, ўзга жинсдаги кишидан қайта-қайта маслаҳат сўрашдан ёки тасалли излашдан эҳтиёт бўлиб, доно йўл тутган бўлади. Шунда, ўринсиз ишқий ҳис-туйғулар ривожланишининг олдини олади.

Ажралган имондошларимиз кучли ҳиссиётлар, жумладан келажаги борасида ташвишланиб ва ёлғизлик ёки ҳатто кўнгилсизлик каби ҳис-туйғулар гирдобида қолиб, азоб чекишлари мумкин. Бундай ҳиссиётлар кенг тарқалганини ва ҳозирнинг ўзида уларни енгиш қийин эканини англаб, ажрашган имондошларимизни садоқат ила қўллаб-қувватлаш орқали Яҳовага тақлид қилишимиз керак (Заб. 54:23; 1 Бутр. 5:6, 7). Уларга таклиф этаётган ҳар қандай кўмагимиз ўта қадрли эканида амин бўлишимиз мумкин. Шу тарзда, улар жамоат ичра ёрдам кўрсатаётган чин дўстларни топа олишади (Ҳик. 17:17; 18:24).

^ 6- х.б. Айрим исмлар ўзгартирилган.